Manba.uz
991 subscribers
2.27K photos
601 videos
112 links
Download Telegram
Сурия Мудофаа вазирлигига қарашли 52-фирқа, Ҳомсдаги гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлими билан ҳамкорликда, Сурия–Ливан чегарасида жойлашган каптагон таблеткаларини ишлаб чиқарувчи лабораторияни аниқлаб, унинг барча жиҳоз ва материалларини мусодара қилди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Бадия ҳудудидаги Жамоат хавфсизлик бошқармаси Сухна атрофида СДК (Сурия Демократик Кучлари) назоратидаги ҳудудлардан келаётган, ичида ракета ва мина снарядлари бор юк машинани тўхтатиб, мусодара қилди.

@manbauzz
Эълон

2025 йил 6 май, сешанба куни — Сурияда Шаҳидлар куни муносабати билан мактаблар ҳамда барча давлат муассасаларида иш тўхтатилади.

Фақат иш давомийликни талаб қилувчи муассасалар бундан мустасно. Иш фаолияти 7 май, чоршанба куни қайта бошланади.

@manbauzz
Сурия Таълим вазири Муҳаммад Абдурраҳмон:

📌 Янги Сурияда таълим тизимини такомиллаштириш ва уни янада самарали қилиш мақсадида маъмурий ҳокимиятни жойларда бўлиш (девентрализация) жуда муҳим эканини таъкидлаймиз.

📌 Шу асосда, вилоят ҳокимлари билан вилоятлардаги таълим бошқармалари ўртасида ваколатларни тақсимлашга оид қарорлар қабул қилдик.

P/S: Бу баёнотда Сурияда таълимни яхшилаш учун вилоят раҳбарларига кўпроқ ваколат берилаётгани айтилмоқда. Бу қарорлар ишни тез ва самарали қилишга хизмат қилади.

@manbauzz
Сурия-Ливан чегараси
#Сарғоя

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Димашқ вилоятида жойлашган Сарғоя ҳудудидаги Аш-Шуаро маҳалласини нишонга олди.

@manbauzz
Сурия

Трамп маъмурияти Сурия масаласини Саудия расмийлари билан муҳокама қилиш учун кун тартибига қўшмоқчи ва бу борада Трампга ҳолат ҳақида ахборот берилмоқда.

Шундан сўнг, Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатлашди ва унга Сурия масаласидаги ўз қарашларини баён этди. Суҳбатдан кейин Трамп шундай баёнот берди:

«Ҳозиргина Эрдоған билан жуда самарали телефон мулоқоти ўтказдим. Биз Украина уруши, Сурия ва Ғазо масалаларини муҳокама қилдик. Президентлик давримда Эрдоған билан муносабатларим аъло даражада бўлган, ва мен у билан биргаликда Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш устида ишлашни тилаб қоламан».

@manbauzz
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ яқин кунларда Францияга расмий ташриф буюриши кутилмоқда.

@manbauzz
Сувайда вилоятида фаолият юритувчи «Ал-Карома» ҳаракати баёноти:

📌 Айрим тарафлар давлат билан тузган келишувимизни йўққа чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

📌 Биз давлат билан бирдаммиз ва Мудофаа вазирлиги таркибида бўлишни истаймиз.

📌 Биз Сурия армиясининг бир қисмига айланишни хоҳлаймиз.

📌 Қўлимиздаги қурол фақат ўзимизни ҳимоя қилиш учун, у вилоят ташқарисида ишлатилмайди.

📌 Биз давлат билан тўлиқ интеграция йўлида қатъий қадамлар ташлаяпмиз.

@manbauzz
Ички ишлар вазири Анас Хаттоб Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқайя билан телефон орқали суҳбатда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

📌 Хаттоб: Суҳбат чоғида Ички ишлар вазирлиги олдида турган муаммолар ва бу босқични енгиб ўтиш учун зарур эҳтиёжлар ҳақида фикр алмашдик.

📌 Хаттоб: Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқайя Сурия халқи учун хавфсиз муҳит яратиш ва қўшма ҳамкорлик орқали иш жараёнларини тезлаштиришда мамлакатининг тўлиқ ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

📌 Хаттоб: Туркия ички ишлар вазирига кўрсатаётган эътибори ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдираман ҳамда икки мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида тажриба ва режалар алмашувини янада кучайтиришга умид қиламан.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Аҳмад аш-Шаръ ва Ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний баскетбол ўйнамоқда.😎

@manbauzz
Сурия || Бугун кечқурун Ҳалаб шаҳрида эшитилган портлаш овозлари ҳақида:

Портлашлар Рамуса ҳудудида жойлашган Артиллерия коллежидаги омбор яқинида танк снарядларининг техник носозлик сабабли портлаши натижасида юз берган. Ёнғинни ўчириш гуруҳлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни назорат остига олишди. Ҳеч қандай жароҳат ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

@manbauzz
Энергетика вазири Муҳаммад ал-Башир Дамашқ вилоятидаги Арабин шаҳарчасида 30 мегавольт-амперлик янги электр подстанциясини ишга туширди.

Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Абдуссалам Ҳайкал эса Дамашқда 5G алоқа тизимини синов тариқасида ишга туширилганини маълум қилди. Унга кўра, вазирлик алоқа ва интернет сифатини яхшилаш устида жуда кўп ишлар олиб бормоқда.

@manbauzz
Пойтахт Дамашқда 5G (бешинчи авлод) алоқа хизматлари синов тариқасида ишга туширилди.

Ушбу технология бўйича биринчи сунъий интеллект бўйича Дамашқда ўтказилган анжуманда синаб кўрилди. Яқин келажакда 5G тармоғини кенгайтириш режалаштирилган.

@manbauzz
Исроил армияси:

📌 Сўнгги икки кун ичида друздарга мансуб 10 нафар суриялик жангарилар даволаниш учун Исроилга эвакуация қилинди.

📌 Қўшинларимиз Жанубий Сурияда жойлашган ва друз қишлоқларига ҳар қандай кучлар киришининг олдини олишга тайёр.

@manbauzz
14 йиллик танаффусдан сўнг Иордония ҳаво йўлларига тегишли илк йўловчи самолёти Ҳалаб халқаро аэропортига қўнди.

@manbauzz
Президент Аҳмад аш-Шаръ Иқтисод ва саноат вазири билан инвестицияни қўллаб-қувватлаш ва саноатни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ Иқтисод ва саноат вазири Муҳаммад Нидол аш-Шаър билан учрашув ўтказиб, вазирликнинг фаолияти, ташкилий тузилиши, шунингдек, иқтисод ва саноат соҳаларидаги келгуси режалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида мамлакатдаги инвестиция муҳитини яхшилаш, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун фаолиятни енгиллаштирувчи янги қонун ва меъёрларни таклиф этиш масалалари кўриб чиқилди. Бу орқали иқтисодий фаолликни ошириш ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш мақсад қилинмоқда.

Президент аш-Шаръ миллий саноатни иқтисодий ўсишнинг асосий таянчи сифатида қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, мавжуд саноат зоналарини ривожлантириш ва янги инвестицияларни жалб этадиган ҳудудлар барпо этиш зарурлигини қайд этди. У, шунингдек, замонавий инфратузилмани таъминлашга алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувда кичик ва ўрта ишлаб чиқариш лойиҳаларини рағбатлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспорт бозорларини кенгайтириш ва ташқи савдо балансини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бу учрашув Президентнинг иқтисодий жамоа билан олиб бораётган доимий мулоқотлари доирасида бўлиб ўтди. Мақсад — фаолиятни баҳолаш, ривожланишни рағбатлантириш ва мамлакатда иқтисодий барқарорликка эришишдир.

@manbauzz