#ПРЕМЬЕРА
🔥Соғинтирма Онангни...
Аламлари қатма-қат,
Хар кун кезар хонангни...
Келишинг кутар фақат,
Соғинтирма Онангни...
Рўмолига артиб ёш,
Ўз-ўзига тилар дош,
Бўлма бунча бағритош,
Соғинтирма Онангни...
Хасратингда хор қилма,
Андуҳларин дор қилма,
Ўкинчларга ёр қилма,
Соғинтирма Онангни...
Дунё кетар у қолар,
Усиз ким дардинг олар,
Йўлга қараб кўз толар,
Соғинтирма Онангни...
Она бир шам мисоли,
Шамолдан қилгин холи,
Сени деб қадди доли,
Соғинтирма Онангни...
Кутгани гуллар эмас,
Сендаги пуллар эмас,
Олов бўл куллар эмас,
Соғинтирма Онангни...
Санамларга чопма кўп,
Унга мехринг ёпма кўп,
Бир кун армон топма кўп,
Соғинтирма Онангни...
Аламлари қатма-қат,
Хар кун кезар хонангни...
Келишинг кутар фақат,
Соғинтирма Онангни...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
🔥Соғинтирма Онангни...
Аламлари қатма-қат,
Хар кун кезар хонангни...
Келишинг кутар фақат,
Соғинтирма Онангни...
Рўмолига артиб ёш,
Ўз-ўзига тилар дош,
Бўлма бунча бағритош,
Соғинтирма Онангни...
Хасратингда хор қилма,
Андуҳларин дор қилма,
Ўкинчларга ёр қилма,
Соғинтирма Онангни...
Дунё кетар у қолар,
Усиз ким дардинг олар,
Йўлга қараб кўз толар,
Соғинтирма Онангни...
Она бир шам мисоли,
Шамолдан қилгин холи,
Сени деб қадди доли,
Соғинтирма Онангни...
Кутгани гуллар эмас,
Сендаги пуллар эмас,
Олов бўл куллар эмас,
Соғинтирма Онангни...
Санамларга чопма кўп,
Унга мехринг ёпма кўп,
Бир кун армон топма кўп,
Соғинтирма Онангни...
Аламлари қатма-қат,
Хар кун кезар хонангни...
Келишинг кутар фақат,
Соғинтирма Онангни...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Umidbek
Zohid Ziyo
#ПРЕМЬЕРА
🔥Суймай қўяркан...
Ишларинг юришиб бой бўлиб кетсанг,
Ҳеч ким сени ёмон демай қўяркан,
Аммо даврон деган тулпордан тушсанг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..
📝 Zohid Ziyo
🎙 Umidbek
https://t.me/iffatli_ayol
🔥Суймай қўяркан...
Ишларинг юришиб бой бўлиб кетсанг,
Ҳеч ким сени ёмон демай қўяркан,
Аммо даврон деган тулпордан тушсанг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..
📝 Zohid Ziyo
🎙 Umidbek
https://t.me/iffatli_ayol
#ПРЕМЬЕРА
🔥Онам келар...
Баъзан дунё тушунмайди ғамларимни,
Ҳеч ким билмас кўнглимдаги камларимни,
Беркитсам ҳам кўзимдаги намларимни,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Бошим силаб бағрига бир босмоқ учун,
Ширин сўзлаб қалбимга бахт осмоқ учун,
Менга келган дардлар йўлин тўсмоқ учун,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Ҳасратларин, аламларин бир чет қўйиб,
Нолимасдан тақдирига барин йўйиб,
Маҳзун бўлсам бир жонини минг бор ўйиб,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Ёрим кетар озорларим қалбин ёқса,
Мен туфайли унга тинмай андуҳ боқса,
Кўзимданмас ичимда дил ёши оқса,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Олислардан ўкинчимни ҳислар қилиб,
Ҳолатимни овозимдан олар билиб,
Бор мехрини кўнгил деган жойга илиб,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Баъзан дунё тушунмайди ғамларимни,
Ҳеч ким билмас кўнглимдаги камларимни,
Беркитсам ҳам кўзимдаги намларимни,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
🔥Онам келар...
Баъзан дунё тушунмайди ғамларимни,
Ҳеч ким билмас кўнглимдаги камларимни,
Беркитсам ҳам кўзимдаги намларимни,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Бошим силаб бағрига бир босмоқ учун,
Ширин сўзлаб қалбимга бахт осмоқ учун,
Менга келган дардлар йўлин тўсмоқ учун,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Ҳасратларин, аламларин бир чет қўйиб,
Нолимасдан тақдирига барин йўйиб,
Маҳзун бўлсам бир жонини минг бор ўйиб,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Ёрим кетар озорларим қалбин ёқса,
Мен туфайли унга тинмай андуҳ боқса,
Кўзимданмас ичимда дил ёши оқса,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Олислардан ўкинчимни ҳислар қилиб,
Ҳолатимни овозимдан олар билиб,
Бор мехрини кўнгил деган жойга илиб,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
Баъзан дунё тушунмайди ғамларимни,
Ҳеч ким билмас кўнглимдаги камларимни,
Беркитсам ҳам кўзимдаги намларимни,
Нима бўлди болам дея Онам келар...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
#премьера
Мухаббат ҳақида ёзмайман энди,
Азобдан бошқага ярамайди у.
Еттинчи осмоннинг устида туриб,
Ерда юрганларга қарамайди у.
Мухаббат ҳақида ёзмайман энди,
Қанча керак бўлса қийнади, етар.
Юракни гаровга олиб кетдию,
Фақат шеърлар қолди ундан бир дафтар.
Илоҳий неъматга келтирмайман шак,
Ишқимнинг исмини юракка ўйдим.
Энди севги сўзин айтмасам керак,
Мен унинг борига ишонмай қўйдим.
Ва унинг ҳақида ёзмайман аниқ,
Юракни минг йилда аранг совутдим.
Ичим аламларга тўлганича лиқ,
Кўнглим беқадрни йиғлаб овутдим.
Севиб бахт топганлар биздан минг узр,
Чин бўлса дунёси тургунча турсин!
Бизга бу боради буюргани шу,
Омади чопганлар қандини урсин!
Мен эса у ҳақда ёзмайман энди...
Малика Тавфиқ
https://t.me/iffatli_ayol
Мухаббат ҳақида ёзмайман энди,
Азобдан бошқага ярамайди у.
Еттинчи осмоннинг устида туриб,
Ерда юрганларга қарамайди у.
Мухаббат ҳақида ёзмайман энди,
Қанча керак бўлса қийнади, етар.
Юракни гаровга олиб кетдию,
Фақат шеърлар қолди ундан бир дафтар.
Илоҳий неъматга келтирмайман шак,
Ишқимнинг исмини юракка ўйдим.
Энди севги сўзин айтмасам керак,
Мен унинг борига ишонмай қўйдим.
Ва унинг ҳақида ёзмайман аниқ,
Юракни минг йилда аранг совутдим.
Ичим аламларга тўлганича лиқ,
Кўнглим беқадрни йиғлаб овутдим.
Севиб бахт топганлар биздан минг узр,
Чин бўлса дунёси тургунча турсин!
Бизга бу боради буюргани шу,
Омади чопганлар қандини урсин!
Мен эса у ҳақда ёзмайман энди...
Малика Тавфиқ
https://t.me/iffatli_ayol
#ПРЕМЬЕРА
🔥Буни ҳаёт дейдилар...
Йиқиласан, турасан,
Гоҳ йиғлаб гоҳ куласан,
Кўксинга мушт урасан,
Буни ҳаёт дейдилар...
Кимлар келиб кетмайди,
Кимгадир бахт етмайди,
Сени писанд этмайди,
Буни ҳаёт дейдилар...
Оширади дардингни,
Синдиради мардингни,
Ер айлайди қадрингни,
Буни ҳаёт дейдилар...
Кўзлаганинг ой бўлар,
Лек тутганинг лой бўлар,
Уйинг тупроқ жой бўлар,
Буни ҳаёт дейдилар...
Етгунча мақсадинга,
Тош отар журъатинга,
Ўт ёқар сийратинга,
Буни ҳаёт дейдилар...
Осмон тутма ўзингни,
Ёшлаб кетар кўзингни,
Тингламайди сўзингни,
Буни ҳаёт дейдилар...
Яхшисидан кўп ёмон,
Айлайди рангинг сомон,
Бўлмайди ҳеч сен томон,
Буни ҳаёт дейдилар...
Шоқоллари шерман дер,
Виждонимни ерман дер,
Алдаб ростни дерман дер,
Буни ҳаёт дейдилар...
Эзади тўртта ёқдан,
Учсанг тортар оёқдан,
Ейсан армон таёқдан,
Буни ҳаёт дейдилар...
«Бермасанг пишмас ошинг»,
Турфа синовда бошинг,
Фойда бермас кўз ёшинг,
Буни ҳаёт дейдилар...
Ғамларинга куюнма,
Камларинга куюнма,
Мартабанга суюнма,
Буни ҳаёт дейдилар...
🔥Буни ҳаёт дейдилар...
Йиқиласан, турасан,
Гоҳ йиғлаб гоҳ куласан,
Кўксинга мушт урасан,
Буни ҳаёт дейдилар...
Кимлар келиб кетмайди,
Кимгадир бахт етмайди,
Сени писанд этмайди,
Буни ҳаёт дейдилар...
Оширади дардингни,
Синдиради мардингни,
Ер айлайди қадрингни,
Буни ҳаёт дейдилар...
Кўзлаганинг ой бўлар,
Лек тутганинг лой бўлар,
Уйинг тупроқ жой бўлар,
Буни ҳаёт дейдилар...
Етгунча мақсадинга,
Тош отар журъатинга,
Ўт ёқар сийратинга,
Буни ҳаёт дейдилар...
Осмон тутма ўзингни,
Ёшлаб кетар кўзингни,
Тингламайди сўзингни,
Буни ҳаёт дейдилар...
Яхшисидан кўп ёмон,
Айлайди рангинг сомон,
Бўлмайди ҳеч сен томон,
Буни ҳаёт дейдилар...
Шоқоллари шерман дер,
Виждонимни ерман дер,
Алдаб ростни дерман дер,
Буни ҳаёт дейдилар...
Эзади тўртта ёқдан,
Учсанг тортар оёқдан,
Ейсан армон таёқдан,
Буни ҳаёт дейдилар...
«Бермасанг пишмас ошинг»,
Турфа синовда бошинг,
Фойда бермас кўз ёшинг,
Буни ҳаёт дейдилар...
Ғамларинга куюнма,
Камларинга куюнма,
Мартабанга суюнма,
Буни ҳаёт дейдилар...
* * * * *
#премьера🔥🔥
Недан аёл кўнгли, ранжиган асли,
Умри ўтмоқдадир ,гўё куз фасли,
Юрак туп тубида, ётар бир дарди,
Хаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
Ичига бир боқинг, қоронғу зулмат,
Тақдир битикми ё шумиди қисмат,
Ўзи учун яшашга этолмас журъат,
Хаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
Болам чақам дея умрин ўтказган,
Ор номуси дея бахтидан кечган,
Қўш қўллаб армонга бахтин ютқазган,
Хаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
Йўл тортган юзидан шашқатор ёши,
Заҳардек бўлар гоҳ оғзида оши,
Не учун ҳеч чиқмас қайғудан боши,
Ҳаққи йўқми аёл бахтли бўлишга. .
Ожиза деманг сиз, шошилманг бироз,
Қийшиқ қовурғадан шу битта айби,
Унга меҳр беринг,, қилманг эътироз.
Ҳаққи йўқми аёл бахтли бўлишга.
Кўз ёши ҳам юзига чизибди ажин,
Ҳар чизиқ остида дард бор яширин,
Ҳаёти ўтмоқда гуё чақмоғу яшин,
Ҳаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга..
Кўз ёшин артгани, бирон дардкаш йўқ,
Дардлари юракда мисоли бир ўқ,
Чидолмай ўзига баъзан қилар дўқ,
Ҳаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
#премьера🔥🔥
Недан аёл кўнгли, ранжиган асли,
Умри ўтмоқдадир ,гўё куз фасли,
Юрак туп тубида, ётар бир дарди,
Хаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
Ичига бир боқинг, қоронғу зулмат,
Тақдир битикми ё шумиди қисмат,
Ўзи учун яшашга этолмас журъат,
Хаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
Болам чақам дея умрин ўтказган,
Ор номуси дея бахтидан кечган,
Қўш қўллаб армонга бахтин ютқазган,
Хаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
Йўл тортган юзидан шашқатор ёши,
Заҳардек бўлар гоҳ оғзида оши,
Не учун ҳеч чиқмас қайғудан боши,
Ҳаққи йўқми аёл бахтли бўлишга. .
Ожиза деманг сиз, шошилманг бироз,
Қийшиқ қовурғадан шу битта айби,
Унга меҳр беринг,, қилманг эътироз.
Ҳаққи йўқми аёл бахтли бўлишга.
Кўз ёши ҳам юзига чизибди ажин,
Ҳар чизиқ остида дард бор яширин,
Ҳаёти ўтмоқда гуё чақмоғу яшин,
Ҳаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга..
Кўз ёшин артгани, бирон дардкаш йўқ,
Дардлари юракда мисоли бир ўқ,
Чидолмай ўзига баъзан қилар дўқ,
Ҳаққи йўқми аёл, бахтли бўлишга.
#премьера
Қайдан келиб қолдинг бахтнинг нафаси,
Қайдан келиб қолдинг гул ифорли ўй.
Мен кирсам ёпилсин қалбинг қафаси,
Мени юрагинга маҳкам қамаб қўй!
Икки умидвору, икки бахт талаб,
Кўнгил деган юкни юргандик ташиб,
Қайси оловларда пайвандланди қалб,
Қайси чорраҳада қолдик учрашиб.
Осмоннинг аршида битилган қисмат,
Изингдан бормоғин исботи йўқдур.
Менинг кўксимдаги нишонинг бўлса,
Сенинг нигоҳларинг ҳаммаси ўқдур!
Айғирот отидек югурди умр,
Неча гулладигу, неча бор ҳазон!
Эски сатосини чалганда тақдир,
Куйга монандликдан бошқа йўқ имкон!
Қайдан келиб қолдинг бахтнинг нафаси,
Қайси ёруғ кунда бўлдинг сен пайдо.
Қайси бир ҳуш ёққан ҳислатларимга,
Мукофотлар ила сийлади Худо!
Малика Тавфиқ
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
https://t.me/joinchat/V5iu5oCdJSgB4hAg
Қайдан келиб қолдинг бахтнинг нафаси,
Қайдан келиб қолдинг гул ифорли ўй.
Мен кирсам ёпилсин қалбинг қафаси,
Мени юрагинга маҳкам қамаб қўй!
Икки умидвору, икки бахт талаб,
Кўнгил деган юкни юргандик ташиб,
Қайси оловларда пайвандланди қалб,
Қайси чорраҳада қолдик учрашиб.
Осмоннинг аршида битилган қисмат,
Изингдан бормоғин исботи йўқдур.
Менинг кўксимдаги нишонинг бўлса,
Сенинг нигоҳларинг ҳаммаси ўқдур!
Айғирот отидек югурди умр,
Неча гулладигу, неча бор ҳазон!
Эски сатосини чалганда тақдир,
Куйга монандликдан бошқа йўқ имкон!
Қайдан келиб қолдинг бахтнинг нафаси,
Қайси ёруғ кунда бўлдинг сен пайдо.
