Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Ҳалол савдо ҳақида (тўлиқ мавъиза) [22.07.2022]

Абдуҳаким домла

Тошкент шаҳар "Коҳ-ота" масжиди имом-хатиби

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Солиҳлар_гулшани

Тавба

Валид ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Жобирдан ривоят қилади: «Абу Абдурраб Дамашқнинг бойларидан эди. Бир куни у тижорат қилиш учун Озарбайжон томонга йўлга чиқди. Кечаси бир яйловда тўхтади. Абу Абдурраб деди: «Яйловнинг бир тарафида Аллоҳга тинмай ҳамд айтаётган кишини эшитиб, ортидан бордим. У кўримсиз ерга тўшалган бўйранинг устида ўтирган экан.

Бориб, салом бериб, «Эй Аллоҳнинг бандаси, кимсиз?» деб сўрадим.
– Бир мусулмонман.
– Аҳволингиз қандай?
– Неъматдаман. Шунинг учун Аллоҳга ҳамдлар айтяпман.
– Нима учун? Қуруқ бўйрада ўтирибсиз-ку?
– Аллоҳ мени яратди, чиройли хилқат берди. Исломда туғилиб-ўсишимни насиб қилди. Менга офиятни либос қилди, эслашдан ва очилиб қолишидан қўрқадиган нарсаларимни яширди. Шу ҳолатда кунни кеч қилганимнинг ўзи энг катта неъматлардан эмасми?
– Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Хоҳласангиз, биз турган жойга боринг. Кун ёришгунча ўша ердамиз.
– Нима қиламан у ерда?
– Егулик, бошпана берамиз.
– Менинг уларга муҳтожлигим йўқ».

Валид айтади: «Адашмасам, (Абу Абдуррабдан эшитишимча) у яна: «Мен учун ўт-ўлан емоқлик Абу Абдурраб айтган нарсадан яхшироқ», деган эди».
Абу Абдурраб айтади: «Уни олиб кетмоқчи бўлсак, кўнмади, бунга эҳтиёжи йўқлигини айтди. Мен унинг олдидан жўнаб кетдим, лекин ўзимни жуда ожиз сездим. Дамашқда бойликда ҳеч кимдан кам эмаслигимдан, мол-давлатим билан фахрланиб юрганимдан, уни кўпайтиришга ҳаракат қилаётанимдан нафратланиб кетдим. «Аллоҳим, ўзим эга бўлиб турган нарсанинг ёмонлигидан Сенга тавба қилдим», дедим. Шу аҳволда ухлаб қолибман.

Дўстларим менинг аҳволимдан бехабар эди. Тонг отгач, улар аввалгидек йўлга чиқиб кетишди. Менга уловимни олиб келишган эди, уни миниб, Дамашққа қайтдим. Ичимда «Тавбамда содиқ бўлмадим. Яна ўша тижоратим билан юрибман», дедим. Одамлар менга нима бўлганини сўрашди, уларга бор гапни айтиб берсам, устимдан кулишди».

Ибн Жобир айтади: «Абу Абдурраб келгач, бор тиллаю кумушларини садақа қилиб, Аллоҳ йўлида ишлатиб юборди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен уч ёшимданамоз ўқир эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Саввор мени кўриб қолсалар йиғлар эди.
Бир куни мен айтдим:
– Эй тоға, менда бошқача ҳолат юз бермоқда, кўнглим асло қарор тутмас! Нима қилайин?
Айтди:
– Эй Саҳл, бу ҳолатингни ҳеч кимга айтмагин, чунки ҳали болаликда ҳеч кимда бундай ҳолат юз бермаган.
Менга ўгит бериб, доим Аллоҳ билан бўлгин деб айтар эди. Кечалари уйғонганда, “АЛЛОҲ МЕН БИЛАН БИРГА”, “АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ”, “АЛЛОҲ МЕНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРИБДИ”, деб айтишга ўргатган эди.
Мен буни айтиб, жуда кўп фазилатлар топдим”. (Фаридуддин Аттор. Тазкиратул Авлиё).

Ота-она, бобо-бувилар, амаки-тоға ва фарзанд учун масъул бўлган барчага ушбу ривоят ибратдир. Болага ёшлигидан “АЛЛОҲ МЕН БИЛАН БИРГА”, “АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ”, “АЛЛОҲ МЕНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРИБДИ”, деб ўргатиш жуда катта самара беради. Орқасидан кузатиб юрмасангиз ҳам дарсларини қилади, ҳаромга қўл урмайди, зинога яқинлашмайди. Улғайганда ҳам Аллоҳ таоло тавфиқи билан барчага устоз, намуна бўладиган инсон бўлиб етишади. Чунки уни яхшилик қилишига ҳам, ёмонликдан тийилишига ҳам “АЛЛОҲНИНГ КЎРИБ ТУРГАНИ, АЛЛОҲНИНГ У БИЛАН БИРГА ЭКАНИ, АЛЛОҲ УНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРГАНИ”ни ҳис қилиши сабаб бўлади.

”Фазилатли амаллар” китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Тил билан зикр қилиш ҳамдала (Алҳамдулиллааҳи!), тасбеҳ (Субҳааналлоҳи!) ва такбир (Аллоҳу акбар!) калималари билан бўлади.

Дил билан зикр қилиш Аллоҳнинг зоти ва сифатларига далолат қиладиган ва у яратган нарсалардаги сир-асрорлар ҳақида тафаккур юритиш билан бўлади.

Аъзолар билан зикр қилиш - аъзоларни тоат-ибодатлар билан банд қилиш ва уларни Аллоҳ қайтарган ишлардан тийиш билан бўлади.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис_174 #Такрор

БОМДОД ВА ХУФТОН НАМОЗЛАРИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШГА ТАРҒИБ

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى العِشَاءَ فِي جَـمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗“Расулуллоҳ ﷺнинг: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат ила бедор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кечани ибодат ила ўтказгандай бўлади», деб айтганларини эшитдим”.

✍️ Имом Муслим ривоятлари.


📜 Шарҳ: Аллоҳ таоло: "Рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг", деб айтган. Ушбу даъват мусулмонларнинг орасини жамлаш ва улар орасида ўзаро муҳаббатни ошириш учун бўлган чақириқдир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқишга алоҳида тарғиб қилмоқдалар, чунки бу икки намоз мунофиқлар учун энг оғир намоздир. Бу иккисини масжидда жамоат билан ўқишда улкан савоблар бордир. Пайғамбар алайҳиссалом хуфтоннинг фазилатини туннинг ярмини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Бомдодни эса, туннинг барчасини бедор ўтказишга тенглаштирмоқдалар. Демак, фарз намозларини адо этиш билан бир қаторда, тунда нафл ибодат қилишнинг савобига ҳам эришмоқ нияти бўлса, марҳамат, хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан масжидда ўқилсин.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Жамоат намозининг аҳамияти, хусусан хуфтон намозини аҳамияти.
2. Бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг фазилати ва унга бериладиган савобнинг улканлиги.
3. Озгина амалга ҳам кўпгина савобни берилиши уммати Муҳаммад учун Аллоҳнинг раҳматидир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

🌐
Улашинг: @irshooduz
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

📅 Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Аксарият абитуриентлар бу имтиҳонга қаттиқ киришиб, куну тун талаба бўлиш ниятида ҳаракат қилмоқдалар.

🟢 Дарҳақиқат, талаба бўлиш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади. Бинобарин, рақобат кучли, йил сайин талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони ортиб бормоқда.

❗️Шу билан бирга, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим. Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин.

1️⃣. «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

2️⃣. «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий» (Тоҳо сурасии, 25-28-оятлар).
«Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар.

3️⃣. «Робби зидни илман ва фаҳман».
Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

🤲 Илм олиш ниятда бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 Улашинг: @irshooduz
«КОХ ОТА ЖОМЕЪ» МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ

🕌 БОМДОД 04:30
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:35
🕌 ШОМ 19:50
🕌 ХУФТОН 21:25

28.07.2022
БАРАКАНИНГ СИРИ

Бир киши солиҳ кишилардан бири билан гаплашиб туриб: барака деган нарса аслида йўқ нарса, деди.

Шунда солиҳ киши ундан: итлар билан қўйларни кўрганмисан?-деб сўради.

У: ҳа, кўрганман деди.

Солиҳ киши: қай бири кўпроқ болалайди?-деб сўради.

У: итлар еттитагача, қўйлар эса учтагача болалайди, деб жавоб берди.

Солиҳ киши: атрофингга қарасанг қайсинисини кўпроқ кўрасан?-деб сўради.

У: қўйлар кўпроқ, деди.

Солиҳ киши: аслида кўпроқ сўйилгани учун камайиб кетиши керак эмасмиди?-деб сўради.

У: ҳа, шундай бўлиши керак эди, деди.

Солиҳ киши: мана шу барака бўлади, деди.

У: нима учун қўйда барака бор, итда йўқ?-деб сўради.

Солиҳ киши: чунки, қўйлар эрта уйқуга кетади ва тонг саҳарда уйғонади. Натижада, барака нозил бўладиган вақтни топади. Итлар эса, туни билан ҳуриб чиқади ва саҳарга яқин уйқуга кетади. Шунинг учун барака нозил бўладиган вақтдан бебаҳра қолади, деб жавоб берди.

Ушбу ҳикоядан ибрат олайлик:
Тунларни турли хил ўйин кулгулар билан бедор ўтказиб, бомдод вақтида ухлаганларнинг умридан, ризқидан, авлодидан ва умуман ҳаётидан барака кўтарилади.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🍈 БИР КУНДА УЧ МАРТА ҲОСИЛ БЕРГАН ДАРАХТ

Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Инсон дунёдан ўтганида унинг барча амаллари тўхтайди, аммо уч амали борки, улар ҳаргиз тўхтамайди. Бу амаллар – садақаи жория, манфаатли илм ҳамда солиҳ фарзанд. (Имом Бухорий) Н.

Хадиси шарифга кўра, инсон оламдан ўтгандан сўнг унга етиб борадиган савобли амаллар баён этилмоқда. Қуйида ривоят қилинаётган ҳикояда ҳам ана шундай савобли амаллар ҳақида зикр қилинади.
👉Ривоят. Анушервон бир куни ов баҳонасида айланиб юрар экан, ёнғоқ экаётган кекса бир чолни кўриб қолибди.
— Ҳой, отахон, нима қилаяпсиз? – деган экан, чол:
— Ёнғоқ экаяпман, — деб жавоб берибди.
— Ёнғоқ кеч ҳосилга киради. Шундай экан, у қачон вояга етади-ю, сиз қачон унинг мевасидан баҳраманд бўласиз?
— Мен бу дарахтларни ўзим учун эмас, орқамда қолаётганлар учун экаяпман. Чунки бошқалар экканини биз еганимиз каби, биз эккан дарахтдан ҳам бошқалар баҳраманд бўлишади.
Чолнинг жавобидан ниҳоятда таъсирланган Анушервон унга минг танга инъом қилибди.
— Сиз менга меҳнатингнинг самарасини кўрасанмийўқми деган эдингиз,
— дебди шунда қария лутф қилиб.
— Кўриб турганингиз каби, ҳеч кимнинг дарахти меникичалик тез ҳосил бермаган.
Анушервон унинг топқирлигидан хурсанд бўлиб, яна минг танга берибди.
– Бошқаларнинг дарахти бир йилда бир марта ҳосил берса, подшоҳи оламнинг назари шарофати билан менинг дарахтим икки марта ҳосил берди, — дебди бунга жавобан чол.

Чолнинг донолигига қойил қолган Анушервон яна Минг танга эҳсон қилибди.

"МЎЪТАБАР ҚИССАЛАР ВА ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖУМА КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Баъзилар танишларимиз жума куни билан табриклаш жоизмас, чунки, жума билан табриклаш бидъат, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табриклашмаган, дейишмоқда. Шу гап тўғрими? Жума билан табрикламаслик керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир. Чунки жума куни билан табриклаш шариатнинг умумий мақсадига мувофиқ келади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

ﻭَﻗُﻮﻟُﻮﺍ ﻟِﻠﻨَّﺎﺱِ ﺣُﺴْﻨًﺎ

яъни: “Одамларга ширин сўз бўлинг” (Бақара сураси 83-оят).

Пайғамбаримиз ﷺ ҳадиси шарифда шундай деганлар:

"والكلمة الطيبة صدقة" (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه).

яъни: “Яхши гап садақадир” (Муттафақун алайҳ).

Жума куни билан табриклаш бир қанча асрлардан бери мусулмонлар орасида одат тусига айланиб, бу сабабли мусулмонлар бир-бирларини хурсанд қилиб келмоқдалар. Абдуллоҳ Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

ما رأى المسلمون حسنا فهو عند الله حسن ، وما رآه المسلمون سيئا فهو عند الله سيء (رواه الإمام الحاكم في المستدرك) “

яъни: “Мусулмонлар яхши кўрган нарса – Аллоҳ таоло наздида ҳам яхшидир, мусулмонлар ёмон кўрган нарса – Аллоҳ таоло наздида ҳам ёмондир” (Имом Ҳоким ривоятлари).

Қолаверса, жума куни кунларнинг энг яхшиси экани кўплаб ҳадисларда таъкидланган:

"خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا" (رواه مسلم عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир” (Имом Муслим ривоятлари).

Жума куни мусулмонларнинг ҳафта ичидаги байрамлари ҳисобланади. Бу ҳақда Расулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

"إن هذا يوم عيد جعله الله للمسلمين، فمن جاء الي الجمعة فليغتسل، وإن كان عنده طيب فليمس منه، وعليكم بالسواك" ( اخرج إبن ماجة عن إبن عباس رضي الله عنه)

яъни: “Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. Шундай экан, ким жумага етса, ғусл қилсин. Агар унда хушбўйлик бўлса, ундан сепиб олсин ва мисвокни лозим тутинглар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу ҳам жума кунини ҳафталик байрам экани ҳақида бундай деганлар:

"يوم جمعة، ويوم عرفة، وكلاهما بحمد الله لنا عيدٌ" (رواه الطبري في جامع البيان).

яъни: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Жума ва Арафа кунлари биз мусулмонларга байрам қилиб берди” (Имом Табарий “Жомиъул баён”да ривоят қилганлар).

Демак, байрамларда табриклаш мумкин бўлганидан кейин жума кунида ҳам табриклаш ва муборакбод этиш мумкин ва жоиздир. Чунки юқоридаги ҳадислар билан жума кунини ҳам байрам экани очиқ-ойдин маълум бўлмоқда. Шунга биноан, бу кунни байрамона кайфиятда, хушбўйликларни сепиб, хурсадчилик билан, ибодатларни адо этиб, ўзаро бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраб, яхши тилакларни билдириб ўтказишимиз айни мудао бўлади. Жума куни сизга баракотли, муборак бўлсин, дейиш ҳам, яхши тилаклар жумласидандир.

Албатта, бу табриклаш ихтиёрий бўлиб, уни вожиб ёки суннат демаймиз. Бу амални тарк қилган киши гуноҳкор ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#Дуо
Турли ёмон хулқлар ва касалликлардан сақловчи дуо:

اللّهمّ إنّي أعوذبك من منكرات الأخلاق والأعمال و الأهواء والأدواء.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал аъмаали вал аҳвааи вал адва.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Хулқларнинг ёмони, амалларнинг ёмони, хавои нафснинг ёмони ва касалликларнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман. Термизий 3515 – рақам ривояти.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

🌐 Улашинг: @irshooduz
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИ ТУШДА КЎРИШ УЧУН...

Банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўз онаси, отаси, бола-чақаси ва яқинлари ҳатто ўз жонидан кўра суюклироқ бўлмагунича у зотни яхши кўра олмайди. Кимнинг муҳаббати шу даражага қадар етган бўлса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга иштиёқманд бўлади. Бунинг учун, керак бўлса, бутун молу дунёси ва жонини бериб юборишга ҳам тайёр бўлади.

Сизга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сизга эргашган умматингиз учун сиз қанчалар суюклисиз-а?! Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай қилиб тушда кўриш мумкин? Бизнингча, у зот алайҳиссаломни тушда кўришнинг йўли фарз амалларни бажариш, суннатларига амал қилиш, у зотга эргашиш, у зот
яхши кўрган сўз ва амалларга юзланиш, Қуръонни кўп ўқиш, айниқса, ҳадисларда келган муборак иборалар билан у зотга салавот ва саломни кўп-кўп айтиш. Бироқ, чиройли сабр ҳам қилиш лозим. Ана шунча ишлардан кейин ҳам у зот алайҳиссаломни тушда кўра олмасангиз хафа бўлманг. Зеро, Аллоҳ таоло сизни Ўзини зикр қилишга, Китобини тиловат қилишга, Пайғамбарига салавот ва салом айтишга, сизни у зотни тушда кўришга бўлган мана шу иштиёққа ва у зотни тушда кўриш учун амал қилиш сабабларини тутишга муваффақ қилганининг ўзи Аллоҳнинг сизга берган марҳамати ўлароқ кифоя қилади. Дарҳақиқат, ҳеч бир шахс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўрган кишининг мақоми ва даражасидан кўра юксакроқ мақомга эга бўлолмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саховатли зотдирлар. Ўз ошиқларига тушда кўринишни қизғонмас. Аммо у зотнинг ошиқлари ичида у зотни кўриб ўз ҳолида барқарор қола олмай аъзолари жазавага тушиб қоладиганлари бўлиши мумкин. Аммо Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг собитқадам бўлишларини ирода қилдики, ўз жамиятлари, яқинлари ва мусулмонлар ичидаги вазифаларини адо этиб кетдилар. Аллох таоло охиратда барчамизни у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилсин.

«Кушойиш калитлари» китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

"Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган Зот — Аллоҳнинг ҳунаридир. Албатта У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан Огоҳдир".

(Намл сураси, 88-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
📿 ЭРТАЮ КЕЧ ТАСБЕҲ АЙТ

«Эй Одам фарзанди! Сизларни аввал оз бўлиб, кейин кўпайтириш учун халқ қилмадим. Қўрқинчда Менга ҳамроҳ бўлиш учун ё ожиз бўлиб қолганимда ёрдам сўраш учун ёки манфаат ҳосил қилиш учун ёхуд зарарни даф этиш учун сизларни яратганим йўқ. Балки узоқ вақт Менга ибодат қилиб, кўп шукр келтириб, эртаю кеч Менга тасбеҳ айтишингиз учун сизларни яратдим.

Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌙 Ашуро куни аҳли-аёлга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#жаноза

CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).

Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади

🌐 Улашинг: @irshooduz
#насиҳат

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

° Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир.

° Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади.

° Ростгўй бўл, ростгўйликни асра,
омонатга хиёнат қилма, сахий бўл, ҳалол ва иффатли бўл.

° Дўстликка риоя қилмай, сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир!

° Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди.

📚 «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатлари» китобидан.


🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
✍️ Имом Термизий ривояти

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
04.08.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:48
Ифторлик бошланиши: 19:40

Бошқа минтақалар учун: https://islom.uz/vaqtlar/27/6 (Тонг вақти - саҳарлик тугаши, Шом - ифторлик бошланиши)

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

📌 Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
📌 Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

🏷 Муҳим эслатма: Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик. Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб рўзани ният қилайлик.


🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳадис

Абдуллоҳ ибн Шиххирдан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот «Алҳакумут такосуру» сурасини ўқиётган эканлар. Шунда у зот: «Одам боласи молим, молим, дейди. Эй одам боласи, молингдан еб тугатганинг ва кийиб эскитганинг ҳамда садақа қилиб сарф этганинг ўзингникидир (қолгани эса бошқаларникидир)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz