11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Тафаккур
#Биласизми
Қуръони Каримда зикр қилинган "орзулар"ни биласизми?

1. «Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)

2. «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.»
(Фурқон сураси 27-oят)

3. «Эй воҳ!!! Кошки фалончи(кофир-бадбахт)ни дўст тутмасам эди.»
(Фурқон сураси 28-oят)

4. «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)

5. «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.»
(Наба сураси 40- oят)

6. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.»
(Фажр сураси 24- oят)

7. «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.»
(Анъом сураси 27- oят)

8. «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.»
(Аҳзоб сураси 66- oят)

Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир. Улар шунга надомат чекмоқдалар. Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор! Ҳали хам кеч эмас.
Surakav Qushi.mp4
1.4 MB
#Биласизми?

Бу қушнинг номи Суракав, нархи 25,000$. Бу қушни расмга олиш учун 19 та фотограф 62 кун сарфлаган. Бу қуш бир неча сонияда рангини ўзгартириб туради!!!

”Бу Аллоҳнинг яратганидир! Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар”! (Луқмон сураси 11-оят) !!!

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
Surakav Qushi.mp4
1.4 MB
#Биласизми?

Бу қушнинг номи Суракав, нархи 25,000$. Бу қушни расмга олиш учун 19 та фотограф 62 кун сарфлаган. Бу қуш бир неча сонияда рангини ўзгартириб туради!!!

”Бу Аллоҳнинг яратганидир! Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар”! (Луқмон сураси 11-оят) !!!

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Биласизми

Қуръонда 5 та масжид зикр қилинган. Улар қуйидагилардир:

1. Масжид ал-ҳаром - Маккадаги Каъбаи муаззама жойлашган энг муқаддас масжид. Бу масжидда ўқилган бир ракат намоз савоби бошқа масжидларда ўқилган 100 000 ракат ўқилган номоз савобига тенг.

2. Масжид ан-набавий - Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари жойлашган масжид.

3. Масжид ал-ақсо - Қуддуси шарифда жойлашган. Мусулмонларнинг илк қибласи ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Меърожга чиққан жой.

4. Масжид ал-қубо - Мадина шаҳри яқинида жойлашган ислом тарихида қурилган илк масжид.

5. Масжид аз-зирор - Зарар масжиди. Мунофиқлар томонидан исломга зарар етказиш учун тўпланиб ўтириш учун қурилган Мадинадаги масжид. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг буйруқлари билан бузиб ташланган.

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/islam_qanoti
#Биласизми

Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).


https://t.me/islam_qanoti
#Биласизми

Жаноза намозининг ўқилиш тартиби

Жаноза намозида азон, иқома, рукуъ, сажда бўлмайди. Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида (маййит аёл киши бўлса, белининг тўғрисида) туради. Жамоат эса имомнинг орқасидан саф тортади.
#Биласизми

“Кутуби ситта” - Олти саҳиҳ китоби соҳиблари бўлмиш муҳаддисларнинг манҳажлари
1. Имом Бухорийнинг саҳиҳ китоблари истинботдаги* кучи билан машҳурдир.
2. Имом Муслимнинг саҳиҳ китоблари турли йўл билан тўпланган ривоятни гўзал суратда жамлангани билан машҳурдир.
3. Абу Довуднинг сунан китоблари ҳукмларнинг кўплиги билан машҳурдир. Ҳатто, бу китобни фиқҳ ўлароқ кифоядир, дейишган.
4. Имом Термизийнинг жомеълари мазҳабларнинг баёни ва ҳадисларга ҳукм айтиш билан машҳурдир.
5. Имом Насаийнинг сунанлари иллатларга ишора қилиш ва ҳадиснинг гўзал тарзда ворид бўлишига эътибор қилгани билан машҳурдир.
6. Ибн Можанинг сунанларида заиф кўпдир ва унда мавзуъ ҳадислар ҳам бор.
Ҳофиз Саховийнинг «ал-Ғоя» номли китобларидан.
*«Истинбот» сўзи луғатда «ер қаъридан сув чиқариш» маъносини англатади. Дийний илмларда эса, шаръий далиллардан шаръий ҳукмларни чиқариш «истинбот» дейилади.


arabicuz



https://t.me/islam_qanoti
#Биласизми?

Луқмон Ҳаким ҳақида

Инсоният тарихида ўзининг ҳикматли гаплари билан ном чиқарган илк шахс Довуд алайҳиссалом ҳисобланадилар. Ҳикмат билан танилган, ҳакимларнинг устози деб тан олинган буюк шахс – Луқмон Ҳаким ҳам Довуд алайҳиссаломнинг шогирди ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Луқмон Ҳаким ҳақида шундай дейди:
''Батаҳқиқ, Биз Луқмонга Аллоҳга шукр қилгин дея ҳикматни бердик. Ким шукр келтирса, фақат ўзи учун шукр келтиради. Ким куфр келтирса, албатта, Аллоҳ Ғаний ва мақтовга сазовор Зотдир'' (Луқмон сураси, 12-оят)

Аллоҳ таолонинг Луқмонга ҳикмат неъматини берганини алоҳида таъкидлаши, унинг ҳакимлигини мақташи, айрим ҳикматли сўзларини сиз билан бизларга насиҳат ўлароқ келтириши, Қуръони Каримдаги бир сурани унинг номи билан аташи – барча-барчаси Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳикматнинг нақадар эътибори борлигини кўрсатади.
#Биласизми

МУСАББИҲОТ ФАЗИЛАТИ

Мусаббиҳот "субҳаана", "саббаҳа", "юсаббиҳу" ёки "саббиҳ" сўзлари билан бошланувчи суралардир.
Улар 7 та: "Исро", "Ҳадид", "Ҳашр", "Сафф", "Жумъа", "Тағобун" ва "Аъло".
Мана шу сураларда минг оятдан яхшироқ оят бор.
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, "Унда минг оятдан яхшироқ оят бор", деб айтардилар.
Яҳё ибн Касир: "Бизнингча, бу Ҳашр сурасининг сўнгги оятларидир", деган.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
#Биласизми

Аллоҳ таолонинг муқаддас китоблари

Аллоҳ таолонинг китоблари қандай китоблар?

Пайғамбарларига нозил қилган ҳукмлари тўпламидир.

У китобларни Аллоҳ таоло нима сабабдан юборган?

Дин ва шариат ҳукмларини қавмларга етказиш ва ўргатиш учун.

Пайғамбарларга нечта китоб нозил қилинган?

Жами бир юзу тўрт китоб. Одам алайҳиссаломга ўн варақ, Шиc алайҳиссаломга эллик варақ, Идрис алайҳиссаломга ўттиз варақ, Иброҳим алайҳиссаломга ўн варақ келган. Бу айтилган юз варақ юз китобга тенгдир. Мусо алайҳиссаломга Таврот китоби, Довуд алайҳиссаломга Забур, Исо алайҳиссаломга Инжил, Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони карим нозил қилинган.

Уларда нималар баён қилинган?

Ваъз ва насиҳатлар, ибратли қисса ва ҳикоялар, дуо ва ибодат сўзлари баён этилган, дунё ва охират ободлигини топмоқ йўллари кўрсатилган.

Уларда шариат ҳукмлари бир-бирига мувофиқ келадими ёки мувофиқ келмайдими?

Кўплари мувофиқ, баъзилари хилофли.

Нега хилофли?

Чунки замона ва инсониятнинг камолот даражасига қараб янги-янги ҳукмлар келган. Шу сабабдан сўнг келган ҳукмлар аввалги ҳукмларга ўхшамайди. Аммо энг сўнггиси, яъни Қуръони каримда келган ҳукмлар то замон охир бўлгунча қатъий ва ўзгармасдир.

Ахмад Ходий Мақсудий
"Ибодати исломия"📚 китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Биласизми

#ҚУРЪОН ҲАҚИДА

Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса бас. Масалан 9-пора:
9-1=8
8+8=16
16нинг охирига 2ни қўшамиз = 162
Демак, 9-пора 162-бетдан бошланар экан.

Шу йўсинда хоҳлаган поранинг бошланиш бетини билиб олса бўлади. Масалан 15-пора:
15-1=14
14+14=28
28нинг охирига 2ни қўшамиз = 282

Ин шаа Аллоҳ бу маълумотнинг ҳаммамизга нафи тегади.
#БИЛАСИЗМИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган. З
Жумладан:

1. Арабий.
«Албатта, Биз уни арабий Қуръон қилдик...» (Зухруф сураси, 3-оят)

2. Мубин.
Аниқ. Бу сифат сифатланувчининг сифатини янада таъкидлаш учун келади.
«Очиқ-ойдин китоб ила қасам» (Зуҳруф сураси, 2-оят)

3. Муборак.
Баракотли, табаррук.
«Биз нозил қилган бу китоб муборакдир» (Анъом сураси, 155-оят)

4. Мусоддиқ.
Ўзидан олдин нозил этилган илоҳий китобларни тасдиқловчи.
«У ўзидан олдингиларнинг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир» (Юнус сураси, 2-оят)

