Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ЖУМЪА АЙЁМИЛАР МУБОРАК БЎЛСИН

«КОХ-ОТА ЖОМЕЪ » Жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди

🕌 БОМДОД 04:20
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:40
🕌 ШОМ 20:00
🕌 ХУФТОН 21:35


15.07.2022
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

🔻 #Қуръон_оятлари 🔻

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис

Ибн Умардан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб: «Эй Ибн Умар, дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар». Ибн Умар (р.a.) (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Агар кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Бу ҳадиснинг шарҳида қуйидагича маъно айтишган: «Дунёга суяниб, уни ватан қилиб олма. Унда узоқ қолишни ва унга аҳамиятли бўлишни ўйлама. Дунёга алоқадорлигинг худди ватанида бўлмаган ғарибнинг алоқаси каби бўлсин. Ва ўз аҳлига қайтишни хоҳлаб юрган ғариб ўша турган жойида бирор нарсага машғул бўлмагани каби сен ҳам дунёга машғул бўлма».

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚАРИНДОШЛИК ҲАМИЯТИ
Абу Жаҳл Сафода Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларидан ўтар экан, озор бериб ҳақоратлади ва яна бир қанча нолойиқ сўзларни айтиб ўтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нарса демадилар.
Абдуллоҳ ибн Жадъоннинг аёли яқин жойда эди, бу сўзларни эшитиб турди.
Абу Жаҳл Каъбага – Қурайш жамоаси тўпланадиган жойга бориб, улар билан бирга ўтирди. Бир маҳал Ҳамза ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу) овдан қайтар экан, ҳайбат солиб келиб қолди. Ҳамза, одатига кўра, овдан қайтса, Каъбани тавоф қилмасдан уйига кирмас эди. Шунингдек, Қурайш жамоаси тўпланган жойдан салом бериб бир­икки оғиз сўз қотиб ўтар эди. Ҳамза (розияллоҳу анҳу) Қурайшнинг обрўли йигити ва моҳир чавандоз эди. У Абдуллоҳнинг турмуш ўртоғи ёнига етганида аёл:
– Ҳой Амморанинг отаси! Абул Ҳакам ибн Ҳишом ҳозиргина сенинг жиянингни қандай камситганини кўрсанг эди! Анави ерда ўтирган эди, озор бериб ҳақорат қилиб ўтди. Яна анча мулзам қилди. Аммо Муҳаммад бир оғиз сўз айтмай, уйига жўнаб кетди, – деб бор гапни айтиб берди.
Шу пайт Аллоҳ таолонинг лутфу карами ила Ҳамзанинг бу ишдан ғазаби қўзиб кетди. Шошилиб ўша томон отланар экан, йўл­йўлакай ҳеч ким билан гаплашмади. Масжидга кирганида Абу Жаҳл даврада ўтирган эди. Тўғри унинг олдига келди. Камонини кўтариб бошига урди. Боши ёрилиб анчагина шикаст етди.
– Сен менинг жиянимни нега ҳақорат қилдинг?! Билиб қўй, мен унинг динидаман! У нима деса, мен ҳам ўшани айтаман! Қани, қўлингдан келса ўша ҳақоратингни менга қил­чи!
Бани Махзумдан бир неча киши ўрнидан туриб Абу Жаҳлнинг ёнини олмоқчи бўлишган эди, Абу Жаҳл:
– Амморанинг отасига тегманглар! Аллоҳга қасамки, мен унинг жиянини жуда ҳам қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилган эдим, – деди.
Ҳамза (розияллоҳу анҳу) Исломда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларига итоат қилишда доимо собит қадам бўлди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ДУШАНБА

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
✍️ Имом Термизий ривояти

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.07.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:26
Ифторлик бошланиши: 19:56

Бошқа минтақалар учун: https://islom.uz/vaqtlar/27/6 (Тонг вақти - саҳарлик тугаши, Шом - ифторлик бошланиши)

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🏷 Муҳим эслатма: Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик. Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб рўзани ният қилайлик.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
🌐 Улашинг: @irshooduz
ДУОНИНГ МАКОНИ ВА ЗАМОНИ

Аллоҳ таоло Қуръонда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръонда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти –соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган. Одам қачон дуога эҳтиёж сезса ўша вақтдаёқ дуо қилиши мумкин.

Фақат Қуръонда фазилатли вақтлар баъзи оятларда қисқача айтиб ўтилган:
"(Тақводорлар) сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир". (Оли Имрон сураси, 17-оят).

"Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар". (Заарият сураси,18-оят).

Бошқа оятларда эса тунги вақтни бошқа вақтларга нисбатан ибодат учун маъқул вақтлиги айтилган: "Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ".
(Муззаммил сураси, 6-8-оятлар).

