#Алломалар #Таъзия
Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари вафот этди
Бугун Суриялик катта олим, Қуръон ва Суннат ходими, умрини илмга бағишлаган, элликка яқин турли мавзулардаги китоб ва рисолалар соҳиби бўлган шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари дорул бақога риҳлат қилдилар. Cўнгги йилларда Туркияда яшаб келаётган эди.
Бу зот 1930 йил Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топганлар. Илк таълимни ўша вақтдаги Ҳалаб шаҳрининг катта уламоларидан бўлган отаси Жамолиддин Собуний ҳазратларидан оладилар. Бошланғич мактабда Қуръони каримни ҳифз қиладилар. Ўрта мактабда уни мустаҳкамлайдилар.
Шунингдек, Собуний Муҳаммад Нажиб Сирож, Аҳмад Шаммоъ, Муҳаммад Саъийд Идлибий, Муҳаммад Роғиб Таббох ва Муҳаммад Нажиб Хайёта каби ўз юртининг машҳур диний улаомларига ҳам шогирд тушиб, улардан араб тили билимлари, фиқҳ ва унинг асослари, фароиз илми, ҚУръони карим билимлари ва ҳадиси шариф билимларидан таълим олди.
Али Собуний Ҳалаб шаҳридаги диний ўрта махсус Ислом билим юрти бўлмиш "Хисравийя" мадарасасини 1949 йилда битиргач, Азҳари Шарифга йўл оладилар. 1952 йилда Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлайдилар. Сўнгра, ўқишни давом эттириб, 1954 йили шаръий қозилик халқаро гувоҳномасини қўлга киритадилар.
Мисрдан ватанга қайтиб Ҳалаб мадрасаларида 1962 йилга қадар ислом сақофати фанидан устозлик қиладилар. Сўнгра, Саудия Арабистонининг Маккаи Мукаррама шаҳридаги университетларда турли исломий фанлардан дарс бердилар. Жумладан, Уммул Қуро университетида узоқ йиллик фаолият юритдилар.
Уммул Қуро университети шайх Собунийни университет илмий тадқиқот ва исломий меросни ўрганиш марказига тадқиқотчи қилиб тайинлади.
Муҳаммад Али Собуний Саудия Арабистонидаги илмий фаолияти давомида ўнлаб илмий китоб ва рисолалар таълиф этди. Уларнинг энг машҳурларидан бўлган Қуръони карим тафсири ва ҳадис шарҳига оид "сафватут тафосир", "равоиъул баён", "мин кунузис сунна", "мухтасару тафсири ибн касир", "мухтасару тафсири-т-табарий" каби китоблари бутун ислом оламида машҳурдир.
Олимнинг айрим асарлари юртимиздаги мадраса ва Ислом институтларида ҳам ўқитилади.
Шайх Собунийнинг аксар илмий асарлари инглиз, француз ва турк тилларига таржима қилинган.
Собуний бир неча йил давомида Ислом Олами Робитаси халқаро ташкилотида Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъатида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келганлар.
Бу зотнинг илмий ва оммабоп асарларининг афзаллиги уларнинг ўқувчи ва талабаларга тушунарли ва осон услуб билан замонга ҳамнафас руҳда ёзилганлигидадир. Зотан, Шом ўлкаси уламолари доимо шу услубни қўллаб келганлар. Шайх Мустафо Зарқо (р.ҳ), Шайх Абу Ғудда (р.ҳ), Шайх Маҳмуд АбдулҲамид Таҳмоз (р.ҳ), Шайх Рамазон Бутий (р.ҳ.), Шайх Муҳаммад Али Собуний (р.ҳ.) ва Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий каби сўнгги асрлардаги ислом оламининг Суриядан чиққан забардаст олимлари исломий билимларни осонлаштириб, халққа тақдим қилиш билан шуғулланганлар. Улар исломнинг гўзаллиги, мўътадиллиги ва олийжаноблигини оламга намойиш қилганлар.
Коҳ ота жомеъ масжиди жамоаси олимнинг оиласига, яқинлари ва шогирдларига таъзия изҳор қилади. Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Али Собунийни Ўз раҳматига олсин. Фирдавс жаннатларига дохил этсин.
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