Kitoblar ombori
14.3K subscribers
4.25K photos
865 videos
1.84K files
2.31K links
Abdulloh ibn Muborak dedi:

- Hikmat, pand-nasihatni devorda topsang ham, o‘qi, ibrat ol...

Aloqa uchun: @tezkorxatlarbot
Download Telegram
ЁШИМ 25 ДА БЎЛГАНИДА

"25 ёш бўлиб қолганингизда нима қилган бўлар эдингиз?", деган маънода савол бўлган эди.. Жуда ажойиб ва қийин савол... 20-26 гача бўлган давр бир тарафдан "ҳали ҳаммаси олдинда" вақти, бошқа тарафдан соғлиқ яхшилиги ва мия ўткирлиги бўлган олтин давр. Гапни чўзмай ўзимни ҳозирги ёшлар ўринга қўйиб фикр юритиб кўраман:

1. Нима қилиб бўлса ҳам мамлакатнинг пойтахти ёки дунёнинг катта шахарларидан бирига кетишга интилган бўлардим. Бу "сурвориш керак" ҳақида эмас, балки ўзи учун касбини топиш ва қобилиятларини ўзи учун намоён қилиш имкониятлари мавжуд бўлган жой топиш ҳақида (ҳозир интернет тезлиги жуда муҳим омил!).

2. Инглиз тилини бу ёшда эркин китоб ўқий оладиган, ўз фикрларини оғзаки ва ёзма баён қила оладиган даражада етказиб олишга интилар эдим

3. Рус тилини яхшилаш имконияти бўлган жой бўлса, албатта бундан фойдаланган бўлардим

4. Ўзбек тилининг лотин, кирилл ва араб алифболарида бемалол ўқийдиган қилиб ўрганиб олган бўлардим

5. Нимага лаёқатим, қобилиятларим борлигини ошкор қилишда қаттиқ тиришар эдим. Қобилиятим бор ва қалбимга ёқадиган соҳани топиб, унинг устида қаттиқ ишлаш йўлларини ахтарар эдим

6. Ҳафтасига икки ёки учта қалин китоб ва 10та мақола ўқиган бўлар эдим. Бунинг учун ўз рўйҳатим бўлиб, бир қисми касбимга таалуқли, иккинчиси бадиий асар, учинчиси руҳни тарбия қилувчи китоб бўлиши мумкин. Албатта, ҳар ҳафта адабиёт жанрларини ўзгартириб туриш мумкин

7. Бекорчи "улфатлардан" кескин узоқлашиб, бекорчи ишлар, урф одатларга тортувчи "ақлли" маҳалладош ва "ўртоқларга" ташимда "хўп, ака" деб, ичимда "why don’t you just ffff…ade away!" деган бўлардим ва амалга оширган бўлардим.

8. Тадбиркорлик билан шуғулланиб кўрардим. Хатолар ва ютқазишлар бўлади, улардан кўп ўгит олган бўлардим.

9. Қулай фурсат чиқиши билан мамлакат ичида ёки ташқарисида саёҳатга чиқиб турган бўлар эдим.

10. Ҳар куни фикр ва кузатишларимни кундалик тутиб ёзиб юрган бўлардим.

11. Веб-дизайн асосларини ўрганиб, ўзим қизиққан мавзуларда сайтлар ясаган бўлардим. Оддий дастурлаш асосларини ўрганган бўлардим.

12. Нутқ санъати, ёзиш кўникмалари, тадбиркорлик мавзуларида кўпгина курсаларга қатнаб юрган бўлардим.

13. Фото ва видеога тушириш техникасини яхшилаб ўзлаштирган бўлардим. График ва видео редакоторларини ўзлаштириб олган бўлардим. Булар ҳар қандай касб учун жуда керакли кўникмалардир!

14. Асосан ақлли, тажрибали инсонлар билан суҳбатлашган бўлардим.

15. Телевизорни умуман ёқмасдим

16. Аҳмоқ ва сафсатавозлар билан иложи борича ўтирмасдим. Умуман яқинлашмаган бўлардим.

17. Ишга кирадиган бўлсам, кўп нарса ўрганса бўладиган, ўзимга ёқадиган ишни танлар эдим, маоши камроқ бўлса ҳам. Асосий мақсад ҳаёт тажрибаси ва билим бўлиши керак. Аммо ойлик кам дегани ойига 100 доллар эмас! Бу инсон устидан ҳақорат.

18. Инглиз, рус тилларидан ташқари яна бир хорижий тил ўргана бошлардим.

19. www.coursera.org сайтида менга қизиқишим ва қобилиятларимга мос турли онлайн курсаларни ўтаб қўйган бўлардим.

20. Резюме ёзишни ўрганиб, ҳар ой такомиллаштириб юрган бўлардим.

21. Ишхона, маҳалла, оилада турли ғийбат фитналардан ўзимни катта масофада сақлаган бўлардим.

22. Бу ёшда қизиққонлик, эҳтиросларга берилиш кучли бўлади. Шуни англаб, қабул қилиб, уларни жиловда ушлаш устида ишлаган бўлардим.

23. Кўп ютуқлар билим, ақл, меҳнат ва сабр бирлашганда етилишини яхшилаб ўзлаштирган бўлар эдим.

24. Ҳаром топиш, бировлар ҳаққига тажовузкорлик ва бошқалар устидан зўравонлик йўлларидан ҳазар қилган бўлар эдим

25. Ишларимда маслаҳатлашган, шу билан бирга маслаҳатларга танқидий назар билан қараган бўлардим. Режаларимда ақл билан ёндашган, шу билан бирга хато қилишдан қўрқмаган бўлардим.. Ва албатта барча ишларимда Аллоҳга сиғиниб, унгагина таваккал қилган бўлардим.

Бу ҳақда қанча кўп ўйласам, фикр кўп келаверар экан. Шу жойда тўхтаган афзал. : )

PS. Линкдаги Gary Vaynerchuk, америкалик тадбиркор ва инвестор, ёшларга кўп амалий маслахатлар беради.

https://www.youtube.com/watch?v=miUNhEglBCo

09.12.2018

#devonanolitegi
#savoljavoblar
Манба: @subnazar

@kitob_ombori

@subnazar