#Тафаккур
Қуръондаги ботиний ишоралар
Қуръони Карим тубсиз денгизга ўхшайди. Юзасида бетакрор гўзаллик барқ урса, ичи анвои неъматлрга тўла. Тубида эса яна беҳад бойликлар яширинган. Қуръон айрим маъноларга очиқ-ойдин далолат қилиш билан бирга, сон-саноқсиз нукталарга яширин ишоралар билан йўл кўрсатади. Ана шундай маъноларни «ботиний ишоралар» дейилади. Шу қабил сўз васатийлик – мўътадилик, ўртача йўл хусусида ҳам борган. Зеро, мўътадиллик барча нарсада яхшилик гаровидир.
Ҳусайн ибн Фазлдан: «Қуръонда мўътадиллик ҳақида оят келтирилганми?» дея сўралди. Шунда у киши қуйидагича жавоб берди:
«Ҳа бу ҳақда тўрт ўринда келтирилган:
بَقَرَةٌ لَّا فَارِضٌ وَلَا بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَٰلِكَ
«У қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, икковининг ўртасидаги сигир» (Бақара сураси, 68-оят).
وَالَّذِينَ إِذَا أَنفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَٰلِكَ قَوَامًا
«Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» (Фурқон сураси, 67-оят).
وَلَا تَجْهَرْ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتْ بِهَا وَابْتَغِ بَيْنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا
«Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима, уни жуда махфий ҳам ўқима, бунинг орасида бир йўл тут» (Исро сураси, 110-оят).
وَلَا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَىٰ عُنُقِكَ وَلَا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ
«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма» (Исро сураси, 29-оят).
Мана шу оятларнинг барчаси мўътадиллкка, ўртача йўл тутишга чақириқ ва буйруқдир»

Telegram
.
.
#Биласизми
Кўп истиғфор айтсангиз:
1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди –ижобат бўлади Ин шаа Аллоҳ.
Истиғфорни қандай айтасиз?
Истиғфор лафзларидан баъзилари:
1. "Астағфируллооҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллооҳа ва атуубу илаййҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллооҳуммағфирлии ва туб алайя иннака антат тавваабур роҳийм" (Аллоҳим, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

#Кунлик зикр ва дуолар.
Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...
«Қул ҳуваллооҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

🛏 Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш-суннат !
⚡️ Ғарб олимлари инсон ухлаётган вақтда танасидан ўлик ҳужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, ётган инсоннинг жисмига қайта ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини аниқлашди.
🦠 Ўлик ҳужайралар ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан улар бартараф бўлишини исботладилар.
— Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай тур эканлиги, қандай касалликлар келтириб чиқариши номаълум. Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг
📖 «Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам» (“Ҳаққо“ сураси 38-39-оятлар) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ.
— Замонавий илм ҳам кўрпа-тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озиқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20-30 та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80% намликда шиддат билан кўпаяди.
📚 Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди» дедилар. Саҳиҳул Бухорий 6320.
✔️ Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир. Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.
📖 «У ҳаводан нутқ қилмас» («Нажм» сураси, 3-оят)
— Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўъжизалар борлигини исботлайди.
© Доcтор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо

❗️Мактабларда ўқиш тўлиқ анъанавийга ўтмайдиган бўлди. Олдингидек ҳам анъанавий, ҳам онлайн бўлади
11 январдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши хақида хабар берилганди.
Халқ таълими вазирлиги кўп сонли фуқароларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, бу чоракда ҳам дарслар аввалгидек давом эттирилишини маълум қилди.
Хусусан, уйида касаллик тарқалишига хавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси давом эттирилади. Шу муносабат билан вазирлик фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўради.
👉 @xushnudbek 👈

#Кунлик Ҳадис
6. Абу Имора Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй фалончи, агар тўшагингга ётсанг: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжаъту заҳрий илайка рағбатан ва роҳбатан илайка лаа малжаа вала манжаа минка илла илайка, аманту бикитабикаллазий анзалта вабинабиййикаллазий арсалта», деб айт. Албатта сен мана шуларни айтиб, ўша кечаси вафот қилсанг, Ислом фитратида ўласан. Агар тонг оттирсанг, яхшиликка етишган ҳолда тонг оттирасан», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Маъноси: «Аллоҳим, ўзимни Сенга таслим қилдим. Юзимни Сен томонга қаратдим. Ишимни Сенга ҳавола қилдим. Умид қилган ва қўрққан ҳолда Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Туширган китобларингга ҳамда юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим»).
Изоҳ: Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат.
Икки «Саҳиҳ» китобида Баро розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда қуйидагича айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Қачон ётоғингга келсанг, намозга қилган таҳоратингдек таҳорат қилиб, ўнг томонингга ёнбошлаб (юқоридаги) дуоларни айт. Ва бу (ухлашдан олдин) охирги айтадиган нарсанг бўлсин”, дедилар».
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом барча нарсада бизга зарбулмасал орқали баён қиладилар. У зот бу ерда яқийн, яъни кучли ишонч ва таваккул бир бирига жипс эканини зарбулмасал қилмоқдалар. Мусулмон одам ҳар бир ишни Аллоҳга топширади. Ҳатто уйқу пайтида ҳам ўзини Аллоҳга топширади. Чунки Аллоҳ таоло Муҳаймин, яъни ҳамма нарсани қамраб олиб, бандаларнинг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради. Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Тавуккул, кучли ишончнинг натижасидир. Кучли ишонч эса, қалбнинг асосий бўлагидир. У билан иймон камолотга эришади ва у билан қалб Аллоҳга талпиниб, сукунат олади. Кучли ишонч қалбга етиб борса, қалб нурга, муҳаббатга, хавфга, таваккулга тўлади. Яқийн, яъни кучли ишонч шундай бир мустаҳкам нарсаки, у ҳеч қачон ўзгармайди ва тебранмайди ҳам.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон одам ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга таваккал қилади.
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳни зикр қилишимизни ўргатадилар.
3. Мусулмон киши ухлаш олдидан ҳам Аллоҳни зикр қилишга ошиқади.
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)

#Кунлик зикр ва дуолар
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъааламийн. Аллооҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).
Абу Довуд ривоятлари.

Суннатдаги кўрсатмалар ва замонавий илм тавсиялари !
🔹 Эрта туриш: Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик қобилиятини беради ҳамда ақлий фаолиятни яхшилайди. Баъзилар учун эрта туриш қийин туюлиши ёки иложи йўқдек кўриниши мумкин, лекин бу одатни кичик қадамлар, аста-секинлик билан шакллантириш мумкин. Бу эса ҳаётни сезиларли даражада яхшилаши исботланган.
🔹 Меъёрида овқатланиш: Меъёрида овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Йиллар давомида бир эмас, бир неча текширувларнинг натижаси – меъёрида овқатланишга одатланиш кўплаб хасталикларнинг олдини олишини тасдиқлаган. Инсон тўйиб эмас, балки 80 % тўйгунига қадар овқатланиши мақсадга мувофиқ.
🔹 Сув истеъмол қилиш: Ҳадиси шарифда сувни катта эмас, кичик хўпламлар билан ичишга чорланади, акс ҳолда катта хўплаб ичишдан жигар шикастланиши мумкин, дейилади. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичишдаги суннатларидандир. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ҳам шуни таъкидлайдики, қисқа вақт ичида, бирданига кўп миқдорда сув ичиш жигарни зарарлашга олиб келади.
🔹 Рўза: Илмий тажрибалар шуни кўрсатдики, фақатгина егуликларнинг ўзи эмас, балки уни танаввул қилиш вақти ҳам инсон организмига таъсир қилар экан. Рўза тутиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари бўлган, бу ишни фақатгина Рамазон ойида қилмаганлар. Инсон қанчалик кам овқат еса, унинг организми ҳазм қилишга шунчалик кам куч сарфлайди.
🔹 Хурмо: Хурмо – шундай маҳсулотки, ўзида бир неча фойдали элементларни жамлайди. Тўғри овқатланиш тарзини йўлга қўйган инсонлар, албатта бундай фойдали маҳсулотлар ҳақида биладилар. Хурмо эса улардан биридир. Ушбу мева инсон организмида қанд даражасини нормаллаштиради. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.
🔹 Доимий ҳаракатда бўлиш (фаоллик): Исломнинг 5 арконларининг 3 таси жисмоний фаолликни талаб этади. Намоз – биринчи навбатдаги жисмоний ҳаракат кўринишидир, ҳажга бориш ҳамда рўза тутиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз доимий ҳаракатда бўлганлар ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида сузиш, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланганлар.
✅ Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари саломатлик борасидаги муҳим тавсиялардир.
islom.uz

ИНСОН сўзи Одам Ато авлодларининг умумий номи, кундалик ҳаётда кўпроқ қўлланиладиган атамалардан биридир.
“Инсон” сўзи араб тилидаги “Аниса” феълидан ҳосил бўлган исмдир. Мазкур феъл “мослашмоқ”, “танишмоқ”; “дўстлашмоқ”; “ёқтирмоқ”; “севмоқ”; “ўргатмоқ” каби ҳаракатларни ифода этади. Демак, бу ҳаракатларни ифодаловчи манбанинг исми сифатида инсон сўзи пайдо бўлган.
Юқоридаги ҳаракатларнинг барчаси фақатгина инсонга хосдир.
Инсон сўзи билан қисқача танишиб олдик. Энди Каломуллоҳ да келган “Инсан“ сўзини рақамларда кўрамиз.
«Инсон» (инсан) сўзи Каломуллоҳда 65 марта қўлланилган: инсоннинг яратилиш босқичларига ишоратлар
сони ҳам айнан шунча, яъни:
Каналга уланиш✅
https://t.me/islam_qanoti

#Ҳикмат
Ҳеч кимдан умидсиз бўлма!
Чунки Мусо билан олишувга келган сеҳргарлар арраландилар ва бу иш уларни
динларидан қайтара олмади.
Ҳеч кимга ортиқча ишонма!
Чунки у билан бирга денгиз кечиб ўтганлар бузоққа ибодат қилиб юбордилар.

Илм олинглар. Илм билан бирга хотиржамлик, виқор ва ҳилмни (мулойимликни) ҳам олинглар. Сизга таълим
бераётган кишига тавозеъли бўлинглар. Сиздан таълим олаётган кишилар ҳам тавозеъли бўлишсин. Жабр
қилувчи олимлардан бўлманглар. Илмингиз жоҳиллигингиз устига қойим бўлмасин.
Али ибн Абу Толиб

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:
اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ
«Аллооҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малааикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”).

Илмни фурсат бўлганда ўрганавериш керак. Чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд