Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.73K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Мурожаат

Қўнғиротдаги 3 қишлоқнинг йўллари хароб аҳволда. Газ трубалари қирқиб кетилган. Ичимлик суви чиқадиган артезианларнинг ҳам суви
қуриб қолган

@kunuzyordambot телеграм ботига Қўнғирот туманидан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

Қўнғирот туманидаги Кўкдарё ОФЙга қарашли Майлибой, Махсимовул, Қизилкуч қишлоқларинининг туман марказига олиб борувчи 22,5 км йўли хароб аҳволга келган.

50 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган Мойлибой, Махсимовул ва Қизилкуч қишлокларида 10 йиллардан буён на табиий газ ва на водопровод бор. Қирқиб, трубалари олиб кетилган.

Сувсизликдан ичимлик суви чиқадиган артезианларнинг сувлари ҳам қуриб қолган. Илтимос, ёрдам беринг!" дейилади мурожаатда.

Мазкур мурожаат юзасидан Қўнғирот тумани ҳокимлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

📹 Қўнғиротдаги марказий кўча светофорида қизил чироқ ёнмаяпти

«Қўнғирот тумани Ғарезсизлик ва Қорақалпоғистон кўчалари кесишмасидаги светофорда қизил чироқ ёнмаяпти. Бу жой туманнинг марказий қисми. Машиналар серқатнов. Ҳокимият ва бир неча марказий идоралар шу ерда жойлашган».

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Мурожаат

«Болаларимиз шамоллаб, касал бўлиб қолди...»

Kun.uz'га табиий газ билан боғлиқ мурожаатлар келиши давом этмоқда. Уларнинг деярли барчасида уй совуқлиги, газ йўқлиги ҳақида ёзилган.

#Нукус. «Наубахар шағласин» МФЙ 35-уйда турамиз. 2 ҳафта бўлди, газ йўқ. Уйимиз совуқ. Болаларимиз шамоллаб, касал бўлиб қолди. Газ босимини кўтариб беринг...»

#Нукус. «21-кичик туман 14-б уй 32-хонадонда яшаймиз. 1 ҳафтадан буён уйда газ босими жудаям паст. Олдинги йилларда ҳам шу борада бир неча маротаба мурожаат қилганман газ ходимларига, натижа бўлмади. Болаларим шамоллаб, касал бўлиб қолди. Газнинг босими ҳатто овқат пиширишга етмайди. Илтимос, ёрдам беринг...»

Kun.uz ушбу мурожаатлар бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.


👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Мурожаат

«Ичимлик суви муаммо. Уйимиз олдидаги каналдан сув ичяпмиз»

Kun.uz'га мурожаатлар келиши давом этмоқда. Уларнинг деярли барчасида табиий газ, ичимлик суви ва электр энергияси муаммоси ҳақида ёзилган.

#Хўжайли. «Эски шаҳар Палванов кўчасида яшаймиз. 1 ой олдин сув учун қувур тортиб бошлаган эдик. Кун қаттиқ совуб кетгани учун уни охиригача тўлиқ тортиб бўлмадик. Ичимлик суви муаммо. Уйимиз олдидаги каналдан сув ичяпмиз. «Водопровод» ичмаган сувимиз учун 1 млн «штраф» деяпти. Илтимос, ёрдам беринг».

Kun.uz ушбу мурожаат бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Мурожаат

«Болаларимизнинг таълими орқада қолиб кетяпти...»

#Чимбой тумани «Тазгара» ОФЙда яшаймиз. Октябр ойида ва ундан олдин ҳам туман ҳокимлигининг ботига мурожаат йўллагандик. Уй телефонига интернет улаб беришларини сўраб расмий ташкилотларга ҳам мурожаат қилдик.

Улар «кўриб чиқамиз»дан нарига ўтишмаяпти. Фарзандларимиз уйда онлайн тарзда рус, инглиз тилини ўрганишмоқда. Aммо интернет билан боғлиқ муаммолар сабаб уларнинг таълими орқада қолиб кетяпти.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

📹 «20 дақиқалик йўлга 1 соат вақт кетади...»

#Aмударё тумани Қизилчоли қишлоғидан ёзяпмиз. Манғит шаҳрини Хоразм вилояти билан боғлаб турувчи йўл бор. Қоратов номли тоғ бор. Шу тоғдан катта юк машиналари Хоразмга тош олиб кетади. Ҳар 2-3 йилда чала ремонт қилинади. Ҳозир йўлнинг аҳволи жуда ёмон.

Қишлоғимиз фойдаланадиган бозори ҳам, шифохонасиям Манғитда жойлашган. У ерга фақат шу йўл орқали борилади. Манзилга етиб олгунча 20 дақиқалик йўлга 1 соат вақт кетади. Илтимос, шу йўлнинг таъмирланишига ёрдам беринглар, дейилади мурожаатда.

Kun.uz ушбу мурожаат бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Мурожаат

«Мурожаатимиздан кейин туманда 2 марта ҳоким ўзгарди, лекин ҳеч бири ҳал қила олмади»


«#Тўрткўл тумани, «Ёнбошқаъла» ОФЙдан ёзяпмиз. 2018 йилдан бери электр трансформаторни алмаштириш ҳақида мурожаат қилиб чарчадик. Бизнинг мурожаатимиздан кейин туманда 2 марта ҳоким ўзгарди, лекин ҳеч бири ҳал қила олмади. Овулимизда 2019 йил обод қишлоқ дастурига киритилганди. Бизга навбатингиз келди, трансформаторингизни алмаштириб берамиз дейишди. Лекин амалда йўқ.

У 1977 йили қурилган. 118 оилага хизмат қилади. Бу йил сувсизлик туфайли фермер хўжаликларига сув бериш учун айнан шу трансформатордан фойдаланишди. Ҳозир фарзандларимиз кечқурун дарс қила олмайди. Чироқ милтиллаб қолади. Телевизор кўриш орзу» – дейилади мурожаатда.

Kun.uz ушбу мурожаат бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Мурожаат

«Лой кўчалардан ҳатто аравача ҳам юролмайди...»

« #Чимбой_тумани «Абат Макан» МФЙ Дарбент жол кўчасидан ёзяпмиз. Шу кўчадаги 36-уйда яшайман. Кўчамизнинг асфальти йўқ. Ҳеч бўлмаса, шағал тош тўкиш мумкиндир. Ёғингарчилик бўлиши билан кўчага ҳатто, машиналар ҳам киролмайди.

1-гуруҳ ногирониман. Aравачада кўчага чиқиб бироз ҳаво алмаштирай дейман. Ёз кунлари кўчада ёруғлик йўқ. Электр токи ҳам тез-тез ўчади. Бир неча бор Халқ қабулхонаси, МФЙ оқсоқолига мурожаат қилдик. Aммо мурожаатимиз қаноатлантирилмади», – дейилади мурожаатда.

Kun.uz ушбу мурожаат бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

📹 «Aсфальт сўрагандан фойда йўқлигини биламиз. Оддий шағал тўшаб бериш қийин бўлмаса керак?!»

Kun.uz'га Чимбой тумани «Абат-Макан» МФЙ, Дарбент жол кўчасидан мурожаат келиб тушди.

«Олдин ҳам бир неча маротаба масъулларга мурожаат қилган эдик. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. 50 нафарга яқин ўқувчи шу кўчадан мактабга қатнайди. Ёғин-сочинли кунларда кўчадан юриб бўлмади. Ҳеч бўлмаса оддий шағал ётқизиб беришса яхши бўларди. Aсфальт сўрагандан фойда йўқлигини биламиз. Оддий шағал тўшаб бериш қийин бўлмаса керак?! Илтимос, мурожаатимизни ечишга ёрдам беринг! Болаларимиз мактабга бемалол бориб келсин», — дейилади мурожаатда.

Kun.uz мазкур ҳолат юзасидан масъулларнинг изоҳини кутиб қолади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

📹 «Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади...»

Kun.uz'га Aмударё тумани Манғит шаҳридан мурожаат келиб тушди.

«Aмударё тумани Манғит шаҳридан ёзяпмиз. Манғит деҳқон бозори ҳар баҳорда шундай ҳолатда бўлади. Бироз ёмғир ёки қор ёғса бозорга кириб бўлмай қолади. Тумандаги Жумуртов саноат шаҳарчасида тош чиқадиган заводлар бор. Тош ўзимиздан чиқади. Заводда шағал чиқинди ҳисобида туради. Шу шағалдан бозорга ётқизишса яхши бўларди. Одамлар бозорга келиб кетишса, кийимлари бир аҳволга келиб қолади.

Венеция бозорига ўхшаш бозорни кўриб, «Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади...», деган қўшиқ эсингга тушади
», — дейилади мурожаатда.

Kun.uz мазкур ҳолат юзасидан масъулларнинг изоҳини кутиб қолади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

📹 «2-3 йилдан бери уйимизнинг олди сувга тўлиб ётади. Уйимиз ёрилиб кетяпти, тагидан зах чиқяпти...»

Kun.uz'га Aмударё тумани, «Оқ-олтин» ОФЙ, Деҳқонобод аҳоли пунктидан мурожаат келиб тушди.

«Томорқамизга зах сувлар чиқиб ётибди. Йил 12 ой шундай бўлади. Бизга шунақа ердан уй солишга жой беришди. 2-3 йилдан бери уйимизнинг олди сувга тўлиб ётади. Уйимиз ёрилиб кетяпти, тагидан зах чиқяпти», — дейилади мурожаатда.

Kun.uz мазкур ҳолат юзасидан масъулларнинг изоҳини кутиб қолади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston