#Тадаббур
⚜️ Қуръонда қайд этилган айрим тушунчалар ХХИ аср илмий кашфиётлари шарофати билан ўрганилар экан, биз Қуръоннинг яна қандай мўъжизалари бор экан дея ўйга толамиз.
🔸 Бу мўъжизалардан яна бири «Нажм» сурасининг 49-оятида қайд этилган Шеъро юлдузидир:
📖 Албатта, Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг ўзидир. (Нажм сураси 49-оят).
📃 Тафсирда: Шеъро энг ёруғ юлдуз ҳисобланади. Унинг номи Қуръонда зикр қилиниши бежизга эмас. Баъзи араблар ва қадимги мисрликлар бу юлдузни ҳудо деб эътиқод қилишар эди. Бу оятда унинг мазкур иши ботил эканлиги, барчанинг Роббиси, жумладан, Шеъронинг Роббиси ҳам ягона Аллоҳ эканлиги таъкидланмоқда.
🔸 Сириус юлдузининг эквиваленти бўлган арабча «широо» сўзи фақатгина «юлдуз» маъносини англатувчи «Нажм» сурасининг 49-оятида ишлатилганлиги айниқса, ҳайратланарлидир.
🔸 Чунки тундаги осмоннинг энг порлоқ юлдузи Сириуснинг ҳаракатидаги носимметрикликлар, уларнинг бошланиш нуқтасини эътиборга олиб, олимлар бу юлдузнинг аслида қўшалоқ юлдуз эканлигини аниқлашди.
💫 Сириус қўшалоқ юлдузлари бир-бирининг атрофида эллипс орбиталарда ҳаракат қилади. Сириус А ва Б ларнинг умумий тортишиш маркази атрофидаги орбитал даври 49,9 йилга тенгдир. Бу илмий маълумот бугунги кунда Гарвард, Оттава ва Лейсестер университетларининг астрономия департаментлари томонидан бир овоз билан қабул қилинган. Бу маълумот турли манбаларда қуйидагидек ёритилган:
🔻 Сириус, энг порлоқ юлдуз, аслида эгизак юлдуздир ... Унинг орбитаси 49,9 йил давом этади.
🔻Маълум бўлишича, Сириус А ва Сириус Б юлдузлари бир-бирининг атрофида ҳар 49,9 йилда қўшалоқ камон бўлиб орбитал ҳаракат қилади.
🔻 Бу ерда диққатни тортадиган жиҳат иккита юлдузнинг бир-бири атрофидаги камон шаклли орбитасидир.
🔻 ХХ асрнинг охирига келиб аниқлик киритилган бу илмий ҳақиқат 1400 илгари Қуръонда мўъжизакорона кўрсатиб ўтилган эди. «Нажм» сурасининг 49 ва 9 оятлари биргаликда ўқилганда бу мўъжиза ойдинлашади:
📖 Албатта, Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг ўзидир. («Нажм» сураси, 49-оят)
📖 Бас, икки камон оралиғидек ёки (ундан ҳам) яқинроқ бўлди. («Нажм» сураси, 9-оят)
🔸 «Нажм» сурасининг 9-ояти бу икки юлдузнинг ўз орбиталарида бир-бирига қандай яқинлашишини ҳам тасвирлаётган бўлиши мумкин. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.)
🔸 Қуръон нозил бўлган пайтда ҳеч бир кишининг билиши даргумон бўлган бу илмий фактлар Қуръон Қодир Аллоҳнинг сўзи эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Telegram
.
.
Одамларнинг зикри дард, Аллоҳники шифодир.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Одамларнинг зикри - ғийбат, чақимчилик, туҳмат-бўҳтон каби ишлардан иборат.
Каналга уланиш✅
https://t.me/islam_qanoti

#Кунлик Ҳадис
ҚЎШНИНИНГ ҲАҚҚИ
24 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «واللهِ لاَ يُؤْمِنُ، وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ، واللهِ لاَ يُؤْمِنُ» قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الَّذِي لاَ يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда у зот: «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган киши», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда қўшничилик ҳақидаги Ислом кўрсатмасига риоя қилмаганларнинг оқибати ёмон бўлиши маълум бўляпти. Аянчли оқибат шулки, Ислом ва иймон сифатидан банданинг масуво қилинишидир. Иймондан маҳрум бўлиб, охиратда жаҳаннамга улоқтирилишдан ҳам улкан ҳалокат борми?! Бу ҳолга тушишдан Аллоҳ асрасин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Қўшнининг шундай ҳақлари борки, унга риоя қилиниш шарт.
2. Ким қўшнисига озор берса, унинг иймони мукаммал эмас.
3. Қўшнига ёмонлик қилиш мусулмон ахлоқига зиддир.
4. Қўшни зинасидаги чироқни ўчириб қўйиш, озор берадиган даражада телевизор ва радио овозини баланд қилиш, қўшнининг аёли ва қизларига назар солиш, қўшниларни пойлаб, жосуслик қилиш, истироҳат вақтларида шовқин солиш, ўйин ўйнаш каби ҳолатлар билан қўшниларга озор бермаслик лозимлиги.
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)

Audio
Албатта сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан.. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтур. (Сен Аллоҳнинг китоби ваҳийлари ила Аллоҳнинг бандаларини, Аллоҳнинг тўғри йўлига ҳидоят қилурсан.)
Аш Шууро сураси 52-53 оятлар.
Шайх Абдулбасит Абдуссомад Роҳимаҳуллоҳу кироатлари.
Каналга уланиш✅
https://t.me/islam_qanoti
Аш Шууро сураси 52-53 оятлар.
Шайх Абдулбасит Абдуссомад Роҳимаҳуллоҳу кироатлари.
Каналга уланиш✅
https://t.me/islam_qanoti
#Кунлик зикр ва дуолар
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илаҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».
(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир”).
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

#Тафаккур
У сизни кўпчиликдан огоҳлантиради:
«...кўплари кофирдир» («Наҳл» сураси, 83-оят)
«…кўплари фосиқдир» («Моида» сураси, 48-оят)
«...кўплари мушрикдир» («Рум» сураси, 42-оят)
«...кўплари инкор этувчидир» («Исро» сураси, 89-оят)
«...кўплари ғофилдир» («Юнус» сураси, 92-оят)
«...кўплари ёлғончидир» («Шуаро» сураси, 223-оят)
«...кўплари нонкўрдир» («Фурқон» сураси, 50-оят)
«...кўплари шукр қилмайдилар» («Бақара» сураси, 243-оят)
«...кўплари иймон келтирмайдилар» («Бақара» сураси, 100-оят)
«...кўплари Ҳақдан хушланмайдилар» («Зуҳруф» сураси, 78-оят)
«...кўплари Қуръондан юз ўгирадилар» («Фуссилат» сураси, 4-оят).
У сизга уқтиради:
«…мулойим сўзланг» («Бақара» сураси, 83-оят)
«...ҳақиқатни сўзланг» («Оли имрон» сураси, 27-оят)
«...адолатдан сўзланг» («Анъом» сураси, 152-оят)
«...ёқимли сўзланг» («Исро» сураси, 23-оят)
«...юмшоқ гапиринг» («Тоҳо» сураси, 44-оят)
«...ёлғонсиз сўзланг» («Ҳаж» сураси, 30-оят)
«...маъноли сўзланг» («Мўминун» сураси, 3-оят)
«...тўғри гапиринг» («Аҳзоб» сураси, 70-оят)
У сизга таскин беради:
- Энди нима қиламан?
- «Раҳматимдан умидингни узма!» («Зумар» сураси, 53-оят).
- Қийинчиликлар ичида қолдим...
- «Ҳар қийинчиликдан сўнг бир енгиллик бордир» («Иншироҳ» сураси, 5-оят).
- Ортиқ сабр қилолмайман...
- «Мен сабр қилувчилар билан биргаман» («Бақара» сураси, 153-оят).
- Ҳеч нарсадан ҳузур тополмаяпман...
«Қалблар мени хотирламоқ билан ҳузур топар» («Раъд» сураси, 28-оят).
У - тезкор ёрдамчидир.
У – шифодир.
Юрагингиз сиқилиб, дунё кўзингизга тор кўринганида – «Бақара» сурасининг 25-оятига;
хато иш қилиб, пушаймонда қолганингизда – «Зумар» сурасининг 53-оятига;
руҳингиз ҳузурсизланганида – «Моида» сурасининг 16-оятига;
чарчаганингизда, сабрингиз қолмаганида – «Иншироҳ» сурасининг 5-оятига мурожаат қилиб кўринг-а...
Бу руҳий тез ёрдам «тиббий тез ёрдам»дан тезроқ келади.
Унинг ҳар бир оятида катта ёрдам бор!
У – йўл кўрсатувчидир;
илм берувчидир;
таскин берувчидир;
ҳузур берувчидир;
қўлловчидир;
огоҳлантирувчидир;
хушхабар етказувчидир;
мурожаатдир;
қутқарувчидир;
АСЛ ДЎСТ - ҲАҚнинг каломидир!
Унинг таърифига сўз етмас.
...Сиз бўлса, маслаҳат ва таскин истаб, кимларга юкиниб юрибсиз...
Дилфуза Комил

