Xisorak jome masjidi _uzz
534 subscribers
1.8K photos
508 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
🔹Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.

🔸 Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.

🔹 Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.

🔸 Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.

🔷 Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.

🔸 Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?

🔹Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prozelitizm mohiyati

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар...”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди?

Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана аъзолари қандай эди?

Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим, баданлари туксиз эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак пешоналари, киприклари, қошлари қандай эди?

Пешоналари кенг, киприклари узун, қошлари қўшилмаган, эгик эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бурунлари ва соқоллари қандай эди?

Бурунлари бироз баланд, қиррали, соқоллари қалин эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тишлари қандай эди?

Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. Агар сўзласалар, тишларининг ораларидан гўё нур каби бир нарса чиқарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ташлари қандай эди?

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга мойил бўлиб юрардилар.

Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”, деди (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак елкалари, кафтлари, қадамлари қандай эди?

Икки елкаларининг ораси кенг эди. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Муҳри нубувват каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тукли эди. Кафт ва қадамлари тўла, гўштдор эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари, юзлари, кўзлари қандай эди?

Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора, суякларининг қўшилган ери йўғон эди.

Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда Баро розияллоҳу анҳу: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўкраклари ва билаклари қандай эди?

Кўкраклари кенг, билаклари узун эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари қандай эди?

Сочлари икки қулоқларининг ярмига тушарди. Сочларини тараб, фарқ очардилар. Сочга ёғ суртардилар.

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?” деб сўрадим. У: “Сочлари тўлқин сифат: жуда жингалак ҳам, жуда юмшоқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкалари ўртасида турарди”, деди (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан Набиййил уммиййи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим.
​​Тикувчининг тавбаси

Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.
​​Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар

Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар:

1. Тавба.
Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади.
“Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят).

2. Истиғфор.
Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган:
“Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ  уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
“Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”.
Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим  берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади:

Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”.

3. Яхши ишлар.
Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис  адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).

4. Дунёвий мусибатлар.
Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари:
“Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят).

6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар:
Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир:
Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган.

7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати:
Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади.

8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши.

«Эътиқод дурдонлари» китобидан.
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Охират роҳати олдида дунёнинг роҳати худди сизлардан бирингиз бармоғини денгизга суққанда бирга илашиб чиққан сувга қарасин, ўша қанча бўлса, шу миқдордадир»

Имом Муслим ривояти(
Муставрид ибн Шаддод (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини қабр тупроғидан бошқа нарса тўлдира олмайди...»
Бухорий ва Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ ҳузурида дунёнинг пашша қанотичалик қадри бўлганида эди, кофирларга бир ҳўплам сувни ҳам бермас эди»
Имом Термизий ривояти
(Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий (р.а).дан)
ЖУМА ХАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги (Таҳажжуд намози)нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 9-Ноябрь , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:43 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:24
ҚУЁШ - 07:04
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 28
ШОМ - 17:12 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:28

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қадрдоним!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!" ва уни бизга берган Аллоҳга Алҳамдулиллаҳ...
#ИБРАТ

- ... Демак эртага 13 : 00 да пешин намозида кўришамиз-а?
- Ҳа, кўришамиз, иншааллоҳ.
- Сиз қандай кийим ва қандай машинада бўласиз ?
- Қора костюм шим ва қора "Малибу"да бўламан. Шаҳармизнинг фалон масжидида пешин намозидан кейн кўришамиз...
- Хўп, келишдик...

Эртаси куни келишувга биноан масжидга пешин намозига бордим. Намоздан сўнг, жаноза намози бўлди. Жанозадан сўнг, ваъдалашган инсонимга телефон қилдим, телефон ўчиқ берди...
Вақтдан унумли фойдаланишлик учун дафн маросимига қатнашдим... Маййит қабрга қўйилиб, устидан тупроқ тортилиб бўлингач, фалончи қандай киши эди? - дейишди. Йиғилганлар ижобий сўзлар айтишди...

Бироздан сўнг билсам, қора костюм шимда, қора "Малибу"да келиши керак бўлган ғоибона танишим, оқ матога ўралиб, "ёғоч от"да одамларни елкаларида ваъда қилинган манзилга келган экан.


"Эртага қайси кийимимни кияман" деганда оппоқ кафан ҳам кийишингиз мумкинлигини унутманг !
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Terrorizm – insoniyat tinchligiga rahna soluvchi qabih illat

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 10-Ноябрь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:44 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:25
ҚУЁШ - 07:05
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 27
ШОМ - 17:11 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:27

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
💥БУГУН 🟠🔴НОЯБРЬ.
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНГИЗ МУБОРАК
ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!!!

🌸🕊🌸

❤️ Яхши дам олдингизми🤗
❤️ Отаётган тонг барчамизга хайрли бўлсин☺️

❤️Бугунги кунингиз эзгу амалларга, қувончу шодликларга бой бўлишини тилайман

❤️Яна бир мунаввар тонгни биргаликда қарши олиш насиб қилгани учун Аллоҳимга шукрлар бўлсин🤲
УЙҒОНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Уйғонганда “Аъуузу билллаҳ” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, аввал Оятул Курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари ўқилади. Кейин қуйидаги дуо ўқилади.

اَلحَمْدُ للهِ الَّذِّي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَ إِلَيْهِ النُّشُورُ
Ўқилиши: “Алҳамдул лиллаҳил-лазии аҳйаанаа баъда маа аматанаа ва алайҳин нушуур”.
Маъноси: “Бизларни уйқуга кетказиб, яна турғизган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга қайтиш бор”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://Iqbolxoji_uzz
Қайтар дунё

___Ўғлинг бўлса ўғрининг
___Хеч устидан кулмагин
___Қизинг бўлса фохишани
___Сира мазах қилмагин

___Гадо кўрсанг кўчада
___Уриб тепиб ўтмагин
___Соқовга савол бериб
___Кулиб жавоб кутмагин

___Гарангни карсан дема
___Жиннига тош отмагин
___Қайтар дунё қайтармиш
___Бу гунохга ботмагин

___Йиғлаб юрган бечоранинг
___Кимдир кулса изидан
___Ўзига хам қайтади
___Ўғли ё қизидан

___Яхшилиқ қил дилдан қил
___Йўл бермагин миннатга
___Кибрли мақтанчоқлар
___Кирмас экан жаннатга

___Бировни кийимига қараб
___Ўзингча берма бахо
___Шароити шундайдир
___Балки ўзи бебахо

___Сени яратган Aллох
___Уларнинг хам худоси
___Етти осмон
га етар
___Мазлумларнинг дуоси.

,, Иншаа Аллоҳ, 🤲.
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 11-Ноябрь , ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:45 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:27
ҚУЁШ - 07:07
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 26
ШОМ - 17:10 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:26

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
☀️Aссалому алайкум. Кунингиз муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
Жаннатнинг саккиз номи

Савол: Жаннатнинг бир неча номлари хусусида эшитганман, Сиздан илтимос, жаннатнинг номлари ҳақида тушунча берсангиз.

Жавоб:
Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:
1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур». (Каҳф, 107).
2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу (лар) улкан ютуқдир». (Тавба, 72).
3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир». (Нажм, 13–15).
4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!». (Шуаро, 85).
5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди». (Фурқон, 15).
6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир». (Ғофир, 39).
7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир». (Анъом, 127).
8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар». (Фотир, 35).

👉
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 13-Ноябрь , ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:47 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:29
ҚУЁШ - 07:09
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 24
ШОМ - 17:08 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:24

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz