#Ҳадис_774
МУҲТАЗАР(ЎЛИМГА ЮЗ ТУТГАН ШАХС)ГА НИСБАТАН ҚИЛИНАДИГАН МУСТАҲАБ ИШЛАР
رَوَى الْحَاكِمُ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم لَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ سَأَلَ عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ مَعْرُورٍ، فَقَالُوا تُوُفِّيَ وَأَوْصَى بِثُلُثِهِ لَكَ، وَأَوْصَى أَنْ يُوَجَّهَ إِلَى الْقِبْلَةِ لَمَّا احْتُضِرَ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَصَابَ الْفِطْرَةَ، وَقَدْ رَدَدْتُ ثُلُثَهُ عَلَى وَلَدِهِ
Имом Ҳоким Абу Қатодадан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
📗 «Набий ﷺ Мадинага келиб, Баро ибн Маърур ҳақида сўрадилар. «У вафот қилди. Молининг учдан бирини сизга васият қилди. Муҳтазар бўлганида қиблага юзлантиришга васият қилди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Соф табиатни топибди. Унинг учдан бирини боласига қайтардим», дедилар».
Муҳтазарни суннатга биноан, ўнг ёнбоши билан қиблага қаратиб ётқизилади. Чунки вафот этганидан кейин худди шу ҳолда қабрга қўйилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Байтуллоҳ ҳақида: «У сизнинг тиригингизнинг ҳам, ўлигингизнинг ҳам қибласидир», деганлар.
Агар бунинг иложи бўлмаса, уни чалқанча ҳолида юзи ва икки оёғини қиблага қаратиб ётқизилади ва оёқлари қиблага бўлиб қолмаслиги учун тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, кўтариб қўйилади. Чунки ушбу ҳолатда унинг жағини танғиш, кўзини юмдириш осон бўлади. Маййит қотганда букилиб қолмайди
***
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий ﷺ: «Жон таслим қилаётганларингизга «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни талқин қилинглар», дедилар».
✍️ Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Муҳтазарга «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтиш талқин қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламолари: «Маййитни лаҳадга қўйгандан кейин ҳам ушбу калимаи тавҳид талқин қилинади», деганлар.
📌 Ўлим олдида турган шахснинг ёнида ҳозир бўлган кишилар овозларини чиқариб «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтиб туришлари ҳукми мана шу ҳадиси шарифдан олинган.
Муҳтазарга «Шу калимани айт», деб мажбур қилинмайди. Жон аччиғида «Айтмайман», деб юбориши, юз ўгириши ёки бошқа ноқулай ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Шунинг эътиборидан, ҳозир бўлганлар ўзларича овозларини чиқариб айтиб туришади. Муҳтазар ҳам айтса, тўхташади. Охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлган инсон бахтли бўлади. Муҳтазар калимаи шаҳодатни айтгандан кейин яна бошқа гап айтса, ҳозир бўлганлар яна калимаи шаҳодатни айта бошлайдилар. Хуллас, нима бўлганда ҳам, муҳтазар ўз ихтиёри билан охирги сўз сифатида калимаи шаҳодатни айтишига эришишга ҳаракат қилинади.
☝️ Бу ҳолатдаги ишларни муҳтазарнинг энг яқин ва яхши кўрган кишиси, унга қандай муомала қилишни яхши биладиган одам қилиши керак.
Манба: "Кифоя" китобидан
📚 @Iqbolxoji_uzz