Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биринчи #инфографика #янгилойиҳа
♾1995 йил 21 декабрда қабул қилинган (амалдаги) ва 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган (янги қабул қилинган) "Меҳнат кодекси" ўртасидаги фарқларни таққосладик.
Қўриб чиқиб, ўз фикрингизни билдирсангиз хурсанд бўлардик!
ℹ️Каналга уланиш
♾1995 йил 21 декабрда қабул қилинган (амалдаги) ва 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган (янги қабул қилинган) "Меҳнат кодекси" ўртасидаги фарқларни таққосладик.
Қўриб чиқиб, ўз фикрингизни билдирсангиз хурсанд бўлардик!
ℹ️Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биринчи #видео #янгилойиҳа
Ўзбекистонда 2017-2022 йилларда ўртача иш хақининг соҳалар кесимида ўзгариши тўғрисида ролик!
Манба: www.stat.uz
📹 youtube 💬 facebook 📸 instagram
✅ @huquqshunosminbari
Ўзбекистонда 2017-2022 йилларда ўртача иш хақининг соҳалар кесимида ўзгариши тўғрисида ролик!
Манба: www.stat.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биринчи #савол #жавоб
❓ Савол: Ишсизлик нафақаси қанча муддатларда тўланади ва миқдори қандай?
♾ Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
↪️ Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
⏰ Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.
➡️ Ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс иш қидириши ва ишга жойлаштиришга доир йўлланма (ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома) ёхуд касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга йўлланма олиш учун 2 ҳафтада камида 1 марта маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши шарт.
😵💫 Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги 1 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади.
🛡 Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоизда белгиланади.
🕐 Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:
🟢 ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга - аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
⏳ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;
🟢 илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.
✅ @huquqshunosminbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM