#Субҳаналлоҳ
#Охиригача_ўқинг❗️
Рум подшоҳи мусулмонларни ожиз қолдириш учун етти савол берди...
Рум подшоҳи мусулмонларни ожиз қолдириш ва мусулмонларнинг савияси пастлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида Муовия розияллоҳу анҳуга баъзи саволларни мактуб тарзида ёзиб юборди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг маърифат нурлари подшоҳ жўнатган зулумот булутларини тарқатиб ҳамма жойни нурафшон қилди. Рум подшоҳи Муовия розияллоҳу анҳуга еттита саволни ёзиб жўнатди.
1. Аллоҳга энг суюкли калом?
2. Аллоҳ наздида энг эҳтиромли эркак ва аёл?
3. Бачадонга кирмаган, лекин руҳи бор бўлган тўртта нарса?
4. Ичидаги маййит билан бирга юрган қабр?
5. Фақатгина бир марта қуёшнинг нури теккан ердаги макон?
6. Қовсу қазаҳ (яъни камалак) нима?
7. Осмондаги Мужирра (сомон йўли) нима?
Бу мактуб Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келгач, саволларни ўқиб чиқдилар. Саволнинг ечими қийинлигини кўриб, Ҳибрул умма (бу умматнинг олими)га, яъни Ибн Аббосга одам жўнатиб, саволларга жавоб ёзиб юборишини сўради. Чунки илм қалъаси ва бутун дунё имоми бўлган Абдуллоҳ ибн Аббосгина бундай қийин масалага ечим топа биларди. Ибн Аббос Рум подшоҳи йўллаган саволларга қуйидаги жавобларни ёзиб, Муовия розияллоҳу анҳуга жўнатдилар:
1. Аллоҳга энг суюкли калом, бу −«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ», деган зикрдир.
2. Аллоҳга энг суюкли киши Одам алайҳиссалом. Чунки Аллоҳ қўли билан яратди уни, руҳидан пуфлади, унга фаришталарни сажда қилдирди ва барча нарсаларнинг номини ўргатди. Аллоҳ наздида энг эҳтиромли аёл, бу−Марям бинти Имрон.
3. Бачадонга кирмасдан жон киргизилган нарсалар: Одам алайҳиссалом, Ҳаво онамиз, Мусо алайҳиссаломнинг ҳассалари ва Исмоил алайҳиссаломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор.
4. Ичидаги маййит билан бирга юрган қабр, бу − Юнус алайҳиссаломни ўз ичида олиб юрган балиқ.
5. Фақатгина бир марта қуёшнинг нури теккан ердаги макон, бу − Аллоҳ таолонинг қудрати билан ўртасидан тенг иккига ажратилган денгиз. Бунда Аллоҳ Фиръавн ва унинг лашкарларидан Мусо алайҳиссаломни халос этиш учун денгизни бўлганда, денгизнинг тубидаги ер кўринади ва ўша пайт қуёшнинг нури ўша жойга тушади. Мусо алайҳиссалом ва унга эргашганлар денгизнинг нариги соҳилига ўтиб олганларидан сўнг, денгиз яна аввалги ҳолига қайтади.
6. «Қовсу қазаҳ (камалак) нима? », деган саволга келадиган бўлсак, бу ер аҳлининг сувда чўкиб кетишидан омонда қолганлигининг белгиси. Чунки Нуҳ алайҳиссалом даврларида мана шу камалак кўрингач, осмондан ёғаётган ёмғир ва ердан чиқаётган булоқлар тўхтаган ва бу ер аҳлига омон қолганининг белгиси бўлган.
7. Осмондаги Мужирра (сомон йўли)га келадиган бўлсак, у осмондаги эшикдир.
Бу жавоб ёзилган мактубни Муовия розияллоҳу анҳу Рум подшоҳига жўнатдилар. Рум подшоҳи жавобларни ўқиб, «Аллоҳга қасамки, буни Муовия ёзмаган. Бу Пайғамбар қариндошларидан бирининг ёзган жавоби бўлиши керак», деди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Манба: siyrat.uz
@Ilmu_Irfon✅