Мен сени кўзим билан севмадим, чунки кўзлар қачондир нурдан қолади.
Мен сени юрагим билан севмадим, сабаби юрак уришдан тўхтайди.
Мен сени руҳим билан севдимки, руҳлар биздан олдин ҳам таниш бўлган ва биздан сўнг ҳам таниш бўлурлар.
©Мавлоно Румий.
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
Dostlarga ulashing 🙌 🫶
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
. https://t.me/iffatli_ayol
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Борингизча қабул қилганга борингизни беринг! ❤️
┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://t.me/iffatli_ayol
┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://t.me/iffatli_ayol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрни гўзал қиладиган уни аёли, аёлни гўзал қиладиган унинг эри☝️
Ўз жуфтингизга юбориб қўйинг
❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️
https://t.me/iffatli_ayol
Ўз жуфтингизга юбориб қўйинг
❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️
https://t.me/iffatli_ayol
Хиёнатга чидолмай уз жонига касд килган сулув келин..
(Ta'sirlantiruvchi voqea)
Қишлоғимизда бир дарё бор. Унинг зилол суви шиддат билан оқади. Ҳар тонг дарёга, ястаниб ётган адирга, паст тепаликларга суқланиб боқаман. Кенг қишлоғимнинг ҳуснидан асло тўймайман. Баланд тоғлар томонга термилганимда дарё ёнидаги тик қояга кўзим тушиши ҳамон негадир кўнглим ғалати бўлади. Баъзан сирли куч мени ўша томонга тортаётгандай туйилади. Бир куни унинг ёнида ўтаётиб, аёл кишининг овозини эшитдим. У “Хиёнаткор” дегандай бўлди. Бувамга бу ҳақда айтгандим, у сирли қоя ва мен эшитган ўша сирли товуш ҳақда сўзлаб берди:
— Бу қояда Ойжамолнинг руҳи яшайди, болам. У мана шу қишлоқда ўсган сулув қиз эди. Ота-онаси эрта ўлиб кетгани учун бувисининг қўлида улғайди. Гўзал қизга бадавлат оиланинг ўғли уйланди. Унинг исми Нодир эди. Келин бўлиб тушган хонадонида ҳеч кими йўқ етим қизни одам ўрнида кўрмасдилар. Бечорагинанинг ҳатто қайнона-қайнотаси, қайнсингиллари, эри билан бир дастурхонда ўтиришга ҳақи йўқ эди. Камсуқум қиз хизматкорлар билан бирга овқатланса-да, кун бўйи ҳақоратлар эшитса-да, эрига бу ҳақда айтмас ва ўз ҳолидан нолимасди. Бироқ кўп ўтмай, арзанда ўғилнинг ишқи қишлоққа ишга келган чиройли дўхтир қизга тушди-ю, Oйжамолга бўлган муҳаббати сўнди.
Инобатхон ҳам қадди-қомати келишган эди, у Нодирга аввалига кўз сузибди-ю, кейин то хотинидан қутулмагунча унга турмушга чиқмаслигини айтиб, учрашмай қўйибди. Энди арзанданинг Ойжамолни кўрарга кўзи йўқ эди. У хотинининг оғироёқлигини андиша қилмай, урадиган ва таҳқирлайдиган одат чиқарди. Бироқ эри бошқаларга қўшилиб, унга қанчалик ёмон муносабатда бўлмасин, аёл уйдан чиқиб кетмади. Дарғазаб эр эса ўзини қўярга жой тополмасди. Ахийри у иблиснинг гапига кириб, даҳшатли режа тузди.
Ойжамолнинг овқатига заҳар солди. Лекин келинчакнинг жони сабил экан. У ҳомиласидан айрилди-ю, бироқ тирик қолди. Аммо сулувдан ниҳоятда бадбашара аёлга айланди. Ниятига етолмаган Нодир тағин кутишга қарор қилди. У хотинига ўзини гўё боласидан айрилганига ва юзи хунуклашганига куйингандай кўрсатди-ю, бироқ йўлига тўғаноқ бўлаётган аёлидан қутулишга астойдил бел боғлади. Кейин эшитишимизча, у хотинини дарё томонга олиб бориб, ўша тик қояга чиқишга ундабди. Ўзи ҳам у билан бирга кўтарилибди. Ойжамол эрининг кўнглидаги чиркин ниятидан бехабар эди.
Аёл ортига ўгирилишга улгурмабди ҳам, бераҳм эркак уни дарёга итариб юборибди. Бу сафар аёл омон қолмади. Унинг танасини дарёнинг шиддатли суви оқизиб кетибди. Нодир эса Ойжамолнинг маросимларини ўтказиши билан Инобатхонга уйланди. Бундай дабдабали тўйни ҳеч ким кўрмаганди. Бироқ чимилдиққа кирган куёв келиннинг юзидаги пардани кўтариб, юраги ёрилишига оз қолибди. Инобатнинг гўзал юзи ўрнига бадбашара Ойжамолни кўриб, бақириб юборибди.
Аёл эса:
— Хиёнаткор! Хиёнаткор! Хиёнаткор! — дея такрорлаётгандай бўларкан.
Нодир жонҳолатда эшик томонга отилибди. Аммо эшик ўлгур ҳадеганда очилмабди. Ойжамолнинг қўллари эса уни орқага тортибди. Нодирнинг кўзига бадбашара юздан бошқаси кўринмабди. У ортига ўгирилибди ва келинчакни бўға бошлабди. Жонсиз тана ерга йиқилганида эса Нодир не кўз билан кўрсинки, у Инобат экан. Яқинлари фожиани кўриб, даҳшатдан қотиб қолишибди. Нодир эса гўё телбадай дарё томонга отилибди. Уни Ойжамолнинг овози ўша ёққача таъқиб этиб борибди. Золим эр тик қояга чиқибди-ю, қайғу-алам ичра ўзини сувга отибди. Айтишларича, ҳозир ҳам Ойжамолнинг безовта руҳи шу тик қоя атрофларида изғиб юрар экан.
Мен бу ҳикояни эшитарканман, дунёга келиб, кун кўрмай кетган аёлга ачиндим. Ҳар сафар тик қояга тикилганимда ғамгин аёл қиёфасини кўргандай бўламан…
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

💥КУНДОШЛАР. 1-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА.
Кўпқаватли уйларнинг бирида эр-хотин уришарди. Одатий жуфтликларнинг жанжали дерсиз? Йўқ, буларники бироз бошқачароқ. Эр-хотин фарзандларининг қулоғидан йироқ дебми, ё вазият туфайлими, ётоқхонада ғижиллашишарди. Каравот устига сочилган кийимларнинг деярли ҳаммаси эркакларники. Шкафдаги титилган кийимлар ҳам худди шундай. Жаҳл отига минган эр - Аббос қўлида сумка билан эшик ёнида гўё тоғни талқон қилгани кетаётгандек мағрур ва кеккайган ҳолда турарди. Унинг қисиқроқ кўзлари ғазабдан янаям юмилган, турк сериалларидаги эркакларники каби салгина ўсган мўйлов ва соқоли узунчоқ юзини янаям қаримсиқ кўрсатар, сочи ва қалин қошларига бироз оқ оралаганди. У бизга ва хотини Матлубага номаълум, ўзига эса кундай равшан бўлган жойга кетмоқчи. Матлуба унинг қўлидаги сумкага маҳкам ёпишиб олган. Сумка пастга осилиб тургани учунми ёки Матлуба азбаройи эрига ялинаётганиданми тиззалаб олган. Кўзлари ёшли. Унинг бўялган бўлса-да, бироз оқаргани сезилиб турган сочлари тўзғиган, бепардоз юзи гарчи у энди қирқдан ошган бўлса-да, элликка яқинлашиб қолган аёлдек кўринар, бир қараганда на қоши, на кўзлари жалб қиладиган кўримсизгина жувон эди.
