Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.13K subscribers
2.36K photos
315 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
«БУ ҚАНДОҚ ЯХШИ ШАҲАРДИРКИ, «ЁМОНИ» МЕНДИРМАН...».

****
Нақлдирки, Боязид Бистомийнинг важди ҳоли ортди. Сўзлари авом қурсоғига (ичига) сиғмайдиган бўлди. Куфр гапларни гапиради, деб ҳисоблар эдилар. Боязидни етти марта Бистом шаҳридан қувиб чиқардилар.

Шайх дер эди: «Нега мени ҳайдайсизлар?»
Айтар эдиларки: «Сен ёмон кишисан»!
Шайх дер эди: «Бу қандоқ яхши шаҳардирки, «ёмони» мендирман...».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

АЛЛОМА ШЕЪРИЯТИ

Алихонтўра Соғуний шеъриятига
бир назар



Алихонтўра Соғуний ХХ аср ўзбек маърифий адабиётининг энг йирик вакилларидан бири, улкан фақиҳ, тарихчи аллома, забардаст таржимон, маърифатпарвар шоирдир.

Исломий фаолияти ва ҳамма нарсага муқаддас дин нуқтаи назаридан ёндашгани боис, собиқ шўролар ҳукумати даврида у зотнинг ижоди халқдан яширилди.

Соғуний ҳазратларининг энг машҳур асари «Тарихи Муҳаммадий» бўлиб, у адиб ижодининг чўққисидир.

Бу асардан ҳазрати Соғуний қалбини Аллоҳга берган ошиқ зот эканлиги маълум бўлади.

Баҳор келгач, атроф яшилланиб, чечаклар очилиб, табиат яшнаганидек, «Тарихи Муҳаммадий» Соғуний умри ва ижодини яшнатган баҳор мавсумидир. Аммо кетмас баҳордир.


«Туркистон қайғуси» асари ҳамда Ҳерман Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» асари таржимаси эса Соғунийнинг улкан тарихчи олим, жамоат арбоби, Ватан ва халқ келажаги учун қайғурган асл халқпарвар ва ватанпарвар, фидойи зот эканини кўрсатади.

Соғунийнинг форсийдан таржима қилиб, нашрга тайёрлаган «Темур тузуклари» асари у зотнинг Соҳибқирон ғояларини теран англаган улкан саркарда, ғоявий раҳбар, маънавий йўлбошчи эканини билдиради.

Соғуний яна Аҳмад Донишнинг «Наводур ул-вақое» асари, Дарвиш Али Чангийнинг «Рисолаи мусиқа» асарини ўзбекчага ўгирганларки, бу хизматлари у зотнинг маърифатпарварлик фаолиятларига далилдир.

«Асосил Ислом» асари Соғунийнинг дин қайғуси билан яшаган, халқнинг фақат дунёси учун эмас, балки охирати учун қайғурган даъваткор зот эканидан далолатдир.

Алихонтўра Соғуний «Шифо ул-илал» («Иллатлар шифоси») асари у зотнинг табобат илмининг донишманди эканини кўрсатувчи, табиблик фаолиятидан дарак берувчи долзарб хизматдир.

Соғунийнинг Абу Али ибн Синонинг тиббий тажрибаларидан илҳомланиб ёзган шеърлари ҳам бор.

Соғуний бутун ижодий фаолияти «Туркистон қайғуси» асарида ифодаланган тўрт муҳим мақсадни ўзига сингдирган.
Чунончи, Соғуний айтадилар: «Ҳар кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар.

Аларнинг энг биринчиси шулдирки, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмоқдир. ўзида эрки, ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвонлардан нима фарқлари бор?!

Иккинчиси шулки, шаръий ёки қонуний касблар орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топувчининг ўз ҳаққи бўлиб, анинг хос мулкидир.

Учинчиси, ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси – у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос қолган Ватанидир. Она Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ – Ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидир, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидир.

Тўртинчи, ҳар бир мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидир.

Энди юқоридаги тўрт нарсага эга бўлмоқ ҳар бир миллатнинг бутун ҳуқуқлари шу миллатнинг ўз қўлида бўлмиш шартидир».


