Irshod.uz | Rasmiy kanal
581 subscribers
2.75K photos
645 videos
6 files
2.01K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#жаноза

CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ҒАССОЛГА ДАМ СОЛДИРИШ
#жаноза

САВОЛ: Айримлар жаноза ёки таъзия маросимидан кейин тоби қочиб қолса ғассолларнинг ҳузурига боришади. Айрим ғассоллар келган кишига пахта силаб, кейин пахтани ёқиб юборишади ва ғассол эркак бўлса ҳам келган аёл кишининг елкасига уриб қоқиб қўяди. Бундай ишларга динимизнинг муносабати қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, жаноза ёки таъзияга борганим учун тобим қочди деб шумланмаслик керак. Чунки ёмонлик, бахтсизлик Ислом ва имон сабабли эмас, балки гуноҳ ва исёнлар сабабли келади. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан, баъзи кўнгилсизликларни жанозага қатнашишдан деб билмаслик керак, зеро жанозага қатнашиш фарзи кифоя ва мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққидир. Жанозага қатнашган кишига Уҳуд тоғичалик савоблар ваъда қилинган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз алаҳиссалом шундай деганлар:

لا عدوى ولا طيرة ويعجبني الفأل الصالح الكلمة الحسنة

(Аллоҳнинг изнисиз) касалнинг юқиши йўқ ва шумланиш йўқ. Мени (Аллоҳ ҳақида) яхши гумон – чиройли сўз хурсанд қилади” (Имом Бухорий ривояти).

Агар ғассол шаръий дам солишни биладиган киши бўлса, тоби қочган одам, унинг ҳузурига бориб дам солдиришида зарар йўқ. Лекин ғассол, саволда айтилгани каби, пахта силаш ва бошқа шу каби шариатимизда йўқ бидъат амаллар билан дам соладиган, номаҳрам аёлларни бирор аъзосини ушлайдиган бўлса, уларни олдига асло бормаслик керак. Бундай ҳолларда шаръий дам солишни биладиган имом-домлаларга мурожаат қилиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @Abduhakim_domla
ЎЛИКЛАРНИ ЁҚИШ МУМКИНМИ?
#жаноза #дафн

Вафот этган кишиларни ёқиш мумкинми? Бунга Исломда муносабат қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ислом қонун қоидаларига кўра ўликлар ерга дафн қилиниши керак. Уларни ёқиш ёки ер юзасига ташлаб қўйиш мумкин эмас.

Мусулмон кишини дафн қилиш уламоларнинг иттифоқига кўра фарзи кифоядир. Унинг шарт эканига далил, Одам алайҳиссаломдан токи ҳозиргача одамлар ўликларини ерга дафн қилаётганлари ва ким шу ишни қилмаса, уни айблашларидир. Биринчи дафн қилган киши Қобил, у ўз укаси Ҳобилни дафн қилган.

Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли ҳақида ҳикоя қилинади. Улар Аллоҳ таолога қурбонлик қилишганда Ҳобилдан қабул бўлди, Қобилдан қабул бўлмади. Шунда Қобил Ҳобилнинг жонига қасд қилди. Аллоҳ таоло шундай дейди:
Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (Моида сураси 30-31-оятлар).

Мана шу ояти каримадан маълум бўладики, инсон жасади ерга кўмилиши қадимдан қолган илоҳий ҳукмдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўликларни дафн қилиш ҳақида шундай деганлар:
Лаҳад биз учун, шақ (ерни тиккасига ёриб кўмиш) бошқалар учун” (Имом Абу Довуд Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аллоҳ таоло Одам болаларини ҳурматли қилиб қўйган. Қуръони каримда шундай дейилади:
Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).

Динимизда маййитнинг танасини ёқиш жоиз эмас. Чунки унинг ҳурмати ҳам тирикнинг ҳурмати кабидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитнинг суягини синдириш, уни тириклигида синдириш кабидир” (Имом Ибн Можа ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).

Модомики, ўликнинг суякларини синдириш тирикнинг суякларини синдириш каби экан, ўликни ёқиш ҳам тирикни ёқиш кабидир. Пайғамбаримизнинг бу ўхшатишлари бу ишдан қайтариш ва унинг ёмонлигига кифоя қилади.

Бунинг устига динимиз мусулмон бўлмаган кишининг жасади топилганда ҳам, одамийлик жиҳатидан, уни дафн қилишни буюради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабр устига ўтиришдан ҳам қайтарганлар. Исломда маййитни ёқиш эмас, аксинча тайин жойга дафн қилиб, охиратни эслаш учун, уни зиёрат қилиб туришга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИШ
#жаноза

Баъзилар жаноза намозини таҳоратсиз ўқиса ҳам жоиз, дейишади. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки, жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб жаноза намозига қўшилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @Abduhakim_domla