#Солиҳлар_гулшани
ДУНЁДА ОБИДЛАРДАН БОШҚАЛАРГА ЯХШИЛИК ЙЎҚ
Солиҳ Муррий Нумайрийдан ривоят қилади: «Тушимда бир киши олдимга келиб, «Эй Зиёд, одат қилган таҳажжудинг учун, кечаси ибодатда қоим бўлиш учун ўрнингдан тур! Аллоҳга қасамки, бу амаллар баданингни заифлаштирадиган, қалбингни ўлдирадиган уйқудан афзалдир», деди. Чўчиб уйғониб кетдим. Кейин менга яна уйқу ғолиб келди. Кейин яна ҳалиги киши келиб, «Тур, эй Зиёд. Дунёда обидлардан бошқаларга яхшилик йўқ», деди. Қўрққанимдан сапчиб туриб кетдим».

«Солиҳлар гулшани»
🔗 Улашинг: @irshooduz#Солиҳлар_гулшани
Тавба
Валид ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Жобирдан ривоят қилади: «Абу Абдурраб Дамашқнинг бойларидан эди. Бир куни у тижорат қилиш учун Озарбайжон томонга йўлга чиқди. Кечаси бир яйловда тўхтади. Абу Абдурраб деди: «Яйловнинг бир тарафида Аллоҳга тинмай ҳамд айтаётган кишини эшитиб, ортидан бордим. У кўримсиз ерга тўшалган бўйранинг устида ўтирган экан.
Бориб, салом бериб, «Эй Аллоҳнинг бандаси, кимсиз?» деб сўрадим.
– Бир мусулмонман.
– Аҳволингиз қандай?
– Неъматдаман. Шунинг учун Аллоҳга ҳамдлар айтяпман.
– Нима учун? Қуруқ бўйрада ўтирибсиз-ку?
– Аллоҳ мени яратди, чиройли хилқат берди. Исломда туғилиб-ўсишимни насиб қилди. Менга офиятни либос қилди, эслашдан ва очилиб қолишидан қўрқадиган нарсаларимни яширди. Шу ҳолатда кунни кеч қилганимнинг ўзи энг катта неъматлардан эмасми?
– Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Хоҳласангиз, биз турган жойга боринг. Кун ёришгунча ўша ердамиз.
– Нима қиламан у ерда?
– Егулик, бошпана берамиз.
– Менинг уларга муҳтожлигим йўқ».
Валид айтади: «Адашмасам, (Абу Абдуррабдан эшитишимча) у яна: «Мен учун ўт-ўлан емоқлик Абу Абдурраб айтган нарсадан яхшироқ», деган эди».
Абу Абдурраб айтади: «Уни олиб кетмоқчи бўлсак, кўнмади, бунга эҳтиёжи йўқлигини айтди. Мен унинг олдидан жўнаб кетдим, лекин ўзимни жуда ожиз сездим. Дамашқда бойликда ҳеч кимдан кам эмаслигимдан, мол-давлатим билан фахрланиб юрганимдан, уни кўпайтиришга ҳаракат қилаётанимдан нафратланиб кетдим. «Аллоҳим, ўзим эга бўлиб турган нарсанинг ёмонлигидан Сенга тавба қилдим», дедим. Шу аҳволда ухлаб қолибман.
Дўстларим менинг аҳволимдан бехабар эди. Тонг отгач, улар аввалгидек йўлга чиқиб кетишди. Менга уловимни олиб келишган эди, уни миниб, Дамашққа қайтдим. Ичимда «Тавбамда содиқ бўлмадим. Яна ўша тижоратим билан юрибман», дедим. Одамлар менга нима бўлганини сўрашди, уларга бор гапни айтиб берсам, устимдан кулишди».
Ибн Жобир айтади: «Абу Абдурраб келгач, бор тиллаю кумушларини садақа қилиб, Аллоҳ йўлида ишлатиб юборди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
🌐 Улашинг: @irshooduz