#Алломалар #Таъзия
Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари вафот этди
Бугун Суриялик катта олим, Қуръон ва Суннат ходими, умрини илмга бағишлаган, элликка яқин турли мавзулардаги китоб ва рисолалар соҳиби бўлган шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари дорул бақога риҳлат қилдилар. Cўнгги йилларда Туркияда яшаб келаётган эди.
Бу зот 1930 йил Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топганлар. Илк таълимни ўша вақтдаги Ҳалаб шаҳрининг катта уламоларидан бўлган отаси Жамолиддин Собуний ҳазратларидан оладилар. Бошланғич мактабда Қуръони каримни ҳифз қиладилар. Ўрта мактабда уни мустаҳкамлайдилар.
Шунингдек, Собуний Муҳаммад Нажиб Сирож, Аҳмад Шаммоъ, Муҳаммад Саъийд Идлибий, Муҳаммад Роғиб Таббох ва Муҳаммад Нажиб Хайёта каби ўз юртининг машҳур диний улаомларига ҳам шогирд тушиб, улардан араб тили билимлари, фиқҳ ва унинг асослари, фароиз илми, ҚУръони карим билимлари ва ҳадиси шариф билимларидан таълим олди.
Али Собуний Ҳалаб шаҳридаги диний ўрта махсус Ислом билим юрти бўлмиш "Хисравийя" мадарасасини 1949 йилда битиргач, Азҳари Шарифга йўл оладилар. 1952 йилда Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлайдилар. Сўнгра, ўқишни давом эттириб, 1954 йили шаръий қозилик халқаро гувоҳномасини қўлга киритадилар.
Мисрдан ватанга қайтиб Ҳалаб мадрасаларида 1962 йилга қадар ислом сақофати фанидан устозлик қиладилар. Сўнгра, Саудия Арабистонининг Маккаи Мукаррама шаҳридаги университетларда турли исломий фанлардан дарс бердилар. Жумладан, Уммул Қуро университетида узоқ йиллик фаолият юритдилар.
Уммул Қуро университети шайх Собунийни университет илмий тадқиқот ва исломий меросни ўрганиш марказига тадқиқотчи қилиб тайинлади.
Муҳаммад Али Собуний Саудия Арабистонидаги илмий фаолияти давомида ўнлаб илмий китоб ва рисолалар таълиф этди. Уларнинг энг машҳурларидан бўлган Қуръони карим тафсири ва ҳадис шарҳига оид "сафватут тафосир", "равоиъул баён", "мин кунузис сунна", "мухтасару тафсири ибн касир", "мухтасару тафсири-т-табарий" каби китоблари бутун ислом оламида машҳурдир.
Олимнинг айрим асарлари юртимиздаги мадраса ва Ислом институтларида ҳам ўқитилади.
Шайх Собунийнинг аксар илмий асарлари инглиз, француз ва турк тилларига таржима қилинган.
Собуний бир неча йил давомида Ислом Олами Робитаси халқаро ташкилотида Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъатида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келганлар.
Бу зотнинг илмий ва оммабоп асарларининг афзаллиги уларнинг ўқувчи ва талабаларга тушунарли ва осон услуб билан замонга ҳамнафас руҳда ёзилганлигидадир. Зотан, Шом ўлкаси уламолари доимо шу услубни қўллаб келганлар. Шайх Мустафо Зарқо (р.ҳ), Шайх Абу Ғудда (р.ҳ), Шайх Маҳмуд АбдулҲамид Таҳмоз (р.ҳ), Шайх Рамазон Бутий (р.ҳ.), Шайх Муҳаммад Али Собуний (р.ҳ.) ва Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий каби сўнгги асрлардаги ислом оламининг Суриядан чиққан забардаст олимлари исломий билимларни осонлаштириб, халққа тақдим қилиш билан шуғулланганлар. Улар исломнинг гўзаллиги, мўътадиллиги ва олийжаноблигини оламга намойиш қилганлар.
Коҳ ота жомеъ масжиди жамоаси олимнинг оиласига, яқинлари ва шогирдларига таъзия изҳор қилади. Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Али Собунийни Ўз раҳматига олсин. Фирдавс жаннатларига дохил этсин.
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈

#Таъзия
ОҒИР ЖУДОЛИК
"Коҳ ота" жоме масжиди жамоаси юртимизнинг пешқадам фақиҳ олимларидан бири, Фарғона вилояти Данғара туманидаги «Саид Аҳмадхон» жомеъ масжиди имом ноиби Ёрқинжон қори Фозиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур қайғу ила таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло бу олимнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, чеккан дардларини каффорат айлаб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун

#ТАЪЗИЯ
• Бундан етти йил муқаддам кутилаётган олти ойлик фарзандимизни УЗИга олиб бордик.
• Доктор аёл текширувдан сўнг, болада ривожланиш яхши эмас, олдиринглар, деди.
• Устозларимиздан Муҳаммад Айбхон домлага телефон қилдим, маслаҳат сўрадим.
• Бошқа докторга йўлладилар, олиб бордик, у ҳам шундай деди.
• УЗИ бўйича энг мутахассис, деб бир корейс аёлга учрашимни айтдилар, унга бордик.
• У ҳам олдиринглар, туғулса ҳам барибир икки йилга бормайди, қийналганинглар қолади, деди.
• Унинг олдидан чиқдик…
• Машинада жим кетяпмиз.
• Нима бўлса ҳам дунёга келтиравераман, бола боқиб қийналсам мен қийналай, ажр борку, деди аёлим томоғига бир нарса тиқилгудек…
• Кейин уч ой ўтиб Муҳаммад То Ҳа туғулди, жуда ширин эди.
• Фақат бемор эди.
• Етти йил уйимизда худди фариштадек яшади, ҳеч кимни қийнагани йўқ, балки ҳаммамизнинг «Асалтой»имиз эди…
• Бугун тонгда бомдодга азон айтар паллада шу ўғлимиз Иброҳим алайҳис саломнинг олдиларига кетди, ин шаа Аллоҳ, бизларни жаннатда кутиб олади.
• Сиз азизлардан ҳам дуо умидимиз бор!
• Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир банданинг боласи вафот топса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандам боласининг жонини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».
• Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз!
• Бутун оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!
©️ Аброр Мухтор Алий
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈

Оғир жудолик! Наманганнинг устун Олимларидан бўлган, минглаб қориларни етиштирган, Муҳсин қори дада вафот этдилар!
Аллоҳ Қуръонга, илмга қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ қилиб оҳиратларини обод айласин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
🌐 Улашинг: @irshooduz

"Кох ота" жоме масжиди жамоаси Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
"Кох ота" жоме масжиди жамоаси Абдулҳай домланинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Forwarded from Muslim.uz
#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновнинг опалари Хайринисо онанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга ва марҳума онахоннинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН
Мўътабар устозларимиздан Самарқанд вилояти Ургут тумани Бош имом хатиби мулло ШОДИ домла Ҳақбердиевнинг вафотлари муносабати билан барча яқинлари ва шогирдларига чиройли сабр тилаймиз.
Устозни бу фоний дунёда қилган барча хайрли амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин.
Минглаб шогирдларга устозлик қилган, аҳли илмларнинг беминнат маслаҳатгўйи, жумладан яқинда ўн минглаб намозхонларни ўз бағрига олган Ургут шаҳридаги Марказий жомеъ масжидини барпо этиб халққа топширишга сазовор бўлган муҳтарам устознинг бу ва биз билмаган қанчадан қанча хайрли ишлари иншааллох ўзлари учун захираи охират бўлишини Яратган роббим насиб этсин.
Жаноза намози бугун соат 13-00 да Самарқанд вилояти Ургут тумани Марказий жомеъ масжидида адо этилади.