#Биласизми
#ҚУРЪОН ҲАҚИДА
Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса бас. Масалан 9-пора:
9-1=8
8+8=16
16нинг охирига 2ни қўшамиз = 162
Демак, 9-пора 162-бетдан бошланар экан.
Шу йўсинда хоҳлаган поранинг бошланиш бетини билиб олса бўлади. Масалан 15-пора:
15-1=14
14+14=28
28нинг охирига 2ни қўшамиз = 282
Ин шаа Аллоҳ бу маълумотнинг ҳаммамизга нафи тегади.

#ҚУРЪОН
ФАЛАҚ ВА НОС СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ
“Фалақ” тонг, “Нос” одамлар маъносини билдиради. Бу икки сура “муаввизатайн” дейилади.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрланганларида шифо тариқасида Фалақ ва Нос сураси нозил қилинган.
Қиссанинг тафсилоти бундай: Лабид ибн Аъсам деган бир яҳудий мунофиқ ўзини мусулмон кўрсатиб, Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, хизматларини қилиб юрар экан. Бир гуруҳ яҳудийлар шу ходим билан тил бириктириб, Расулуллоҳнинг тўкилган сочларини, тароқлари тишларини қўлга киритадилар. Кейин шуларга сеҳр-жоду қилиб, бир эски қудуққа ташлайдилар. Натижада Расулуллоҳнинг сочлари тўкилиб, олти ой бетоб бўлиб ётиб қоладилар. Бир куни икки фаришта келиб, бири тиззалари рўпарасига, иккинчиси бош томонларига ўтириб, бир-бири билан савол-жавоб қилади.
– Унга нима қилибди?
– Сеҳрланибди.
– Ким сеҳрлабди?
– Лабид ибн Аъсам исмли бир яҳудий. – Сеҳрни нимага ўқибди?
– Тўкилган сочларига, тароқ тишларига.
– Сеҳр ўқилган нарсалар қаерга ташланган? – Зарвон деган қудуққа.
Шундан кейин одам юбориб кўрсалар, ҳақиқатан ўша қудуқда соч толалари, тароқ тишлари, нина суқилган яна ўн иккита тугун бор экан. Шу пайт Аллоҳ таоло мазкур икки сурани нозил қилди. Ҳар сафар Фалақ, Нос сураси ўқилганда, биттадан тугун ечилар экан. Шундай қилиб, Расул акрам алайҳиссалом бу икки сурани ўн икки марта ўқиганларида бутунлай соғайиб кетган эканлар.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кечаси нозил қилинган суралар ичида бу иккисига тенг келадиганини кўрганмисан? (Улар) Фалақ ва Нос сурасидир”, деганлар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом айрим дуоларни ўқиб, инс-жинлар кўзидан паноҳ сўраб юрардилар. Фалақ, Нос сураси тушганидан кейин шу иккисини ўқишни одат қилганлар, бошқасини тарк этганлар. Шунингдек, у зот сеҳрланганларида Фалақ, Нос суралари билан шифо топганлар. Бундан чиқди, ёмонликлардан паноҳ сўрашда Фалақ ва Нос сураларига тенг келадигани йўқ. Мана шу икки сурани ўқиб юрган одамга – Аллоҳнинг изни билан – ҳеч қандай шикаст-бало яқин йўламайди.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!

#Қуръон_илмлари
Шамолларнинг Қуръондаги турлари
Шамоллар саккиз хил бўлади.
Тўрттаси азоб:
1. Қосиф. 2. Осиф. 3. Сорсор. 4. Ақийм.
Тўрттаси раҳмат:
1. Наширот. 2. Мубашширот. 3. Мурсалот. 4. Зарият.
1. Қосифга мисол:
أَمْ أَمِنْتُمْ أَنْ يُعِيدَكُمْ فِيهِ تَارَةً أُخْرَى فَيُرْسِلَ عَلَيْكُمْ قَاصِفًا مِنَ الرِّيحِ فَيُغْرِقَكُمْ بِمَا كَفَرْتُمْ ثُمَّ لَا تَجِدُوا لَكُمْ عَلَيْنَا بِهِ تَبِيعًا
“Ёки У сизларни яна (денгизга) қайтариб, устингизга қаттиқ шамол юборишидан, бас, кофир бўлганингиз сабабли ғарққилишидан, сўнгра сизларга Биздан ўч олиб берувчи топа олмай қолишдан ҳам хотиржаммисиз?!” (Исро, 69).
2. Осифга мисол:
هُوَ الَّذِي يُسَيِّرُكُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ حَتَّى إِذَا كُنْتُمْ فِي الْفُلْكِ وَجَرَيْنَ بِهِمْ بِرِيحٍ طَيِّبَةٍ وَفَرِحُوا بِهَا جَاءَتْهَا رِيحٌ عَاصِفٌ وَجَاءَهُمُ الْمَوْجُ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ أُحِيطَ بِهِمْ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ لَئِنْ أَنْجَيْتَنَا مِنْ هَذِهِ لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِرِينَ
“У сизларни қуруқлик ва денгизда сайр қилдирур. Сизлар кемаларда бўлган пайтингизда ва улар майин шамол билан уларни (сизларни) олиб кетаётганида ва улар бундан шодланиб турганларида, қаттиқ шамол ҳамда ҳар томондан тўлқин келганда, улар қуршовда қолганларини билиб: “Агар шундан бизни халос қилсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўлурмиз!” – деб ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар”. (Юнус, 22).
3. Сорсорга мисол:
وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِكُوا بِرِيحٍ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍ
“Од (Ҳуд пайғамбар қами) эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар”. (Ал-Ҳаққо, 6).
4. Ақиймга мисол:
وَفِي عَادٍ إِذْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ الرِّيحَ الْعَقِيمَ
“Од (қабиласи қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Қайсики, Биз уларнинг устига яхлит (фойдасиз) бўронни юборган эдик”. (Зарият, 41).
5. Наширотга мисол:
وَالنَّاشِرَاتِ نَشْرًا
“(Булутларни) ёйиб юборадиган шамоллар билан қасам”. (Мурсалот, 3).
6. Мубашширотга мисол:
وَمِنْ آَيَاتِهِ أَنْ يُرْسِلَ الرِّيَاحَ مُبَشِّرَاتٍ وَلِيُذِيقَكُمْ مِنْ رَحْمَتِهِ وَلِتَجْرِيَ الْفُلْكُ بِأَمْرِهِ وَلِتَبْتَغُوا مِنْ فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Унинг белгиларидан бири (ёмғир ёғишидан) хушхабар берувчи, Унинг раҳмати (ёмғири)дан сизларни баҳраманд этиши учун, Унинг амри билан кемалар сузиши учун, Унинг фазли (ризқи)дан исташингиз ва шукр қилишингиз учун шамолларни юборишидир”. (Рум, 46).
7. Мурсалотга мисол:
وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا
“Пайдар-пай эсдириладиган (шамол)лар билан қасам”. (Мурсалот, 1).
8. Зариятга мисол:
وَالذَّارِيَاتِ ذَرْوًا
“(Булутларни) ҳайдаб юрувчи (шамол)лар билан қасам”. (Зарият, 1).
Нозимжон Ҳошимжон
••┄┄┄❅┄┄┄••

Forwarded from Ezgulik qanoti | Saxovat uchun rasmiy
#Қуръон_муаллим
Икки шарт топилар экан, Аллоҳ бандаларининг устларига балолар ёғдириб, азобламайди.
"Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас".
(Анфол сураси, 33-оят)
Демак, биринчи шарт - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ичимизда бўлишлари топилмас экан, биз Охир замон бандаларига фақат иккинчи шарт - истиғфор айтиш қоляпти.
Астағфируллоҳал ъазийм!
🌸 🌸 🌸
🕊Ezgulik qanoti🕊 Xayriya fondi
https://t.me/ezgulik_qanoti2021