Дуо учун маълум вақт тайин қилинмаган бўлсада, юқоридаги оятларда саҳар ва тунгги вақтга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бунинг ўзига яраша ҳикматлари бор. Янги кунни Аллоҳ билан самимий алоқа боғлаб, дуо билан кутиб олган мўминнинг кун давомида Уни норози қиладиган амалларга яқинлашиш эҳтимоли камаяди. Кунни дуо, ибодат, истиғфор билан қаршилаган одам кун давомида Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб шунга яраша ҳаракат қилади.
Қуръонда мақталган тунгги вақт эса дунёвий ишлар орқасидан елиб кунини ўтказган кимсаларнинг ўз виждонини ҳисобга тортиш учун жуда қулай фурсатдир. Тунгги вақт кун давомида бўлиб ўтган воқеалардан ўзига яраша ҳикмат излаш, тафаккур этиш, Аллоҳга шукр қилиш учун қулай имконият яратади. Тунда ибодат учун вақт ажратган одам кун давомида қилган хатою гуноҳлари учун тавба қилиб, мағфират сўраши билан бирга навбатдаги кунда хато ва гуноҳларни нисбатан камроқ содир қилиши учун ажойиб имкон ҳозирлаган бўлади.

Дуо қилиш учун Қуръонда баён қилинган маълум макон ҳам йўқ. Одам бозорда, мактабда, иш жойида қисқаси ҳамма ерда дуо қилиши мумкин. Дуо вақтида энг муҳими Аллоҳ унга жон томирларидан ҳам яқин эканлигини унутмасликдир.

Қуръонда Пайғамбарлар ҳар ерда ҳар он дуо қилганлиги шундай баён қилинган:
"(Мусо) бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: "Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман", деди".
(Қосос сураси, 24-оят).


📚"Қуръони каримга кўра дуо" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
📝 Эй Одам фарзанди!

▫️Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
▫️Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
▫️Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
▫️ Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
▫️Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
▫️Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
▫️Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
▫️Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!

📚 "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

🌐 Улашинг: @irshooduz
ДАРЁДАН ЎТИШ
Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) Дажла соҳилига етиб келди. Нигоҳи гуркираган Мадоин шаҳрига ва таърифи дунёга кетган Кисро қасрига тушди. Аскарлари билан дарёдан сузиб ўтмоқчи бўлди. Аммо бу усул унчалик қўл келмас эди. Шу пайт Осим ибн Амр Нажда аҳлидан олти юз нафар жангчи билан келди. Дарёни кечиб ўтиб соҳилда мудофаа тадбирини қилиш таклифини киритди. Қараса, аскарларнинг баъзилари бу усулдан тараддудланиб қолишди. Шунда у Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу оятни тиловат қилди:
“Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз” (Оли
Имрон сураси, 145-оят).
Сўнг бошини мардонавор кўтарганича дарёга ташланди. Уни кўриб бошқалар ҳам ўзларини дарёга отишди. Ибн Амрнинг жасоратидан таъсирланган аввалги лашкарлар ҳам ўзларини дарё томон урдилар. Соҳил бўйида турган душман мусулмон лашкарини қайтаришга шайланди. Аммо Ислом лашкарининг моҳирона тадбирлари олдида душман ожиз қолди. Мусулмонларни сувдан чиқармасдан ўлдиришга уринишди. Осим ҳайқириб найзалар билан жанг қилишга буюрди.
Лашкар соғ­саломат дарёдан ўтди. Душман
мағлуб бўлди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

🌐 Улашинг: @irshooduz
Нафсини жиловлаган киши эса жаннатий бўлади

«Аммо кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур»
(Нозиот сураси, 40–41-оятлар)...

➡️БАТАФСИЛ

🌐 Улашинг: @irshooduz
Китоблар муқаддимасида, қайси китоб бўлишидан қатъи назар, муаллифлар ўз қусурларини тан олган ҳолда: «Китоб асносида учрайдиган хато-камчиликлар учун маъзур тутгайсиз», дейдилар.

Фақатгина Қуръон битилган мусъҳафлар бундан мустасно. Унинг бошидаги гаплар нариги китоблардагидан кескин фарқ қилади:


«Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир». (Бақара, 2-оят)

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖУМАНИНГ БОШҚА КУНЛАРДАН АФЗАЛЛИГИ

Савол: Жума куни ҳафтанинг бошка кунларидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хусусиятларидан ҳисобланадими? Яъни, у зот алайҳиссаломнинг олдинги пайғамбарлардан афзал қилинганлари сабабли шундай бўлганми? Ушбу куннинг бошқа кунлардан афзал қилиб хосланиши сабаби нима?

