Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.43K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Саксовул чопаётган фуқарога жарима белгиланди

#ТЎРТКЎЛ. Туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд табдирида фуқаро С.В томонидан ноқонуний равишда Қизилқум захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олаётгани аниқланган.

Қорақалпоғистон Экология қўмитаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан С.В.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан, 1 млн 115 минг сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун даъво ҳисобланди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Боди камералар неча метрдан тасвирга олади?

#Тўрткўл`да профилактика инспекторларига тажриба тариқасида маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 дона боди камера олиб берилди.

Видеода Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғи Зиуатдин Зайтов боди камералар қандай ва узлуксиз қанча ишлаши, камераларнинг сифати, неча метрдан тасвирга олиши каби саволларга жавоб берган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🕌 Тўрткўлда янги масжид қурилмоқда

#Тўрткўл тумани «Ўзбекистон» ОФЙ ҳудудида жойлашган эски, таъмирталаб «Қўчқор ота» жоме масжидининг қурилиши бошланди.

Туман ҳокими Рустам Шамуратов, туман бош имом хатиби ва овул аҳли иштирокида жоме масжидининг биринчи тамал тоши қўйилди.

Ушбу жоме масжид ишга тушгач 1200 киши бир вақтнинг ўзида намоз ўқиш имкониятига эга бўлади, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

Туман аҳли хомийлигида, ҳашар йўли билан бунёд этилаётган масжид қурилиши 2022 йилнинг 3-чорагига якунланиши режалаштирилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Мурожаат

«Мурожаатимиздан кейин туманда 2 марта ҳоким ўзгарди, лекин ҳеч бири ҳал қила олмади»


«#Тўрткўл тумани, «Ёнбошқаъла» ОФЙдан ёзяпмиз. 2018 йилдан бери электр трансформаторни алмаштириш ҳақида мурожаат қилиб чарчадик. Бизнинг мурожаатимиздан кейин туманда 2 марта ҳоким ўзгарди, лекин ҳеч бири ҳал қила олмади. Овулимизда 2019 йил обод қишлоқ дастурига киритилганди. Бизга навбатингиз келди, трансформаторингизни алмаштириб берамиз дейишди. Лекин амалда йўқ.

У 1977 йили қурилган. 118 оилага хизмат қилади. Бу йил сувсизлик туфайли фермер хўжаликларига сув бериш учун айнан шу трансформатордан фойдаланишди. Ҳозир фарзандларимиз кечқурун дарс қила олмайди. Чироқ милтиллаб қолади. Телевизор кўриш орзу» – дейилади мурожаатда.

Kun.uz ушбу мурожаат бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Тўрткўлда 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

#Тўрткўл_тумани, «Янгиобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.У. (эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадондаги печдан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Бу ҳақда бугун, 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олингани айтилмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Хўжайли_тумани. Тумандаги 100 нафар оилага бепул 300 бошдан ортиқ қўй-эчкилар берилди. Микрокредитбанк Хўжайли тумани «Саховат ва кўмак» фондига 250 млн сўм пул ўтказилган. Қўй-эчкилар асосан тумандаги «Темир дафтар» ва «Aёллар дафтари»га киритилган фуқароларга берилган.

🔹#Тахиатош_тумани. 7-11 май кунлари Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада «Тахиатош ИЭС» АЖ ҳомийлигида қатнашган тахиатошлик ёш спортчи Реимов Аллаберген Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

🔹#Тўрткўл_тумани'да 13 ёшли қизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди. Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, Тўрткўл туман ФХДЁ бўлими томонидан 2008 йилда туғилган қизга туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси олиб берилган. Жангил Шоксараеванинг қизи уй шароитида туғилганлиги ва отасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги сабабли шу кунгача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тўрткўлдаги мактабга салкам ярим йилдан бери интернет тортилмаяпти

🏫
#Kunmobilmuxbiri'нинг хабар беришича, #Тўрткўл_тумани «Эламонов» фермер хўжалиги ҳудудидаги мактабга 5-6 ойдан бери интернет симлари тортилмаяпти. Мобил мухбирга кўра, ҳудуддаги 20-мактабга интернет олиб кириш учун керакли кабеллар бундан салкам ярим йил олдин олиб келинган.

⚙️ Мобил мухбирнинг билдиришича, автомобиль йўли қазилиб, интернет симлари ўз ҳолича ташлаб қўйилган. Бу ҳол йўлдан автомобилларнинг ҳаракатига халақит қилмоқда.

🔎 Kun.uz ҳолат юзасидан расмийлардан изоҳ кутиб қолади.

‼️ 📹 Шу каби ҳодисаларга дуч келиб қолсангиз, уни мобил📱телефонингизда тасвирга тушириб, 👉 @kunuzvideo_bot боти орқали бизга жўнатинг ва пул ишланг!

🔹 Шартлар билан танишинг 👍

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

#Элликқалъа. Туманда “Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш” акциясига старт берилди.

#Тўрткўл. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тумандаги 12-, 13- ва 44-умумтаълим мактабларига борди. Вазир мактабларда яратилган шароитлар ва дарс жараёнлари билан танишган.

#Aмударё. Туманда 2021 йилда жами 112 та объектда лойиҳа қиймати 87 млрд 591,4 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари