10 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Болғадан бошқа нарсага эга бўлмаганингдан кейин, сенга ҳамма муаммо михга алоқадордай туюлаверади.

Абраҳам Маслоу, америкалик руҳшунос

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
21. Пайғамбаримизнинг мунаввар юзлари қандай тузилишда бўлган??
Anonymous Quiz
32%
думалоқ
15%
чўзинчоқ
53%
ўртача
#Сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганмисиз. Савол-жавоблар мундарижаси:

1. Савол
2. Савол
3. Савол
4. Савол
5. Савол
6. Савол
7. Савол
8. Савол
9. Савол
10. Савол
11. Савол
12. Савол
13. Савол
14. Савол
15. Савол
16. Савол
17. Савол
18. Савол
19. Савол
20. Савол
21. Савол
22. Савол
#Ҳикмат

Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди.
Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан!

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
22. Пайғамбаримизнинг муборак бошлари қандай катталикда бўлган?.
Anonymous Quiz
16%
— катта
82%
— ўрта
2%
— кичик
#Хикмат

Чапдаги киши Даниялик назарий физика даҳоларидан бири Нильс Бор. Физика бўйича 1922 йилда Нобель мукофоти совриндори. Лавҳ олдида турган киши унинг ўғли Оге Бор. У ҳам физика бўйича 1975 йилда Нобель мукофотини олган.
Уларга тақлид қилишга уринаётган болакай унинг набираси Томас Бор. У бугунги кунда Дания техника университети профессоридир. Илм ва унга бўлган муҳаббат тўхтамасдан кўчиб юрибди. У бобо, ўғил ва набиранинг ўртасини ажратмаяпди!
Сиз босган изни фарзандингиз босаяпдими? Ўзингиз етган жойга фарзандингиз етадими? Бунга кўзингиз етадими?
Афсус! Бизда ундай эмас....

©Айман Ёғий саҳифасидан таржима қилинди.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Амал нима?

Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?

Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

Фарз қандай амал?

Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?

Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

Вожиб қандай амал?

Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

Қандай амаллар вожиб амалга киради?

Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

Суннат қандай амал?

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

Суннат амали нималарда кўринади?

Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

Мустаҳаб қандай амал?

Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?

Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

Мубоҳ қандай амал?

Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?

Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

Ҳаром қандай амалдир?

Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

Қандай ишлар ҳаром қилинган?

Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.
Макруҳ қандай амал?

Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

Макруҳ амали нималарда кўринади?

Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

Мустакраҳ қандай амал?

Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

Мустакраҳга қандай амаллар киради?

Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

Ахмад Ходий Мақсудий
"Ибодати исломия"📚 китобидан.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
Surakav Qushi.mp4
1.4 MB
#Биласизми?

Бу қушнинг номи Суракав, нархи 25,000$. Бу қушни расмга олиш учун 19 та фотограф 62 кун сарфлаган. Бу қуш бир неча сонияда рангини ўзгартириб туради!!!

”Бу Аллоҳнинг яратганидир! Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар”! (Луқмон сураси 11-оят) !!!

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
23. Пайғамбаримизнинг сочлари қандай тузилишда эди?
Anonymous Quiz
24%
жингалак
51%
ўртаҳол
25%
силлиқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хикмат
"Ҳар тонгни "Бисмиллаҳ" билан бошланг кўрасиз, куннинг хотимасида "Алҳамдулиллаҳ" дейсиз".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
Fotiha
Abdulbaset Abdulsamad
#Iqro

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик даврларида Яман аҳли келиб Қуръонни йиғлаб, тасирланиб эшитардилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу уларга қарата:
"Биз ҳам олдинлари шундай йиғлар эдик. Кейин қалбларимиз қаттиқлашиб кетди", дедилар.

▪️ Ҳилятул Авлиё китобидан
━━━━━━ ⸙

Сиддиқи Акбар, тириклик чоғларидаёқ жаннатнинг хуш хабарини олган зот, Пайғамбарлардан кейин дунё юзини кўрган энг афзал банда; қалбларимиз қаттиқлашиб кетди деб турсалар, биз нега, нимадан хотиржаммиз...?


🎤 Шайх Абдулбосит Абдуссомад.
Бир нафасда ўқилган қироат...

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
23. Пайғамбаримизнинг соқоллари қандай эди?
Anonymous Quiz
72%
— қалин ва узун
25%
— қисқа ва сийрак
3%
— қирилган
#Сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганмисиз. Савол-жавоблар мундарижаси:

1. Савол
2. Савол
3. Савол
4. Савол
5. Савол
6. Савол
7. Савол
8. Савол
9. Савол
10. Савол
11. Савол
12. Савол
13. Савол
14. Савол
15. Савол
16. Савол
17. Савол
18. Савол
19. Савол
20. Савол
21. Савол
22. Савол
23. Савол
24. Савол
#Тафаккур

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир насроний одамнинг уйида меҳмон бўлди. Мезбон узум келтирди. Ҳазрати Али еди. Сўнгра узумдан тайёрланган шароб келтирди.

Али розияллоҳу анҳу:
– Ҳаром, ­– деди.
Насроний:
– Сиз мусулмонларга ҳайронман. Узум ҳалол, шароб ҳаром, Ахир шароб ҳам узумдан қилинади-ку! – деди.
Ҳазрати Али ундан:
– Аёлинг борми? ­– деб сўради.
– Бор, – деб жавоб берди у.
– Қизинг борми?
– Қизим ҳам бор.
– Иккови ҳам келсин бу ерга.
Али розияллоҳу анҳу мезбоннинг аёли ва қизи кирганидан сўнг:
– Бу қиз бу онадан, аммо кўряпсанки, Аллоҳ таоло сенга онасини ҳалол, қизини эса ҳаром қилмиш, -– деди.
Бу жавобдан ҳайратга тушган насроний:
– Шаҳодат бераманки, Аллоҳ бирдир ва Муҳаммад Унинг Расулидир ва Сен Унинг халифасисан, ­– деди мусулмон бўлганини эълон қилди.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
25. Пайғамбаримизнинг икки елкалари ораси қандай эди?
Anonymous Quiz
82%
кенг
18%
ўрта
0%
тор