Manba.uz
991 subscribers
2.27K photos
601 videos
112 links
Download Telegram
Жанубий Сурия

Дараъ вилояти шарқидаги гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси яширинча олиб чиқиш учун тайёрланган 800 минг дона каптагон дори воситасини қўлга олди. Бу — собиқ режим қулаганидан бери Дараъ вилоятида амалга оширилган ўнта шунга ўхшаш амалиётдан бири бўлиб, охирги беш ой ичида мусодара қилинган каптагон миқдори 3,5 миллион донага етди.

@manbauzz
Жанубий Сурия || Дараъ вилояти

Жамоат хавфсизлик кучлари Дараъ вилоятидаги Израъ марказий қамоқхонасида юз берган исёндан сўнг муассасани тўлиқ назоратга олди. Қамоқхона ичида кескин тартибсизлик ва ўқ отиш ҳолатлари қайд этилди, натижада баъзи маҳкумлар енгил жароҳат олди.

Айни пайтда, қамоқхона ичида тўсқинлик қилган маҳкумлар билан музокаралар давом этмоқда. Мақсад — улар томонидан ушлаб турилган гаровдагиларни соғ-саломат озод қилиш.

@manbauzz
Жанубий Сурия || Ички хавфсизлик хизмати Жармана шаҳридан йўлга чиққан талабаларни олиб кетаётган автобусларга ҳамроҳлик қилмоқда. Уларни Сувайда вилоятининг шимолий чегарасида ҳоким Мустафо ал-Баккур ва фуқаролик полицияси ходимлари кутиб олади. Бу чоралар талабаларнинг шаҳарга хавфсиз қайтишини таъминлаш мақсадида кўрилган.

@manbauzz
Сурия Фавқулодда вазиятлар вазири:

📌 2023 йил давомида Сурияда 593 та зилзила қайд этилган.

📌 Сўнгги йилларда ўрмонларга етарлича ғамхўрлик қилинмаган. Кўп жойларга ёнғин ўчирувчи техникалар етиб бора олмайди.

Ёнғинларнинг баъзилари қасддан чиқарилган, баъзилари эса тасодифий. Ўрмонларга ихтисослашган бўлинмаларнинг фақат 20 фоизи фаол ҳолда.

Қадимий маҳаллаларда эса умуман ёнғин ўчириш тизими мавжуд эмас.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ яқин кунларда Францияга расмий ташриф буюриши кутилмоқда. @manbauzz
Сурия Президентининг илк Европа ташрифи Францияга бўлади. Республика Президентлиги матбуот хизмати Аҳмад аш-Шарънинг яқин кунларда Францияга расмий сафари режалаштирилаётганини маълум қилди.

Франциянинг расмий ва хусусий телерадио, матбуот ҳамда интернет нашрлари мазкур ташриф ҳақида кенг ёритмоқда. Президент Шарънинг ташрифи франсузлар учун муҳим миллий байрамлардан бирига тўғри келиши кутилмоқда.

@manbauzz
Сурия Мудофаа вазирлиги 62-фирқа

Ҳарбий салоҳиятни оширишга қаратилган кенг қамровли ўқув режаси доирасида 62-фирқа қўмондонлиги мутахассислар ва зобитлар раҳбарлигида бир қатор махсус тайёргарлик машғулотларини бошлади.

Ушбу машғулотлар орасида мина билан ишлаш бўйича муҳандислик тайёргарлиги алоҳида аҳамият касб этди. Бу машқлар аскарларни мина ва портловчи моддаларни аниқлаш, уларни хавфсиз усулда йўқ қилиш ва майдонда тўғри муомала қилиш бўйича маҳоратларини оширишга қаратилган.

@manbauzz
Сурия

Бу фуқароларга қарши қатлиомларга чақирган жиноятчи энди Парижда норозилик намойиши уюштирмоқчи эканини айтмоқда. У бу ҳаракатни Президент Аҳмад аш-Шарънинг ташрифи чоғида амалга оширишни кўзлаб, Францияга қочган собиқ режимнинг қолдиқларини намойишга чақирмоқда.

@manbauzz
Сувайда вилоятидаги хавфсизлик хизмати

– Ўтган ҳафта Сувайда вилоятидаги Ас-Сура шаҳарчасида юз берган тўқнашувлар вақтида яраланган маҳаллий фуқароларни Дараъ вилоятида даволангандан сўнг, Жамоат хавфсизлик бошқармаси ходимлари Сувайдага қайтарди.

– Лекин уларни қайтариш жараёнида, жамоат хавфсизлик идорасига тегишли техникалар Сувайда ҳудудида “ҳарбий кенгаш” деб аталувчи ноқонуний гуруҳ томонидан ўрнатилган пистирмага учради.

– Ҳужум оқибатида бошқармага тегишли икки ходим шаҳид бўлди, тўрт нафари эса яраланди.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ Хавфсизлик бошқармаси собиқ режим даврида Тишрин ҳарбий шифохонасида хизмат қилган зобитлардан бири — жиноятчи шифокор Бассам Юсуф Салмон Алини қўлга олди.

У фуқароларга нисбатан содир этилган жиноятларда иштирок этган, хусусан Тишрин шифохонасини одамларни қийноқ ва қатл этиш учун “одамлар қассобхонаси”га айлантирган шахс сифатида танилган. Бассам маҳбусларни шифохонага олиб келиниши жараёнида уларни қийноққа солиш, ўлдириш, инсон аъзоларини ноқонуний савдосини йўлга қўйиш ва маҳбусларнинг яқинларини таҳдид билан пул талаб қилиш ишларида тўғридан-тўғри иштирок этган.

Шунингдек, у айрим маҳбусларни шифохона ичида заҳарли моддалар билан ўлдиришда ҳам айбланмоқда.

Мутахассис идоралар ушбу жиноятчи устидан суриштирувни давом эттирмоқда ва уни судга топшириш орқали тўла жавобгарликка тортиш учун далиллар тўпламоқда.

@manbauzz
Шошилинч хабар

📌 Ҳозиргина Ҳиндистон ер-ер тоифасидаги баллистик ракета билан Покистоннинг Баҳовалпур шаҳрини нишонга олди.

@manbauzz
Manba.uz
Шошилинч хабар 📌 Ҳозиргина Ҳиндистон ер-ер тоифасидаги баллистик ракета билан Покистоннинг Баҳовалпур шаҳрини нишонга олди. @manbauzz
Тезкор хабар

Ҳиндистон Покистонга ҳужум қилди.

Покистон ҳарбий гуруҳи матбуот котибининг маълум қилишича, Ҳиндистон қисқа вақт олдин Покистон ҳудудидаги учта жойга ракеталар орқали ҳужум амалга оширди.

@manbauzz
Manba.uz
ТЕЗКОР: Ҳиндистонга тегишли ракета Покистон Кашмирида жойлашган Музфаробод шаҳридаги эски аэропортни нишонга олди. Манба: Al Jazeera. @manbauzz
ТЕЗКОР | Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескин ҳарбий зиддият авж олмоқда:

Ҳиндистон армияси ижтимоий тармоқларда “Ready to Strike, Trained to Win” (Тайёр тур, ғалаба яқин) шиори остида тарғибот видеоси эълон қилди.



Ҳиндистон расмийлари:

– Ҳиндистон Қўшинлари “Синдур амалиёти”ни бошлади.

– Бу амалиёт доирасида Покистон ва Покистон Кашмирида жойлашган “террорчилар инфратузилмаси”га аниқ зарбалар берилган.

– “Фақат террорчилар лагерлари нишонга олинди, Покистон армияси объектларига ҳужум қилинмади.”
– 9 та манзил нишонга олинган. дейилади даъво қилинган баёнотда.



Покистон жавоби:

Покистон армияси:
– Ҳиндистон энди “қатъий жавоб” олади.

Покистон манбалари:
– Ҳиндистон Кашмирида ўнлаб манзилларга зарба берилди, жумладан Сринагар ҳарбий аэродроми.

– Ҳиндистон томони ракеталарни ўз ҳаво ҳудудидан учирган.
– Барча нишонлар тинч аҳоли ҳудудлари бўлиб, ҳарбий объектлар эмас.

Покистон мудофаа вазирлиги:
– Ҳиндистоннинг “террорчилар лагерларини нишонга олдик” деган даъволари мутлақо ёлғон.
– Ҳақиқатда зарбалар фақат тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга берилган.



Покистон ОАВ: Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистонга тегишли иккита жанговар самолётни уриб туширган.

– Anadolu Agency ва маҳаллий манбалар.

– Ҳиндистоннинг Rafale типидаги икки самолёти нишонга олингани қайд этилган.

– Покистон кучлари Ҳиндистоннинг бир бригада штабини ҳам йўқ қилганини даъво қилмоқда.



Аҳвол жуда кескин. Мудофаа вазирликлари ва халқаро манбалар вазиятни кузатмоқда. Халқаро ҳамжамиятда эскалацияни тўхтатишга чақириқлар янграмоқда. Агар давом этса, бу янги ҳарбий тўқнашувга айланиши мумкин.

@manbauzz
Manba.uz
ТЕЗКОР | Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескин ҳарбий зиддият авж олмоқда: Ҳиндистон армияси ижтимоий тармоқларда “Ready to Strike, Trained to Win” (Тайёр тур, ғалаба яқин) шиори остида тарғибот видеоси эълон қилди. ⸻ Ҳиндистон расмийлари: – Ҳиндистон…
ТЕЗКОР | Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф:

— “Покистон Ҳиндистон ҳужумларига жавоб бермоқда.”



Эслатма:
Покистон ОАВ томонидан Ҳиндистонга оид берилган даъволар ҳозирча Покистон армияси расмийлари томонидан тасдиқланмаган.

@manbauzz