ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ - СУВ ХЎЖАЛИГИ
ТИЗИМИНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ
Оби-ҳаётдан унумли ва оқилона фойдаланиш, бу борадаги ишларни мавжуд барча имконият ва шарт-шароитларни ишга солиш – бугунги куннинг муҳим ва долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ташкил этлган йиғилиш мавзуи ана шу йўналишдаги ишларнинг муҳим бўғинларидан бири - диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштиришга бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги Марказий диспетчерлик коммуникация ва кадастр хизмати бошлиғи Б. Мамадалиев сўзга чиқди.

Нотиқ ўз чиқишида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни, ҳукуматнинг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берди.
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Ўролов йиғилиш кун тартибидан ўрин олган масала - сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни бошқаришда диспетчерлик хизматининг тутган ўрни, бу борада тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритди
Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ СТАНЦИЯСИДАГИ АНЖУМАНДА НИМАЛАР ҲАҚИДА СЎЗ БОРДИ?
Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги меҳнат жамоалари, фермер хўжаликлари, аграр соҳада фаолият юритаётган тадбикорлик субъектларида бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбатлари, мулоқот ва семинарлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирларлан бири республика Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг Пахтакор тумани ҳудудида жойлашган Жиззах илмий текшириш станциясида бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Мустақов чиқиш қилиб, сувдан оқилона ва унумли фойдаланишда қайси ва қандай жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида сўз юритди.
Семинар иштирокчилари соҳада ўта муҳим бўлиб турган ишлар - сув тежовчи технологияларини жорий қилиш, сувнинг аниқ хисоб китобини олиб бориш, истемолчиларга берилаётган сув миқдорини аниқлаш борасида тузилиши лозим бўлган далолатномаларни расмийлаштириш юзасидан атрофлича тушуналар олишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Семинар иштирокчилари соҳада ўта муҳим бўлиб турган ишлар - сув тежовчи технологияларини жорий қилиш, сувнинг аниқ хисоб китобини олиб бориш, истемолчиларга берилаётган сув миқдорини аниқлаш борасида тузилиши лозим бўлган далолатномаларни расмийлаштириш юзасидан атрофлича тушуналар олишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) тасарруфидаги Насос станциялари энергетика бошқармаси (НСЖБ)га қарашли “Истиқлол” ВА “Олтинсой” насос станцияларида куннинг долзарб юмушлари - электр энергиясини ажратилган лимитга риоя қилган ҳолда ишлатиш, энергия тежамкор қурилмаларга эътибор бериш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда шу йилнинг ортда қолган даврида мазкур иншоотларга ажратилган 340 минг киловатт электр энергиясининг 28 минг киловатти иқтисод қилинган бўлсада, далаларга салкам 2 миллион куб метр сув етказиб берилгани ижобий факт сифатида қайд қилиб ўтилди.

Шунингдек, мавжуд 8 та насос агрегатларининг 4 таси ва 2 дона электродвигателларнинг ўз вақтида таъмирлангани ҳам айни кунларда жамоалардаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига замин бўлаётгани таъкидланди.
Семинарда “Истиқлол” ва “Олтинсой” насос станциялари иш фаолиятиин янада яхшилаш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Семинарда “Истиқлол” ва “Олтинсой” насос станциялари иш фаолиятиин янада яхшилаш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
ВАЗИРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ
ЖИЗЗАХДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗДИ
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Бутунбоев ўзининг Жиззах вилоятига хизмат сафари доирасида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва бошқа сув ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Тадбирда сув хўжалигининг кундалик долзарб юмушлари ва уларни амалга ошириш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди.

Жумладан, ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш, АКТ соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, сув хўжалиги иншоотлари кадастри ва паспортлашуви талабларини бажариш, насос станциялари фаолиятини такомиллаштириш каби қатор долзарб масалалар жиддий таҳлил этилди.
Тадбирда кўтарилган мавзулар бўйича масъулларнинг ахбороти тингланди.
Вегитация мавсумининг бориши, жараён давомида юзага келадиган масалаларни жойларда кўриб чиқиш ва ҳал қилишга келишиб олинди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот маркази.