O'ZBEKISTON MADANIY MEROSI
564 subscribers
2.58K photos
724 videos
8 files
2.15K links
Download Telegram
#Ривоят

Ҳинд шоҳининг ярим давлатидан воз кечган баҳодир

Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон халқи томонида туриб, унинг душманларига қарши жангда иштирок этибди. Жанг пайти ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада, ҳинд шоҳини ўлимдан қутқаради. Шунда шоҳ ўзбек баҳодирининг бемисл бу жасорати, мардлигини тақдирламоқчи бўлиб: «Тила тилагингни!», дебди.
Паҳлавон Маҳмуд: «Эй буюк шоҳ! Бундан анча йиллар муқаддам менинг ватандошларим - бу ерга асир қилиб олиб келинган. Ўшаларни озод этсангиз. Бирдан бир тилагим шу!», дебди. Шоҳ ҳайрон бўлиб: «Эй ҳиммати баланд паҳлавон! Агар ярим давлатимни тилаганингда, уни гап-сўзсиз сенга инъом қилган бўлурдим. Агар соҳибжамол қизимни никоҳингга олмоқни истасанг, сени ўзимга куёв этиб, тожу тахтимни ҳам қўшиб берардим. Зеро, жасоратинг улкан мукофотга муносибдир. Майли, тилагингни бажо келтираман. Ватандошларинг озод! Уларни Хоразмга боргунича егулик озиқ-овқат, кийим-бош, улов билан таъминлашни ҳам буюраман!», дебди.
Шу тарзда ўзбек асирлари озод бўлиб, ватанга қайтган экан.
@madaniymerosi
Термиз яқинидан топилган Айритом фризи лавҳалари

Айритом (Термиз яқинида). I-II асрлар. Парчалар. Найчи. Лютначи, Тақсимчада куй чалаётган аёл. Мармарсимон оҳактош. 96×52×38 см.

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси, VI жилд. @madaniymerosi
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон кашталари Япониядаги Хиросима санъат музейи тўпламида

Хиросима музейида нечта каштадўзлик намунаси бор?

21 та

🌟Ўзбек каштачилиги ҳамон дунёни лол қолдирмоқда

🍁Бу санъатнинг ўзига хос хусусияти, юксак эстетик дид ва услуб жиҳатидан мукаммаллиги, маросимлар, урф-одат, анъаналар ҳамда миллий маданият билан уйғунлиги миллийлигимизни тарғиб қилишда айниқса муҳимдир .

🎥Япониядаги ўзбек каштачилиги намуналарининг хусусиятлари, каштадўзлик намуналари ким томонидан яратилгани ва нақшларнинг мазмуни ҳақида доктор Элмира Гулнинг YouTube каналимиздаги махсус видеомаърузаси орқали билиб олишингиз мумкин. Ушбу маъруза қуйидаги ҳаволада (рус).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➡️Жорий йилнинг  16, 17, 18 июнь кунлари қадимий ўзбек маданиятининг илк марказларидан бири бўлган Бухоро шаҳрида ХХ анъанавий  ипак ва зираворлар фестивали бўлиб ўтади.
@madaniymerosi
Риштон ложувард сополи мўъжизалари

🏛Давлат Шарқ музейида сақланаётган қадимий ўзбек кулолчилиги намуналари (Россия. Москва)

🏺Тобоқи калон, чорқулоқ, гулдонлар ва қаймоқдон.

💎Коллекционерлар россия фуқаролари Климов, Разбалдовский тўпламларидан жалб этилган.

📚Манба: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида"  лойиҳаси доирасида чоп этилган "Риштон кулолчилиги" китоб-альбоми.
@madaniymerosi
Қадимий Афросиёб косаси

📍У катта эмас, диаметри 16 см, лекин вақт кўзгуси сифатида кўплаб маълумотларни ўзида сақлайди. Унинг тўқ фони нақшинкор майда марварид занжирлар билан безатилган. Уларнинг сирли оҳангларида кўҳна Сўғд нафаси ҳамон сезилиб турибди.
Х асрда машҳурлик чўққисидаги эпиграфия аллақачон ўз долзарблигини йўқотган ва янги - қорахонийлар даврида урф бўлган гилам нақши фаол шаклланган.

🧿Сўғдийларнинг чайқалган нафис ислимий баргларини чизишга дадил уриниш бор. Фони қизил рангли ангоб... Бу жуда қизиқ... (Илмира Гул саҳифасидан) @madaniymerosi
⚡️Қўлда тикилган сўзаналар нархи тиллога тенг
⚜️Каштачилик ҳам гиламчилик қатори то механик дастгоҳлар пайдо бўлгунча қўлда бажарилган. Дарвоқе, бугунги кунда ҳам қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган кашталар юқори баҳоланади.

🌿Афсуски, халқимизнинг қадимий каштачилик намуналари бизгача етиб келмаган. Фақат XIX асрга мансуб палак, сўзана, чойшаб, зардевор сингари буюмларни музейларда кўриш мумкин.

🍀Бугунги кунда ўзбек аёллари тиккан кирпич, сўзани, зардевор, гулкўрпа, чойшаб, рўжой кабилар Франция, Россия, Япония, Италия, Германия, Чехия, АҚШ, Ҳиндистон, Туркия каби мамлакатлар музейларининг ноёб экспонатларига айланган.

🌺Чет эл коллекционерлари ва аукционлар томонидан улар бир неча минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

➡️Манба: “Ўзбекистон маданий мероси” туркуми “Чехия Республикаси тўпламлари ( 16-жилд).
Лойиҳа бош ҳомийси – EriellGroup.
@madaniymerosi
⁉️Қорақалпоқ келинлари тақинчоқларини қандай кўтариб юришган?

💎Заргарлик буюмлари орқали қорақалпоқ аёлининг ёши, оиласи ва ижтимоий мавқеи, бойлиги, қайси уруғга мансублиги ҳақида билиш мумкин эди.

💎Болаликдан қизлар қатъий белгиланган заргарлик буюмларини тақиб юришган, уларнинг тўплами ёшга қараб мураккаблашиб, бойиб борган. Никоҳ ёшига етганда (тўй либоси ва тақинчоқлари) улар улуғворлик чўққисига етган.

💎Кейин кексаликда тескари жараён бошланган ва заргарлик буюмлари соддалашиб енгиллашиб борган.

💎Уларнинг ўзига хос дизайни ҳамон коллекционерлар ва бошқа санъат ихлосмандларини ҳайратга солиб келмоқда.

➡️Батафсил: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида чоп этилган китоб-альбомларда.

Лойиҳа бош ҳомийси — EriellGroup

@madaniymerosi