Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
2.31K subscribers
174 photos
20 videos
32 files
406 links
Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал

www.youtube.com/@huquqshunosminbari

www.facebook.com/huquqshunosminbari

www.instagram.com/huquqshunosminbari

Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot

https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari
Download Telegram
#муҳим #сайлов #компенсация

🔔Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 13 августда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир айрим масалалар тўғрисида"ги 1365-сонли қарорига қабул қилинган.

💰Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ сайлов комиссияларининг аъзоларига бир марталик компенсация миқдорлари қуйидаги миқдорларда тўлаб берилади.

👉Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари;

👉Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 баравари;

👉Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари;

👉участка сайлов комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,2 баравари;

👉участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари;

👉участка сайлов комиссияларининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,7 баравари миқдорида амалга оширилади.

📁Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига 3 кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.

📯Бугунда кунда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1 050 000 сўмни ташкил қилса, 2024 йил 1 окятрбдан 1 155 000 сўмни ташкил қилади

telegram |youtube |instagram |facebook
"Зувала" корхонасида жамоа шартномаси кучга кирди. Иш берувчи ушбу жамоа шартномасини неча кундан кечиктирмай ходимларни имзо қўйдириб таништириши шарт?
Anonymous Quiz
49%
5 кун
44%
10 кун
7%
15 кун
"Зувала" корхонасида 189 нафар ходимлар иш фаолиятини олиб боради. Корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида 30 календарь кун ичида 52 нафар ходимлар қисқартиришга тушди. Бу ҳолат оммавий равишда ишдан бўшатиш ҳисобланадими?
Anonymous Quiz
64%
Ҳа
36%
Йўқ
Корхона чилангари Салим 17 ёшда. У навбатдаги меҳнат таътилига чиқмоқчи. Унга камида неча кундан иборат меҳнат татили берилади?
Anonymous Quiz
48%
21 календарь кун
20%
27 календарь кун
32%
30 календарь кун
Иш берувчи интизомий жазо чорасини қўллашдан аввал ходимлар қандай ҳужжат талаб қилиши шартлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
79%
ёзма тушунтириш
9%
ёзма тилхат
12%
ёзма давлолатнома
🔰Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори - 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия - 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа - 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари - 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа -745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмагaн чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - 745 000 сўм.

telegram |youtube |instagram |facebook
Ходим иш бошлаганига 7 кун бўлди. Унга иш берувчи томонидан меҳнат дафтарчасини юриладими?
Anonymous Quiz
11%
Йўқ, 10 кун ишлагандан кейин юрмтилади
79%
Ҳа, 5 кун ишлагандан кейин юритилади
11%
Йўқ, 1 ой ишлагандан кейин юритилади
Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун йилига неча соатдан ошмаслиги керак?
Anonymous Quiz
30%
168 соат
59%
120 соат
11%
96 соат
#билиш_фойдали

Иш берувчи ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир.

🔔Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

🏓Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

✔️Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.

telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Корхонанинг жамоа шартномасида чилангар учун қўшимча меҳнат таътили 3 календарь кун этиб белгиланган ва у корхонада 11 йилдан буён ишлайди. Чилангар учун навбатдаги меҳнат таътилининг давомийлиги неча кунни ташкил қилади?
Anonymous Quiz
28%
24 календарь кун
40%
28 календарь кун
32%
32 календарь кун
#билиш_фойдали

Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

➡️фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига - 3 ойгача;

➡️фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун - 6 ойгача.

Муаллифлар жамоалари томонидан дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини ёзиш чоғида муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига муаллифлар гуруҳининг барча аъзолари имзолаган ёзма аризага мувофиқ ижодий таътил берилади. Муаллифлар таътилни ўзаро тақсимлашга ҳам ҳақли.

✔️Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

🏓Ижодий таътиллар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Алишер янги корхонага бош бухгалтер сифатида ишга кирмоқчи. Иш берувчи унга дастлабки синов муддатини 5 ой этиб белгилади. Бу ҳолатда иш берувчи меҳнат қонунчилигига риоя қилдими?
Anonymous Quiz
79%
Йўқ, дастлабки синов муддати ҳар қандай ҳолатда ҳам 3 ойдан ошмаслиги зарур.
16%
Ҳа, иш берувчи дастлабки синов муддатини тўғри белгилади.
4%
Йўқ, иш берувчи кўпи билан 4 ой этиб белгилаши зарур эди.
#билиш_фойдали

Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари

🔔Иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида муайян ходимга (ходимларга) ёки жамоага йўналтирилган ва бир марта қўлланилиш (ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ходимга меҳнат таътили бериш, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) учун мўлжалланган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар қабул қилиши мумкин.

✔️Раҳбар якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқлар ёки фармойишлар тарзида эълон қилинади.

Коллегиал ижро этувчи орган томонидан қабул қилинадиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қарорлар тарзида қабул қилинади.

ℹ️Агар иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шарт-шароитларга нисбатан унча қулай бўлмаган қоидаларни ўз ичига олган бўлса, бу ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли қисмлари ҳақиқий бўлмайди.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иш берувчи ходимдан касаба уюшмасига аъзо бўлмаслик тўғрисида тилхат ёздириб олди. Маълум вақтдан сўнг ходим касаба уюшмасига аъзо бўлди. Иш берувчи эса у билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Бу ҳолатда...?
Anonymous Quiz
19%
Иш берувчининг ҳаракати қоруний, чунки ходим ёзма тилхатга риоя қилмаган.
20%
Иш берувчи аввал ходимдан касаба уюшмаси аъзолигидан чиқишини сўраши зарур.
62%
Ходимнинг касаба уюшмасига аъзо бўлмаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятлари ҳақиқий эмасдир.
📉"Меҳнат кодекси"да Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

📊Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

📁жамоа келишувлари;

📁жамоа шартномалари;

📁иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;

📁ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.

🔖Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

📕Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди.

telegram |youtube |instagram |facebook
Меҳнат низолари бўйича комиссия тузиш тўғрисида ёзма шаклда таклиф олган иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси қанча муддатда ўз вакилларини комиссияга юбориши шартлиги белгиланган?
Anonymous Quiz
43%
5 кун
29%
7 кун
28%
10 кун
#савол_жавоб #касаба_уюшмалари

Савол: Касаба уюшма раислигини асосий ишидан озод этиб бажараётган ходимларга қандай ҳуқуқларга эга?

🔔Жавоб
: Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунига биноан:

Касаба уюшмалари органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаган тақдирда эса ўша ташкилотда ёки ходимнинг розилиги билан бошқа ташкилотда аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

✔️Касаба уюшмалари органларига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имкони бўлмаган тақдирда, улар қонунчиликда, жамоа шартномаларида, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.

🔔Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат кодекси"га асосан:

😵‍💫Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, — аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

⚡️Вакиллик органлари таркибига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда улар қонун ҳужжатларида ёки жамоа шартномалари, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами неча календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади?
Anonymous Quiz
34%
6
45%
8
21%
12
#савол_жавоб

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби Меҳнат Кодексида белгиланади.

🔔Ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низолари (даъвосиз хусусиятга эга бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳал этилади.

👉Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги савол-жавобларни қуйидаги ахборотда танишингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун: https://teletype.in/@huquqshunosminbari/123

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook
Иш берувчиларнинг ташаббуси билан ходимлар вакилларининг фаолиятини тугатишга йўл қўйилиши мумкинми?
Anonymous Quiz
25%
ҳа, келишувга мувофиқ
25%
ҳа, юқори ташкилот қарори билан
51%
йўқ, йўл қўйилмайди