IMOM BUXORIY-uz
314 subscribers
6.12K photos
3.32K videos
34 files
12K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

"Бахт" жумласи Қуръони Каримнинг фақатгина бир жойида келади: "Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар" (Ҳуд сураси, 108-оят).

Сиз яна қандай бахт излаяпсиз бу дунёдан!? Зотан, биз бахт деб билганимиз бахтсизлик ёки аксинча бахтсизлик деб билганимиз бахт бўлиши мумкин!

Тунингиз хайрли бўлсин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР

1.  Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2.  Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим   бўлиб қоладилар.
3.  У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5.  У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6.  25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7.  40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8.  Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9.  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бани Исроилдаги бир аёл бир мушукни қийнаб овқат бермагани ва у мушук оч қолиб ҳалок бўлгани учун Аллоҳ у аёлни дўзахга киритди.

Бир ит қудуқ атрофида чанқоқликдан ўлар ҳолатга келиб қолай, деб айланиб юрганида, Бани Исроилдан бир фоҳиша аёл маҳсисини ечди-да, сув олиб, уни суғорди. Шу амали сабабли гуноҳлари кечирилди.

"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир."
(Залзала сураси 7-8 оят)

Тунингиз хайрли бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Ҳаж учун навбат узунлигидан нолиётган одам унутмасин:
• Намозга навбат йўқ;
• Закотга навбат йўқ;
• Садақага навбат йўқ;
• Зикрга навбат йўқ;
• Тавбага навбат йўқ;
• Гўзал хулқли бўлишга навбат йўқ;
• Яхшилик қилишга навбат йўқ;
• Силаи раҳмга навбат йўқ;
• Истиғфорга навбат йўқ;
• Илм олишга навбат йўқ...

©️ Фаизиддин Мўмин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Қуръон нимага яқин бўлса, ўшани азиз қилади:

• Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушди ва малоикларнинг энг яхшиси бўлди.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон нозил бўлди ва пайғамбарлар саййиди бўлдилар.
• Қуръон мусулмонларга нозил қилинди. Натижада, бу уммат энг яхши умматга айланди.
• Қуръон Рамазон ойида туширилди ва ойларнинг сайииди бўлди.
• Қуръон Лайлатул Қадр кечаси туширилди ва кечаларнинг энг қадрлиси бўлди...

Энди биз қалбимизга Қуръонни олиб кирсак, нима бўлишини тасаввур қилаверинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

ВАҚТ ҚАДРИ

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».



☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с.)дан муридлари бир каромат кўрсатишни сўрашди.
Ҳазрат ўринларидан турдилар-да, енгил-енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига чўкдилар.
Муридлар ҳайрон бўлиб қарашди. Ҳазрати Нақшбанд (қ.с.) дедилар:
— Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни кўтариб, қушдай енгил юришимнинг ўзи каромат эмасми?!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Агар фарзанд отасининг исмини кўтариб юрса, қиз унинг ўзини кўтариб юради.

Қизлар, отангизни шаъни бўйнингизда, уни эхтиёт қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат
Бир киши дўстидан: «Уйингдан ишхонангга қанча вақтда борасан?» деб сўради. У: «Йўлда машиналар тиқин бўлса, 800 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман, тиқин бўлмаса, 250 марта тасбеҳ айтгунимча етиб бораман», деб жавоб берди.

Нақадар гўзал жавоб, нақадар гўзал тушунча!

Саҳобалардан бири: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин намозга турдик», деди. Эшитиб турганлар: «Шу иккисининг (яъни саҳарлик билан бомдоднинг) ораси қанча муддат эди?» дейишди. Шунда саҳоба: «Эллик оят ўқиш миқдорича», деди.

Қаранг-а! Вақт ўқилган оятлар миқдори билан белгиланмоқда! Ҳа, бу зотлар Қуръонни улуғлаш билан буюк бўлишган!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1