Алихонтўра Соғунийнинг шеърияти ҳам ана шу тўрт муҳим ғоядан узилган эмас. Халқ, ватан, озодлик, дин қайғуси адиб шеъриятининг ижтимоий хусусиятларидир.

Муаллиф умри давомида ҳар кимга айтиб бўлмайдиган пинҳон дардлари, болалик ва ёшлик хотиралари, нозик ва жўшқин туйғуларини шеърий тилда ифодалаганлар.

Шеърият адибнинг сирдош ва дарддоши бўлиш билан бирга, эзгу ғояларини халққа етказувчи восита ҳамдир.


(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 16-май.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
БОШЛАБ КЕЛ...

****

САНГА БЎЛСИН БУ ИРФОНДА
БАРИ АШРОФУ АЪЁНЛАР,
МАНГА, ЭЙ ДЎСТ, ДИЛИ СУЛТОН,
РУҲИ ПОДШОНИ БОШЛАБ КЕЛ!


МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
АЛЛОМА ШЕЪРИЯТИ

Алихонтўра Соғуний шеъриятига
бир назар


(давоми)


Адиб шеърияти табиат манзаралари, кўклам тасвирлари, шунингдек, ботин қайғуларини ифодаловчи маснавийлар, тазмин ва татаббуълар, марсиялардан иборат.
Бир қанча шеърлар ҳикмат ва насиҳат тарзидадир.

Унутмаслик лозимки, Соғуний аввало олимдир ва у зотнинг шеърлари ҳам олимонадир.

Шу боис, адиб назмида исломий маърифат руҳи устун туради.


Турли мавзулар адибнинг халқпарварлик, ватанпарварлик, истиқлол ва ҳуррият туйғулари билан бирлашиб кетган.

Соғуний Ватанни «Шонлиқ ватан Туркистон», деб атайди.

Адибнинг эл-юрт ҳақидаги дуоси ҳам мардонадир:

«Шонлиқ Ватан, омон бўл!»

Муаллиф бир қанча шеърларига ҳадиси шарифларнинг маъноларини сингдирган.

Чунончи, «Ахлоқ ва насиҳат» шеърини «Саҳиҳи Бухорий»да ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифнинг шарҳи билан бошлайди:
«Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мунофиқнинг учта аломати бор: сўзласа, ёлғон сўзлар; ваъда қилса, бажармас; омонатга хиёнат қилар».

Ҳадиснинг шеърий ифодаси:

Уч нарсадур мунофиқлар белгиси,
Мўъмин одам ондин йироқ бўлгуси.
Биринчиси, ёлғон қўшар сўзига,
Ваъда бузар, боқма қаро юзига.
Учинчиси, қўйса биров омонат,
Сақламағай, қилғай анга хиёнат.
Бўлса агар бу уч хислат ҳар кимда,
Мунофиқдир чини билан, шарманда.


Бошқа бир шеърида адиб Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг устози бўлмиш Орифхўжанинг «Қарилик ёшликнинг қиёматидир», деган ҳикматини атрофлича шарҳлаб беради.
Шеър сўнгида Аллоҳ йўлида жигари қон эканини ифодалаб ўтади.

Яна бир шеър Мирзо Бедилнинг бир байти шарҳига бағишланган:

Нақши маъкуси нигин аз сажда меояд ба рост,
Сарнавишти вожгунро рост месозад намоз.


«Муҳрнинг тескари ёзуви сажда қилиш билан ўнгланади. Шунга ўхшаш, намоз ҳам пешонага ёзилган тескариликни ўнгга айлантиради. Шулардан илҳом олиб, қуйидаги сўзларни назмга чекдим», дейди адиб.

Намозу саждадин айрилма зинҳор,
Худонинг қўрғонидур бу, билсанг, эй ёр!


Шеър сўнггида гўзал хулосани илова этади.

Мусулмон кўнглида иймон чироғи,
Чироғи ёнмагай, бўлмаса ёғи.
Қоронғу уйда ўлтурмас чироғсиз,
Чироғ кўрмас киши ҳеч ерда ёғсиз.
Намоз ёғи эрур, иймон чироғи,
Бу сўзни англағил, эй кўз қароғи.
Муни мен айтмадим, Қуръон сўзидур,
Ўқуб, назм айлагувчи Соғунийдур.


Соғуний шеърияти сўз бойлиги жиҳатидан туркий тил хазинасини намойиш этувчи маърифат бўстонидир.

Алихонтўра Соғунийни аллома, фақиҳ, қори, саркарда, табиб, таржимон, тарихчи бир зот сифатида билувчи кишилар энди қомусий алломанинг шоирлигини ҳам кашф этадилар.

Адиб ўз шеърияти билан ҳам маънавий йўлбошчилик вазифсини адо этади.

Алихонтўра Соғунийнинг шеър китоби – у зотнинг қалб дафтари, ошиқлик ва орифлик гувоҳномасидир.

Аллоҳ таоло у зотни раҳмат айласин.



УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил, 17-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

МУМТОЗ ШЕЪРИЯТ ФИДОЙИСИ

Бобораҳим Машраб ижоди фидойиси
Жалолиддин Юсуфий ёди


****
Мумтоз адабиёт фидойиси, заҳматкаш олим, санъаткор хаттот Жалолиддин Юсуфий 1945 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Хатирчи туманида зиёли ўқитувчи оиласида дунёга келган.

У кишининг ўлмас шеърият борасидаги беминнат хизматлари қадрланиб, 1984 йилда – атоқли жамоат арбоби, адиб Сарвар Азимов Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган даврда Уюшма аъзолигига қабул қилинган эди.

Бу маънавий эътибор шоиртабиат олимни янада руҳлантириб, янги рағбат, ғайрат ва шижоат билан илмий-ижодий ишга киришди.

Машраб ижоди борасида кўп муҳтарам олимлар хайрли ишлар қилиб, илмий-тадқиқий мақолалар ёзганлар.

Булар орасида Жалолиддин Юсуфийнинг хизматлари беқиёсдир.
Машраб шайдоси бўлган бу зот кўплаб қўлёзма ва тошбосма асарлардан мумтоз шоир шеърларини жамлаб, аввал «Меҳрибоним қайдасан» (1990) китобини, кейин “Девон”ни (2006) кўплаб нусхада нашр эттирди.

Олимнинг сўзбоши тарзидаги мақоласи, луғат, шарҳ ва изоҳлари улкан илм ва кенг дунёқараш маҳсулидир.

Биз у кишининг нусхалари асосида Машраб “Куллиёт”ини қайтадан нашрга тайёрлаб, чоп этишга (2017) ва кўп йилдан бери тўшакда бемор ётган олимнинг дуосини олишга муваффақ бўлдик.

У киши яна Машрабнинг “Мабдаъи нур” достонини марҳум олим Исматулла Абдуллаевдан кейин қайтадан жорий имлога табдил этиб чиқди.

Бу достон ҳазрати Мавлоно Жалолуддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарига татаббуъ тарзида ёзилган бўлиб, муайян байтлар шарҳидан иборат экани илм аҳлига маълумдир.

Камина дафтарларда қолган бу нусхани нашрга тайёрлаш жараёнида олдинги чопларда беихтиёр йўл қўйилган саҳву нуқсонлар теран билимдонлик билан тузатилиб, жиддий эътибор билан кўчирилганига шоҳид бўлдим.

Яна у киши Машрабнинг “Кимё” асарини ҳам араб имлосидан жорий ёзувга табдил этган эди.

Лекин олим бу нусхани ўз кутубхонасидан топа олмади ва кимга берганини ҳам эслай олмади. Шояд, нусха топилса, бу нодир асар ҳам нашр этилиб, халқимизга етказилар эди.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Дўстлар илтимосига кўра, такрор.

Бу улуғ ҳикматларни қанча такрор қилсак, шунча оз...

ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)

ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?

1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.

2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.

3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.

4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.

5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.


6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.

7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.

8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.

9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.

10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.

Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).

(Бошқа ўзанларга олувчилар манбаъни ва мусаннифни кўрсатишлари шарт.)

@m_kenjabek
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил, 18-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *

Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон, Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

ҲОЖИЛАР

✍️Устоз Мирзо Кенжабек.
🎙Муҳаммад Қурбон Қиличев.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
МУМТОЗ ШЕЪРИЯТ ФИДОЙИСИ

Бобораҳим Машраб ижоди фидойиси
Жалолиддин Юсуфий ёди


(давоми)

****
Жалолиддин Юсуфийнинг яна бир улкан хизмати бор. У киши хаттотлик санъати билан Машрабнинг турли баёзлардан тўплаган шеърларини араб ёзувида нодир ҳуснихатда кўчириб чиққан.
Ҳозирда бу қимматли қўлёзма олимнинг укалари – шоир ва адабиётшунос олим Камолиддин Юсуф қўлларида сақланади.

Биз ушбу нодир асарни ҳам жорий ёзувдаги матни билан бирга нашрга тайёрладик.

Ўзбек китобхони бу халқ олимининг хизматлари натижасида Машраб ижодидан тўлиқ баҳраманд бўлиш, мумтоз шоирни яхшироқ ва тўлиқроқ таниш имконига эга бўлди.

Маълумки, мустамлака даврида (ХХ асрда) мумтоз шеърият, яъни қадимий девон адабиёти анъаналари асосида яширин ижод қилган ва маънавий хазиналари халққа етказилмай қолган шоирлар бор эди.

Фаҳмий Марғиноний, Мирзо Камол Охунд, Фақирий Шаҳрисабзий, Йўлдошхўжа Доғий, Дадахон Суҳайлий каби зотлар шулар жумласидандир.

Булар орасида Самарқандда яшаб ижод қилган Ибни Давлат исмли мумтоз шоир ҳам бор. Жалолиддин Юсуфий бу зотнинг девонини араб ёзувидан жорий имлога кўчириб, чопга тайёрлаган эди.
Афсус, бу девонни олим ҳаётлигида нашрга этишга улгура олмадик.

Жалолиддин Юсуфийнинг аждодлари вақтида замонасининг эътиборли алломаларидан ҳисобланган, хусусан, етти-тўққиз пушт юқори бобокалонлари Саййид Жалолуддин Бухорий улкан олим, моҳир хаттот бўлиб, Мир Араб мадрасасининг устозларидан бўлган.

Оталари Саййид Муҳаммад Юсуф (Юсуфжон Ҳақбердиев) ўз фарзанди Жалолиддинни Машраб ва мумтоз шеърият муҳаббати билан тарбият қилган, у кишига нозик хаттотлик санъатини ўргатган.

Машраб асарларини жамлаш ва кўчриш у кишига отамерос хислатдир. Чунки бу мумтоз шоир шеърларини тўплашда дастлаб оталари ташаббус кўрсатган.

Юсуфийнинг бобомерос кутубхоналарида ҳозир ҳам кўплаб нодир (50 яқин) асарлар билан бирга Машраб китоблари сақланади.

Вақтида марҳум аллома, доктор, профессор Ғайбулла Саломов Жалолиддин Юсуфийнинг маънавий хазиналарини ардоқлаб, у кишини: “Халқ академиги, халқ орасидан, оддий қишлоқ муаллимидан чиққан аллома!” – деб алқаган эди. Менимча, бу муҳаббатли таърифда муболаға йўқ, балки эътироф бор, хизматни қадрлаш бор.

Жалолиддин Юсуфий 2017 йилнинг 10 декабрида моддий оламни тарк этди. Шундай билимдон олим ва мумтоз шеърият фидойисининг ҳаётдан кетиши илм-маърифат олами учун улкан йўқотишдир. Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти олимнинг тўшакда бемор ётиб, моддий ва маънавий далдага эҳтиёжманд экани ҳақида хабар топиб, у кишини йўқлаб, баҳоли қудрат ёрдам беришга улгуриб қолгани хайрли иш бўлди.

Марҳум аллома ўз илмий-ижодий ишларини охирига етказишни укалари Камолиддин Юсуф иштирокида менга ишониб топширган эди.

Камина тўртта асарни навбатма-навбат нашрга тайёрламоқдаман.

Марҳумга яхши амаллари ҳамроҳ бўлиб, Яратган Зот у кишини Ўз раҳматига олишини тилаб қоламиз.

2017, декабрь.


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur'oni Karimning Buxoriy bosmasini bilasizmi?

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 21-куни.
Милодий 2025 йил, 19-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Хожа Али ар-Ромитаний (қуддиса сирруҳ) ҳазратларидан: «Иймон нимадир?» – деб сўрадилар. Ул зот: «Узмоқ ва уламоқ!» – дедилар.
Бу сўзларида бир неча маънога ишора бор.
1. Қалбнинг самимий тасдиқини тилга кўчирмоқ, дилдаги ҳақиқатни тилга уламоқдир.
2. «Узмоқ ва уламоқ»дан рамзий маъно шуки, солик дунёдаги ўткинчи орзу ҳаваслардан, беҳуда хаёллардан, дунё ҳирси ва муҳаббатидан кўнглини узсин ва кўнглини Ҳақ таолога боғласин. Шундан кейингина ҳақиқий иймонга сазовор бўлади, иймон ҳаловатига эришади.
3. Ҳазрат Азизоннинг тўқувчилик касблари билан боғлиқ маъноси бор...

****

УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

(Кўҳна Урганчда ҳазрати Азизон Али ар-Ромитаний ал-Бухорий зиёратлари)


Ҳазрат Азизондан асҳоби камол
“Иймон нима?” дея сўрмишлар савол.
“Узмоқ ва боғламоқ!” демишлар Ҳазрат,
Бу сўзга жон фидо, бу сўзга ҳайрат!

Маъно талқинида дилни доғлайсиз:
Нимани узасиз, нени боғлайсиз?
Иймоннинг шарти не, азиз дўсту ёр,
Дил билан тасдиқдир, тил билан иқрор.

Дилни Ҳақдан ўзга илоҳдан узиб,
Ёлғиз Аллоҳ билан иртибот тузиб,
Чин иймон неъматин жойлайсиз дилга,
Дилнинг тасдиқини улайсиз тилга!

Ёмон қилмишлардан узасиз кўнгул,
Яхши хислатларга боғланур сўнг ул!
Дунёдан кўнгилни узасиз, албат,
Дилни охиратга боғлайсиз фақат.

Ҳақдан бошқа не бор – кўнгил узасиз,
Ёлғиз Ҳаққа боғлаб, бирлик тузасиз.
Видо айтиб буткул мосиваллоҳга,
Кўнгилни боғлайсиз ёлғиз Аллоҳга!

Эй дил, бу ҳикматга борлиғинг тўлдир:
Узмоқ ва уламоқ маъноси шулдир!..
Ё Раб! Даргоҳингга бизни қариб эт,
Узмоқ ва боғламоқ бахтин насиб эт!

Биз учун маърифат анжуманин туз,
Дунё занжиридан кўнглимизни уз!
Ё Раб! Лутфинг ила дилларни чоғлат,
Қалбимизни ёлғиз Ўзингга боғлат!..


2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

«УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ»


✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Комронбек САМАРҚАНДИЙ.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 20-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#ирфон

****

Қалби яланғоч – ҳақиқатга оч, дардлари ошкор – ташнаи дийдор, ишқи оташнок, муҳаббати пок, сўзлари ўтлиғ, оҳлари дудлиғ, мажозлари тагли, ҳақиқати рангли, туйғулари жорий, мақсуди олий, қўрқуви пурғам, умиди маҳкам, ҳислари тошқин, шеърлари жўшқин, иймони соғлом, ихлослари том – биз билган ва биз севган Машраб ана шудир!..



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК

“Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами” китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Тушти савдои муҳаббат бошима,
Op этар мардум келурға қошима.

Ул муҳаббат кўйида қон йиғладим,
Етти иқлим ғарқ бўлди ёшима.

Сажда айлар зоҳид ул меҳроб аро,
Мен қилурман сажда эгма қошима.

Муҳтасиб тўктурди соқий бодасин,
Етмади ақли ани сирдошима.

Кунда юз минг жабр этсанг, ўргулай,
Қўй қараб ғам юкини бардошима.

Машраби девонани ҳайрон этиб,
Не сабабдин келмадинг бир қошима?


БОБОРАҲИМ МАШРАБ
қуддиса сирруҳу




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҒАЗАЛ

То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.

Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.

Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.

Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.

Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.

Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.

Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.

Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.

Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.


01.12. 2022.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•