Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
220 subscribers
1.67K photos
56 videos
89 files
176 links
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали
Download Telegram
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНИШИ ЗАРУР

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув хўжалиги тизим ташкилотларини малакали олий маълумотли кадрлар билан тўлдириб бориш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомига риоя қилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда кун тартибидаги масалаларнинг долзарблиги, уларнинг бажарилиши таъминлаш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси Ч.Ўтамуродова бошқарма ва унинг таркибидаги ташкилотларда кадрлар сафини малакали мутахасислар билан тўлдириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ишчи ходимларнинг билим, малака ва тажрибаларини ошириш, “устоз-шогирд” анъаналарини йўлга қўйиш, ишга янги қабул қилинган ёшларга шарт-шароитлар яратиш борасида фикр билдирилди.
Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Д.Эргашев ижро интизоми, сув хўжалиги тизимига келиб тушадиган мурожаатларни қонун доирасида ва ўз муддатида кўриб чиқиш, уларга муносабат билдириш зарурлигини таъкидлади.
Семинарда бошқарма бош юрисконсулъти С.Бобобеков чиқиш қилиб, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш борасидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ДХШ ТИЗИМИ АФЗАЛЛИГИ ЎЗ ИСБОТИНИ ТОПМОҚДА

Республика Сув хўжалиги вазирлиги ва Жиззах вилоятида фаолият юритаётган “Насосчилар чорваси” МЧЖ ўртасида имзоланган битимга биноан “Зарбдор-1”, “Зарбдор-2” ва “Оқбулоқ” насос станциялари (НС) бундан 3 йил аввал давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташаббускор тадбиркор ҳисобига ўтган эди.
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ана шу битим шартларининг бажарилиши таҳлил қилинди.
“Насосчилар чорваси” МЧЖ раҳбари Н.Худойқулов анжуман иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, ДХШ лойиҳаси асосида фаолият юритишнинг қулайлик ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Жумладан, ўтган йиллар давомида мазкур насос станцияларига шартномадаги 643,1 миллион сўм ўрнига 695,9 миллион сўм инвестиция киритилган. 2023 йилнинг ўзида 120 минг киловатт электр энергияси иқтисод қилиниб, Зарбдор тумани экинзорларига 5 миллион метр куб сув етказиб берилди.
“Оқбулоқ” насос станциясига биттадан янги насос агрегати ва электродвегатель қўйилгани, бошқа иншоотларда ҳам таъмирлаш ва тиклаш, ободонлаштириш ишлари бажарилиб, улардаги жами 21 нафар ишчи-ходимнинг унумли меҳнати учун шарт-шароит яратилгани айтиб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ИННОВАЦИОН ҚУРИЛМАЛАР ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ...

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош қароргоҳида сув хўжалиги тизимини рақамлаштириш, соҳага замонавий инновацион қурилмаларини жорий қилиш мавзуига бағишланган семинар ташкил этилди.
Ҳавза бошқармаси ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соҳага маъсул вакиллари иштирок этган тадбирда сув йўллари ва иншоотларига ўрнатилган ҳамда интеграция қилинган қурилмаларнинг жорий ҳолати танқидий таҳлил қилинди.
Жумладан, сув ўлчовчи асбоб ускуналар, уларнинг маълумот узатишида камчилик ва нуқсонлар кўзга ташланаётгани, бундай салбий холатларни бартараф қилиш зарурлиги таъкидланди.
Маълумот учун, ҳозирда Жиззах вилояти сув хўжалиги объектларига ўрнатилган қурилмаларнинг аксариятида техник созлаш ишлари олиб борилиб, қурилмаларнинг шикаст етган жихозларини янгисига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
“СМАРТ” ТЕХНОЛОГИЯЛАР АҚЛ БИЛАН
ИШ ЮРИТИШНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги “Туятортар-Қли” ИТБда ўтган давр ичида сув иншоотлари ва тармоқларига ўрнатилган “ақлли” технологиялардан оқилона фойдаланиш мавзуидаги семинар ташкил этилди.
Анжуманда бошқарманинг АКТ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими мутахассиси Х.Қаршибоев сўзга чиқиб, рақамли қурилмаларни ишлатиш, улар ишида айрим ҳолларда юз бериши мумкин бўлган нуқсон ва носозликларни бартараф қилиш юзасидан тушунчалар берди.
Шунингдек, сув ресурсларини масофадан бошқариш ҳамда сизот сувлари сатҳини масофадан аниқлашда тутган муҳим ўрни инобатга олинган ҳолда замонавий жиҳозларни жорий этиш борасида 2024 йилга белгиланган режаларни қисқа фурсатда бажариш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Семинар иштирокчиларига шунингдек, ўрнатилган қурилмаларни узлуксиз равишда, босқичма-босқич вазирлик серверига интеграция қилиб бориш зарурлиги уқтириб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЮТУҚЛАРГА ОМИЛ БЎЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Мега Савдо ФНС” МЧЖ ўртасида имзоланган битимга биноан Жиззах вилоятидаги “Зомин-1”, “Зомин-2” ва “Зомин-3” насос станциялари 2022 йилдан буён ДХШ тизимига ўтилган ҳолда фаолият юритмоқда.
“Зомин-3” насос станциясида ташкил этилган семинарда ана шу битим шартлари қандай бажарилаётгани таҳлил қилинди.
Тадбирда “Мега савдо ФНС” МЧЖ раҳбари Д.Ўринбоев сўзга чиқиб, ДХШ лойиҳаси асосида режалаштирилган ва амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Нотиқ жумладан, ўтган уч йил давомида Зомин тумани ҳудудидаги мазкур насос станцияларига жами 836 миллион сўмдан ортиқ инвестициялар киритилгани, бу маблағлар сув иншоотлари ва улардаги агрегатларни таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, жамоада ишлаётган 25 нафардан ортиқ ишчи-ходимларни моддий ва маънааий рағбатлантириш учун сарфланганини таъкидлади.
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаевнинг ДХШ шартлари, лойиҳа объектларини танлаш, тегишли хужжатлар ва молиявий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ҳақидаги мулоҳазалари ҳам анжуман қатнашчиларининг эътиборини ўзига тортди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
САНГЗОР ДАРЁСИНИНГ СЕЛ-ТОШҚИН
СУВЛАРИ ЖИЛОВЛАНАДИ


Кучли ёғингарчиликлар кузатилаётган шу кунларда тошқин сувлари ва сел оқимларининг канал ва ариқлар ҳамда гидроиншоотлар орқали хавф-хатарсиз ўтишини таъминлаш талаб этилади.
Сангзор дарёсининг Жиззах шаҳри ҳудудида барпо этилган 4-гидроузелида ташкил этилган семинарда ана шу мавзуга эътибор қаратилди. Таъкидланишича, айни пайтда дарёнинг мана шу иншоотга сув етказиб берувчи қисмида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
“Бахмал жилоси” МЧЖ томонидан бажарилаётган ишлар 2 миллиард 130,7 миллион сўмга баҳоланган. Қурувчилар сув йўлининг лойқа тўпланган қисмини тозалаш, бундан кейин лойқа чиқиб кетувчи қувурлар ўрнатиш, қирғоқ қиялигини монолит бетон билан мустахкамлаш каби ишларни зиммаларига олишган.
Семинар қатнашчиларига объектдаги ишлар тасдиқланган режа-жадвал асосида бораётгани, уларнинг якуни билан Сангзор дарёсидан оқиб ўтувчи йирик сел-тошқин сувларининг гидроузелга эҳтимолий зарари бартараф этилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.