Мирзо Кенжабек ижодхонаси
6.17K subscribers
2.35K photos
315 videos
37 files
1.23K links
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Download Telegram
Hojilar
<unknown>
#шеърият

Ҳожилар!

Устоз Мирзо Кенжабек ижодлари.
🎙Устоз Собитхон қори ҳафизаҳуллоҳ ўқидилар.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 11-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Келар бўлсанг, менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

«Боязид бизнинг орамизда, фаришталар орасидаги Жаброил кабидир».

Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу

****

«Ўн саккиз минг оламнинг барчасини Боязид кўрди. Ва Боязид каби эр йўқдир».

Шайх Абу Саид Абул Хайр қуддиса сирруҳу

****

Боязид Бистомий бир юз ўн учта шайхга хизмат қилди. Шулардан бири ҳазрати Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу эди.

Бир куни Жаъфари Содиқ:
- Ё Боязид! Фалон китобни токчадан олиб туш,- деди.
- Қайси токчадан?
Жаъфари Содиқ марҳамат этди:
- Шунча вақтдан бери шу ердасан, ҳали токчани кўрмадингми?
Боязид айтдики:
- Ё Шайх! Мен сизнинг ҳузурингизга тафарружга (сайр-томошага) келмадимки, бошимни кўтариб тўрт томондан нарса қарасам.
- Бу сўз Шайхга хуш келди:
- Ё Боязид! Сенинг ишинг тамом бўлди, бор, қайтиб Бистомга кетавергил! - деди...


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ЙЎЛДОШ ЭШБЕК – ХАЛҚ ДАРДЛАРИ КУЙЧИСИ


Йўлдош Эшбек – туркий-ўзбек адабиётида ўз ўрнини топган, ўзига хос халқчил овозга эга бўлган, шеърлари дарё тўлқинидек залвор билан тўлқинланиб турадиган ҳассос шоир.

У қайси шакл ва вазнда ёзмасин, шеърлари халқ оҳанглари томон бурилган нуқталарда алоҳида самимият ва юксаклик касб этади, муаллифнинг қалб кенгликларини очади, улкан ижтимоий дард ва ғояларини ифода этишда имкон пайдо қилади.

Ана шу маънода Йўлдош Эшбек миллий оҳангларни уйғотгувчи халқ шоиридир.

Йўлдош Эшбек – чин ватанпарвар, миллатпарвар, инсонпарвар шахс.


Унинг ватансеварлиги сунъийликдан холи, дилию тилида, зоҳиру ботинида жамланган хислат, У Турон ва Туркистон ғояси, қадимий Ватан ғами билан яшайди.

Йўлдош оға бор даврада оддий башарий суҳбатларда ҳам сўз мавзуйи Ватан тарихи, миллат дарди, дахлсиз Туркистон кенгликлари томон бурилади.

У ўзбек шоирларининг мана шу ғояни асос қилиб олган вакилларини ўта қадрлайди ва улуғлайди. Масалан, устоз Рауф Парфини шеърий санъат ва ғоя жиҳатидан 20-асрда етишган шоирларнинг энг буюкларидан деб билади.

“Онанинг сафар олдидан ўғлига деганлари” шеърида шоир майда туйғулардан баланд, улкан ғам ва мақсадлар билан яшашга бел боғлаган шахс сиймосини ифода этади:

Элга қалбин берган қалбнинг бунёдисан,
Сен заҳматга эгиз халқнинг зурёдисан,
Пастлик қилма, Алпомишнинг авлодисан,
Муҳтожларнинг ғамларини арит, болам!

Йўлдош Эшбек саксонинчи йилларнинг бошларида Тошкент адабий муҳитида ана шундай улкан қалб ва улуғ инсоний туйғулар билан пайдо бўлган эди.

* * *
Йўлдош оғамиз тахминан 1978 (ёки 1980) йилда “Гулистон” журналида чоп этилган бир туркум шеърлари билан етук шоир сифатида танилди.

Ўша шеърлари, хусусан, “Ойгулгинам” битиги тиллардан тилларга, диллардан дилларга ўтди, шеърият мухлислари уларни ёд олиб, катта-кичик давраларда ўқийдиган бўлдилар.

Бу туркум девонавор қалбнинг оқилона нолалари ёки оқил шоирнинг девонавор фарёдлари эди.

Шоир “Ойгулгинам” шеъридан кейин кўп шеърлар ижод этди. Лекин, менинг назаримда, ҳанузгача унинг энг мумтоз ва шоҳ шеъри ўша “Ойгулгинам” битигидир.

Шоирнинг халқ оҳангларида битган шеърлари – халқ, миллат дардини куйлаш, мустамлака даври зулм ва ноҳақликларини фош этиш, жамият мусибатларини очиб ташлаш, халқни ғафлатдан уйғонишга ундашда шоирга кенг имконият беради.

Бу борада Абдулла Ориповнинг буюк маҳорати ва ишоратлар санъати – ўзига хос, Рауф Парфининг сарлавҳа остида ҳақ сўзни айтиш санъати – ўзига хос, Усмон Азимнинг бахшиёна услублари – ўзига хос, айни вақтда, Йўлдош Эшбекнинг халқ оҳангларига таянган шеърий санъати ўзига хосдир.

Шоирнинг “Ойгулгинам”, “Қадим оҳанглар” (“Қўш ҳайда”), “Қўшиғинг” (“Биз бахтиёр бўлгаймиз хўб”), “Бойчибор”, “Хабар” (“Алпомиш” достонини ўқиб), “Алпомиш”, “Тоҳир” каби неча ўнлаб шеърлари озодлик, эркинлик, адолат ва ҳақиқат ғоялари билан яшаётган улуғ бир қалбнинг шуурларни уйғотгувчи хитобларидир.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ҲИРО ҒОРИ

Илк марта муқаддас ва муборак Қуръони каримнинг Алақ ("Иқро") сурасидан илк беш оят нозил бўлган табаррук каҳф.

Ғор тепасидаги тошга илк оятлар ёзиб қўйилган.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларига 40 ёшларида бу ерда пайғамбарлик ато қилинган.

Бизга эса 40 ёшимизда ҒОРИ ҲИРОни зиёрат қилиш насиб этган экан. Шукр. Ҳамд. Сано.

1996 йил, октябрь.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил, 12-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
БОШЛАБ КЕЛ...

****

ФАЛАК, МЕНГА КЕЛАР БЎЛСАНГ,
ҲАМА САЙЁРАЛАР ҚОЛСИН,
ТУН-ОЙ, КУНДУЗ-ҚУЁШ, ТОНГЛАР,
ЁНИҚ ЗУҲРОНИ БОШЛАБ КЕЛ!


МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҲАЗРАТИ БОЯЗИД БИСТОМИЙ қуддиса сирруҳу зикри

****

Боязид Бистомий ибодат ила машғул эканлигида кўнглига илҳом келди:

«Ё Боязид! Хазиналарим қабул бўлган тоатлар бирлан тўлғундур. Шундоқ бир нарса келтиргилки, ул бизнинг хазинамизда бўлмасин».

Боязид илтижо этди:

« Бор Худовандо! Сенинг хазинангда бўлмайдирган нарса борми?»

Нидо бўлди:

« Менинг ҳузуримда севимли бўлган нарса мискиннинг, мухлиснинг бечоралигидир».



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ЙЎЛДОШ ЭШБЕК – ХАЛҚ ДАРДЛАРИ КУЙЧИСИ


(давоми)

****
1978–1980 йилларда Тошкентда Ёш ижодкорларнинг “Илҳом” клуби бўлар эди. Тўгарак “Пахтакор” стадиони ёнидаги кўпқаватли иморатнинг ертўласида ўтар, уни раҳматлик шоир Туроб Тўла бошқарар эди.

Тўгарак раҳбари ҳар кимга шафқат билан муомала қилар, яхши шеърни албатта муносиб баҳолар эди.

Йўлдош оғамиз шеър ўқиса, зал гулдурос, давомли қарсакларга тўлар эди.

Бир гал мушоира арслони “Йўқ, йўқ, бундай яшаб бўлмайди!” деган шеърни ўқиб қолди: қарсак, олқиш, эътироф...

Шўро замони, мустамлака сиёсати, ёлғонлар салтанати! Бундай яшаб бўлмаслигини шуури, фаҳму фаросати, ору номуси бор бўлган ҳар бир зиёли билар эди, лекин “Йўқ, йўқ, бундай яшаб бўлмайди!” деб бонг уришга ҳар ким ҳам журъат этмас эди.

Бу жасорат шеъридан сўнг Туроб Тўла муаллифни юмшоқ оҳангда қаттиқ танқид қилди. Лекин Йўлдош Эшбек у кишидан асло ранжимади, аксинча, у кишига нисбатан ҳамиша ҳурмат сақлади.

Сабаб шуки, анжумандан сўнг Туроб Тўла шоир Йўлдош Эшбекни ёнига чақириб: “Йўлдошжон, биз баъзи қалтис шеърларни озгина танқид қилиб қўймасак бўлмайди, чунки керакли жойга ҳисоб берамиз ва жавоб берамиз. Бизни ҳам сиқувга олишади. Хафа бўлманг, ижодга ғайрат қилинг!” деган маънода таскин-тасалли берган.

Албатта, жасоратли истеъдод эгалари мустамлака ҳукмдорларининг сезилмас таъқибларидан четда бўлмас эди.

Нима сабаб бўлиб, шоирга ёшлигидан бир беморлик етди. Бу беморлик баъзан унда нотавонлик ва ғамгинликни пайдо қилди, катта ғайрат билан ижод қилишида баъзи монеъликларни юзага келтирди. Лекин Йўлдош оға ижоддан, таржимадан, илм ўрганишдан асло тўхтагани йўқ. Дарду хасталикларини енгиб, шижоат билан ижодда давом этди, жонини фидо қилиб, илмий-маърифий фаолият билан шуғулланди.


(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 13-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
БОШЛАБ КЕЛ...

****

КЎЛУ КЎЛМАКНИ БАХШ АЙЛА
КЎЛУ КЎЛМАК ФИДОСИГА,
МЕНГА, ЭЙ ЁР, УЛУҒ УММОН,
УЛУҒ ДАРЁНИ БОШЛАБ КЕЛ!


Мирзо КЕНЖАБЕК




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

СЕН ҲИММАТИНГНИ УЛУҒ ТУТ!

****

ҲАЗРАТИ БОЯЗИД БИСТОМИЙ
қоддасаллоҳу сирраҳул азизнинг
Яҳё ибн Муоз қуддиса сирруҳуга насиҳатлари

****

«Ё Яҳё! Агар Одам отамизнинг сафватини, Жаброилнинг қудсу таҳоратини, Иброҳимнинг дўстлигини, Мусонинг шавқини, Исонинг тажридини ва Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатини сенга берсалар, рози бўлма, яна улуғроғини талаб қил. Аллоҳнинг даргоҳида не-не олий нарсалар бордир. Ҳар бир бандага ўз ҳиммати миқдорича берилгай. Зинҳор сен ҳимматингни улуғ тут. Меҳрибон Ҳақ таоло даргоҳи кенгдир. Агар сен оз нарсага рози бўлсанг, ўшал мақомда қолгайсан».



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ЙЎЛДОШ ЭШБЕК – ХАЛҚ ДАРДЛАРИ КУЙЧИСИ

(давоми)

* * *

Йўлдош Эшбек – ижод ва фаолият турини ўзгартириш билан ўз-ўзини, қалби ва руҳиятини янгилаб турадиган шоир. Шоир ижодининг қирраларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:

Шеърият – унинг доимий яшаш тарзи, ҳаётининг мазмуни, борлигининг боиси. Бунга шоирнинг «Соғиниб яшайман» (1981), «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991), «Қизғалдоқлар очилди» (2018), «Йиғлаётган қиз» (2019), «Кўзлари кўзгулигим» (2020), “Vatan nedir?” (2021) каби шеърий китобларини мисол келтириш мумкин...

Тўлиқ ўқиш_https://telegra.ph/J%D0%8ELDOSH-EHSHBEK--HAL%D2%9A-DARDLARI-KUJCHISI-05-12-3

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 14-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
КЕЛАР БЎЛСАНГ, МЕНГА, ЭЙ ДЎСТ...