Қайси бир ҳуш ёққан ҳислатларимга,
Мукофотлар ила сийлади Худо!
Малика Тавфиқ
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
https://t.me/joinchat/V5iu5oCdJSgB4hAg
Telegram
Iffatli ayol
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
Admin @azizim1953
@Iffatli_ayol
Admin @azizim1953
@Iffatli_ayol
#ПРЕМЬЕРА
🔥ОНАМ...
Мен ҳаммага саҳийман Она,
Қўлим очиқ яхши ёмонга...
Лекин иккита иссиқ нон олиб,
Боролмайман сизнинг томонга...
Йўл узоқмас масофа яқин,
Борсам бўлар пиёда юриб...
Гоҳ ишимни рўкач қиламан,
Виждонимга дўқ ура туриб...
Суймасларга совға саломлар,
Юборишдан қўлим толмайди...
Агар шундай қилмасам улар,
Саломимга алик олмайди...
Аммо сизга борлигим муҳим,
Қарамайсиз қўлимга ҳеч ҳам...
Ҳаялласам симлар қоқасиз,
-Омонмисан, тинчмисан болам...
Мен ўзимни ўйлайман доим,
Муз дилимни эритади ким...
Корингизга қачон ярадим,
Эслолмайман, забонларим жим...
Мен ортидан югурган дунё,
Ким-кимларни тупроққа қўйган...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...
Сиз кутасиз, менчи яллода,
Баъзан уйга тушмайди қадам...
Мен ўшаман сизни куттирган,
Оламда энг бағритош одам...
Ақлим кирди ё енгди виждон,
Бораяпман ташлаб ишимни...
Тополмайман ахир ҳеч қачон,
Сиздан содиқ, азиз кишимни...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
🔥ОНАМ...
Мен ҳаммага саҳийман Она,
Қўлим очиқ яхши ёмонга...
Лекин иккита иссиқ нон олиб,
Боролмайман сизнинг томонга...
Йўл узоқмас масофа яқин,
Борсам бўлар пиёда юриб...
Гоҳ ишимни рўкач қиламан,
Виждонимга дўқ ура туриб...
Суймасларга совға саломлар,
Юборишдан қўлим толмайди...
Агар шундай қилмасам улар,
Саломимга алик олмайди...
Аммо сизга борлигим муҳим,
Қарамайсиз қўлимга ҳеч ҳам...
Ҳаялласам симлар қоқасиз,
-Омонмисан, тинчмисан болам...
Мен ўзимни ўйлайман доим,
Муз дилимни эритади ким...
Корингизга қачон ярадим,
Эслолмайман, забонларим жим...
Мен ортидан югурган дунё,
Ким-кимларни тупроққа қўйган...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...
Сиз кутасиз, менчи яллода,
Баъзан уйга тушмайди қадам...
Мен ўшаман сизни куттирган,
Оламда энг бағритош одам...
Ақлим кирди ё енгди виждон,
Бораяпман ташлаб ишимни...
Тополмайман ахир ҳеч қачон,
Сиздан содиқ, азиз кишимни...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
#премьера
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Қайси гуноҳимнинг жазосидир бу.
Бергим келмас эди сени ҳеч кимга.
Бу қандай ташвишу, бу қандай қайғу.
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Кимдан олсам экин аламимни, айт.
Ростдан бир жиноят бўлмасдан содир,
Кел энди, яхшиси сен ёнимга қайт.
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Муштумдек жонимга дунё бермас жой.
Агар саволимга бўлмаса жавоб,
Осмонни қулатиб қўйгум ҳойнаҳой.
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Бу гапнинг сўнгида сўроқ белги йўқ.
Фироқ чархлаяпди ойболтасини,
Соғинчлар милтиққа жойлаяпди ўқ.
Сен кетма демадинг, мен ҳам сукутда,
Ва икки шахарга бошладик сафар.
Кутиб турармикин севги бекатда,
Бизлар айбдорни топкунга қадар...
Малика Тавфиқ
•┈┈┈•✿︎✦✿︎ 🌺 ✿︎✦✿︎•┈┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Қайси гуноҳимнинг жазосидир бу.
Бергим келмас эди сени ҳеч кимга.
Бу қандай ташвишу, бу қандай қайғу.
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Кимдан олсам экин аламимни, айт.
Ростдан бир жиноят бўлмасдан содир,
Кел энди, яхшиси сен ёнимга қайт.
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Муштумдек жонимга дунё бермас жой.
Агар саволимга бўлмаса жавоб,
Осмонни қулатиб қўйгум ҳойнаҳой.
Хозир ким айбдор сенсизлигимга,
Бу гапнинг сўнгида сўроқ белги йўқ.
Фироқ чархлаяпди ойболтасини,
Соғинчлар милтиққа жойлаяпди ўқ.
Сен кетма демадинг, мен ҳам сукутда,
Ва икки шахарга бошладик сафар.
Кутиб турармикин севги бекатда,
Бизлар айбдорни топкунга қадар...
Малика Тавфиқ
•┈┈┈•✿︎✦✿︎ 🌺 ✿︎✦✿︎•┈┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕМЬЕРА
🔥Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақшисиз Она...
