Xisorak jome masjidi _uzz
603 subscribers
1.53K photos
372 videos
3 files
1.87K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин илмни кишилар қалбидан тортиб олиш билан суғуриб ташламайди. Балки уламоларни вафот эттириш билан барҳам беради. Ҳатто олимлар қолмайди. Одамлар эса жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан диний масалалар сўралса, илмсиз фатво беришади. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадилар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@ Iqbolxoji_uzz
Рўзанинг нозик сирлари
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,16-Май, Пайшанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:28 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:08
ҚУЁШ - 05:03
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:25
ШОМ - 19:38 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:10

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ALLOHGA_OSHIQ_QALB...👆

📹 Shayx Husayn Buxoriy

Сен Яратган.....

Сен яратган оламу инсон гўзал,
Сен юборган Мустафо, Қуръон гўзал,
Сен буюрган ҳар амал, иймон гўзал,
Руҳлар ичра сунганинг виждон гўзал,
Бу гўзалликлар жамолингдан Сенинг!

Ҳар ишинг, ҳар сўзу аҳкоминг буюк,
Ҳам жазойинг, ҳамда инъоминг буюк,
Қилганинг инсонга икроминг буюк,
Жаннатингдек дини Исломинг буюк,
Бу буюкликлар жалолингдан Сенинг!

Сен яратмиш икки дунёйинг тугал,
Ҳар сифотинг, ҳамма асмойинг тугал,
Барча манглайларда имлойинг тугал,
Диллар ичра чеккан имзойинг тугал,
Бу тугалликлар камолингдан Сенинг!

🌟🌙

Хайрли тун, қадрдонларим!

Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

Тунингиз сокин бўлсин!

Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

ХАЙРЛИ ТУН🌜

Ошиқ Қалблар Учун
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃🌺

@Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Bularning javobi Sodiq Samarqandiy zimmasida

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,17-Май, Жума КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:26 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:06
ҚУЁШ - 05:02
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:25
ШОМ - 19:39 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:11

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар.
Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар:
«Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан.  Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

https://Iqbolxoji_uzz
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐

Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!

Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻

Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.

🌿🌿🌿
#duo

Аллоҳдан нима сўрай?

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.

🌐 https://Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

📝Fatvo
berish mas'uliyati

Otabek domla Avezov
Buxoro viloyat bosh imom-xatibi o’rinbosari


🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from Fitrat.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1.
Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида

@Iqbolxoji_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил, 20-Май, Душанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:22 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:02
ҚУЁШ - 05:00
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:28
ШОМ - 19:42 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:15

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiyning maqsadi pul, aslo din emas

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил, 21-Май, Сешанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:21 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:01
ҚУЁШ - 04:59
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:28
ШОМ - 19:43 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:16

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
#долзарб! Фолбинга борса никоҳ бузиладими?

#Савол
Ассалому Алейкум! Турмуш курганимга 3 йил булди. Турмушимиз бошида айрим муаммоларни деб кайнонам мени мажбурлаб фолбинга олиб борган. Бу ишни гунохлигини билар эдим лекин якин кунларда фолбинга бориш ер Хотин орасига талок туширишини окиб колдим. Шу гап ростми? Аа агар рост булса мен турмуш ортогим билан кайтадан никох октиришимиз керакми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Мусулмон кишининг фолбинга бориши ва унга ишонч билдириши катта гуноҳдир. Шунингдек уни айтган гапларини тасдиқ қилса кофир бўлади ва аёли билан ораларидаги никоҳи бузилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким келажакда бўладиган ишлардан ҳабар берувчининг ёки бўлиб ўтган ғайб ишлардан хабар берувчининг ҳузурига борса ва унинг айтганларини тасдиқ қилса, батаҳқиқ Муҳаммадга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди”, деганлар. Имоми Аҳмад ривояти.

ЎМИ фатво ҳайъати.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@Iqbolxoji_uzz
​​Умр йўли...

• 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.
• 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.
• 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.
• 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.
• 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир.
• 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.
• 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир.
• 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.
• 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир.
• 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.
• 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.
• 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги  вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир.
• 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.
• 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир.
• 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...
• 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.
• 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...
• 85 ёш...  Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...
• 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!

📖 «Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят).

📖 «Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят)

❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир.


👆Дўстларга улашинг.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

КЎЗЛАР ДАҲШАТДАН ҚОТИБ ҚОЛГАН КУН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Iqbolxoji_uzz
АЗОН СУННАТЛАРИ


Азон эшитган киши учун бешта суннат зикр қилинган:

📗 1. Азон эшитган киши муаззин айтган калималарни қайтаради. Фақатгина «Ҳаййа ъалас солаҳ» ва «Ҳаййа ъалал фалаҳ»ларда «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» дейди (✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

📌 Самараси: Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида зикр қилинганидек, бандага жаннатни вожиб қилади.

📗 2. Азон тамом бўлгач:
«Мен ҳам гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, МуҳаммадАллоҳнинг расулидир. Аллоҳни Роб деб, Муҳаммадни расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим» (✍️ Имом Муслим ривояти).

📌 Самараси: мазкур ҳадисда айтилганидек, банданинг гуноҳи мағфират қилинади.

📗 3. Муаззинга жавоб айтиб бўлгач, Набий ﷺга салавот айтмоқ. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Қачонки муззиннинг овозини эшитсангиз, унинг айтганларини қайтаринг, сўнгра менга салавот айтинг. Зеро ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот йўллайди (✍️ Муслим ривояти).

📌 Самараси: Аллоҳ таоло бандага ўн марта салавот йўллайди.
Энг мукаммал салавот «Иброҳимийя» салавотидир, ундан мукаммал салавот йўқ.
Аллоҳ таолонинг Набийга салавот йўллаши — у зотни муқарраб фаришталарга мақташи, бандага салавот йўллаши унга раҳмат назари билан боқишидир.

4. Салавотдан сўнг қуйидаги дуони ўқимоқ:
«Аллоҳим! Эй ушбу етук чақириқнинг, Ҳозир бўлиб турган намознинг Робби! Муҳаммадга васила ва фазилатни ато эт. У зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми маҳмудга етказ» (✍️ Имом Бухорий ривояти).

📌 Самараси: бандага Расулуллоҳ ﷺнинг шафоатлари вожиб бўлади.

📗 5. Аллоҳдан умид қилган нарсаларини дуо қилмоқ.
Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Муаззинлар айтган калималарни айт, қачонки, охирига етсанг, сўра, берилади» (✍️ Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳажар ҳасан деган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган).

☝️ Ушбу беш суннатга амал қилган киши бир кунда 25 та суннатга амал қилган бўлади.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
https://Iqbolxoji_uzz