Жавоб:
Жуманинг афзаллиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидандир. «Нузҳатул мажолис»да бундай дейилган: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Байтул мақдисдаги обидларнинг ибодатларидан, бошларидаги шукр саллаларидан, эгниларидаги сабр кўйлакларидан, қўлларидаги таваккул ҳассаларидан ажабланяпсизми? Эй Мусо, Муҳаммадий уммат учун жума кунидаги икки ракъат намоз ушбу ибодатлардан афзалдир. Сизга шанба кунини, Исога якшанба кунини, Иброҳимга душанба кунини, Закариёга сешанба кунини, Яҳёга чоршанба кунини, Одамга пайшанба кунини ва Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунини хослаб бердим», деган».
Аммо бошқа кунлар ичидан айнан жума кунининг афзал қилиб хосланиши сабаби ҳақида кўнгилга қуйидагилар ҳам келади: «Жума куни ҳафта кунларининг охири бўлгани учун охир замон пайғамбарига хослаб берилишга ва кунларнинг саййиди бўлишга муносиб бўлган». Аллоҳ билувчидир.

"Нодир фатволар" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: http://t.me/irshooduz
#Ҳадис

Абу Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Сўидийдан (р.a.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бир амалга йўналтириб қўйингки, ўшанга амал қилсам, Аллоҳ ҳамда кишилар мени яхши кўрсин», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дунёдан ўзингни тийгин, Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлар қўлидаги нарсадан ўзингни тийгин, улар сени яхши кўришади», дедилар.

Ибн Можа ва бошқалар ҳасан иснод билан ривоят қилишган.

🌐 Улашинг: @irshooduz
❗️ШОШИЛИНЧ ҚАРОР ҚИЛМАНГ!

Бир қишлоқда кекса одам бор экан. Жуда қашшоқ эмиш-у, лекин қирол ҳам унга ҳасад қилармиш. Фақир кексанинг тилларда достон бўлган оппоқ оти бор экан. Қирол шу отга эгалик қилиш учун чолга хазинасининг ярмини таклиф қилиб қилибди, аммо қария унамабди.
- Бу от мен учун фақат улов, жонивор эмас, дўст каби. Инсон дўстини ҳам сотадими? - дермиш доим. Бир куни эрталаб уйғонишса, от йўқмиш. Бутун қишлоқдагилар қариянинг уйига тўпланишибди. «Эй Эсипаст чол, бу отни сенга қўйиб беришмасди. Ўғирлашлари аниқ эди. Ундан кўра қиролга сотсанг, умрингнинг охиригача шоҳона ҳаёт кечирардинг. Энди на пулинг бор, на отинг!» деб чолни маломат қилишибди.
Қария эса хотиржам қўл силкибди:

-Карор беришга шошилманглар. Фақат от йўқолган
деб қўяверинг. Чунки ҳақиқат шу. Ундан у ёғи сизарнинг изоҳингиз ва ҳукмингиз. Отимнинг йўқолиши
омадсизликми ёки омадми – буни ҳам билмаймиз. Чуни бу воқеа бошланиши, холос. Ортидан нима келишини Аллоҳ билади.
Кишлоқдагилар қариянинг устидан кулишибди. Орадан ўн беш кун ўтибди. Бир кеча тўсатдан от ортига қайтиб келибди. Ҳолбуки, ўғирланмаган, ўзи ечилиб тоғларга чиқиб кетган, қайтишда водийдаги ўн иккита ёввойи отни ҳам ортидан эргаштириб келган экан. Буни кўрган ҳамқишлоқлари қариянинг ёнига келиб узрхоҳлик қилишибди: -
- Ёшинг улуғ, ҳаётий тажрибанг кўп-да, сен ҳақ чиқдинг. Отингнинг йўқолиши сен учун бахтсизлик эмас, ҳақиқатдан ҳам ҳам бахт қушининг бошингга қўниши бўлди. Энди бир сурув отинг бор.
– Яна қарор беришда шошиляпсизлар, — дебди қария. – Фақат отнинг ортга қайтганини гапиринглар, бўлди. Бундан бошқа ҳақиқат кўринмаяпти. Ундан у ёғи нима келтиришини билмаймиз. Бу ҳали бошланиши. Биринчи жумланинг биринчи сўзини ўқибоқ китоб ҳақида узил-кесил фикр билдириш мумкинми?
Ҳамқишлоқлари бу гал қариянинг устидан очиқ-ойдин кулишмабди-ю, ўзларича: «Бу одам ҳақиқатдан ҳам аҳмоқ экан», деб қўйишибди. Орадан бир ҳафта ўтиб, қариянинг ёлғизгина ўғли ёввойи отларни қўлга ўргатаётиб устидан йиқилиб оёғини синдирибди. Оилани боқаётган ўғил энди узоқ пайт ётоқда ётиши керак. Ҳамқишлоқлари келиб чолга: «Яна сен ҳақли чиқдинг», деб ҳамдардлик билдиришибди. — Шу отлар туфайли ўғлинг анча пайт юролмайди. Ҳолбуки, ўғлингдан бошқа боқувчинг йўқ. Энди аввалгидан ҳам фақир, бечораҳол бўласан...
– Сизлар эрта қарор бериш касаллигига чалинибсиз. - дебди қария. – Шошилманглар. Ўғлимнинг оёғи синди. Ҳақиқат мана шу. Бошқаси сизнинг хулосангиз. Ҳаёт мана шунақа кичик бўлаклардан иборат бўлади. кейин нима бўлишини ҳеч биримиз асло билмаймиз.

Бир неча ҳафтадан кейин юртга ёғий катта " билан бостириб кирибди. Қирол қўли қурол тута оладиган бутун мамлакат ёшларини аскарликка олибди. Қишлоққа келган аъёнлар қариянинг оёғи синган ўғлидан бошка хамма ёшларни аскарликка олиб кетишибди. Қишлоққа мотам чўкибди. Чунки урушда ғалаба қилишнинг имкони йўқ экан. Жангга отланган ёшларнинг ё ҳалок бўлиши, ёки асир тушишини ҳамма билар экан.
Ҳамқишлоқлари яна қариянинг ёнига келишибди.
– Яна сен ҳақли чиқдинг, – дейишибди. – Ўғлингнинг оёғи синган бўлса-да, ёнингда. Бизнинг болаларимиз балки энди қишлоққа қайтмаса ҳам керак. Ўғлингнинг оёғи синиши – омадинг экан.
– Ҳали хулоса қилишга эрта! – дея кескин эътироз билдирибди қария. – Ҳолбуки, нима бўлиши ҳали ҳеч кимга аён эмас. Ҳамма биладиган биргина ҳақиқат бор; менинг ўғлим ёнимда, сизнинг болаларингиз аскарликда. Лекин буларнинг қай бири омад, қай бири омадсизлик эканини фақат Аллоҳ билади...

⚠️Киссадан ҳисса: дарҳол хулоса қилманг. Ҳаётнинг кичиқ парчасига қараб буткул қарор бериш оқиллик эмас. Хулоса – ақлнинг тўхташи. Хулосадан кейин ақл мулоҳа" за қилишни, ривожланишни тўхтатади. — Шунга қарамай, ақл инсонни мудом хулосага мажбур лайди. Чунки ўзгаришлар таҳликали ва кишини беҳало рат килади. Ҳолбуки, ҳаёт қайиғи асло тўхтамайди. Бир йўл тугаса, бошқаси чиқади. Бир эшик ёпилса, иккинчи эшик очилади. Бир мақсадингизга етсангиз, ўша ондаёк янада катта мақсадни кўзлайсиз.

Саид Чамлижа
"Иймон ва ҳузун" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
АНГЛИЯЛИК СИЁСАТЧИ ИСЛОМГА КИРИБ МУСУЛМОНЛАРГА АЙТГАН НАСИҲАТИ

Англиялик Мухаммад Мармадук Пиктхолл сиёсатчи ва адабиётшунос (1936 йилда вафот этган) ўз даврида Усмонийлар халифалигига қарши турли-туман туҳмату бўҳтонлардан безор бўлгани туфайли, Ислом динини чуқур ўрганиб мусулмон бўлган, Қуръони каримни инглиз тилига биринчи бўлиб таржима қилган экан.

Мусулмон оламига қарата айтган энг ибратли насиҳатининг қисқача мазмуни:

"Мусулмонлар қачонки Исломнинг гўзал ахлоқларига амал қилсалар, худди биринчи даврдаги аждодларидек дунёни яшин тезлигида фатҳ этадилар. Зеро, куфр оламининг ичи бўм-бўш, бу олам ҳеч қачон Исломнинг асл маданияти қаршисида туриб бера олмайди..."

Исломни ҳақиқий маъносида тушунган пайтимизда
тиббиётда Ибн Сино каби, фалсафада Ибн Рушд каби,
риёзиётда Ибн Ҳайсам каби, кимёда Жобир ибн Ҳайён каби,
ташриҳда (анатомияда) Ибн Нафис каби етук олимларимиз
етишиб чиқди. Ислом бизга шундай нури туҳфа қилдики, биз бутун дунёни ўша нурга тўлдириб юбордик.

(Мустафо Маҳмуд)

Манба: Хатиб.уз

🌐 Улашинг: @irshooduz
Audio
#Аудио #Жума_мавъизалари

Ҳалол савдо ҳақида (тўлиқ мавъиза) [22.07.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz