Илму Ирфон 📚
123 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Илму Ирфон 📚
Photo
Вақт даво дейишарди..

Биласизми, вақт даволайди дейиш бироз ғалати..
Ҳазиллар, кулгулар, чой устидаги суҳбатлар, яқин инсонларнинг меҳри даволаши мумкин..вақт эмас.

Тунда айтилган самимий гаплар, совиб қолган чой, юлдузли осмон, баҳорий шаҳарнинг шовқини, денгиз, қумли соҳил даволайди..
Китоблардаги минглаб сатрлар, шеьрлар, юракка яқин филмлар, онанинг пешонадан ўпиши ва отанинг "сенга ишонаман" жумласи даволайди.

Узоқ кўришмаган яқининг билан ўтказилган сониялар, ширин апелсинлар, хол аҳвол сўраб қилинган қўнғироқлар, меҳр билан тайёрланган нонушталар, фарзандларнинг қиқирлаб кулиши даволайди.

Вақт эса, даволамайди, у ўтади.. оғриқни секинлаштиради.

Учратганингга афсусланмайдиган инсонлар даволайди.
Тасодифий учрашувда ҳам, қаттиқ бағрига босгани даволайди.
Ширин қаҳва, хушбўй гуллар, дастак учун ёзилган икки оғиз сўз даволайди..

Вақт эса...вақт даво эмас.
Гарчи унга пора берсангиз ҳам, вақт–ўлимдан кейин қўйилган малҳам каби, фойдасиз табибдир.

Ҳақиқий шифо–сени барча камчиликларингни билган ҳолда, сени севишда давом этадиган инсонларда.🫂
Farohun

@Ilmu_Irfon🫀
Бугун миқдори чекланмаган даражада байрам қилиб, миқдори чекланмаган даражада ажр оладиган кунингиз.

Ҳайит айёми муборак аҳли ислом🫶🏻

@Ilmu_Irfon🫀
ЖАББОР  АҚЛ...

Узун замондир бу ҳақда ёзишни ўйлаб юрардим, аммо аввало ўзим амал қилишим керак, деган фикрга келиб фикримдан қайтар эдим. Болаларимга Қуръон ёд олдиришни йўлга қўйиб, кейин буларни сиз билан баҳам кўряпман.
Қўлимда инглиз Godfrey Jansen'нинг "Militant İslam" номли китоби турибди. Инглизчадан таржима қилсак  "Қўмондон Ислом" демакдир. Китобни ёзган киши, ёзиб қўйиб, нақ 75 йил давомида бу китобнинг сотилишини  тақиқлаб қўйганди. Китоб, Усмонли Империясини қулатишнинг махфий плани ҳақида.
G. Jansen :" Инглизлар ва французлар Усмонлини қулатишдан аввал уни обдон текширишди. Ва фақат мусулмонлардагина учрайдиган жаббор бир қувватга дуч келишди", дейди.
Бу қандай қувват? Жавоб сизни ҳам даҳшатга солади. Бу жаббор қувват мусулмонларнинг 3-6 ёш орасидаги, Қуръонни ёд олган болаларида учрайди. 7 ёшдан бошлаб Қуръонни ёд олган болада жаббор ақл пайдо бўлади.
БМТда бугунгача 5 та ҳалқаро тил бор эди, аммо яқинда араб тили олтинчи тил сифатида қабул қилинди. БМТнинг араб тили мутахассиси Профессор Сувайр Суккарий," Бу китобни ўқиганимдан бери ҳузур ҳаловатим йўқолди", дейди.
Қуръонда 50.000 та калима бор. Бу 50.000 калиманинг болани ақлига берган қувватни ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмайди.
Инглиз ва французлар, демак бу ақл болаларнинг Қуръон ёд олишидан келмоқда, деган қарорга келди. Франция ўша заҳоти Ливия, Сурия, Африкадаги Қуръон курсиларини илдизи билан ёпиб ташлади. Сурияда бир миқдор сақланиб қолди, улар ҳам Франциянинг назорати остида қолди. Инглизлар эса,"Шошмайлик, Қуръонни ёмонотлиқ қилиб бу масалани таг-томири билан йўқ қиламиз", деган қарорга келди. Усмонлида бепул инглиз тили мактаблари очишди. Англиядаги мактаблар билан Усмонлидаги инглизча мактаблар бир хил эмасди. Покистон, Ҳиндистон ва Араб ўлкаларида ўргатилган  инглиз тили энг паст савияда эди. Кейин модерн мактаблар очишди ва олти ёшдаги болаларнинг ҳаммасини бу мактаблар учун тўплаб олишди. Болаларнинг ҳаётидан тил ўрганадиган йиллари ўғирланди. Инглиз, бу ўғирликдан муваффақият қозонди. Болалар 50.000 калимадан маҳрум қолди. Араб болалари билан Ғарб болалари орасида тоғ каби фарқ очилди. Араб болалари бугун ҳам фақатгина лаҳжада гаплаша олади. Шу даражада тили қашшоқки, чунки лаҳжада бор йўғи 3.000 ( уч мингта) гина калима бор. Ғарбнинг боласи 3 ёшдан бошлаб мактабга бошлагунича 16.000 калима ўрганади. Араб дунёсининг болалари эса фақатгина ота-онаси уйда гаплашадиган лаҳжа ичида маҳбус бўлиб қолди.
Инсоннинг орзулари ва ақли, миясидаги калималарининг миқдорича бўлади. Ундан юқорисига ҳаргиз чиқа олмайди.
"Мусулмон ўлкалардаги болалар яна қайтадан 3-6 ёш орасида Қуръонни ёд олмагунича ҳеч қачон оёққа тура олмайди", дейди Сувайр Суккарий. Ҳатто 10 ёшдан бошласа ҳам кеч ва нотўғридир. Нега?
Боланинг ақли 6-7 ёшгача 50.000 калимани қабул қила олиш қувватига эгадир. Кейин бу ҳажм камайиб кетади. Қуръонда астрономия, география, математика, тарих, ҳамма нарса бор.
Бу калималарни у тушунмасдан ҳофизасига жойлаб олиши керак. Чунки бола ақлининг кенглиги бир мамлакатнинг фундаментини хосил қилади.
"Ал-азҳар" ҳадис олими Профессор Аҳмад Маъбед Абдулкарим:" Қироллик вақтида Америкадан Миср хукуматига бошланғич синфлардаги Қуръон ҳофизлик курсиларини ёпиш ҳақида қарор келган эди. Кейин бепул мактаблар очиб болалар у мактабларга олинди. У мактабларда эса костюм шим кийган жоҳиллар етиштирилиб  бошқарув ва хокимият уларнинг қўлига берилди", дейди.
Медиада ишлашнинг шарти жоҳил бўлмоқдир. Мансабларда кўтарилишнинг шарти ҳам шу, жохил бўлишинг керак.
Усмонли подшоҳларидан 3- Салим, энг хавфли қарорга имзо қўйган эди. Бу қарор шундан иборат:" Биз кўп мағлубиятга учрамоқдамиз. Мағлубиятларимизнинг сабаби исломдир. Биз Европага талаба бўлишимиз керак". Унинг бу талабалиги кейинчалик Усмонлида шароб ва зино ҳурриятини келтириб чиқарди. У, бу қарорининг исмини Ислоҳ деб қўйди, аммо бу ислоҳ эмас ифсод( фасод) бўлиб чиқди.  Европага тақлид Усмонлини ботирди. 7 та давлатнинг армияси Усмонли тупроқларига бостириб кирди.
Давоми бор...

Эски Қалам ёзди.