5. Ҳаким.
Ҳикматли
«Бу сенга тиловат қилиб бераётганимиз оятлар ва ҳикматли эслатмадандир» (Оли Имрон сураси, 58-оят)

6. Шифо.
Ҳиссий ва руҳий шифобахш
«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят)

7. Раҳмат.
Қуръон Аллоҳнинг раҳматидир
«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят)

8. Мавъиза.
Панд-насиҳат
«Бу одамлар учун баён, тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир» (Оли Имрон сураси, 138-оят)

9. Бушро.
Хушхабар
«...Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир» (Наҳл сураси, 89-оят)

10. Назир.
Огоҳлантирувчи
«Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» (Фурқон сураси, 89-оят)

Қуръони Каримнинг яна бир неча сифатлари бор:
1. Ажаб. Одамларни таажжубга солувчи.
2. Муборак. Баракотли, табаррук.
3. Зу зикр. Зикр қилинадиган, шарафли.
4. Азиз. Ғолиб, қувват ва қудратли.
5. Карим. Карамли, кароматли, мукаррам.
6. Мажид. Улуғ.
7. Башир. Башорат берувчи.
8. Фурқон. Ҳақ билан ботилни ажратувчи.
9. Бурҳон. Қиёмат куни (фойдамизга ёки зараримизга) ҳужжат бўлувчи
9. Мусҳаф. Саҳифаланган.
10. Танзил. Нозил қилинган.
#БИЛАСИЗМИ

🔻Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир🔻

Биринчиси: Алоқа - у қалбни маҳбубга боғлайди.

Иккинчиси: Ирода - у қалбнинг маҳбубга мойил бўлиши ва уни талаб қилишидир.

Учинчиси: Қўйилиш - у қалбнинг маҳбубга қўйилиши ва соҳиби уни эплай олмай қолишидир. Бу худди сув қияликдан қуйилишига ўхшайди.

Тўртинчиси: Ғаром - қалбдан ажралмай, маҳкам ўрнашган муҳаббат.

Бешинчиси: Мавадда - у муҳаббатнинг софи, холиси ва мағизидир.

Олтинчиси: Шағаф - у муҳаббатнинг қалб ғилофига етиб боришидир.

Еттинчиси: Ишқ - у ҳаддан ошган муҳаббат бўлиб, эгасига ундан зарар етишидан чўчилади. Лекин бу билан Аллоҳ таоло васф қилинмайди. Шунингдек, банданинг Аллоҳга ва унинг Расулига бўлган муҳаббати ҳам ишқ билан васф қилинмайди. Чунки ишқ шаҳват аралашган муҳаббатдир.

Саккизинчи: Таяннум - бу ибодат маъносида.

Тўққизинчиси: Ибодат.

Ўнинчиси: Халиллик - бу муҳаббат қилувчининг руҳи ва қалбининг орасига кириб жойлашган муҳаббатдир.

*Аллоҳ таоло ушбу муҳаббат турларидан тўрттаси билан васф қилинади. Қуръон ва Суннатда У Зотга нисбатан «ирода», «вудд», «муҳаббат» ва «халиллик» лафзлари ишлатилган.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.
#Биласизми?

ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
​​Нобулсий_тафсиридан_иқтибос

Кавсар_сураси

#Биласизми?!

№1

Аллоҳ таоло Қуръони каримда "Биз" деб ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "бердик" ва "ато қилдик" деб, хитоб қилиш сабабини биласизми?!

• “(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик” – ояти каримасидаги Аллоҳ таолога нисбатан кўплик шаклидаги “биз” сўзи ишлатилишидан Аллоҳ таолонинг барча гўзал исмлари назарда тутилади. Аллоҳ таолонинг барча гўзал исмлари эса У Зотнинг барча феълларида мужассамдир.

• Қуръони Каримнинг қайси ўрнида “бердик”, “ато қилдик” деб Аллоҳ таоло томонидан айтилса, бу берилаётган нарса буюк нарса, кўп яхшилик, муҳим ишлар эканини билдиради. Бу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: “Биз Сизга Кавсарни ато қилдик”, дея хитоб қилди. Демак, бу ато этиладиган “Кавсар” буюк нарса, кўп яхшилик экани маълум бўлади.

• Ояти каримада “Сизга” деб хитоб қилинаётган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир.

Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг

“Тафсири Нобулсий” китоби 14-том, 30-жузъидан

Фаррух Абдулкарим, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
#Биласизми

Дуо қабул бўладиган
вақтлар:

1. Кечанинг охирги
учдан бири. ( Буҳорий,
Хадиси Қудсий);

2. Азон ва такбир ораси. (Абу Довуд, Аҳмад);

3. Саждада. (Нафл намозида)(Абу Довуд,
Муслим);

4. Фарз намозларидан кейин. (Термизий);

5. Ёмғир ёғиб турганда. ( Абу Довуд, Ибн Можа);

6. Сафар пайти.
( Байхақий, Термизий);

7. Арафа куни. (Имом Молик, Термизий);

9. Ифтор вақти. (Ахмад,
Термизий);

10. Касал зиёратида.
( Муслим).
#БИЛАСИЗМИ

СИЗ ЖАННАТГА КИРСАНГИЗ ИЛК ЭШИТАДИГАН НАРСАНГИЗ НИМА БЎЛАДИ?!

Худди масжид минораларидан азон айтилгандек бир фаришта баланд овозда шундай деб айтади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: (Мўминлар жаннатга кирганда) “Бир нидо қилувчи: “(Эй, жаннат аҳли!)

- Албатта, сизлар соғ-саломат бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз.

- Сизлар ҳаёт бўласиз, ҳеч қачон ўлмайсиз.

- Сизлар ёш бўласиз, ҳеч қачон қаримайсиз.

- Сизлар неъматланасиз, ҳеч қачон муҳтож бўлмайсиз”, деб нидо қилади” деб айтади.

(📚 Муслим ривояти)

Изоҳ: Инсон дунёда пул билан топа олмайдиган йўқотишдан қаттиқ қўрқадиган нарсалари, касаллик, қаришлик, ўлишлик, офият неъматлари. Инсон йўқотишдан энг қўрққан неъматлар, жаннатда киришига шу неъматлар сизларга абадий берилди деб айтилади.

- Дунёда эса қариймиз, кучдан қоламиз, юзимизга ажин тушиб гўзаллимиз кетиб тиришиб қолади, ҳатто овқат еб уни ҳазм қилиб кейин чиқариб ташлашимиз ҳам азият бўлиб қолади.

- Жаннатда қаримайсиз, кучдан қолмайсиз, доим гўзал бўласиз, аёлларингиз (эрингиз) ҳам доим ёш гўзаллигича қолади. Тугамайдиган мол дунё ва хизматкорлар, ҳурлар берилади.

⚠️ Биз қайси ҳаёт учун тиришяпмиз? Шунисига қарайлик!
#БИЛАСИЗМИ

«Ҳанафий мазҳаби бўйича, қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаром:»

1. Қуёш чиқаётган пайтда.

2. Қуёш қиёмга келган вақтда. (Жума куни мустасно.)

3. Қуёш ботаётган пайтда. (Ўша куннинг асри мустасно.)

«Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром.»

4. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.

5. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.

« Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:»

6. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш.

7. Шом намозидан нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.

8. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.

9. Ийд намозидан олдин ва кейин.

10. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.
#Биласизми?

Ҳожатхонага кириш, ўтириш ва чиқиш одоблари

1) ҳожатхонага чап оёқ билан кирилади;

2) ҳожатхонага “Аллоҳумма инний аъузубика минал хубси ва хобаиси” (маъноси: “Аллоҳим, сендан эркак ва аёл шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”) деб, кейин кириш керак;

3) ҳожатхонада узоқ ўтирмасдан ҳожатни тез чиқариб, чиқиш керак;

4) тик турган ҳолда бавл қилиш мумкин эмас. Чунки сийдикнинг кўзга кўринмайдиган заррадек томчилари кийимнинг тиззадан пастки қисмларига сачраб, уларни ифлослантириб қўяди. Сийдик ва бошқа ифлос нарса теккан либосда намоз ўқиш ножоиз. Шунинг учун кичик ҳожатга кирганда ҳам, ўтириб сийиш керак;

5) ўтирганда иккала оёғи ораси кенг қўйилади;

6) ўтирганда чап томонга мойил бўлиб ўтирилади;

7) ҳожат чиқараётганда қиблага юзланиб ё орқасини ўгириб ўтирилмайди;

😎 биров билан саломлашиш, саломига алик олиш, гаплашиш мумкин эмас;

9) аксирса “Алҳамдулиллаҳ”ни фақат қалбидан ўтказади, лекин тили билан айтмайди. Аксирган кишига ҳам жавоб бермайди;

10) азонни эшитганда азон жавобини айтмайди;

11) авратига ва ахлатига қарамайди;

12) тупурмайди, йўталмайди, бурнини қоқмайди;

13) ҳар тарафга алангламасдан, осмонга қарамай ўтиради;

14) ҳожатхонадан ўнг оёғи билан чиқади;

15) чиқаётганда “Ғуфронака” (“Ўзинг кечир”) дейди.
#Биласизми
«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/islam_qanoti