9 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
16. Пайғамбаримиз Хадича розийаллоҳу анҳога уйланганларида маҳрига нима берганлар?
Anonymous Quiz
30%
500 дирҳам (кумуш танга)
17%
400 динор (тилла танга)
30%
6 та туя
23%
20 та урғочи бўталоқ
#Сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганмисиз. Савол-жавоблар мундарижаси:

1. Савол
2. Савол
3. Савол
4. Савол
5. Савол
6. Савол
7. Савол
8. Савол
9. Савол
10. Савол
11. Савол
12. Савол
13. Савол
14. Савол
15. Савол
16. Савол

Каналга
уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Ўқинг_ажойиб
Одам алайҳиссалом Ҳавво онамиз билан никоҳланганда маҳрга нима берган?


Уйланаётган эркак келинга маҳр беради. Шариат қонунига кўра, маҳр келиннинг мулки саналади. Маҳр исталган нарсадан иборат бўлиши мумкин. Миқдори энг ками 30 грамм кумуш оғирлигида бўлади, кўпи эса чекланмаган. Аммо Пайғамбар алайҳиссалом маҳр беришда ҳаддан ошишдан қайтарганлар.

Шунингдек, келин катта маҳр талаб қилиб, бўлажак турмуш ўртоғини қийин аҳволга солиб қўймаслиги унинг ақли, фаросати ва меҳрибонлигидан нишона бўлади. Ҳадиси шарифда ҳам ўзи чиройли бўла туриб унчалик кўп маҳр талаб қилмайдиган келиннинг энг яхши аёл ёки қиз экани айтилган.

Хўш, Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз ўртасидаги маҳр қандай бўлган? Бу ҳақда “Пайғамбарлар тарихи” китобида бундай дейилади:

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга узоқ уйқу бериб унинг чап қовурғасидан Ҳаввони яратди. У уйғонганида Ҳаввони кўрди-ю, унга ошиқ бўлди.

Жаброил алайҳиссалом Одам алайҳиссаломга никоҳ қилиш учун маҳр бериши лозимлигини айтганида: “У нима?” деб сўради. Жаброил алайҳиссалом: “Расули акрам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уч марта салавот айтинг. Аллоҳ таоло бутун оламни унинг севинчи учун яратди ва Қиёматда у барча мўмин-мусулмонларга шафоатчи бўлади”, деди.

Шундан кейин Одам алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтди ва Ҳавво онамизни никоҳлаб олди.

Шундай қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш мўминларга Одам алайҳиссаломдан суннат бўлди.

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.
muslim uz

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Ҳикмат

"Илёс ҳам шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир. Эсланг, у ўз қавмига деган эди: "Аллоҳдан қўрқмайсизларми?! Сизлар Баъл (номли олтиндан ясалган бут)га сиғиниб, сизларнинг ҳам, аввалги ота боболарингизнинг ҳам Парвардигорини — энг Гўзал-Афзал Яратгувчи Аллоҳни тарк қилурмисизлар?!" (Вас-Соффот сураси, 123-126-оятлар).

Суратда: Олтиндан ясалган Баъл номли бут.

arabicuz

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
ДЎЗАХ ҚАЕРДА?

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

“Бир яҳудий ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан сўради:

“Қуръонда: “Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...” (Оли Имрон, 133-оят) дейилган. Хўш, айтинг-чи, унда дўзах қаерда?

Умар розияллоҳу анҳу саҳобаларга:

– Бу одамнинг саволига жавоб беринг, – дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда Умар розияллоҳу анҳу яҳудийдан:

– Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Айт-чи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? – деб сўрадилар.

Яҳудий:

– Аллоҳ хоҳлаган жойда.

– Ундай бўлса, дўзах ҳам Аллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.

Иттифоқо яҳудий ҳаяжонини яширолмай:

– Эй мўминлар амири! Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ нозил қилган китобда (Таврот) ҳам худди сен айтганингдек ёзилган, – деди”.

📚“Қалбимизнинг нури” китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
17. Хадича онамиз Пайғамбаримиздан нечта фарзанд кўрганлар?
Anonymous Quiz
67%
2 ўғил ва 4 қиз;
28%
3 ўғил ва 4 қиз
5%
4 ўғил ва 4 қиз;
Раддия бериш санъати

Бир аъробий халифа Маъмунга: “Эй, Абдуллоҳ”, деб қичқирди. Маъмун бундан ғазаби келиб: "Исмимни айтиб чақиряпсанми?" деган эди, аъробий: "Ахир Аллоҳни ҳам исмини айтиб мурожаат қиламизку?", деди.
Шунда Маъмун худди оғзига тош солгандек жим бўлиб қолди.

arabicuz

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

https://t.me/islam_qanoti
Пайғамбаримиз ҳам Каъбанинг қайта қурилишида иштирок этадилар ва "Ҳажарул асвад" (жаннатдан тушган тош)ни ўз жойига қўйиш масаласини
оқилона ҳал этиб, қабилалар орасидаги жанжални бостирадилар.
Савол: Ўша пайтда Пайғамбаримиз неча ёшда бўлганлар?
Anonymous Quiz
29%
25 ёшда.
29%
30 ёшда.
42%
35 ёшда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуссалари қандай бўлган?
Anonymous Quiz
4%
семиз
90%
ўрта
6%
ориқ
​​#Кунлик Хадис

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.
Эй карами кенг Зот, расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин!
Ё Парвардигор, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ..
#Ҳикмат
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таналарининг ранги қандай эди?
Anonymous Quiz
11%
оқ-сариқ
87%
оқ-буғдойранг
1%
қора