IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Қуръон нимага яқин бўлса, ўшани азиз қилади:

• Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушди ва малоикларнинг энг яхшиси бўлди.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон нозил бўлди ва пайғамбарлар саййиди бўлдилар.
• Қуръон мусулмонларга нозил қилинди. Натижада, бу уммат энг яхши умматга айланди.
• Қуръон Рамазон ойида туширилди ва ойларнинг сайииди бўлди.
• Қуръон Лайлатул Қадр кечаси туширилди ва кечаларнинг энг қадрлиси бўлди...

Энди биз қалбимизга Қуръонни олиб кирсак, нима бўлишини тасаввур қилаверинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

ВАҚТ ҚАДРИ

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».



☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с.)дан муридлари бир каромат кўрсатишни сўрашди.
Ҳазрат ўринларидан турдилар-да, енгил-енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига чўкдилар.
Муридлар ҳайрон бўлиб қарашди. Ҳазрати Нақшбанд (қ.с.) дедилар:
— Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни кўтариб, қушдай енгил юришимнинг ўзи каромат эмасми?!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Агар фарзанд отасининг исмини кўтариб юрса, қиз унинг ўзини кўтариб юради.

Қизлар, отангизни шаъни бўйнингизда, уни эхтиёт қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат
Бир киши дўстидан: «Уйингдан ишхонангга қанча вақтда борасан?» деб сўради. У: «Йўлда машиналар тиқин бўлса, 800 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман, тиқин бўлмаса, 250 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман», деб жавоб берди.

Нақадар гўзал жавоб, нақадар гўзал тушунча!

Саҳобалардан бири: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин намозга турдик», деди. Эшитиб турганлар: «Шу иккисининг (яъни саҳарлик билан бомдоднинг) ораси қанча муддат эди?» дейишди. Шунда саҳоба: «Эллик оят ўқиш миқдорича», деди.

Қаранг-а! Вақт ўқилган оятлар миқдори билан белгиланмоқда! Ҳа, бу зотлар Қуръонни улуғлаш билан буюк бўлишган!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат #Оталар_Учун

Бир кун Ҳазрат Мавлоно Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир муфтий келди ва фарзанди намозга эътиборсизлигидан шикоят қилиб, маслаҳат сўради.

Шунда ҳазрат:
- аёлингни ҳаққига дуо қиласанми?, деб сўрадилар. Муфтий эса кулиб : - ҳазратим, буни нима алоқаси бор?, деди. Ҳазрат Мавлоно Нақшбандий : - ана сабаби маълум бўлди, дейишди ва аҳлини дуо қилишини айтиб у кишига жавоб беришди.

Орадан бир мунча вақт ўтгач маслаҳат олиб кетган киши қайтиб келди ва ҳазратнинг оёқларига йиқилиб, - Ҳазратим, шунчалик ҳам доно бўласизми? Ўғлим мени ҳар куни таҳажжуд намозига уйғотяпти... деб ташаккурларини айтиб кетди.

Ҳурматли эркаклар! Фарзандингизни тарбияси гўзал бўлишини, Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирувчи солиҳ банда бўлишини истасангиз уйингиздаги аҳли аёлингиз ҳаққига дуо қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Агар онангиз иш буюриш учун ака-укаларнинг орасидан сизни чақирса, билингки, Аллоҳ сизни ибодатга чорлабди.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

ЎН ХИЛ КЎЗ ЁШИ


• Энг буюк кўзёши — ғалаба кўзёшлари.
• Энг беғубор кўзёши — гўдакларнинг кўзёшлари.
• Энг таъсирли кўзёши — тавба кўзёшлари.
• Энг юмшоқ кўзёши — онанинг кўзёшлари.
• Энг гўзал кўзёши — вафонинг кўзёшлари.
• Энг маҳзун кўзёши — азанинг кўзёшлари.
• Энг бахтли кўзёши — муваффақият кўзёшлари.
• Энг қаттиқ кўзёши — оғриқнинг кўзёшлари.
• Энг мўтабар кўзёши — надоматнинг кўзёшлари.
• Энг ёлғон кўзёши — тимсоҳнинг кўзёшлари.
• Энг чиройли, энг тотли кўзёши — Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшлардир.

Тимсоҳларнинг кўзёшларига ишониб қолмасангиз бас! Қолган барчаси рост!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради;
2. Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради;
3. Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради;
4. Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради;
5. Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради;
6. Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради;
7. Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин барчамизга!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1