Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
219 subscribers
1.7K photos
56 videos
90 files
176 links
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали
Download Telegram
Audio
Жиззах вилоят радиосининг "Хабарлар" информацион дастурида "Учтом" ИТБ томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ташилот бўлим бошлиғи С.Эсиргаповнинг интервьюси эфирга кетди.
7-son, 2024-19-20.pdf
590.6 KB
"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги" журналининг 7-сони нашрдан чиқди. Унда Жиззах вилоятида сув тежамкор технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тафсилоти ёритилган "Илғорларнинг ютуғи "юқумли" бўлади" деб номланган мақола чоп этилди.
ОАВ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбек халқининг “Яхши ишнинг эрта кечи бўлмайди!” деган нақли бор. 27 июнь куни мамлакатимизда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” нишонланди.
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жамоаси ана шу сана муносабат билан вилоятимиз сув хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларни мунтазам равишда ёритиб келаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бири гуруҳ ходимларини касбий байрами билан муборакбод этди.
Суратда: Жиззах вилояти телерадиокомпанияси ижодий ходимларига эсталик совғалари топширилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот маркази.
Мана, шундай семинарлар бўлаяпти.
Номига, беш олти киши иштирокида ўтказилган семинарни ёритиш керак эмас. Камида битта тумандаги насос станциялар бошлиқлари, бошқармадан эса раҳбар ёки ўринбосари қатнашиши керак. Бизга шундай талаб қўйилган.
АРНАСОЙ СУВ ОМБОРИДА КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Арнасой сув омборида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ташаббуси билан семинар ташкил этилди.
Тадбирда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Жиззах вилоят бошкармаси бош мутахассиси Ж.Караев сўзга чикиб, 2023 йилнинг 20 май куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Диагностика маркази билан биргаликда тайёрланган кўрсатмада қайд этилган жиҳатлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, лекин кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бажарилмаганини таъкидлаб ўтди.
Жиззах сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи У.Суяров сўзга чиқиб, Арнасой сув омбори фаолиятини яхшилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, Президент ва ҳукуматнинг фармон ва карорлари ижросини таъминлаш, инспекция кўрсатмаларини вақтида бажариш, сув омбордаги сувдан самарали фойдаланиш, истеъмолчиларга 6epилаётган сувнинг ҳисобини белгиланган талаб ва тартибда олиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ЭЪТИБОРНИ ЎЗИГА ТОРТГАН ФАКТ ВА РАҚАМЛАР...

Ғаллаорол тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилган семинар ташкил этилди.
Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси етакчи мутахассислари Ғ.Қодирқулов сўз олиб, сув етказиб бериш хизмати фаолиятини самарали йўлга кўйиш, сувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни шакллантириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш мавзуларидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Жумладан, жорий йилнинг ортда қолган даврида Жиззах вилоятида умумий ер майдонларининг қарийб 30 фоизи томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари ёрдамида суғорилиб, натижада 56 миллион куб метр сув иқтисод қилинди.
Шунча сув билан 5 минг гектар ерга экилган такрорий экинларни суғориб, мўл ҳосил олиш мумкин. Оби-ҳаётни тежаб-тергаб ишлатишнинг ижобий самараси ҳақидаги бундай аниқ факт ва рақамлар семинар иштирокчиларининг эътиборини ўзига тортди...

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
КУН ТАРТИБИДАН ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ЎРИН ОЛДИ

Зомин тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими, Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси ҳамда бош юрисконсулти иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбирда жумладан, тизимга олий маълумотли кадрларни ишга қабул қилиш, уларнинг билим, малака ва тажрибаларини ошириш устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, ишга қабул қилинган ёшларга шарт-шароитлар яратиш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, бошқарма ва ҳудудий тизим ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар муаллифларига мумкин қадар мурожаатда баён этилган тилда, қонун ва қонуности ҳужжатларини ҳавола қилган ҳолда жавоб бериш зарурлиги эслатиб ўтилди.
Юқори турувчи ташкилотлардан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, ижро интизомига риоя қилиш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш каби долзарб масалалар ҳам семинар қатнашчилари эътиборида бўлди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ЯНГИЧА ЁНДОШУВЛАР САМАРА БЕРМОҚДА

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги Насос станциялари энергетика бошқармасида “ДХШ лойиҳалари, АКТ ва рақамлаштириш ишларини жонлантириш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳавза бошқармаси бўлими бошлиқлари Ш.Миртозаев ва Ш.Норматовлар сўзга чиқиб, семинар кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан маълумот ва тушунчалар беришди.
Қатнашчилар жумладан, ўтган вақт мобайнида вилоятда 14 та лойиҳа доирасида 20 та насос станцияси ва 22 дона суғориш қудуқлари ДХШ бошқарувга берилганлиги, давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларини танлаш, хужжатларини ишлаб чиқиш ишларининг мукаммал бажарилиши ҳақида батафсил маълумотлар олишди.
Насос станциялари ва энергетика бошқармаси объектларига ўтган йилларда 35 дона "ақлли" ҳисоблагичлар ўрнатилгани, уларнинг барчаси Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилиниб, сарфланаётган сув ҳисобини аниқ олиб боришда самара бераётгани таъкидлаб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.