Илму Ирфон 📚
123 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Alhamdulillah for today. It was the most beautiful and unforgettable day of my life. Thanks to the causers 🫀

Bugungi Kun uchun Robbimga shukronalar bo'lsin. Umrimning eng go'zal va esda qolarli kuni bo'ldi. Sababchilariga tashakkurlar🫀🥰
Такбири ташриқ айтишни унутманг:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 27 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 1 июль аср намозига қадар айтилади: 
• 27 июнь – 5 маҳал,
• 28 июнь – 5 маҳал,
• 29 июнь – 5 маҳал,
• 30 июнь – 5 маҳал,
• 01 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

@Ilmu_Irfon🫀
Илму Ирфон 📚
Такбири ташриқ айтишни унутманг: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.…
Takbiri tashriq qanday aytiladi?

Dinimiz Qurbon hayiti kunida biz musulmonlarga ba’zi vojib va sunnat amallarni qilishni buyuradi. Jumladan, arafa kunining bomdod namozidan boshlab hayitning to‘rtinchi kuni asr namozigacha, ya’ni 23 vaqt namoz mobaynida har bir farz namozdan keyin tashriq takbirini aytish vojib amallardan hisoblanadi. Tashriq takbiri ushbudir:

Allohu akbar! Allohu akbar! La ilaha illallohu vallohu akbar! Allohu akbar va lillahil hamd!

Ushbu takbirni xoh jamoat bilan, xoh yolg‘iz o‘qilgan har bir farz namozidan keyin aytamiz. Bundan tashqari, yurgan, o‘tirgan paytlarda takbir aytishning zarari yo‘q, balki mustahab amaldir.

Arafa kuni kechasi, ya’ni, hayit kuniga o‘tar kechasini zikru tasbeh va duoyu istig‘for bilan bedor o‘tkazish mustahab.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kim Ramazon va Qurbon hayitlarining kechasini bedor o‘tkazsa, qalblar o‘ladigan (ya’ni, Allohning zikridan g‘ofil bo‘ladigan va qotib qoladigan) kunda uning qalbi o‘lmaydi”, deganlar.

Yana bunday mazmundagi hadisi shariflar ham bor: “Arafani hurmat qiling! Zero, u Alloh qadrlaydigan kundir”“Arafa kuni ro‘za tutgan kishining ikki yillik – o‘tgan va kelasi yilgi gunohlari kechirilishiga umid qilaman”.

Hayit kunining tongidan g‘usl qilib, xushbo‘y atirlar sepib va eng go‘zal, yangi yoki toza kiyimlarimizni kiyib namozgohga borish, to hayit namozi o‘qilguncha hech narsa yemaslik sunnat amaldir.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) Ramazon hayiti kuni biror narsa yemay namozgohga bormas va Qurbon hayiti kuni toki hayit namozidan qaytgunlaricha hech narsa yemas edilar.

O‘zining roziligi yo‘lida xolis niyatlar bilan qilayotgan qurbonliklarimizni, ibodatlarimizni Alloh taolo husni maqbul aylasin!

Yaqinlaringizga ulashing

@Ilmu_Irfon🫀
تقبل الله منا ومنكم
عيد مبارك ، علينا وعليكم
الله اكبر، الله اكبر

Бугун миқдори чекланмаган даражада байрам қилиб, миқдори чекланмаган даражада ажр оладиган кунингиз.

Ҳайит айёми муборак аҳли ислом🫶🏻

@Ilmu_Irfon🫀
#таржима

Аъробийнинг фасоҳати

Бир аъробий Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари олдида тўхтади. Аъробийнинг нима деганига назар солинглар ва бу қийматли гапдан фойда олинглар!
"Аллоҳим бу (Зот) Сенинг Ҳабибинг, мен бандангман, шайтон Сенинг душманинг. Агар мени мағфират қилсанг: Ҳабибинг хурсанд бўладилар, банданг нажот топади, душманинг хафа бўлади. Агар мени мағфират қилмасанг: Ҳабибинг маҳзун бўладилар, душманинг рози бўлади, банданг ҳалок бўлади. Сен Ҳабибингни маҳзун қилиш, душманингни рози қилиш, бандангни ҳалок қилишдан каби ишлардан Олий (Пок) бўлган Зотсан. Аллоҳим, батаҳқиқ, араб улуғлари агар ичларидан бирор саййид вафот етса, улар шу саййид қабри олдида ўз қулларини озод қилардилар. Бу (Зот) оламлар саййиди, ул зотнинг қабрлари олдида мени дўзахдан озод қилгин! Аллоҳим, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва оила-аъзолари ҳаққи бизларни дўзахдан озод қилгин, я Аллоҳ!"

©ilmdan najot sari

@Ilmu_Irfon🫀
Жума намозини (узрсиз) қолдириш уқубати

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё одамлар жумани тарк қилишдан тўхтайди, ё Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб ташлайди! Сўнгра ғофиллардан бўлишади!” деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Жума муборак аҳли ислом
Хонадонингиз аёлларига ширинлик ва гуллар ҳадия килинг🫶🏻🌸

@Ilmu_Irfon🕋
#Тафаккур_қил

ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ❗️

Нега мадрасада ўқиган илм соҳибаларидан кўпчиликни ҳафсаласи пир бўлди-ю,онасини мактабида ўқиган оддийлик соҳибаларига талаб кучаймоқда.
Чунки инсон илмни умрини охиригача ўқиши мумкин,ҳулқ эса ёшликда шаклланганича қотиб қолиб қайта ишлов бериш амри маҳолдир.

Аёл-қизлар ўртасида Илм олиш авж олди ҳўп шукр,аммо ҳусни ҳулқ  бир чеккага ташлаб қўйилди.
Ёш қизлар ҳадсиз,бетгачопар ва ҳаёсиз қилиб етиштирилмоқда.

Росулуллоҳ алайҳиссалом илмли бўлмаганлар,аммо гўзал ҳулқларига ҳаммани аллақачон,пайғамбар бўлмасларидан аввал маҳлиё қилган эдилар.

Ҳали ваҳий келмасидан аввал “Амин” деган шарафли лақаб ҳулқлари сабаб у муборак зот алайҳиссаломга берилган эди.
Уларга саҳобалар илмлари сабаб иймон келтирмадилар.
Гўзал ҳулқлари сабаб эргашдилар.


Ана энди илм ўқигани сабаб ҳеч кимни ҳурмат қилмай,катта ёшли қайнона-қайнотасини (ёки катталарни)
ҳизматидан қочиб,уларни бе-ҳурмат қилиб,олдиларида “Ойижон,адажонлаб” орқаларидан сасиқ чол-кампир ёки текин тамоқлар дейдиган илмлилар сиз кимга эргашяпсиз?

Наҳот сиз ўқиган илмда ёши катталарга беҳурматлик қилиш динимизда қораланганлиги,олдида бошқа орқасидан бошқа ном билан эслаш,иккиюзлиликдан исломда қаттиқ қайтарганлиги ёзилмаган бўлса.

Наҳот эрнинг яқинларини озорлаш эрни озорлаш эканлигини,эрини ноҳақ озорлаганларга фаришталар лаънат ўқишини,эрингизни жаннатдаги ҳурлари эса султонларини ранжитганингиздан ғазабланишини ўргатишмаган бўлса.

Илм ўқиб ҳаққини ноўрин таниб олган муслималар унутманг,Росулуллоҳ алайҳиссалом
“Дин-ҳусни ҳулқдир.
Ким сиздан ҳулқда  ўзиб кетса,динда ўзиб кетибди”, деганлар.
Ким илм олса ҳулқни бир четга йиғиштириб қўяверсин демаганлар.

“Мўминнинг мезон тарозисида энг оғир келадиган амали унинг ҳусни ҳулқидир.”
Агар сиз илмингиз қалбингизга юқишини хоҳласангиз,ҳулқингизга ишлов беринг.
Яхшиликни паст санаманг.
Яхшилик қилувчи,яхшиликни ёювчи ва яхшиликка ундовчилардан бўлинг.

Фақат ҳижобга бурканиб олиб,илм ўқишлик тақво эмасдир.
Тақво бу-нафсингизга оғир келган барча нарсага Аллоҳ учун сабр қилишингиздир.

Агар Раҳмон Зотнинг эркатой бандаларидан бўлишни хоҳласангиз ўзингизни синиқ тутинг!
Сизни хафа қилган қайнонангизга салом бериш нафсингизга оғирлик қиляптими?
Аллоҳ учун юзига табассум билан боқиб,биринчилардан бўлиб салом беринг.
Қайнотангизга бир пиёла чой узатиш илмингиз сабаб малол келяптими?
Аллоҳ розилиги учун тансиқ таом тортиқ этинг.

Эрингизни яқинларига яхшилик қилишда,ҳудди ўзингизни яқинларингизга ҳар қандай ҳолда яхшилик қилганингиздек ҳарис бўлинг.
Ота-онасини дуосини олишида ёрдамчи бўлинг.
Уларни розилигини олишда сизни ҳизматингиз керак бўлса,ҳизматингизни аяманг.
Ака-ука,опа-синглиси билан ўртасини бузадиган бузғунчи эмас,ислоҳ қилгувчи ва боғловчи кўприк бўлинг.
Силаи-раҳмга чорланг.
Ҳалимликка йўлланг.

Йўлдаги озорларни олмоқ иймонни шартларидан экан,ана унда қалбдаги озорларни олиб,эрнинг оиласи билан ришталарни мустаҳкамламоқ иймонни суғорувчи чашма,ризқни кенгайтирувчи ҳазинадир.

Қўрқманг,бу амаллар сабаб даражангиз пастлаб,илмингиз оёқ-ости бўлиб қолмайди.
Балки даражангиз ва илмингиз кўтарилади.


Жунайд раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тўрт нарса гарчи илми кам бўлсада, бандани олий даражаларга кўтаради:
1. Ҳилм.
2. Тавозе.
3. Саховат.
4. Ҳусни хулқ”.

Яна қайта айтаман:
Ўқиганингиз эмас,амал қилганингиз сизники.
Бутун дунё илмини сув қилиб ичиб юборган бўлсангиз ҳам гўзал ҳулқ ва тавозени ўзингизга шиор қилиб олинг.Шунда  илмнинг энг юксак чўққисини забт этган бўласиз.

Эсда тутингки зарра қадар ёмонлик ҳам,зарра қадар яхшилик ҳам жаннат-дўзаҳингизга далолат этадиган кунга оз қолди


@Ilmu_Irfon
#Субҳаналлоҳ
#Охиригача_ўқинг❗️

Рум подшоҳи мусулмонларни ожиз қолдириш учун етти савол берди...

   Рум подшоҳи мусулмонларни ожиз қолдириш ва мусулмонларнинг савияси пастлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида Муовия розияллоҳу анҳуга баъзи саволларни мактуб тарзида ёзиб юборди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг маърифат нурлари подшоҳ жўнатган зулумот булутларини тарқатиб ҳамма жойни нурафшон қилди. Рум подшоҳи Муовия розияллоҳу анҳуга еттита саволни ёзиб жўнатди.
   1. Аллоҳга энг суюкли калом?
   2. Аллоҳ наздида энг эҳтиромли эркак ва аёл?
   3. Бачадонга кирмаган, лекин руҳи бор бўлган тўртта нарса?
   4. Ичидаги маййит билан бирга юрган қабр?
   5. Фақатгина бир марта қуёшнинг нури теккан ердаги макон?
   6. Қовсу қазаҳ (яъни камалак) нима?
   7. Осмондаги Мужирра (сомон йўли) нима?

   Бу мактуб Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келгач, саволларни ўқиб чиқдилар. Саволнинг ечими қийинлигини кўриб, Ҳибрул умма (бу умматнинг олими)га, яъни Ибн Аббосга одам жўнатиб, саволларга жавоб ёзиб юборишини сўради. Чунки илм қалъаси ва бутун дунё имоми бўлган Абдуллоҳ ибн Аббосгина бундай қийин масалага ечим топа биларди. Ибн Аббос Рум подшоҳи йўллаган саволларга қуйидаги жавобларни ёзиб, Муовия розияллоҳу анҳуга жўнатдилар:
   1. Аллоҳга энг суюкли калом, бу −«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ», деган зикрдир.
   2. Аллоҳга энг суюкли киши Одам алайҳиссалом. Чунки Аллоҳ қўли билан яратди уни, руҳидан пуфлади, унга фаришталарни сажда қилдирди ва барча нарсаларнинг номини ўргатди. Аллоҳ наздида энг эҳтиромли аёл, бу−Марям бинти Имрон.
   3. Бачадонга кирмасдан жон киргизилган нарсалар: Одам алайҳиссалом, Ҳаво онамиз, Мусо алайҳиссаломнинг ҳассалари ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор.
   4. Ичидаги маййит билан бирга юрган қабр, бу − Юнус алайҳиссаломни ўз ичида олиб юрган балиқ.
   5. Фақатгина бир марта қуёшнинг нури теккан ердаги макон, бу − Аллоҳ таолонинг қудрати билан ўртасидан тенг иккига ажратилган денгиз. Бунда Аллоҳ Фиръавн ва унинг лашкарларидан Мусо алайҳиссаломни халос этиш учун денгизни бўлганда, денгизнинг тубидаги ер кўринади ва ўша пайт қуёшнинг нури ўша жойга тушади. Мусо алайҳиссалом ва унга эргашганлар денгизнинг нариги соҳилига ўтиб олганларидан сўнг, денгиз яна аввалги ҳолига қайтади.
   6. «Қовсу қазаҳ (камалак) нима? », деган саволга келадиган бўлсак, бу ер аҳлининг сувда чўкиб кетишидан омонда қолганлигининг белгиси. Чунки Нуҳ алайҳиссалом даврларида мана шу камалак кўрингач, осмондан ёғаётган ёмғир ва ердан чиқаётган булоқлар тўхтаган ва бу ер аҳлига омон қолганининг белгиси бўлган.
   7. Осмондаги Мужирра (сомон йўли)га келадиган бўлсак, у осмондаги эшикдир.

   Бу жавоб ёзилган мактубни Муовия розияллоҳу анҳу Рум подшоҳига жўнатдилар. Рум подшоҳи жавобларни ўқиб, «Аллоҳга қасамки, буни Муовия ёзмаган. Бу Пайғамбар қариндошларидан бирининг ёзган жавоби бўлиши керак», деди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манба: siyrat.uz

@Ilmu_Irfon
Сурат соҳиби айтади:
Уйга керакли нарсаларни сотиб олиш учун кетаётган эдим. Йўлда никоҳ тўйига кўзим тушиб қолди. Тўхтаб бироз кузатиб турдим.
Эртаси куни суратимни фейсбукда кўрдим.
Устида шундай ёзилган эди:
"Унга ғамхўрлик қилгин эй баҳт соҳиби. У мен учун ҳаёт эди" 😂
----------
Замон қалтис бўп қолди.
Бирор жойда турганиям қўрқасан одам.

@Ilmu_Irfon
Forwarded from Илму Ирфон 📚
#tafakkur
Johil ayolning jannat bashorati

Hindistonda bir johil ayol bor edi. O‘layotgan payti hech kim tushunmaydigan tilda hadeb birnarsalar deyaveribdi. Uydagilari uning gaplariga tushunmay Mavlaviy degan bir olimni boshlab kelibdilar. Umrida arab tilida gapirmagan, hatto namoz o‘qimagan bu ayol, sof arab tilida «Mana bu ikki odam menga jannatga kiring!» deyaptilar dermish.
Mavlaviy ayolning gapidan hayratga tushib, uyidagilariga debdi:
— Bu ayol jannatning bashoratini beryapti. Jannatga ketyapman deyapti. Buning qanday amali bor edi?
— Bu ayol g‘irt beamal edi. Beamalligi tugul badamal edi. Yaramas ishlarni qilib o‘tgan edi.
— Yo‘q, yaxshilab o‘ylanglar. Buning Xudoga yoqqan bir yaxshi amali bo‘lganki, jannat bashorati berilyapti.
Surishtirib-surishtirib bilishibdiki, bu ayolning yagona yaxshi amali: azon aytilayotsa, o‘zi tushunmasa-da, ko‘pchilikka: «Jiminglar-jiminglar, azon aytilyapti!» derkan...

Xulosa: Alloh taoloning ismining ta’zimini qilgan odam hech qachon kam bo‘lmas ekan.

Izoh: Kitob musannifi aytadi: «Inson o‘lgandan so‘ng bu dunyo va qiyomat o‘rtasidagi barzax olamiga o‘tadi. Barzax olamiga o‘tishi bilan uning tili arab tiliga o‘zgarib ketadi. Shuning uchun ham qabrdagi savol-javob arab tilida bo‘ladi»...

@Ilmu_Irfon📚🌾
Аллоҳ таоло сафаримизни бехатар қилсин. Дуо қилиб туринглар. ИнШааАллоҳ Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Роббим синглимга ҳам мадраса толибаси бўлишлик бахтини насиб қилсин❤️
Солиҳ эр отадан кейинги отадир.

@MubashshirAhmad

@Ilmu_Irfon
- Сендан дунё ҳаёти ҳақида сўрадилар!

- Уларга билдиргинким, дунё ҳаёти -
Юсуф алайҳиссалом каби гўзал,
лек оталари каби қайғули,
оғалари каби хоиндир!

©Shaydoyi Jannat

@Ilmu_irfon🫀
Ғазога қилинган ҳужумлар асносида уйида Қуръони Карим ўқиб ўтирганини айтган шонли фаластинлик аёл вайроналар остидан соғ-саломат қутқариб олинди. Аёл даволаш учун шифохонага келтирилганидан сўнг ҳам Қуръони Каримни қўлидан туширмади.

©Abdulloh Rahim

@Ilmu_Irfon
«Agar siz Gʻazodagi suratlarni koʻrishdan charchagan boʻlsangiz, Falastinliklar shu suratlardagi inson boʻlishdan charchashdi.»
- «Мен жаннатга кетдим. Бу эса сизларга мендан «Эсдалик» бўла қолсин».

حَسْبُنَا الله وَنِعْمَ الْوَكِيلُ نِعْمَ الْمَوْلىَ وَنِعْمَ النَّصِيرٌ

©Al arabiy

@Ilmu_Irfon
Уларнинг мусибати сизнинг мусибатингиз бўлишига қарамасдан тинч ва хотиржам ҳолатда иссиқ уйингизда ўтирганингиз учун уларга узр айтгингиз келади.

Сиз аслида тинч ва хотиржам эмассиз...!

©Al arabiy

@Ilmu_Irfon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qonxoʻr yahudlar:
«Gʻazo, Gʻazo, Gʻazo—qabriston!
Gʻazo, Gʻazo, Gʻazo—qabriston!
Gʻazoda maktablar yoʻq, chunki Gʻazoda bolalar yoʻq!»

Mana ular qanday hursandchilik qilayapti.
Bizning esa, bu vaxshiylarning mahsulotlariga baykot e’lon qilishga ham jasoratimiz yetmayapti.

Farohun

@Ilmu_Irfon
«Мусо эмасман. Асойим ҳам йўқ. Мўъжиза ҳам берилмаган. Лекин Сен Аллоҳсан!»

©Al arabiy

@Ilmu_Irfon
Қандай тушунтирсам экан. Ўзи тиш оғриғига ўхшайди.. лекин қалбдаги оғриқ у.

@MubashshirAhmad