Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Қуръон_оятлари_билан_зулматдан_нурга

"Имроннинг хотини: "Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас (бу назримни ўз даргоҳингда) қабул айла", деб айтганини эсланг!"
(Оли Имрон сураси, 35-оят).

Улар фарзандларини ҳали туғилмасидан олдин дин хизмати учун тайёрлардилар.
Биз улардан кейин дин-диёнатимиз учун нимани тайёрлаб, тақдим этамиз?

Қуръонни ўқиш, эшитиш билан биргаликда, буйруқларига ҳам амал қилиш шарт.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати
•Воқеа сураси-ризқ сураси
#ҚУРЪОН #ЗИКР #ДУО
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?
Мулк сурасини ўқиш фазилати
#ҚУРЪОН #ЗИКР #ДУО
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#Қуръон

وَمِن حَيثُ خَرَجتَ فَوَلِّ وَجهَكَ شَطرَ المَسجِدِ الحَرامِ ۖ وَإِنَّهُ لَلحَقُّ مِن رَبِّكَ ۗ وَمَا اللَّهُ بِغافِلٍ عَمّا تَعمَلونَ

Қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Ва, албатта, бу Роббингдан бўлган ҳақдир.

ҚУРЪОН 2:149

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Қуръон

"Шак-шубҳасиз, инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир"

(Одиёт сураси, 6-оят).

Имом Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ:

"Кўрнамак, ношукр киши – бу ўзига етган мусибатларни санайдиган, аммо неъматларни унутадиган кишидир", деб айтдилар.

Ибн Абу Дунёнинг "Шукр" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Қуръон

Араб тилидаги баъзи сўзлар талаффуз пайтида оғизнинг қимирлашига қараб ҳам маъно англатади. Масалан, عاقر (аъқир) сўзини талаффуз қилганда ر (ро) ҳарфида лаблар ёпилмайди, аммо عقيم (аъқим) сўзида эса م ҳарфида лаблар ёпилади. Бу икки сўзнинг маъноси «туғмас» дегани. Аммо фарқи шундаки, عاقر (аъқир) дейиладиган аёллар даволанса туғади, عقيم (аъқим) бўлса туғишдан умуман умид бўлмайди. Шунда талаффуз пайтида عاقر (аъқир) сўзида лабларнинг очиқ қолгани ҳали бола кўришга умид борлигини билдирса, عقيم (аъқим) сўзида лаблар ёпилиши бола кўришга умид йўқилиги, йўллар ёпиқлигига далолат қилар экан. Қуръони каримда ҳам бу икки сўз мана шу маъноларда келган.
Ҳа, араб тили мўжизакор тил. Аллоҳ таоло Ўз каломи учун айни шу тилни ихтиёр қилгани ҳам айни шу сабаблидир.


Аллоҳ таоло бизларга Ўз каломини мукаммал ўрганиб, уни ҳаётимизда татбиқ этишимизга муваффақ этсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Қуръон

إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ

Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.


Аҳқоф сураси 13 - оят

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Қуръон #Ҳикмат

Одамларга шундай замон келади-ки, улар Қуръон китобларини деворга осиб қўядилар. Илиб қўйган жойларига ўргимчаклар уя қуриб олади. Унинг (Қуръоннинг) ичидаги нарсалардан манфаат олишмайди.

© Заҳҳок роҳимаҳуллоҳ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#аёл #Қуръон

CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Қуръон

CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади" деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
КИРИЛЛ ҲАРФИДАГИ СУРАЛАР
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қуръони Каримнинг кирилл ёки лотин алифбосидаги суралар мужассамлашган китобни қаeрдан топиш мумкин? Араб алифбосидаги оятларни ўқий олмайман, шунинг учун крилл ёки лотин ёзувидаги китобларни топишда ёрдам бeринглар.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бундай китобларни билмаймиз. Сиз араб алифбосида ўқишни ўрганинг ва бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/50327)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

🔻 #Қуръон_оятлари 🔻

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: http://t.me/irshooduz
ҚУРЪОНДАГИ ШИФО ОЯТЛАРИ
#Қуръон

908-CАВОЛ: 17 ёшимда хасталик туфайли юролмай, 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Ҳозир ёшим 27да. Телеграмдан Қуръоннинг 114 та сураси аудиосини олдим. Оллоҳдан соғлиқ сўраб қайси сураларни тинглаб, биргаликда қайтариб ёд олсам дардимга енгиллик бўлади? Суралар номларини айтиб ўтсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:
1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).
6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ҚУРЪОН СУРА ВА ОЯТЛАРИНИ КИРИЛЛЧАДА ЁЗИБ ЁДЛАСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръон сура ва оятларини бирорта дафтарга кириллчада ёзиб ёдласа бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало Қуръон ёдлашга бўлган интилишингиз мақтовга сазовор. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг буюк каломи бўлиб, уни ёд олиш нақадар улкан савоб иш экани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида зикр қилинган:

اقرؤوا القران فانه ياتي يوم اقيامة شفيعا لاصحابه (رواه الامام مسلم عن ابي امامة الباهلي رضي الله عنه)

яъни: "Қуръон ўқинглар, чунки Қуръон қиёмат кунида ўз эгаларини шафоат қилади" (Имом Муслим ривоятлари).

Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Ундаги баъзи ҳарфлар борки, уни бошқа ёзувда, хусусан, сиз айтаётган "кирилл" ёзувида ифодалаб бўлмайди. Натижада биз хато ўқиймиз ва хато ёдлаймиз, савоб ўрнига гуноҳкор бўлиб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:

إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.

яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).

Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.

Шундан келиб чиқиб Сизга Аллоҳ таолонинг Каломини араб ҳарфида, қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича ёдлашга ҳаракат қилишни тавсия қиламиз. Зотан, ҳозирда бунинг учун имкониятлар етарли. Қуръонга хизмат қилаётган қориларимиз, уламоларимиз араб имлосини ўргатувчи турли хил рисолалар ва китоблар нашр қилдилар. Қолаверса, телеграм каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали Қуръони карим ва тажвид дарсларини содда услубда таълим бериб бормоқдалар. Шулардан фойдаланган ҳолда, дарсларни мунтазам ўзлаштириб борсангиз тез кунда Қуръони каримни араб имлосида ўқий бошлайсиз, иншааллоҳ. Бунинг учун озгина меҳнат, сабр ва энг асосийси чин ихлос керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚУРЪОНДАГИ ШИФО ОЯТЛАРИ
#Қуръон

908-CАВОЛ: 17 ёшимда хасталик туфайли юролмай, 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Ҳозир ёшим 27да. Телеграмдан Қуръоннинг 114 та сураси аудиосини олдим. Оллоҳдан соғлиқ сўраб қайси сураларни тинглаб, биргаликда қайтариб ёд олсам дардимга енгиллик бўлади? Суралар номларини айтиб ўтсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:
1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).
6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi