516 subscribers
2.65K photos
726 videos
8 files
2.23K links
"O‘zbekiston madaniy merosini o‘rganish, asrash va ommalashtirish bo‘yicha Butunjahon jamiyati"

Facebook:
O'zb:https://www.facebook.com/profile.php?id=100086979775315
Rus: https://www.facebook.com/uzbculture/

Instagram: https://www.instagram.com/madan
Download Telegram
#Ривоят
Бобурнинг васияти

Табиб бемор ётган чодирдан чиқиб, икки букилганча, Бобурнинг ҳузурига кирди: унинг юзларидаги паришонлик беморнинг аҳволидан дарак бериб турарди.
– Мендан ҳеч нарсани яширма, борини гапир, – деди ҳукмдор.
Табиб кўзларини олиб қочди.
– Кўзимга тик қараб гапир!
Табиб аранг журъатини тўплади:
– Аъло ҳазрат, беморнинг аҳволи оғир, Бир қошиқ қонимдан кечинг, аммо... муолажадан наф чиқмас деб қўрқаман.
Йигирма икки ёшли тўнғич ўғли Ҳумоюн хасталаниб қолганидан бери, ҳукмдорнинг кўзларига дунё қоронғи бўлиб қолганди. Ҳакимларнинг хатти-ҳаракатларига қарамасдан, Ҳумоюннинг аҳволи тобора оғирлашар, бу эса Бобурни янада ғамга ботирарди...
Батафсил.
("Бобурнома" миниатюраси, "Шарқ музейи тўплами"дан).

📌"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз. @madaniymerosi
#Ривоят

Мисдан тилла “ясаган” қаллоб

Қадимда маъданларни олтинга айлантириш илмини “кимё” деб аташган. Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам ана шундай хомхаёллар билан умрини ўтказган “кимёгарлар” кўп бўлган. Бу ҳақда бир ибратли ривоят бор.
Вафотидан бир неча йил аввал Ҳусайн Бойқаро бод касалига чалиниб, юролмай қолади. Ўша пайтларда Ҳиротда нишопурлик бир табиб ва кимёгар ҳақида миш-мишлар тарқалади. У турли касалларни даволаш билан бирга мисни олтинга айлантира олиши билан ҳам эл орасида шуҳрат топганди. У ҳақидаги гап-сўзлар подшонинг ҳам қулоғига етади ва табибни саройга чорлашни буюради.
➡️ Батафсил бу ерда. @madaniymerosi
#Ривоят

Ҳинд шоҳининг ярим давлатидан воз кечган баҳодир

Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон халқи томонида туриб, унинг душманларига қарши жангда иштирок этибди. Жанг пайти ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада, ҳинд шоҳини ўлимдан қутқаради. Шунда шоҳ ўзбек баҳодирининг бемисл бу жасорати, мардлигини тақдирламоқчи бўлиб: «Тила тилагингни!», дебди.
Паҳлавон Маҳмуд: «Эй буюк шоҳ! Бундан анча йиллар муқаддам менинг ватандошларим - бу ерга асир қилиб олиб келинган. Ўшаларни озод этсангиз. Бирдан бир тилагим шу!», дебди. Шоҳ ҳайрон бўлиб: «Эй ҳиммати баланд паҳлавон! Агар ярим давлатимни тилаганингда, уни гап-сўзсиз сенга инъом қилган бўлурдим. Агар соҳибжамол қизимни никоҳингга олмоқни истасанг, сени ўзимга куёв этиб, тожу тахтимни ҳам қўшиб берардим. Зеро, жасоратинг улкан мукофотга муносибдир. Майли, тилагингни бажо келтираман. Ватандошларинг озод! Уларни Хоразмга боргунича егулик озиқ-овқат, кийим-бош, улов билан таъминлашни ҳам буюраман!», дебди.
Шу тарзда ўзбек асирлари озод бўлиб, ватанга қайтган экан.
@madaniymerosi
#Ривоят

Амир Темур обод қилган қадамжо

☘️Ривоятларга кўра, буюк саркарда Амир Темурнинг фармонига биноан, “Чор чинор”дан бир чақирим тепароқда. Гулбоғ деган қишлоқда боғ яратилган. Боғдаги гуллар узоқдан кўриниб туриши учун теракларнинг шохига ранг-баранг гуллар пайванд қилинган экан.

🐴Амир Темур шу ердан ўтаётганларида отлари бир тошга мункиб кетади. Ул зотга бу ҳодиса ғалати туюлган ва от мункиб кетган жойни кавлашни буюрганлар.

🕌 Шундан сўнг тупроқ остидан Абу Толиб Сармастга тегишли қабр ва қора рангли қабр тоши топилган. Шундан сўнг, Соҳибқирон бу ерни обод масканга айлантиришга амр қилганлар.
➡️Батафсил
@madaniymerosi