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Борлигингиз бахтимдан дарак,
Сўзингиздан севинар юрак,
Минг яхшилар менга не керак,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Сиз бор алам менга боқмайди,
Кўзларимдан ёшлар оқмайди,
Бўлмасангиз дунё ёқмайди,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Меҳрингиздан оромда жоним,
Омад ўраб турар тўрт ёним,
Файзлидир сизла ҳар оним,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Борсиз мендан қувончлар кетмас,
Бошгинамга балолар етмас,
Қалбни армон мағлублар этмас,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Ҳамнафассиз доим ноламда,
Жолангиз бор оққан жоламда,
Сиздай инсон йўқдир оламда,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақшисиз Она...
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
https://t.me/iffatli_ayol
🔥Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақшисиз Она...
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Борлигингиз бахтимдан дарак,
Сўзингиздан севинар юрак,
Минг яхшилар менга не керак,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Сиз бор алам менга боқмайди,
Кўзларимдан ёшлар оқмайди,
Бўлмасангиз дунё ёқмайди,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Меҳрингиздан оромда жоним,
Омад ўраб турар тўрт ёним,
Файзлидир сизла ҳар оним,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Борсиз мендан қувончлар кетмас,
Бошгинамга балолар етмас,
Қалбни армон мағлублар этмас,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Ҳамнафассиз доим ноламда,
Жолангиз бор оққан жоламда,
Сиздай инсон йўқдир оламда,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақшисиз Она...
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
https://t.me/iffatli_ayol
#ПРЕМЬЕРА
🔥Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
🔥Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
#ПРЕМЬЕРА
🔥Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Эсимни танибман тинмайсиз сира,
Чарчадим болам деб айтдингиз қачон...
Мен яхши сирдошман осмондан кўра,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Кўнглингиз ичида армонлар борми,
Армонга қайдадир дармонлар борми,
Ё тилга ғурурдан фармонлар борми,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Белингиз толгандир рўзғор тошидан,
Қалбингиз тўлгандир алам ёшидан,
Ғам борми кетмаган юрак қошидан,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Ўзимни ўйлашдан тўхтадим мана,
Нодон деб ўзимга кўп қилдим таъна,
Бу фурсат қачондир келарми яна,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Ҳеч кимни эшитмай сизни тинглайман,
Оталар нимани ўйлар билмайман,
Сўзингиз устига сўзлар илмайман,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Кўк чойлар дамладим ичайлик тўйиб,
Бир онга дунёни бир четга қўйиб,
Майлига кулишиб ҳазилга йўйиб,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Сиз нима десангиз эшитаман жим,
Билсангиз ҳозирдан кўз ёшларим тим,
Отанинг дардини ким биларди ким,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Бироз кўнглингизни ёзиб оларсиз,
Толиққан вужудга ҳузур соларсиз,
Яхши тингловчиман ҳайрон қоларсиз,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
🔥Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Эсимни танибман тинмайсиз сира,
Чарчадим болам деб айтдингиз қачон...
Мен яхши сирдошман осмондан кўра,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Кўнглингиз ичида армонлар борми,
Армонга қайдадир дармонлар борми,
Ё тилга ғурурдан фармонлар борми,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Белингиз толгандир рўзғор тошидан,
Қалбингиз тўлгандир алам ёшидан,
Ғам борми кетмаган юрак қошидан,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Ўзимни ўйлашдан тўхтадим мана,
Нодон деб ўзимга кўп қилдим таъна,
Бу фурсат қачондир келарми яна,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Ҳеч кимни эшитмай сизни тинглайман,
Оталар нимани ўйлар билмайман,
Сўзингиз устига сўзлар илмайман,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Кўк чойлар дамладим ичайлик тўйиб,
Бир онга дунёни бир четга қўйиб,
Майлига кулишиб ҳазилга йўйиб,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Сиз нима десангиз эшитаман жим,
Билсангиз ҳозирдан кўз ёшларим тим,
Отанинг дардини ким биларди ким,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
Бироз кўнглингизни ёзиб оларсиз,
Толиққан вужудга ҳузур соларсиз,
Яхши тингловчиман ҳайрон қоларсиз,
Бугун дардлашайлик хўп денг Отажон...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
#ПРЕМЬЕРА
🔥Онам билан...
Тайёрланинг Онажон бугун,
Бир шахарга бориб келамиз...
Дунёдаги жамийки завқни,
Кўнглимизга солиб келамиз...
«Ресторан»лар бизга мунтазир,
Таомларнинг саралари тахт...
Қўйгин болам демангда ахир,
Сизга хизмат қилмоқлигим бахт...
«Концерт»ларми, гуллар сайлими,
Кутиб турар изларингизни...
Тортинмасдан юринг майлими,
Кўрай шодон юзларингизни...
Сизга манзур келдими шаҳар,
Фавворалар жилваси қалай...
Ўндан бирин кўрсатдим ҳали,
Кўрсатмаган жойларим талай...
Қўшиқ айтиб кўрамизми бир,
Гоҳо уйда куйлар эдингиз...
«Караоке»ми нимайдия бу,
Кирамизми нима дедингиз...
Ана юринг янгиси экан,
Қанақадир ўзбек кинони...
«Кинотеатр» деб қўйишибди,
Телевизори катта бинони...
«Бутик»ларга кириб кўрайлик,
Энг зўр кўйлак олиб бераман...
Жавонингиз ичига янги,
Кўйлакларни солиб бераман...
«Салон»га ҳам кирардик аммо,
Хизматлари шарт эмас бизга...
Кўриб шундай чиройингизни,
Ҳурлар ҳавас қилади сизга...
Суратларга тушамиз келинг,
Мухрлансин тарихга бу кун...
Арзимайди минг йил хизматим,
Бир кечалик аллангиз учун...
Энди уйга кеттик волидам,
Эртага ҳам олиб келаман...
Дунёдаги жамийки завқни,
Кўнглингизга солиб келаман...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
🔥Онам билан...
Тайёрланинг Онажон бугун,
Бир шахарга бориб келамиз...
Дунёдаги жамийки завқни,
Кўнглимизга солиб келамиз...
«Ресторан»лар бизга мунтазир,
Таомларнинг саралари тахт...
Қўйгин болам демангда ахир,
Сизга хизмат қилмоқлигим бахт...
«Концерт»ларми, гуллар сайлими,
Кутиб турар изларингизни...
Тортинмасдан юринг майлими,
Кўрай шодон юзларингизни...
Сизга манзур келдими шаҳар,
Фавворалар жилваси қалай...
Ўндан бирин кўрсатдим ҳали,
Кўрсатмаган жойларим талай...
Қўшиқ айтиб кўрамизми бир,
Гоҳо уйда куйлар эдингиз...
«Караоке»ми нимайдия бу,
Кирамизми нима дедингиз...
Ана юринг янгиси экан,
Қанақадир ўзбек кинони...
«Кинотеатр» деб қўйишибди,
Телевизори катта бинони...
«Бутик»ларга кириб кўрайлик,
Энг зўр кўйлак олиб бераман...
Жавонингиз ичига янги,
Кўйлакларни солиб бераман...
«Салон»га ҳам кирардик аммо,
Хизматлари шарт эмас бизга...
Кўриб шундай чиройингизни,
Ҳурлар ҳавас қилади сизга...
Суратларга тушамиз келинг,
Мухрлансин тарихга бу кун...
Арзимайди минг йил хизматим,
Бир кечалик аллангиз учун...
Энди уйга кеттик волидам,
Эртага ҳам олиб келаман...
Дунёдаги жамийки завқни,
Кўнглингизга солиб келаман...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#премьера
Ҳаммасига ўзинг айибдор,
Кулма эди мен томон қараб.
Кўчамизда эди нима бор,
Сочларингни чиройли тараб.
Ишон, менда зарра гуноҳ йўқ,
Кулгичларинг кўрсатма эди.
Отма эди кўзларингдан ўқ,
Энди тамом, бўлганча бўлди.
Биров сенга севсин дебдими.
Қўй дебдими бошинг балога,
Ё менга ҳам зарл кепдими,
Учраб шундай дард-бедавога.
Ҳаммасига сенсан айбдор,
Ишқ ўйинин қўйдинку бошлаб.
Ўзинг ёниб, мени ҳам обдон,
Ёқдинг, севги ўтига ташлаб.
Эртаю-кеч, шому-сахарда,
Синдирасан бошимда тўқмоқ.
Туғил эди бошқа шахарда,
Ё юз йилча мендан кейинроқ.
Мени фақат сабабчи билиб,
Нималардан нолийсан доим.
Сени бунча чиройли қилиб,
Яратмасин эди Худойим.
Малика Тавфиқ ✍
https://t.me/iffatli_ayol
Ҳаммасига ўзинг айибдор,
Кулма эди мен томон қараб.
Кўчамизда эди нима бор,
Сочларингни чиройли тараб.
Ишон, менда зарра гуноҳ йўқ,
Кулгичларинг кўрсатма эди.
Отма эди кўзларингдан ўқ,
Энди тамом, бўлганча бўлди.
Биров сенга севсин дебдими.
Қўй дебдими бошинг балога,
Ё менга ҳам зарл кепдими,
Учраб шундай дард-бедавога.
Ҳаммасига сенсан айбдор,
Ишқ ўйинин қўйдинку бошлаб.
Ўзинг ёниб, мени ҳам обдон,
Ёқдинг, севги ўтига ташлаб.
Эртаю-кеч, шому-сахарда,
Синдирасан бошимда тўқмоқ.
Туғил эди бошқа шахарда,
Ё юз йилча мендан кейинроқ.
Мени фақат сабабчи билиб,
Нималардан нолийсан доим.
Сени бунча чиройли қилиб,
Яратмасин эди Худойим.
Малика Тавфиқ ✍
https://t.me/iffatli_ayol
#премьера
Кечиб олий фармонларидан,
Тушиб ғурур осмонларидан,
Қайтиб хижрон томонларидан,
Бизгинани соғиндиларми?
Турналардек қайгадир учиб,
Ишқимиздан бутунлай кечиб,
Соғинмаймиз дея онт ичиб,
Яна бизни соғиндиларми?
Меҳримизнинг тутиб хумори,
Дардларига топмайин дори,
Бўлолмайин ўзганинг ёри,
Наҳот бизни соғиндиларми?
Кетгандилар орани узиб,
Орзуларнинг қасрини бузиб,
Энди қайтиш режасин тузиб,
Бизгинани соғиндиларми?
Биз ўтинсак, қилгандилар ноз,
Севгимизни билгандилар оз,
Ўтмай бир қиш, ўтмай битта ёз,
Дарров бизни соғиндиларми?
Синган шиша бўларми бутун,
Олов ўчиб, қолганда тутун,
Биз соғинмай қўйганда нечун,
Энди бизни соғиндиларми?
Малика Тавфиқ ✍
https://t.me/iffatli_ayol
Кечиб олий фармонларидан,
Тушиб ғурур осмонларидан,
Қайтиб хижрон томонларидан,
Бизгинани соғиндиларми?
Турналардек қайгадир учиб,
Ишқимиздан бутунлай кечиб,
Соғинмаймиз дея онт ичиб,
Яна бизни соғиндиларми?
Меҳримизнинг тутиб хумори,
Дардларига топмайин дори,
Бўлолмайин ўзганинг ёри,
Наҳот бизни соғиндиларми?
Кетгандилар орани узиб,
Орзуларнинг қасрини бузиб,
Энди қайтиш режасин тузиб,
Бизгинани соғиндиларми?
Биз ўтинсак, қилгандилар ноз,
Севгимизни билгандилар оз,
Ўтмай бир қиш, ўтмай битта ёз,
Дарров бизни соғиндиларми?
Синган шиша бўларми бутун,
Олов ўчиб, қолганда тутун,
Биз соғинмай қўйганда нечун,
Энди бизни соғиндиларми?
Малика Тавфиқ ✍
https://t.me/iffatli_ayol
#премьера
Ишққа алиштирдим ҳаловатимни,
Тонгларни соғиниб яшадим бедор.
Ишон, қайси юртда топсанг ҳам паноҳ,
Тошкентда сенинг бир жиноятинг бор.
Шеъримдан оламан ўчимни яна,
Ва безор қиламан кўзимни йиғлаб.
Юракда типирлаб ётган каптарнинг,
Синиқ қанотини қўяман боғлаб.
Юзимдан ҳеч нарса сезмайди ҳеч ким,
Табассум юқтириб кўрган кишимга.
Фақат аралашиб қўйдингда бекор,
Ўша севмоқ деган қалтис ишимга.
Кутмоғу, ёзмоқми қисматим энди,
Қоғозлар тирналиб нолир қаламдан,
Умидим йўлинга тошдек тўшалиб,
Сочларим оқариб кетди аламдан.
Жони йўқ вужуд ҳам юраркан тирик,
Ҳавосиз қолса ҳам оларкан нафас.
Аллоҳим не синов берса-берсину,
Иккимиз бир ерга жамламаса бас.
Ишққа алиштирдим ҳаловатимни,
Тонгларни соғиниб яшадим бедор.
Ишон, қайси юртда топсанг ҳам паноҳ,
Тошкентда сенинг бир жиноятинг бор....
Малика Тавфиқ
https://t.me/iffatli_ayol
Ишққа алиштирдим ҳаловатимни,
Тонгларни соғиниб яшадим бедор.
Ишон, қайси юртда топсанг ҳам паноҳ,
Тошкентда сенинг бир жиноятинг бор.
Шеъримдан оламан ўчимни яна,
Ва безор қиламан кўзимни йиғлаб.
Юракда типирлаб ётган каптарнинг,
Синиқ қанотини қўяман боғлаб.
Юзимдан ҳеч нарса сезмайди ҳеч ким,
Табассум юқтириб кўрган кишимга.
Фақат аралашиб қўйдингда бекор,
Ўша севмоқ деган қалтис ишимга.
Кутмоғу, ёзмоқми қисматим энди,
Қоғозлар тирналиб нолир қаламдан,
Умидим йўлинга тошдек тўшалиб,
Сочларим оқариб кетди аламдан.
Жони йўқ вужуд ҳам юраркан тирик,
Ҳавосиз қолса ҳам оларкан нафас.
Аллоҳим не синов берса-берсину,
Иккимиз бир ерга жамламаса бас.
Ишққа алиштирдим ҳаловатимни,
Тонгларни соғиниб яшадим бедор.
Ишон, қайси юртда топсанг ҳам паноҳ,
Тошкентда сенинг бир жиноятинг бор....
Малика Тавфиқ
https://t.me/iffatli_ayol
Telegram
Iffatli ayol
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
Admin @azizim1953
@Iffatli_ayol
Admin @azizim1953
@Iffatli_ayol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕМЬЕРА
🔥ОНАЖОН...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Лолалар ранг олган юзи нурлигим,
Сўзлари шифойим кўнгли дурлигим,
Фариштам ўзингиз ҳусни ҳурлигим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гуллар ундиргансиз пайҳонингиздан,
Айланай қалб деган сайҳонингиздан,
Жаннат ҳиди келар райҳонингиздан,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гоҳо ранжитганман бағрим ўяйми,
Хатоларим ёшлик томон йўяйми,
Қучоқлаб қўяйми ўпиб қўяйми,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Миннат нелигини билмаган мардим,
Мен билан экансиз йўқ бирор дардим,
Бўлсангиз кўнглимда бўлмайди гардим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
. https://t.me/iffatli_ayol
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🔥ОНАЖОН...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Лолалар ранг олган юзи нурлигим,
Сўзлари шифойим кўнгли дурлигим,
Фариштам ўзингиз ҳусни ҳурлигим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гуллар ундиргансиз пайҳонингиздан,
Айланай қалб деган сайҳонингиздан,
Жаннат ҳиди келар райҳонингиздан,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гоҳо ранжитганман бағрим ўяйми,
Хатоларим ёшлик томон йўяйми,
Қучоқлаб қўяйми ўпиб қўяйми,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Миннат нелигини билмаган мардим,
Мен билан экансиз йўқ бирор дардим,
Бўлсангиз кўнглимда бўлмайди гардим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
. https://t.me/iffatli_ayol
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕМЬЕРА
🔥Койийверма акамни дунё...
Койийверма акамни дунё,
Юришади ишлари ҳали...
Қўллари тош остида эмас,
Келар унга омадлар гали...
Койийверма акамни дунё,
Далда бўлгин бошини сила...
Бағрингда не яхшилик бўлса,
Ҳаммасини акамга тила...
Койийверма акамни дунё,
Ўзи анча ўксиб юрибди...
Мен ишондим сен ҳам ишонгин,
Уни бахтлар кутиб турибди...
Койийверма акамни дунё,
Ҳеч не келмас қўлидан дема...
Аллоҳ берса омади кулса,
Қилмишингдан пушаймон ема...
Койийверма акамни дунё,
Ҳар ёнидан чоҳлар чиқариб...
Йигит боши тик турар экан,
Қолиб кетмас бундайин ғариб...
Койийверма акамни дунё,
Аламлардан чарчаган толган...
Тепкилама йигит йиқилса,
Турса дунё пойида қолган...
Койийверма акамни дунё,
Севганлари билан синама...
Ёри унга далдалар бўлсин,
Ишончсизлик билан қийнама...
Койийверма акамни дунё,
Келар бир кун омадлар гали...
Меҳнатлари самара берса,
Унга хизмат қиласан ҳали...
Кoйийверма акамни дунё...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
🔥Койийверма акамни дунё...
Койийверма акамни дунё,
Юришади ишлари ҳали...
Қўллари тош остида эмас,
Келар унга омадлар гали...
Койийверма акамни дунё,
Далда бўлгин бошини сила...
Бағрингда не яхшилик бўлса,
Ҳаммасини акамга тила...
Койийверма акамни дунё,
Ўзи анча ўксиб юрибди...
Мен ишондим сен ҳам ишонгин,
Уни бахтлар кутиб турибди...
Койийверма акамни дунё,
Ҳеч не келмас қўлидан дема...
Аллоҳ берса омади кулса,
Қилмишингдан пушаймон ема...
Койийверма акамни дунё,
Ҳар ёнидан чоҳлар чиқариб...
Йигит боши тик турар экан,
Қолиб кетмас бундайин ғариб...
Койийверма акамни дунё,
Аламлардан чарчаган толган...
Тепкилама йигит йиқилса,
Турса дунё пойида қолган...
Койийверма акамни дунё,
Севганлари билан синама...
Ёри унга далдалар бўлсин,
Ишончсизлик билан қийнама...
Койийверма акамни дунё,
Келар бир кун омадлар гали...
Меҳнатлари самара берса,
Унга хизмат қиласан ҳали...
Кoйийверма акамни дунё...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#премьера
Мана яна келиб бўлди куз,
Маюс тортиб бўлди боғларим.
Қизиқ, сени кутяпман ҳануз,
Ва ўчмади кўнгил доғларим.
От минган вақт устаси фаранг,
Ундан ўтар чавандоз ҳам йўқ.
Рости яшаб юрибман аранг,
Елкам тўла хижрон отган ўқ.
Баҳор билан сўлди умидлар,
Илинжларни олиб кетди ёз.
Омон қолсам агар қиш қадар,
Бошқа севмай қўярдим холос.
Мана яна осмонлар булут,
Кетмоқдалар турналар учиб.
Еру-само фақат сен бўлсанг,
Мен қайларга кетайин кўчиб...
Мана яна келиб бўлди куз,
Қарсак чалиб ёғади ёмғир.
Сен ҳам келмоқ режасини туз,
Жуда ёмон соғиндим ахир!
Малика Тавфиқ
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️
Dostlarga ulashing🙌👻
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
. https://t.me/iffatli_ayol
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Мана яна келиб бўлди куз,
Маюс тортиб бўлди боғларим.
Қизиқ, сени кутяпман ҳануз,
Ва ўчмади кўнгил доғларим.
От минган вақт устаси фаранг,
Ундан ўтар чавандоз ҳам йўқ.
Рости яшаб юрибман аранг,
Елкам тўла хижрон отган ўқ.
Баҳор билан сўлди умидлар,
Илинжларни олиб кетди ёз.
Омон қолсам агар қиш қадар,
Бошқа севмай қўярдим холос.
Мана яна осмонлар булут,
Кетмоқдалар турналар учиб.
Еру-само фақат сен бўлсанг,
Мен қайларга кетайин кўчиб...
Мана яна келиб бўлди куз,
Қарсак чалиб ёғади ёмғир.
Сен ҳам келмоқ режасини туз,
Жуда ёмон соғиндим ахир!
Малика Тавфиқ
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️☁️
Dostlarga ulashing🙌👻
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
. https://t.me/iffatli_ayol
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