Анас родияллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра оиласига меҳрибонроқ одамни кўрмадим“.
Оиласига раҳмдиллик борасида энг ажабланарлиси Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ эди.
Меҳрибонлиги шу даражада эдики, бир сафар ўғлидан қон олиб, ҳижома қилинганда ўғли йиғлагани учун Суфён ҳам қўшилиб, йиғлаган.
Суфён раҳимаҳуллоҳ ўғли Саид ҳақида айтади: Буни ҳеч ҳафа қилмадим, фарздан ташқари намозимда чақирса ҳам унинг учун намозимни бузардим.
Яқинларингизга ҳам улашинг, ажрда шерик бўлинг!
Registon Tv

#Ҳикмат
Кўзгу...
Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб: “Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!“, деса унга жавобан Ҳабибимиз: “Тўғри айтдинг!“, дердилар.
Абу Бакр Сиддиқ родияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳис саломга қараб:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!“, деса унга ҳам жавобан:
“Тўғри айтдинг!“, дердилар.
Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
“Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди“, дея жавоб берганлар.
Иймон асосий мезондир. Ҳар ким бу мезонга кўра ҳосил олади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
«Йаа ҳаййу йа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллааҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.
(Маъноси: “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма”).
Ибн Сунний ривоятлари.

#Кунлик ҳадис
МУСУЛМОНЛАРНИНГ АЙБЛАРИНИ ЁПИШ ХУСУСИД
- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَسْتُرُ عَبْدٌ عَبْدًا فِي الدُّنْيَا إِلاَّ سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Банда бошқа бир банданинг айбини шу дунёда беркитар экан, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон одам биродарлари айбини қидирмасдан, балки уларнинг айбини яширади. Ас- Саттор- Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлиб, У Зот бандаларининг айбларини яшириб, камчиликларини ёпувчидир дегани. Кимки мусулмонларнинг айбларини яширса, Аллоҳ Қиёмат куни одамлар олдида унинг айбини яширади, шармандаликдан асрайди. Яшириш деганда ҳақни ва одамларнинг ҳуқуқларини зое қилишни тушунмаслик керак. Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилганни айбларини фош қилиб, шарманда қилмасдан яшириш ижобий хислат, мумкин бўлган ҳолат. Аммо бандаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари паймол бўладиган ҳолатда эса айбу камчиликни яширмасдан, рўйирост гапирилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон кимса биродарининг айбларини яшириб, одамлар олдида шарманда қилмайди.
2. Мусулмон киши биладики, бошқа мусулмоннинг айбини яширишнинг мукофоти- Аллоҳ Қиёмат кунида унинг ҳам айбини яшириши билан бўлади. Чунки мукофот ўша амалнинг жинсидан бўлади.
3. Мусулмон киши одамларнинг айбини яширади, чунки бу амални Аллоҳ севади.
4. Мусулмон киши одамларнинг айбини яширар экан, уларнинг уят нарсаларини фош қилмаслиги ундан ҳам муҳимдир.

Иброҳим ибн Адҳамга: "Нега ҳадис талабида бўлмайсиз?", дейишди. У киши: "Мен уни қизиқмаганим ёки хоҳламаганим учун тўхтатмадим. Балки ундан озгина эшитсам ҳам амал қилишни истадим", дея жавоб қилдилар.
Каналга уланиш✅
https://t.me/islam_qanoti
Иброҳим ибн Адҳамга: "Нега ҳадис талабида бўлмайсиз?", дейишди. У киши: "Мен уни қизиқмаганим ёки хоҳламаганим учун тўхтатмадим. Балки ундан озгина эшитсам ҳам амал қилишни истадим", дея жавоб қилдилар.
Каналга уланиш✅
https://t.me/islam_qanoti
#Тафаккур
🔅 Суннатнинг ҳикмати !
🇩🇪 Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўради. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин садақа қилади. Бир неча кун ўтгач чақалоқни шифокор кўригига олиб боради. Чақалоқни кўрикдан ўтказган шифокор ажабланган оҳангда, «Фарзандингизнинг сочини сизлар олдингизми ёки ўзи шундай туғилганмиди?» деб сўрайди. Чақалоқнинг онаси «Сочини ўзимиз олдик», деб жавоб беради.
— Шифокор ажабланиш сабабини тушунтириб, «Агар янги туғилган чақалоқнинг сочлари 40 кун ичида олинса, унинг кўриш қобилияти кучаяди, сочлари мустаҳкамланади, фаҳм-идроки очилади.
— Олимларимиз бунинг ва яна бошқа кўп фойдалари бор эканини 50 кун аввал аниқлашди. Айниқса, бу амалиёт еттинчи куни қилинса, сифатлар янада кўпаяр экан, дейди.
— Кашфиёт 50 кун олдин маълум бўлган бўлса, сизлар буни қаердан билганигизга ҳайронман», дебди шифокор. Чақалоқнинг онаси, «Биз буларни пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаламдан билдик», деб жавоб қилибди. Шифокор ким ҳақида гап бораётганини англамай ва уни тирик одам дея ўйлаб, «Сизнинг пайғамбарингизга ахборот қанчалик тез етиб келади», деб сўрабди. Она эса, «У зот 1400 йил олдин яшаган ва у ҳозир биз билан эмас», дея жавоб қайтарибди. Шифокор эса, тамоман ҳайрат уммонига ғарқ бўлибди.
— Шариат таълимотларига мувофиқ туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.
📚 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади», – дедилар”. Абу Довуд ривояти.
Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Аҳмад, Ҳокимлар ҳам ривоят қилишган. Термизий ҳасан саҳиҳ деган.
📚 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан учун бир қўй (сўйиб) ақиқа қилдилар ва: «Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи оғирлигида кўмиш садақа қилгин», дедилар. Уни тортган эди вазни бир ёки ундан камроқ дирҳам чиқди”. Термизий ривоят қилган.
Islom.uz

Аллоҳ ланатлаган пардозлар 🚫
— Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай хабар беради:
📖 «Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик» (Тин сураси, 4-оят).
— Инсон шунга мувофиқ ўз даражасига қараб иш тутмоғи лозим бўлади. Ислом таълимотида инсон жисмини пок тутиши, тоза ва хушбўй бўлишига тарғиб ва ташвиқ қилиниб, гўзаллик белгиланган чегарадан чиқмаслиги ҳам алоҳида зикр этилган.
— Ҳозирги кунда нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги аёлларда ҳам кўз, қош ва лабларни сунъий бўяш (татуаж, растушовка) қилдириш, танага расм солдириш (татуировка) русмга кириб бормоқда. Бу жараёнлар оғриқли бўлсада, аёлларимиз гўзаллик олдида ҳар нарсага тайёр эканликларини намойиш қилмоқдалар. Аслидачи, Аллоҳ таоло ман қилган бу пардозларни соғлигимизга жиддий зарар келтиришини ўйлаб кўришармикан?
📖 “Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: «Албатта, бандаларингдан белгиланган (маълум) улушимни олурман, уларни адаштираман, уларни ҳою ҳавасга чўктираман. Уларга буюраман – ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар. Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 118-119 оятлар).
✔️ «Татуаж» ва «Растушовка» - жараёни ҳақида соҳа мутахассислари ўз фикрларини билдирганлар. Татуаж — пермамент пардоз, яъни юздаги аъзолар — қош, кўз ва лабни узоқ вақтгача кетмайдиган қилиб бўяб, пардоз бериш. Пермамент пардозда санаб ўтилган аъзоларнинг терисига татуаж учун мўлжалланган игна ёрдамида махсус бўёқ юборилади. Бу пигментларнинг узоқ вақт ушланиб туришини таъминлайди. Пермамент пардоз муолажаси оғриқли бўлиб, 1-2 соатга чўзилади.
✔️ Қош татуаж қилинганда қошлар илдизининг йўқ бўлишига олиб келиб, уларнинг тўкилишига сабаб бўлади. Кўзларга татуаж қилинганда эса кўзнинг кўриш қобилиятига, қовоқ териларининг сезувчанлигига салбий таъсир этади. Лаблар татуаж қилинганда эса оғиз атрофида шишлар пайдо бўлади. Бу муолажаларда игна билан тери тешилгани боис организм турли инфекцияларга берилувчан бўлиб қолади. Тери тешикларига эса турли кимёвий бўёқлар киритилиши натижасида аллергия касалликларини келтириб чиқаради.
✔️ «Татуировка» - игна билан асаб томирларига зарар етказиб, танага сурат солдиришдир. Бу оғриқли жараён бўлиб, инсон ўз-ўзига шикаст етказади. Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича «татуировка» қилдирган инсонларда 20 дан ортиқ касалликка чалиниш кўрсаткичи юқори бўлар экан. Татуировка бўёғи таркибида саратонни юзага келтирадиган омиллар мавжуд. Бўёқлар ўзида инсон организми учун зарарли бўлган металларни, яъни симоб сулфиди, хром, кадмий, қўрғошин, титан, алюминий, кобальт сақлайди.
✔️ Татуировка асбоблари билан гепатит Б, С ҳамда ОИВ инфекциясини юқтириб олиш жуда осон. Татуировкаси бор инсонларнинг гепатит С касаллигига чалиниш хавфи, оддий одамларга қараганда, 9 баравар юқори бўлади. «Мйcобаcтериум ҳаэмопҳилум» бактерияси сил ва мохов касаллигини чақиради, одамларда иммун тизимини сустлаштиради. Бу бактерия эса фақат татуировка чиздиргач юзага келади.
📌 Аллоҳ таоло ато этган ҳар бир неъматнинг қадрига етишимиз, Ўзи қайтарган ҳар бир ишдан қайтишимиз даркор.