Xisorak jome masjidi _uzz
534 subscribers
1.8K photos
508 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
2024-йил
🗓  22 ИЮЛЬ
🍀  ДУШАНБА🌙

МУХАРРАМ ОЙИ

( Паркент тумани)

🏙  ТОНГ - 03:28🕰

🌅  ҚУЁШ - 05:08 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇  АСР - 17:37🕰

🌆  ШОМ - 19:54 🕰

🌃  ХУФТОН - 21:29 🕰

Хисорак жоме масжиди жамоати учун
Ассаламу Алайкум
ва  Роҳматуллоҳи
ва Барокатуҳ

الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلاة والسلام على رسوله محمد و على آله و أصحابه أجمعين أما بعد, السلام عليكم و رحمة الله و بركاته.

БУГУН ДУШАНБА
22  ИЮЛЬ   2024 йил
Хижрий 16 МУХАРРАМ  1446 йил.


Аллоҳим, тонгимизни
ғамлардан холи қил!
Илм билан бизни беҳожат эт !
Ҳалимлик  билан безат !

Тақво билан мукаррам,
Офият ила гўзал қил !
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил !


Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма. Аллоҳим хонадонмизга тинчлик хотиржамлик ато эт.
Барча барчамизга икки дунё саодатни насиб этсин. Дўстлармиз яқинлармизни хамиша азизу мукаррам эт уларни Ўз панохинда асрагин.


Амийн !

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄

@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фатво бериш
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢ОНА ВАТАН ОБОДЛИГИ ТИНЧЛИК БИЛАН БЎЛАДИ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев,
Хоразм вилояти бош имом-хатиби


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ПСИХАТРОП МОДДАЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ГУНОҲИ КАБИРА!

🎙Ботиржон Тожибоев
Андижон вилоятидаги “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 КИБЕРҚАЛЛОБЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

🎙Муҳаммад Бобур Насриддинов
Наманган вилоятидаги “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Неъмат Мусаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати
▶️ Мавзу: ФИТНА – ҚОТИЛЛИКДАН ЁМОНРОҚДИР!

🎙 Ўктам домла Маҳкамов – Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги “Қўшқўрғон” жоме масжиди имом-хатиби

1️⃣ Куфрони неъмат нима дегани?

2️⃣ Нима учун фитна қатлдан ҳам оғирроқ гуноҳ?

3️⃣ Уламоларнинг гўшти заҳарлидир. Уларга қарши фитна қилиш қанчалик оғир гуноҳ?

4️⃣ Фаҳш нарсаларни тарғиб этиш, миссионерлик, атеизмга даъват қилиш фитналари ҳақида

5️⃣ Фитна вақтида мўмин инсоннинг одоби қандай бўлиши лозим?


🌐 FULL HD

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

АЗОН ДУОСИ
 
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!


Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Ҳомиджон домла: “Исрофгарчилик, дабдаба ва риёдан сақланайлик”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Iqbolxoji_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 24-ИЮЛЬ, ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:34 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:24
ҚУЁШ - 05:11
ПЕШИН - 12:35
АСР - 17: 36
ШОМ - 19:51 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:21

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
​​КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @Iqbolxoji_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 25-ИЮЛЬ, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:35 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:25
ҚУЁШ - 05:12
ПЕШИН - 12:35
АСР - 17: 36
ШОМ - 19:50 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:20

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
24 ҳарфнинг сири

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
لا اله الا الله محمد رسول الله
«"Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ"

Калимасида 24 ҳарф бор. Бир кеча-кундуз 24 соатдан иборат. Агар банда бу калимани ихлос билан айтиб юрса, Аллоҳ: "Батаҳқиқ, бу калима ҳурматидан сенинг каттаю кичик, ошкораю махфий, қасддану хатоан қилган гуноҳларингни кечирдим", дейди».

•┈••┈•❁✿❁•┈••┈•
💫💫🌙💫
Forwarded from Alisher Parkent tumani
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Наҳор (кундуз)нинг биринчи вирди
(26-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/abNr6P5D0Go

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz
Nahor (kunduz)ning birinchi virdi
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Наҳор (кундуз)нинг биринчи вирди (26-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
( اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ ۚ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ ۚ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۗ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِندَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ ۚ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ ۖ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ ۚ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ ۖ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا ۚ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ )

البقرة (255) Al-Baqara

Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир. (Имом Муслим ва Имом Аҳмад Убай ибн Каъб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Аллоҳдаги китобидаги энг улуғ оят Курси ояти эканлиги таъкидланган. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.)
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар, дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди.

Фаришталар: «Бандаларинг тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтиб Сени улуғлашмоқда», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Бандаларим Мени кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбеҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. Аллоҳ таоло: «Улар Мендан нимани сўрашмоқда?» дейди.

Фаришталар:
«Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди.

Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди.

Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади.

Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бунданда қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди.

Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир.

Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz