#савол #жавоб #иш_ҳақи_сақланмайдиган_таътил
📌Обуначилардан келган савол: Ходим 5 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олса бўладими?
♾ Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин. Таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ошмаслиги керак.
🔔 Умумий тартибга кўра, ҳатто, ходим ўзи сўраган тақдирда ҳам иш берувчи унга узлуксиз ёки жамланган ҳолда 3 ойдан ортиқ муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил бера олмайди. (Меҳнат кодексининг 241-моддаси, 2-қисми)
✔️ Меҳнат кодексида иш ҳақи сақланмайдиган таътил узоқроқ муддатга тақдим этиладиган ҳолатлар қуйидагилар:
🦠 карантин чоралари амалга оширилаётган пайтда;
👩🚒фавқулодда ҳолат жорий этилган даврларда;
🌋бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда.
⚠️ Бундай ҳолатларда ҳам ходимнинг ёзма аризаси асосида иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан 6 ойгача кўпайтирилиши мумкин. (Меҳнат кодексининг 241-моддаси, 3-қисми).
🕊 telegram |📺 youtube |📱 instagram |📱 facebook
📌Обуначилардан келган савол: Ходим 5 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олса бўладими?
👩🚒фавқулодда ҳолат жорий этилган даврларда;
🌋бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM