Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
218 subscribers
1.79K photos
63 videos
90 files
178 links
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали
Download Telegram
- Насос станциямиз Ш.Рашидов туманининг 1 минг 200 гектар экин майдонларига сув етказиб беради,- деди иншоот раҳбари Д.Мусаев. - Жорий йилги вегитация мавсуми биз учун жиддий синов даври бўлади. Шунинг учун пухта тайёргарлик кўрдик. ДХШ тизимига ўтиб ишлаш замон талаби эканини исботлашимиз керак.
Семинар қатнашчилари “Яшил воҳа“ насос станциясида мавсумлар оралиғида амалга оширилган ишларни кўздан кечиришди. Мавжуд 6 та насоснинг барчаси тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилгани, агрегатлар ва эҳтиёт қисмларнинг сақланиши, иншоот ҳудуди ва атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 минг 500 туп кўчатлар экилиб, парвариш қилинаётгани иштирокчилар эътиборини ўзига тортди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
“САНГЗОР” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“Сангзор” каналининг Ғаллаорол тумани ҳудудини кесиб ўтган бир ярим километр узунликдаги қисмини бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда. “Жиззахсувқурилишинвест” ДМ томонидан ташкил этилган семинарда шу объектдаги ишларнинг бориши таҳлил қилинди.
“Мирзачўлмахсуссувпудрат” МЧЖ зиммасига ушбу каналда 3 миллиард 545 миллион сўмлик реконструксия ишларини амалга ошириш юкланган бўлиб, бу ишлар жорий йилнинг сентябрь ойи бошигача якунига етказилиши лозим. Айни кунларда сув йўлининг маълум қисмида тупроқ ва шағал ётқизиш ишлари тўлиқ якунланган ва бетонлаш ишлари бошланиш арафасида турибди.
Семинар қатнашчилари “Сангзор” каналида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб чиқишди. Мутахассис ва мутасаддилар томонидан белгиланган вазифаларни лойиҳа ҳужжатларига биноан сифатли бажариш, зарур бўладиган техникалар сонини кўпайтириш, ишчи-ходимларнинг самарали меҳнати учун шарт-шароит яратиш борасида таклиф ва тавсиялр берилди.
Маълумот учун, мазкур объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида Сангзор дарёсидан оқиб ўтувчи йирик сел-тошқин сувларининг кўзда тутилмаган зарар етказишининг олди олиниб, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманлари далаларига оби-ҳаёт етказиб беришда қўшимча имкониятлар яратилади.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
МЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

Дўстлик туманида ташкил этилган семинарда “М.Дадажонов” ва “Навбахор” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасига қарашли экин майдонларида амалга оширилаётган мелиоратив тадбирларга эътибор қаратилди.
Жиззах мелиоратив экспедицияси томонидан ташкил этилган тадбир иштирокчилари ишларнинг бориши, кузатув қудуқларига ўрнатилган дайвер қурилмаларининг интеграция қилиниши, коллекторларга тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари билан қизиқишди.
Давлат дастур доирасида “Мирзачўлмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан ушбу ҳудудда 13,18 километр узунликдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бунёдкорлар жамоаси ўзлари учун ажратилган 3 миллиард 182 миллион сўм маблағ хисобига режадаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун барча имкониятларни ишга солишяпти.
Семинарда мазкур объектдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тизимини барпо этиш, зовурни тозалаш-тиклаш ишларини белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Семинар дейсиз битта ҳам одам йўқку.
ОБИ-ҲАЁТДАН УНУМЛИ ВА ОҚИЛОНА
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ ҚИДИРИЛМОҚДА


Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг масъул бўлимлари мутахассислари томонидан Пахтакор туманида сув тежовчи технологиялар (СТТ)ни жорий этиш ҳамда гидрометрия хизматини тўғри йўлга қўйиш мавзуларига бағишланган семинар ташкил этилди.
“Дурдона” фермер хўжалиги даласида бўлиб ўтган тадбир аввалида Ўзбекистон президентининг шу йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёдга олиб ўтилди. Бундан буён “Сув – текин эмас” тамойили амал қилиши ва сув хўжалигидаги ишларни ана шу талаб асосида ташкил қилиш зарурлиги ҳақида сўз борди.
Шундан сўнг ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Ғ.Қодирқулов чиқиш қилиб, СТТ жорий этиш, ушбу замонавий инновцион усулларга ўтишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, экинларни томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет усулларда парвариш қилишда қўлга киритилиши кутиладиган ижобий натижалар ҳақида маълумот берди.
Анжуман якунида оби-ҳаётдан оқилона ва унумли фойдаланиш, сувни иқтисод қилишда гидрометрия ишларини тўғри йўлга қўйиш ҳам алоҳида ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
💧Bugun 26-aprel kuni Davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Siyosiy-ma’rifat soati" bo‘lib o‘tmoqda!

💧O‘quv soatida Sirdaryo-Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi xodimlari ishtirok etishmoqda.

💧O‘quv soati Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining ilm.argos.uz  platformasi hamda 📹YouTubedagi sahifasi orqali ham ko‘rishingiz mumkin.

Kanalga ulanish ➡️ @jizzaxsuv
Forwarded from Xudayberdi Karimov
“ЁЙИЛМА” НАСОС СТУНЦИЯСИ
СУҒОРИШ МАВСУМИГА ШАЙ


Жиззах насос станциялари энергетика бошқармаси (НСЭБ)га қарашли “Ёйилма” насос станцияси (НС)да ташкил этилган семинарда ажратилган электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, электротежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш, иншоот ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбирда мазкур НСга 2024 йил учун ажратилган электр энергия ҳамда вегитация мавсуми учун чиқариладиган сув лимити аниқ тасдиқлаб қўйилгани ҳақида маълумот берилди. Белгиланган жадвал асосида иш юритган меҳнат жамоаси жорий йил январь-апрель ойлари учун ажратилган 70 минг кВт. электр энергиясининг 58 минг кВт.ини иқдисод қилишга эришгани эътироф этилди.
Forwarded from Xudayberdi Karimov
“Ёйилма” насос станциясида шунингдек, агрегатларни таъмирлаш-тиклаш, иншоот атрофида ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилгани айтиб ўтилди.
Тадбир якунида тез орада бошланиб кетадиган суғориш мавсумига режалаштирилган ишларни талаб даражасида амалга ошириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.