- Дадаси, кетманг. Ундай қилманг, эшитган одамлар нима дейди? Болаларингиз нима қилади? – Матлуба анчадан буён кўз ёш тўкканидан бурини “шўрқ” эткизиб тортиб олди. - Майли, мени ўйламанг, болаларни ўйланг... Шарманда қилманг, бизни.
- Шунча сабр қилдим. Чидадим. Ажрашамиз дедим-ку! – тишланиб жавоб берди Аббос. - Бўлди, тугади ҳаммаси...
Матлуба сумкани қўймасдан, осилиб олганча эзилиб йиғлади. Жуфти қаршисида тиз чўккандек турарди у.
- Нега? Нима учун? Айбим нима? Айбим сизни ўйлаганим, болаларингизни ўйлаганим, уйим-жойим деб куйиб ёнганимми?
Аббос аёлига нафрат билан қаради. Сумкани силтаб тортиб олиб, икки қадам эшик томон юрди. Матлуба қўрқиб кетдими, сумкага баттар йиғлаб ёпишди:
- Дадаси, дадаси... Илтимо-о-ос, жо-о-он дадаси-и-и, унақа қилманг. Мен болаларингизга нима дейман? Адо бўлади, улар... Гулҳаёга совчи келиб турибди, эшитган қулоққа ёмооон! Эсингизни йиғинг, дадаси...
Аббос уҳ тортди. Алам билан ютинди. Матлубага дунёдаги энг жирканч нарсага қарагандек юзини буриштириб қаради:
- Яшолмайман сен билан, кўргани кўзим йўқ!
- Майли, кўринмайман кўзингизга. Уйдалигингизда ошхонада ўтираман, кечаси сиз ухлаганингиздан кейин ётоқхонага кираман, - шўрлик аёл эрини олиб қолиш учун ҳамма нарсага тайёрдек эди. - Майли... менга қараманг, мен билан ишингиз бўлмасин. Фақат... болаларингизнинг кўз ўнгида бўлиб туринг.
* * *
Жанжал бўлаётган ётоқхонани биттагина девор ажратиб турган кичикроқ хонада Умид ўтирарди. Умид уларнинг уч қиздан сўнг тилаб олган ёлғиз ўғли. Шу чоққача унинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлганини хонасига қўйилган ҳашамдор каравот, стол-стул, ингичка экранли компьютер ва мусиқани баландроқ чиқариб берадиган ялтироқ колонкалардан ҳам билса бўларди. Умид каравотида ўтирар, чўзинчоқ юзи ва отасиники каби қалин қошларининг ҳолатидан жаҳлдами, хомушми, паришонми билиш қийин. Мушт бўлиб тугилган қўллари ва аниқ эшитилиб турган онасининг овозидангина унинг ғазабда эканлигини англаш мумкин. Матлуба ҳар қандай юракни ўртаб юборадиган овозда йиғламсираб гапирарди:
- Кундузи майли уникида яшанг, майли нималарнидир болаларингизга баҳона қилиб, ўшаникида қолсангиз ҳам майли. Фақат... қизларингиз билмасин, уларни узатиб олайлик. Бўй етиб қолди, ахир...
Умид алам билан ютинди, пишқириб нафас олди.
* * *
Аббос Матлубанинг сўзларидан сўнг жим қолди. Матлубанинг ҳам мажолсиз қўллари сумканинг тутқичига озодлик берди. Аммо ўзи ўша тиззалаган ҳолатда қилт этмай ўтирарди. Аббос яна унга нафрат билан қаради. Эрининг нигоҳини сезган Матлуба ёшли кўзларини унга тикди:
- Қизларингизни узатиб олайлик, кейин майли...
- Нима? Қизларингни узатиб бўлгунингча мен билан яшанг демоқчимисан? – Аббоснинг капалаги учди.
Давоми бор...

- Бошқа чорамиз, йўқ дадаси. Агар ҳозир сиз кетсангиз, ажрашсак, қизларингизни ҳеч ким сўрамайди. “Ота-онасининг аҳволи бу бўлса, қизлари қанақа бўларди”, дейди. Битта ўша манжалақи... ни.. деб... Қизларингизни бахтсиз қилмоқчимисиз? Илтимос, қизларингиз учун рози бўлинг...
Матлубанинг “манжалақи” деган гапидан Аббос титраб кетди. Бурун катаклари йириклашди. Жаҳли отига миниб эшик томон юра бошлади. Матлуба энди унинг оёқларига ёпишди.
- Шошманг, шошманг дадаси... Бўлмаса...
Аббос тўхтади. Матлуба ўрнидан туриб, жаҳл билан кўз ёшини артаркан, эрига тик боқди:
- Болаларингизга ҳаммасини ўзингиз айтиб кетинг. Мендан сўрашса, айтолмайман!
Аббос анқайиб унга қараб қолди. Матлуба оғир ютинди.
- Нима? Калланг жойидами, сенинг? Мен нима дейман, болаларга?
- Мен нима дей? Қилғилиқни қилаётган сиз-ку! “Отангизнинг салкам сизлар тенги ўйнаши бор, у билан яшамаса, ўлиб қолади. Кетди, энди биз бир кунимизни кўрамиз. Сизлар ҳам энди отангизнинг касрига қолиб қари қиз бўлиб ўтириб қоласиз ёки хотини ўлган қари эркаклар сўратади”, дейми?
- Оғзингга қараб гапир! – деди Аббос қўрқиб кетганидан.
- Нима деб ўйловдингиз? Нима дейишим керак? Агар ҳозир кетсангиз, сизни деб қизларингиз бахтсиз бўлиши тайин. Ҳеч ким сўраб келмайди. Ё хотини ўлган сўрайди, ё иккинчи хотинликка сўрашади. Бор гап бу.
Аббос аёлининг гапларидан ўйга толди. Матлуба бундан жонланди.
- Дадаси, майли болаларингиз ҳаққи, менга уч йил муҳлат беринг. Уч йилда уларни узатаман, кейин қаёққа кетсангиз кетаверинг.
Аббоснинг кўзлари катта-катта бўлади. Аёлининг юзига гапига тушунмагандек гарангсиб қаради.
- Нима? Уч йил? – деди кейин довдираган ҳолда. - Сен билан яна уч йил яшашимни сўраяпсанми?
- Майли, дадаси, майли. Бир йил... Бир йил сабр қилинг. Бир йил одамлар кўзида бахтли оила бўлиб яшаб турайлик, шу бир йил ичида мен учта қизингизни ҳам узатаман. Илтимос, дадаси, қизларингиз ҳаққи!
Аббос жаҳлдан пишқиргудек бўлиб, Матлубага яқин келди. Кўрсатгич бармоғини аёли бурни тагига олиб келиб ниқтади:
- Бир йил, эсингда бўлсин, бир йил дединг!
- Хўп, эсимда туради... Бир йилдан кейин кетасиз... – ҳиққилаб жавоб берди Матлуба ҳам.
Аббос қўлидаги сумкани каравотга нафрат билан ирғитди ва жаҳл билан эшикни тепиб очиб, чиқиб кетди.
Матлуба бўридан қутулган қуёндек дир-дир титрар, тиззалари устидаги бармоқлари эса кекса кампирнинг хаста бармоқларидек қалтирарди. У ҳолсиз оёқларини чўзди. Қотиб қолган тиззаларини силаркан, яна унсиз йиғлади. Ўзига ўзи гапирди.
- Нималар қилиб қўйдим? Нималар қилдим? Бир йилда уч қизимни қандай узатаман?
* * *
Кўпқаватли уйлар олдида терли русумдаги машиналар тартибсиз турарди. Ўзи яшайдиган подъезддан югургудек чиққан Аббос машиналарга кўз югуртирди. Чўнтагига қўл суқди. Чўнтаги бўш. Атрофга яна аланглайди. Машиналар орасида битта бўш жой бор. Унинг машинаси йўқ. Аббос уҳ тортганча, телефонини қўлига олди.
* * *
Катта шаҳарнинг кўчалари тирбанд ва серқатнов. Мана шу тиқилинч кўчаларнинг бирида оппоқ спарк русумли машина ҳам кетиб борарди. Автоуловни Аббоснинг энг кичкина қизи – Гулранг бошқариб кетяпти.
Тим қора сочлари ёйилган, чарос кўзлари кундузи ҳам йўлни ёритгудек чақноқ, қора қошлари бироз кўтарилган, оппоқ, лўппи юзларида табассум. Мусиқани баланд қўйиб олган, кайфияти чоғ. Эшитаётган қўшиғи телефонидан улангани боис бирдан уни ўчиб, телефон қўнғироғи янграй бошлади. Гулранг ёнидаги ўриндиқда турган телефонига қараркан, бир ютиниб олди. Чиройли кўзлари катта-катта бўлди:
- Худо дадам... Энди нима қиламан?
Қиз дарҳол машинани йўл четига олди. Унгача табиийки, алоқа ҳам узилди. Гулранг эса гўё телефонидан отаси чиқиб келадигандек қўрқув билан тикилиб турарди. Шу пайт отаси қўнғироқ қилди. Қиз қўрқа-писа яшил белгини босди.
- Гулранг қаердасан? Машинани қаёққа олиб кетдинг, яна? – овозидан Аббос жуда асабий эди.
Гулранг бир чуқур нафас олиб олди-ю, кейин жавоб берди.

- Дадажон, ассалому алайкум!
- Қаердасан, деяпман? Нега олиб кетдинг, машинани?
Гулранг дадасига нима деб жавоб беришни билмай атрофга жавдираб қаради. Кўзи ариқ ёқада машина юваётган болаларга тушди. Қувончдан чарос кўзлари ёнди:
- Машинани ювдиргани олиб чиқдим, дадажон. Кир бўлиб кетган экан. Ҳозир олиб бораман, дадажон. Ювиб бўлай дейишди.
- Тезроқ кел!
- Хўп бўлади, дадажон.
Алоқа узилди. Гулранг бир зум жим қолди. Кейин осмонга боқди. Кўзларни юмди.
- Художон, ёлғон гапирмадим, қасамимни бузмадим. Ростдан ҳам ювдираман, машинани. Ёлғон гапирмадим, Художон...
Қиз кейин кўзларини очиб, сал наридаги машина юваётган болаларга диққат билан қаради. Сўнг машинасини уларнинг ёнига ҳайдади. Машинадан тушиб, бўйнини чўзганча болаларни битта-битта кузатди. Иккита 14-15 ёшлардаги болалар иккита машинани ювяпти. Битта 8-9 ёшлардаги болакай эса Гулрангнинг олдига югуриб келарди.
- Опа, машинангизни ювиш керакми?
Гулранг бир болага, кейин яна атрофга аланглади.
- Ювиб берайми, опа? – тағин сўради болакай.
- Сендан каттароқ бола йўқми? – болакайнинг машини ювишига ишонқирамади Гулранг. Аммо хафа қилмаслик учун бошқача гапирди. - Шошяпман, тезроқ ювиш керак.
- Тез юваман, опа... Илтимос, ювай... Илтимо-о-ос...
Гулранг болага ҳайрон бўлиб қаради. Раҳми келди.
- Нега илтимос қиляпсан? Пул шунчалар керакми, сенга?
Болакай ерга қаради. Гулранг жилмайди.
- Майли, ювақол. Ўзим ёрдамлашаман. Қанча билан ювасан?
- Ўн минг...
- Ўзим ҳам ёрдам бераман, шунинг учун сенга саккиз минг бераман, хўп. Пулим камроқ эди-да.
- Майли, опа. Мен шампун ва латтани олиб келай. Сиз машинангизни четга, ариққа яқинроқ қўйинг.
Болакай келган томонига югуриб кетди. Гулранг унинг ортидан кулиб қарганча машинага ўтирди.
* * *
Матлуба ҳамон ётоқхонасидан чиқмаган, паришон ўтирарди. Кўзлари қизарган, нам. Дили хуфтон. Тинмай хўрсинади. Шу онда эшик очилиб хонага Умид кириб келди. Матлуба ўғлига ялт этиб қаради. Йиғлагани ёдига тушдими, юзларини ишқалаб, кўзини артиб сездирмасликка тиришди. Умид тўғри келиб онасини қучоқлади. Матлуба кўнгли бузилди. Ўзи билмаган ҳолда яна унсиз йиғлай бошлади. Умиднинг юзида ғазаб ва нафрат ҳукмрон:
- Нега ялиндингиз? Нега кетавер, демадингиз? Йўқолиб кетсин, ўша бузуқнинг ёнига!
Матлуба бошини кўтариб, ўғлига ёшли кўзларини тикди.
- Унақа дема, ўғлим. Отанг у. Оталарни унақа деб бўлмайди.
- Ота бўлса, ўйламайдими, бизни? Индаманг, кетсин! Ўшанинг болаларини боқсин!
- Ундай дема, болам. Отанг кетса, қандай кун кўрамиз? Одамлар нима дейди? Катта опангнинг контракти бор, Гулюз, Гулранг, сенинг репетиторларинг бор, - Матлуба беихтиёр ўғлининг юзини силади. - Футболинг бор. Опаларингни узатишим керак. Отанг кетса, сизларнинг ўқишларинг, ҳаётларинг нима бўлади?
- Ҳадемай ўзим пул топаман, - ишонч билан деди Умид. - Ўшанда бу отанинг кераги бўлмайди!
-Ундай дема. Оталар ҳақида ундай деб бўлмайди, дедим-ку сенга. Умиджон... опаларингга айтма... Билмасин, улар... Хўп болам...
Умид “Хўп” дегандек бош силкиди.
* * *
Аббос ва Матлубанинг энг катта қизи Гулҳаё оиланинг омад калити. У турли бичимдаги кўйлакларнинг андозасини яратди-ю, отасининг иши юришди. Йиллаб ижара уйда яшаган кунлари ортда қолиб, чиройли бичимдаги кўйлаклар ортидан янги, кенг ва катта уй олишди. Шунданми, Аббос Гулҳаёни доим изланишга ундайди. Иши юришганиданоқ пойдевор қурди: кичкинагина тикув цехи! Гулҳаё бичишга қийналмаслиги, янаям тўғрироғи, ишлари унумли бўлиши учун бирданига юзлаб кўйлакларнинг бичимини кеса оладиган автомат кесгич ҳам чангалида. Ўша-ўша Гулҳаё бетакрор андозалар асосида турли аёллар либосларини бичади, цехдаги олти нафар қиз эса уни тикиб беради. Аббос эса уларни бозорга олиб бориб улгуржи тарқатади.
Бугун ҳам Гулҳаё одатдагидек дарсдан чиқиб цехга келди. Эгнида оқ халат, сочига қалам қистирилган. Қўлига кеча чизган андозасини олиб, қайта кўряпти. Кеча шошилинчда қилган хатосини англади шекилли, сочидан қаламни олиб, андозанинг четидан чиза бошлади.

-Сенга бир савол бераман.
- Ҳўп, қани?
- Фақат бир шартим бор.
- Қанақа шарт?
- Агар саволимни топа олмасанг, менга турмушга чиқасан.
- Агар топсамчи?
- Унда илож қанча? Мен сенга уйланаман.🍃
ХАЙИРЛИ ОҚШОМ АЗИЗЛАРИМ!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Аёлимга бўлган меҳр, муҳаббатимни фарзандим билиши керакми?
Видео фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг!