Xisorak jome masjidi _uzz
536 subscribers
1.8K photos
511 videos
3 files
2.12K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
#Ҳадис_510 #Такрор

РАМАЗОНДАН БИР-ИККИ КУН ОЛДИН РЎЗА


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلَا يَوْمَيْنِ، إِلَّا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: إِذَا انْتَصَفَ شَعْبَانُ فَلَا تَصُومُوا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий (ﷺ): «Рамазон олдидан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза тутиб юрган бўлса, ўшани тутсин», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

«Сунан» эгаларининг ривоятида: «Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар», дейилган.


📜 Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатни аралаштириб юборишар эди.
Исломда эса иккиланишга, нафл ва фарз¬ларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (ﷺ) Рамазон киришидан олдин бир-икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлса-ю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади.
Шунингдек, баъзи бир кишилар назр рўза ният қилиб қўйган бўлсалар-у, ўша назр рўзани тутишлари Рамазондан бир-икки кун олдинги кунларга тўғри келиб қолса, улар ҳам тутсалар бўлаверади.

Юқорида зикр этилган сабабларга ҳамда Пайғамбаримиз (ﷺ)нинг «Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар», деган ҳадисларига биноан, Шаъбон ойининг ўн олтинчи кунидан бошлаб, то Рамазони шариф киргунча нафл рўза тутиш макруҳ бўлади.

📌 Ушбу тафсилотларни яхши тушунмаслик оқибатида Одамлар ичида Шаъбон ойида рўза тутиб бўлмас экан, деган тушунча юзага келган. Аслида эса гап Шаъбон ойининг иккинчи ярмида эканлигини билиб олдик.

📌 Қазоларни тутиш жоиз. Шунингдек одатда душанба ва пайшанба рўза тутаётганлар ҳам тутишлари мумкин

Шаъбон ойининг аввалида рўза тутиш масаласини эса келгуси ҳадисларни ўрганиш жараёнида билиб оламиз, иншааллоҳ.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_73

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:
“Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ, ўртасида шубҳали нарсалар бор. Одамлардан кўпчилиги уни билмайди. Ким шубҳалардан сақланса, динини ва обрўсини покиза сақлабди. Ким шубҳаларга мубтало бўлса, ҳаромга мубтало бўлиб қолади. Унинг мисоли, ўтлаб қўйиши мумкин бўлган, ман қилинган жойда чорва боққувчи чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг ўтлаш ман қилинган жойи бордир. Аллоҳ таолонинг ўтлашни ман қилган жойи Унинг ҳаромларидир.

Огоҳ бўлинг, инсоннинг жасадида бир парча гўшт бўлиб, қачон у саломат бўлса, жисмнинг барча қисми саломат бўлади. Қачон у айниб, фасодга учраса, жисмнинг ҳаммаси фасодга учрайди. Огоҳ бўлинг у қалбдир.


Абу Довуд ривояти.
(Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан)

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Салмон ибн Омир аз-Заббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз оғиз очадиган бўлсангиз, хурмоларда оғиз очинг. Агар топа олмасангиз, сувда очинг. Чунки сув (маънавий ва ҳиссий) нопокликларни тозаловчидир», дедилар

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_789

❗️РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ БИР КУНИ ЎРНИНИ БОШҚА ҲЕЧ НАРСА БОСОЛМАЙДИ



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди”.

✍️ Имом Насоий ривояти.


📌 Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

☝️ Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.
"Сиз шуларни кайси бирисиз"?
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
https://Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса кечани бедорлик ила ўтказар эдилар. Ва аҳлларини ҳам уйғотиб, белларини ибодатга маҳкам боғлар эдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўза тутиб, ёлғон сўз ва амални ташламаса, унинг овқат ва ичимликдан тийилиб юришининг Аллоҳга кераги йўқдир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@Iqbolxoji_uzz
#Ғафлатда_қолманг
🌒  Рамазон ойининг тоқ кечаси:

Шом намозидан кейин Рамазон ойининг тоқ кунлари қадр-кечаси бошланади.

Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду-жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.

Қадр кечасининг фазилатларидан:
1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.

2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).

3. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).

4. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29-кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).

5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар. Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).
Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.

6. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади. «Унда (Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят). Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.

7. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).

#Ҳадис_1233

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким унда бир яхшилик ишни бажарса, бошқаларида (яъни бошқа ойларда) фарзни адо қилган каби бўлади, ким унда бир фарзни адо қилса, бошқаларида етмиш фарзни адо қилган каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти жаннатдир. У меҳр-мурувват ойидир».

Имом Муслим ривояти.

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Обидга қараганда олимнинг фазли худди мен билан ичингиздаги паст тоифали киши фазли кабидир», деб айтдилар. Кейин яна: «Албатта Аллоҳ, Унинг фаришталари, еру-осмон аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ҳамда балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи муаллимга дуои хайрда бўлишади», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин илмни кишилар қалбидан тортиб олиш билан суғуриб ташламайди. Балки уламоларни вафот эттириш билан барҳам беради. Ҳатто олимлар қолмайди. Одамлар эса жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан диний масалалар сўралса, илмсиз фатво беришади. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадилар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@ Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Оишадан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида уйим токчасидаги бироз арпадан бошқа егани бирор егулик йўқ эди. Бир қанча пайт ундан еб юрдим. Қачонки, уни чамалаган эдим, у тугаб қолди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар, дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди.

Фаришталар: «Бандаларинг тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтиб Сени улуғлашмоқда», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Бандаларим Мени кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбеҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. Аллоҳ таоло: «Улар Мендан нимани сўрашмоқда?» дейди.

Фаришталар:
«Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди.

Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бунданда қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди.

Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир.

Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_196

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:
«Кибрдан четланинглар, чунки банда такаббурликда давомли бўлса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамни гердайиб юрувчилар сирасидан қилиб ёзинг­лар», деб айтади.

Ибн Адий ривояти.
(Абу Умома розияллоҳу анҳудан)

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_853

❗️ҲОВЛИСИГА УЛАРНИНГ ИЗНИСИЗ ҚАРАСА



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنِ اطَّلَعَ فِي بَيْتِ قَوْمٍ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَقَدْ حَلَّ لَهُمْ أَنْ يَفْقَأُوا عَيْنَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир қавмнинг уйи ичига уларнинг изнисиз назар солса, батаҳқиқ, уларга унинг кўзини ўйиб олиш ҳалол бўлади», дедилар».

✍️ Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Бу ҳукм ҳам Ислом инсон дахлсизлигини таъминлашга қанчалар катта эътибор беришини кўрсатиб турибди. Инсон ўзини энг эркин сезадиган жой унинг уйидир. У ўз уйида бошқанинг назаридан ва қулоғидан хавфсирамай яшамоғи лозим. Акс ҳолда, унинг уйидаги роҳати тўлиқ бўлмайди. Бундай эминликни таъминлаш учун ушбу ҳадиси шарифдаги каби шиддатли қонунлар керак бўлади.

***

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ أَنَّ رَجُلًا اطَّلَعَ عَلَيْكَ بِغَيْرِ إِذْنٍ فَخَذَفْتَهُ بِحَصَاةٍ فَفَقَأْتَ عَيْنَهُ مَا كَانَ عَلَيْكَ مِنْ جُنَاحٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши сенинг устингдан изнсиз кузатиб турса-ю, сен майда тош отиб, унинг кўзини чиқарсанг, сенга гуноҳ бўлмайди», дедилар».

✍️ Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.


Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•

https://Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https:// Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ: صَلَاتُهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.

Шарҳ:
Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар екан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади.

«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.



•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», - деб айтганлар.
Имом Термизий ривояти.


Изоҳ: Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз шуруқ намози ҳам дейилади. Шуруқ эса қуёшнинг чиқишидир. Бу ҳадиси шарифда бомдод намози билан қуёш чиққунгача бўлган вақтни Аллоҳнинг зикри билан ўтказишга ва айни пайтда шуруқ намозини ўқишга тарғиб қилинмоқда. Аввал айтилганидек, шуруқ намози чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. Шунингдек, ҳадисда бомдод намозини жамоат билан ўқишга тарғиб борлиги ҳам очиқ-ойдин кўриниб турибди.
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари обрўси тўкилаётганда уни ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида ўша кишининг юзини дўзахдан ҳимоя қилади», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.