@Ilmu_Irfon🫀
Илму Ирфон 📚
Photo
Инстаграмда шу саҳифани нохос кўриб қолдим. Астағфируллоҳ 🤦🏻‍♀ шунақа кунларга келиб қолибмиз. Фолбинлар ҳам Инстаграм, Фаceбоок, Тик Ток каби ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини очиб олиб, энди онлайн ишлашябди екан. Бу профилнинг обуначилари сонига аҳамият беринг❗️. Қизиқиб, жойланган постлар, отзыв ва изоҳлар (комментария) қисмини ўқиб чиқдим. Ёш қизлар йигитини ўқитмоқчи бўлиб фолбиндан сўраябди « Бир умрга менга боғлаб бероласизми? Шундай қилиш керакки онасига қарши бўлса ҳам менга уйлансин», « Қайнонамни иссиқ-совуқ қилиб бериш қанча бўлади?», «Рахмат опажон сиз ўқиб берган йигитга турмушга чиқдим. Нафасингиз ўткир екан зулукдак ёпишди қолди. Энди биринчи оиласини ташлаб кетадиган даражада мени севадиган қилиб беринг. Картангизга пулни ташлаб қўяман», «Қайнопамни азобда яшашини хоҳлайман. Эсини кирди чиқди қилиб беринг опа», «Келинимизни бефарзанд бўлиши учун ўқиб беринг», « Рахмат опа қайнисинглимни бахтини яхшигина боғлабсиз. Совчиларни қадами узилди. У билан бирга яшайдиган овсинимдан ҳам бира йўла аламимни олдим. Рахмат». Эҳҳ... Бундай қўрқинчили хабарларни кети узилмайди. Қалбимда бир оғриқ турди. Демак атрофимизда ширк амал ҳисобланган фолбинга ишонадиган ва унга фол очдирадиганлар, душманчилик қилиб бир-бирини иссиқ-совуқ қилдирадиган ноинсофлар  талайгина. Аллоҳ таоло биз яшайдиган бу дунёйимизга кўпдан кўпдан балоларни Нега юбораётганини энди англаябман. Эй одамзод, эй аҳли Ислом! Кўзларингизни очинг. Аллоҳдан қўрқинг. Нима керак бўлса унинг ўзидан сўранг. Охиратда бу ишларингиз, бу қилмишларингиз жавобсиз қолади деб ўйлайсизми? Агар шундай бўлса ишонинг қаттиқ адашасиз. Ҳали ҳам кеч эмас. Тавба қилинг. Аллоҳ таолодан гуноҳларингизни авф қилишини ёлвориб сўранг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадислардан бирида шундай дейилади.Ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) бундай ривоят қилинади: «Одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда у зот: «Уларнинг гапининг тайини йўқ», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўз тўғри чиқиб қоладику?» дейишган эди, у зот: «Аслида баъзи сўзларни жинлар илиб олишадида, дўстлари — фолбинлар қулоғига етказишади. Фолбинлар эса ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб, одамларга айтишади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим)». 
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким фол кўрувчининг ёки сеҳргарнинг олдига бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, албатта, Муҳаммадга туширилган (Қуръон)га кофир бўлибди» деб айтдилар». 
Аллоҳ таоло фолбинлардан бизларни йироқ қилсин. Барчамизга иймон, тавфиқ, инсоф берсин.

Ижтимоий тармоқлар ҳам эндиликда хавфли бўлиб қолди. Ўзингизни ва фарзандларингизни мана шундай урғочи шайтонлардан узоқда қилинг.

By_Shodiyabonu✍🏻
@Ilmu_Irfon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
If somebody ask me "What is the least used word in your life?", I would say "Dad" without hesitation.

Агар мендан «Ҳаётинг давомида энг кам ишлатган сўзинг қайси?» деб сўрасалар, ҳеч иккиланмай «Дада» деб жавоб берардим...💔

@Ilmu_Irfon🫀
Forwarded from JO'YBORI KALON.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#raddiya

Tayyorladi: 3-kurs talabasi
Shodiyabonu Axmadova

Mas'ul o'qituvchi: Yoshlar bilan ishlash, ma'naviyat va ma'rifat bo'lim boshlig'i
I. Usta-Alimova

@juyborikalon🕊
Солиҳларнинг биридан сўралди:

- Нега масжидга азон айтилишидан олдин бориб оласиз?
- Азон ғофилларни хабардор қилиш учун. Мен эса улардан бўлиб қолмайин, дейман.

-سئل أحد الصالحين :
لماذا تذهب للمسجد قبل الاذان ؟
قال : الاذان لتنبيه الغافلين وارجو ان لا اكون منهم
Abdulloh Rahim

Жума муборак аҳли ислом
Хонадонингиз аёлларига ширинлик ва гуллар ҳадия килинг🌸🕌


@Ilmu_Irfon
Машҳур адиб ибн Ақил шундай дейди:

– Мен хунук, лекин, шу билан бирга, жуда ақлли одам эдим. Чиройли, лекин, шу билан бирга, аҳмоқ аёлга болаларимиз унинг чиройидан чирой, менинг ақлимдан ақл олар деб уйландим. Фарзандларимиз аёлимга ўхшаб аҳмоқ, менга ўхшаб хунук бўлиб туғилишди.

© Хатиб Бағдодий, «Тарийху Бағдад».
©AbdullohRahim

@Ilmu_Irfon🫀
Энг қисқа таъсирли қисса:

У дўзахга борганида дўстларини қидира бошлади, лекин тополмади. Дўстларим қаерда? - деб сўради.
Унга шундай жавоб беришди:

- Дўстларинг сенинг вафотингдан кейин тавба қилишди ва шу оятни кўп ўқишди:

«Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди».

(Фурқон сураси, 28-оят)

أقصر قصة حزينة.😔
وعندما ذهب إلى جهنم لم يجد أصحابه ،فقال اين أصحابي?!!! فقالوا له لقد تابوا جميعاً بسبب وفاتك.
أقرؤوها كثيرا
" يا ليتني لم أتخذ فلاناً خليلا ّ "

Abdulloh Rahim

@Ilmu_Irfon🫀
Сени кулдирган ҳамма нарса бўлсайдим.

@Ilmu_Irfon🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Do'konga kirib, yangi
kitoblarni sotib olganimda uydagi o'qilmagan kitoblarimning ahvoli🫢😁...

@Ilmu_Irfon🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mana haqiqiy baxt!
Havasim keldi... Mana shunday saodatli qarish baxti nasib qisin Amin...🥹🤲🏻❤️

@Ilmu_Irfon🫀
Gung-soqov ayolga siringni ayt, Allohning izni bilan gapirib ketadi.)))

©Ilmdan najot sari

@Ilmu_Irfon🫀
Yaxshi ko‘rgan insonlaringizni juda mahkam tuting! Ularga yaxshi ko‘rishingizni ayting! Xatolarini kechiring!

Bir kuni kelib yo siz yoki ular rihlat qiladilar. Qalbda esa, ularga aytilmay qolgan so‘zlar, sog‘inchlar qoladi.

Siz bilan tortishgan, o‘zlarini oqlagan, tushuntirgan, e‘tirof etgan, sizni qadrlagan insonlarni qo'yib yubormang.
Hayot gina-qudurat, hasad, g‘azab saqlash rishtalarni uzishga arzimaydigan darajada qisqa.

Ertaga bir kun xotiralarga  aylanamiz...


@Ilmu_Irfon🫀
My dear madrasa...
I love you so much. The past 3 years with you have been the most beautiful years of my life. For all, for all, for unforgettable memories, good people, friends and sisters, for teaching me scholars and virtuous people, thank you for everything.

Praise be to you, my Lord, for bestowing such great happiness on such a worthless servant of yours...

Jonajon madrasam... Seni qattiq yaxshi ko'raman. Senda o'tgan 3 yil hayotimning eng go'zal yillari bo'ldi. Barchasi uchun, barcha-barchasi uchun, Shirin xotiralar, yaxshi insonlar, do'st birodarlar, Olim va fozil insonlarni manga ustoz qilganing uchun, hammasi uchun tashakkur🌸

Robbim Mandek bir qiymatsiz qulingga shunday katta baxtni nasib qilganing uchun senga o'zingning Jalolingga yarasha hamdlar bo'lsin...

@Ilmu_Irfon
Илму Ирфон 📚
My dear madrasa... I love you so much. The past 3 years with you have been the most beautiful years of my life. For all, for all, for unforgettable memories, good people, friends and sisters, for teaching me scholars and virtuous people, thank you for everything.…
Hali ham Madrasadaman. Ketolmayabman. Xuddiki ostonadan chiqishim bilanoq bu yerga qaytib kirolmaydigandekman... Allohim butun umrimni shu ilm maskaniga xizmat qilishlik bilan o'tkazishligimni va shu orqali roziligingga erishishligimni nasib qilgin...🫀
Man ushbu muborak kunda Alloh taolodan Oxiratda va dunyoda eng yaxshi va pok narsalarni ato etishini so'rayman.

Happy birthday to me)

🦋🕊