O'ZBEKISTON MADANIY MEROSI
551 subscribers
2.59K photos
725 videos
8 files
2.17K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚜️Кўрсанг кўзинг қувнайди, тингласанг руҳинг яйрайди...

🌺Ўзбек халқининг миллий қадриятларига, қадимий маданий меросига қизиқиб, сир-асрорларини ўрганиб келаётган рус йигити ҳунарманд Дмитрий Инюшев ҳақида лавҳа тасвирга олишибди.

🦺Унда қадим Сурхон воҳасининг ўзига хос амалий санъат турлари, ажойиб урф-одатлари ва танти одамлари ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

📌Видеони охиригача кўринг, кетказган мегабайтингизга арзийди. @madaniymerosi
Искандар Зулқарнайн билан кириб келган санъат

Кўҳна Ўзбекистон ҳудудидаги халқлар билан муроса қилиб яшаган истилочилардан бири юнон саркардаси Искандар Зулқарнайндир. Унинг кириб келиши Марказий Осиёда эллинизм санъати ривожланишига туртки берган.
Бу ҳақда батафсил билишни истасангиз, сизга профессор Марек Ольбрихтнинг “Буюк Искандар Зулқарнайн ва Ўзбекистоннинг қадимий халқлари” мавзусидаги видео маърузасини томоша қилишни таклиф этамиз.


❗️Видео маъруза Ўзбек тилида.
Оммавий-маърифий видеоларни бизнинг YouTube каналимизда томоша қилинг⬇️⬇️⬇️

🌐Ҳавола устига босинг:
https://www.youtube.com/watch?v=Ksy2RMMVLuk @madaniymerosi
⚡️НОДИР ҚЎЛЁЗМАЛАР ВАҚТ ОЛОВИДА ЁНМАЙДИ

🇺🇿Ўзбекистонда асрлар давомида Марказий Осиё бўйича энг бой қўлёзма мерос жамланган. Унинг салмоқли қисми Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланади.

🏛Мазкур фонд 2000 йилда ноёб илмий ва маданий объектлардан бири сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

📚Институтда сақланаётган қўлёзмалар сони 26 000 жилддан ошади. Хазинанинг асосий фондида аниқ ва табиий фанларга оид ажойиб асарлар ҳам мавжуд.
💎“Бознома”, “Жавоҳирнома”, “Шикорнома” каби манбаларда қадимда энг оммабоп бўлган овчилик, қушларни даволаш, маъданшунослик илми жамланган.

📌Кимёга оид китобларда эса турли маъданлардан олтин ҳосил қилиш усуллари ҳақида ёзилган!

➡️Батафсил: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси 22-жилд китоб-альбомида.
Лойиҳа бош ҳомийси – ErieiGroup @madaniymerosi
Шайбонийхон томонидан Бухорода зарб қилинган танга.
1510-йил.
@madaniymerosi
⁉️НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС НИМА?

⚜️Ўзбек халқи нафақат моддий, балки бой номоддий маданий меросга ҳам эга. Шу ўринда, аввало, номоддий мерос нима, деган саволга қисқа жавоб берсак.

⚜️Номоддий мерос муайян бир халқнинг асрлар давомида шаклланган оғзаки ижоди, ижрочилик санъатлари, жамиятнинг урф-одат, маросим ва байрамлари, табиат ва коинот билан боғлиқ билимлари, анъанавий ҳунармандликка оид билим ва кўникмаларидир.

⚜️Мамлакатимиз 1992 йилда ЮНЕСКОга аъзо бўлгач, Бойсун маданий муҳити, “Шашмақом”, Катта ашула, Наврўз байрами, Бахшичилик, Аския, Палов маданияти ва анъаналари, Адрас тўқиш, Каштачилик, "Лазги" рақси, "Миниатюра санъати" ва бошқалар номоддий меросимиз намуналари ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатига киритилди. @madaniymerosi
⚡️Жалолиддин Мангубердининг энг қадимий суратлари топилди

👑Жалолиддин Мангуберди (1199–1231 йиллар) Хоразмнинг мўғулларга қарши курашига бошчилик қилган Хоразмшоҳлар сулоласининг сўнгги вакили саналади. У туркийларнинг Бегдили уруғига мансуб бўлиб, Ануштегин Ғаржий авлодларидан эди.

⚔️У Хоразм давлати Чингизхон (1157-1227) бошлиқ мўғул босқинчилари томонидан тор-мор этилаётган бир пайтда тахт тепасига келди. У душманга қарши сўнгги нафасига қадар жанг қилди. Синд дарёси бўйидаги мисли кўрилмаган жасорати ғанимларни ҳам ҳайратга солган.

📖Ан-Насавий Жалолиддинни "қорамағиз юз, бўйи кичик, тили туркий эди... шерлар орасида шер, чавандозлар орасида энг жасоратлиси" дея тасвирлаган.

🖼Бизгача Чингизхон ва Жалолиддин акс этган икки миниатюра етиб келган. Биринчиси 1540 йилда Самарқандда кўчирилган “Тарихи Абулхайрхоний” асаридан ўрин олган.

🖼Жалолиддин сиймоси акс этган яна бир сурат Бобурийлар даврида яратилган, Мирхонд қаламига мансуб сувратдир.
➡️Батафсил. @madaniymerosi
⚡️УЛУҒБЕКНИНГ ИККИ СУВРАТИ

☄️Мирзо Улуғбек ас-Суфийнинг “Китаби сиварил-кавакиб ас-сабита” асарига кўп бор мурожаат этган. Асар “Зижи жадиди Кўрагоний” жадвали учун асос бўлиб хизмат қилган. Мазкур қўлёзмада юлдуз туркумлари инсон ва жонзотлар тасвири ёрдамида акс эттирилган.

🌟Асарнинг 38-саҳифасида Цефей (Қайқовус) юлдуз туркуми учун чизилган суврат айнан Мирзо Улуғбекнинг юз тузилишига ўхшаб кетади. Саҳифада ҳукмдор само гумбазида, бошида соябонлик оқ кулоҳ кийган, оёқяланг ҳолатда тасвирланган.

🖼Мирзо Улуғбек ҳаётлик даврида чизилган яна бир муаллифи номаълум суврат Вашингтон (АҚШ)даги Фрир Санъат галереясида сақланмоқда.

📜Сурат тепасида араб тилида “ас-султон ал-ъазам Улуғбек Куракон, халлдаллаҳу мулкаҳу” яъни “энг буюк султон Улуғбек Кўрагон, Аллоҳ унинг салтанатини абадий қилсин” деган битик битилган.
➡️Батафсил @madaniymerosi .
Дўппидўз ҳунармандлар.

Бухоро.  1920 - йиллар. 

@madaniymerosi
Камолиддин Беҳзод ўзининг бетакрор сувратлари, миниатюра санъатининг нодир намуналари билан жаҳон тасвирий санъати тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган. Темурийлар, сафавийлар, шайбонийлар сингари сулолалар маданиятида муҳим из қолдирган шахсдир. Суратда: Беҳзод автопортрети. @madaniymerosi
⁉️Ас-Суфий ким бўлган?

🕌Абдураҳмон ибн Умар ас-Суфий 903 йилда Теҳрон яқинидаги Рай шаҳрида туғилган. У Диновар, Исфаҳон, Бағдодда илмий фаолият билан шуғулланган.

👑Подшоҳ Адуд ад-Давла кўрсатмаси билан Шероз шаҳрида расадхона қурилишига ҳам бош-қош бўлган.

🪐Унинг энг йирик ижодий иши “Китааби ас-сивар ал-кавокиб ас-сабита” (“Қўзғалмас юлдузлар тасвири”) асаридир. Мазкур асар бевосита Птолемейнинг “ал-Мажистий” асари асосида яратилган, лекин ундаги хатоликларни аниқлаб, уларга тузатишлар киритган. Птолемей асаридаги юлдузларнинг юнонча номларига арабча муқобилини топган.

🌙Ас-Суфий тахминан 986 йилда Шерозда вафот этган. ➡️Батафсил Cуратларда: “Китааби ас-сивар ал-кавокиб ас-сабита” асаридан миниатюралар. @madaniymerosi
🖼Навоий ва Жомий суврати Камолиддин Беҳзод миниатюраси. Манба: "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида чоп этилган "Монийни хижолатда қолдирган Беҳзод" китоб альбоми. Лойиҳанинг бош ҳомийси EriellGroup нефт хизматлари компанияси. @madaniymerosi
⁉️Беҳзоднинг қабри қаерда?

⌛️1537 йилда кекса Беҳзод жияни Рустам Алининг ўлим тўшагида ётганлигидан хабардор бўлиб, уни кўрмоқ учун она шаҳри Ҳиротга отланади. Лекин Ҳиротга етиб келгунча у оламдан ўтган эди.

🕌Бундай жудоликдан қайғурган Беҳзод ҳам оғир хасталанади ва 1537 йилда Ҳиротда вафот этади.

🛕Мусаввирнинг қабри Кўҳи Мухторнинг хушманзара жойида. Қабр тошига шоир Ҳошимийнинг ушбу шеъри битилган:

“Ваҳид-ул-аср Беҳзод он ки чун ў
Зи батни модари айём кам зод,
…Агар хохи ки торихаш бидони,
Назар афкан ба «Хоки қабри Беҳзод”.

Мазмуни: “Асрининг ягонаси бўлган Беҳзоддай кишилар онадан кам туғилади… Унинг вафот этган йилини билишни истасанг, Беҳзод қабри тупроғига назар сол».
Дарҳақиқат ушбу сўзлардаги ҳарфлар йиғиндиси 941 га тенг бўлиб, милодий ҳисобда 1537 йилни билдиради. ➡️Батафсил. @madaniymerosi
ШОДИМУЛК ХОТУННИНГ КИРДИКОРЛАРИ

Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Шодимулк Хотун Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келади. Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо (Мироншоҳ Мирзонинг ўғли, 1366-1408) кунлардан бир кун шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодимулкка кўзи тушади ва уни севиб қолади.

Халил Султон Мирзо (1384-1411) жасоратли, ҳарбий салоҳиятли ва истеъдодли йигит бўлган. Балоғатга етгач, уни аслзода хонадон қизига уйлантиришган. Ундан бир ўғли ҳам бор эди. Аммо Шодимулкни севиб қолгач, ўз замонасининг таомилига қарши ўлароқ, яширинча никоҳ ўқитиб, шу қизга уйланади. Табиийки, бундай «тенгсиз» никоҳга Темур бошлиқ бутун авлод қарши туришган.
➡️Батафсил шу ерда @madaniymerosi
#Бобурнома_миниатюралари

👑Хиротдаги Оқ боғда Музаффар Мирзо саройида Бобур зиёфати, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.

🏛Россия. Москва. Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi
#Бобурнома_миниатюралари

👑Бобур Кобул яқинидаги Исталифдаги боғида ариқнинг текисланишини томоша қилмоқда”, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.

Россия Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi
⚡️#Бобурнома_миниатюралари

⚔️Сотқин Шоҳ Мансур элчиларига қарши ҳужум, «Бобурнома» қўлёзмасидан миниатюра, Ҳиндистон, XVI аср.

🏛Россия. Москва. Шарқ музейи тўпламидан. @madaniymerosi
⁉️Бобур Мирзонинг суюкли аёли ким бўлган?

Буюк шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур 47 йиллик умри давомида кўплаб улуғ ишларни амалга ошириб, ўзидан беқиёс моддий ва маънавий мерос қолдирди.
Тарихдан маълумки, ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туради. Хусусан, ҳукмдорларнинг ҳаётида, оламшумул зафарларида, равнақи ва ҳатто инқирозида ҳам маликалар катта ўрин тутган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг катта аёли Моҳим бегим ҳам темурийлар тарихидаги ниҳоятда хушхулқ, теран илм соҳибаси бўлган маликалардан бири эди.
Тарихий манбаларда Моҳим бегимнинг ота-онаси тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, унинг XV асрнинг охирларида Хуросонда туғилгани тахмин қилинади.
Бобур ҳам "Бобурнома"да Моҳимни никоҳига олгани ҳақида ёзаркан, қизнинг оиласи ҳақида тўхталмаган.
Мирзо Бобур ҳар сохада Моҳим бегимга суянар, фикрларини тинглаб, оилавий муҳитнинг назоратини унга топширган эди. ➡️Батафсил @madaniymerosi