Xisorak jome masjidi _uzz
600 subscribers
1.56K photos
406 videos
3 files
1.9K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
#Ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азоннинг ва аввалги сафнинг фазилатини билишганида эди, уни қўлга киритиш учун қуръа ташлашга мажбур бўлиб қолишса, қуръа ташлаб бўлса ҳам у фазилатни қўлга киритишга ҳаракат қилишар эди. Агар жамоатга эрта боришнинг фазилатини билишганда эди, унга ошиқишар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозидаги фазилатни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам боришар эди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек қайтаринглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар.

Муслим ривоятлари.

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_769

САДАҚА ҚАБРНИНГ ЎТИНИ ЎЧИРАДИ


وَعَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ ‏رَضِيَ الله عَنْهُ‏ٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِيءُ عَنْ أَهْلِهَا حَرَّ الْقُبُورِ، وَإِنَّمَا يَسْتَظِلُّ الْمُؤْمِنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ" أخرجه الطبراني

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақа, садақа қилган инсондан қабрнинг ўтини ўчиради ва мўмин киши қиёмат куни қилган садақасининг соясида бўлади” деганлар.

Табароний ривояти.

***

قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كَانَ لِي مِثْلُ أُحُدٍ ذَهَبًا لَسَرَّنِي أَنْ لَا تَمُرَّ عَلَيَّ ثَلَاثُ لَيَالٍ وَعِنْدِي مِنْهُ شَيْءٌ، إِلَّا شَيْئًا أَرْصُدُهُ لِدَيْنٍ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уҳудчалик олтиним бўлса ҳам, қарз учун олиб қўядиганимдан бошқа бирор нарсанинг ҳузуримда уч кун ҳам қолмаслигини истар эдим», дедилар».


📚 @Iqbolxoji_uzz.
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу Абдуллоҳга: «Сенинг қўйлар ва яйловларни яхши кўришингни биламан. Агар қўйларинг ҳузурида ёки яйловда бўлсанг, намоз учун азон айт. Азон айтаётганда овозингни баланд қил. Чунки муаззиннинг овозини бирор жон ёки инсон ёки бошқа бирор нарса эшитса, Қиёмат куни (унинг мўминлигига) гувоҳлик беришади», дедилар. Абу Саид ушбу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

https://Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_146
#Унутилаётган_суннат

МАЙЙИТНИ ҚАБРГА ҚЎЯЁТГАНДА

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ ﷺ маййитни қабрга қўяётганларида:

بِسْمِ اللهِ وَعَلَى سُنَّةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

«Бисмиллаҳи ва ъала суннати росулиллаҳ», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ.)

@Iqbolxoji_uzz
#Ҳадис_732

ҲАР КУНИ БЕШ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИГАН


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ هَلْ يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ؟ قَالُوا: لَا يَبْقَى مِنْ دَرَنِهِ شَيْءٌ، قَالَ: فَذَلِكَ مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ يَمْحُو اللهُ بِهِنَّ الْخَطَايَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар.
«Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар».

✍️ Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.


📜 Шарҳ: Ҳадиси шарифдан намознинг фазилати ва гуноҳларнинг ювилиши бобида унинг тутган ўрни яққол аён бўлмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу маънони яхшироқ тушунтириш учун мисол келтирмоқдалар.
Бировнинг эшиги олдидан анҳор оқиб турса-ю, у одам ўша анҳорда ҳар куни беш маҳал ювиниб турса, унда кир қолмайди. Худди шунингдек, ҳар куни беш маҳал намоз ўқиган одамнинг ҳам гуноҳлари ювила-ювила, гуноҳдан асар ҳам қолмайди.
Ким бир маҳал намозни ўқимаса, унинг гуноҳларидан бир қисми тўкилмай қолиши аниқ. Икки маҳални ўқимаса, яна ҳам кўпроқ қолади ва ҳоказо. Бир кунги намозларини ўқимаса, анчагина кир тўпланади. Бир ҳафта ўқимаса, бир ой ўқимаса, бир йил ўқимаса, нима бўлиши маълум. Бир умр ўқимаганлар эса бир умр ювинмаган одамдан кўра бир неча миллион марта жирканч ҳолга келади. Чунки баданнинг кири – моддий кир, намоз ўқимаганнинг кири эса маънавий, руҳий кирдир.

☝️ Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаръий масалаларни тушунтириш учун мисоллар келтириш яхшилиги.
2. Намознинг ўта фазилатли эканлиги.
3. Намоз туфайли банданинг гуноҳлари ювилиши.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•

https://Iqbolxoji_uzz