****

КУНУ ТУНДАН НАСИБАМ БЕР:
АТО ЭТ ЭНГ УЗУН КУНДУЗ,
СИРИДАН ЭНГ УЗУН КЕЧА –
ШАБИ ЯЛДОНИ БОШЛАБ КЕЛ.


МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҲАЗРАТИ БОЯЗИД БИСТОМИЙ қуддиса сирруҳу зикри

****

МЕН ҲАМ ЎТТИЗ ЙИЛДАН БЕРИ БОЯЗИДНИ ҚИДИРАМАН...

****

Бир куни бир киши келиб, атрофга қаранар эди.
Боязид:
- Кимни қидиряпсан?» деди.
Келган киши:
- Боязидни истармен,- деб жавоб берди.
Шайх марҳамат этди:
- Мен ҳам ўттиз йилдан бери Боязидни қидираман, топа олмайман.

Бу сўз Зуннун Мисрийга етган эди, ул:
- Биродарим Боязидни ва унинг жамоатини Аллоҳ жалла шануҳу ёрлақасинки, Ҳақ йўлида йўқ бўлиб, ўзларини тугатибдирлар,- деди.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

АДАБИЁТ СУВОРИЙСИ

(Эркин Аъзам ижоди ва шахсяти)


Бир вақтлар Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи каби шоирлар турганда шоир бўлиш осон бўлмаганидек, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов каби адиблар турганда ёзувчи бўлиш ҳам осон эмас эди.

Лекин “шундай буюклар каҳкашонида” шеъриятда ҳам, насрда ҳам янги авлодлар етишди.

Носирлар авлодининг забардаст вакилларидан бири Эркин Аъзамдир.

Эркин Аъзам ўз самимият ва ҳаққоният нури билан, сўз санъати ва ўз санъати билан ўзбек адабиётига янги ҳаво олиб кирган истеъдод соҳибларидандир.

Россияда Распутин, Озарбайжонда Анор, Болтиқ Бўйида Юстинас Марцинкявичюс, Тожикистонда Саттор Турсун каби қалам соҳиблари бўлганидек, Ўзбекистонинг Эркин Аъзами бор.

Эркин Аъзамни адабиёт суворийларидан, дейман.

Унинг оти – зирҳли, мустаҳкам эгар-жабдуқли, энг муҳими – жилови ўз қўлида. Эркин Аъзам отининг жиловини бировга бериб қўймаган, яъни сўз санъатини ўткинчи мафкураларга қурбон қилмаган адиблардандир.


Бу суворийнинг қўлида қамчиси ҳам бор, қамчиси отига эмас, йўлида учрайдиган нокасларга, ғирромларга, қаллобларга, хоинларга, каззобларга қаратилган.

“Тафаккур” журнали “Муҳаррир саҳифаси”даги сўзлари адибнинг якка ҳолда улкан ноҳақликларга қарши қилган жангларидир.

Эркин Аъзам асарларига ўзимча муносиб номлар қўйиб чиққанман: “Таваллуд” (“Отоийнинг туғилган йили”), “Дунёнинг жаннати қайдадир?” (“Жаннат ўзи қайдадир?"), “Ошиқ кўнгил” (“Пакананинг ошиқ кўнгли”).

Тўғри, мен адибнинг сарлавҳаларини танқид қилганман, лекин бошқа дўстларимиз менинг феълимга тақлид қилмасдан, севимли адибимизнинг асарлари билан машғул бўлмоқларини истайман.

Чунки Эркин Аъзам сўз санъати жиҳатидан ҳам, ижтимоий фаолияти ва ёши жиҳатидан ҳам Устоз мақомига эришган шахслардандир.

2020. 10 авугуст.
1441, 20 зулҳижжа. Душанба куни.

 ****

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 15-май.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
БОШЛАБ КЕЛ...

****

ЖАҲОНДА БАХТГА ТЎЙГАНЛАР
МАНГА ДЎСТ БЎЛМАГИ МУШКУЛ,
МАНГА ИШҚ ИЧРА ХОР БЎЛГАН
ДАЛИ, РАСВОНИ БОШЛАБ КЕЛ!


МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•