Xisorak jome masjidi _uzz
535 subscribers
1.8K photos
509 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ ДУО
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жаноза намозидаги учинчи такбирдан кейин қайси дуо ўқилади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! ☝️ Аввало имомдан ташқари ҳар бир жаноза ўқувчи зиммасига имом такбир айтганидан кейин ўзи эшитадиган даражада “Аллоҳу акбар” лафзини айтиши фарз эканлигини билиши керак. Чунки бу тўрт такбир тўрт ракъат ўрнидадир. Бирортаси қолса жаноза намозини ўқиган ҳисобланмайди. Сиз сўраган дуо қуйида:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا. اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ. اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مُحْسِنًا فَزِدْ فِي إِحْسَانِهِ، وَإِنْ كَانَ مُسِيئًا فَتَجَاوَزْ عَنْ سَيِّئَاتِهِ

«Аллоҳуммағфирли ҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фа-аҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма, ин каана муҳсинан фазид фий иҳсааниҳи ва ин кана мусийан фатажаваз ан саййиаатиҳи».

Маъноси: «Аллоҳим, тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил! Аллоҳим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Аллоҳим, агар яхши киши бўлса, яхшилигини зиёда қилгин. Агар ёмон киши бўлса, ёмонликларидан ўтгин». Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55289)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ
#жаноза

1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
“Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.