Huquqshunos yordami
75.7K subscribers
682 photos
65 videos
68 files
954 links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
⚡️Хориждан ўқишни кўчиришда ҳамма учун имтиҳон олинади

🅰️ талабалар ўқишини хорижий (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

агар алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлса касбий (ижодий) имтиҳонлар, қолганида тест синовлари ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМ томонидан, тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;

ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар белгиланади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

имтиҳон натижалари ДТМ ҳамда ОТМларнинг веб-сайтларида эълон қилинади.

🅱️ талабалар ўқишини хорижий ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
🔺Янги ўқув йилидан таълим кредити 22-28 фоизли 3 йилгамас, 14 фоизли 7 йилга бериладиган бўларкан. Кредитни қоплашга йўналтириладиган маблағлар солиқдан озод қилинаркан;

🔺 Дунё миқёсида ТОП-1000 таликка кирган ОТМларни битирган ва четда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланаркан;

🔺Олий маълумот талаб этиладиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилади. Уларнинг камида 150 тасидаги бундай талаб бекор қилинади;

🔺Мактаб аттестатини беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий бўлади. Рўйхатни ҳокимлар тасдиқлайди. 10-11 синф ўқувчилари ўша рўйхатдаги касбларга ўқитилади;

🔺Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;

🔺Шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади;

🔺“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. ⚡️“Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

@Huquqshunos_yordami
🤱Бола пулини қандай олиш мумкин?

📌 Одатда, бола пули масаласида кўп фуқаролардан эътирозлар келади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Баъзилари кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади.

💰Аслида ариза даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади (Асос Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 19-банди к кичик банди).

💁‍♂️ Ҳозир ушбу муаммони ҳал этишнинг осон йўлини кўрсатаман:
Қаранг! солиқ инспексияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш муаммони ечишнинг энг қулай усулидир.

☝️Бунда бир ўқ билан икки қуюн урилади.

Нега бундай деганимни қуйидагича тушунтираман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган.

Мисол учун унда ЭРКАКЛАР УЧУН:
👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса;

АЁЛЛАР УЧУН:
👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд.

☝️Эътибор беринг! Юқоридаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2021 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (2021-йил 1-февралдан 122минг 500 сўм) белгиланган.

❗️Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин.

❗️Ёдда тутинг! Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради.

💁‍♂️ Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз.

1️⃣ Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз.

2️⃣ Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз.

3️⃣ Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз.

👨‍⚖️ Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
14 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНИГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ НАФАҚАСИ, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.

Болали оилаларга нафақа (14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа (бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ) 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ икки ёшга тўлмаган болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун белгиланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан (393 827 сўм) кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

▫️ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

▫️чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

▫️болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

▫️оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

▫️ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад 393 827 сўмдан ошганда;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

▫️ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

▫️жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари (3 736 500 сўм) ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️Коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида 10%лик чегирма берилади

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

@Huquqshunos_yordami
⚡️Квоталар тўлиқ тасдиқланди, энди ДТМ сайтида йўналишларни танлаш мумкин
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди, дея хабар бермоқда ДТМ.

❗️Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Қабул-2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Aбитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилди

Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъи назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди. ❗️1 августдан тўйларда меҳмонлар сони 50 кишидан кўп бўлмаслиги керак

Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди. @Huquqshunos_yordami
⚡️Энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилди

ЎзАнинг хабар беришича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.

Қарорга кўра:

👥 муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади;

имтиёз натижасида қўшимча бериладиган баллар Президент грантига даъвогарларни аниқлашда ҳисобга олинмайди;

📚 Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;

👉 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади;

🏢 танловни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ўтказади;

ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;

Бунда талабага:

Президент гранти учун белгиланган стипендия 2-курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;

ўқув семестри якунига кўра камида битта фандан ўзлаштириши “аъло” баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибдаги стипендия тайинланади ва тўланади;

навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади ва тўлаб борилади;

🎓 ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ТОИФА УЧУН УСТАМА ТОИФА ОЛГАН ОЙИДАН ТЎЛАНАДИМИ ЁКИ СЕРТИФИКАТ ЧИҚҚАН КУНДАНМИ

Ассаломуалайкум, ўқитувчилар тоифага тестдан ота олмаса шу кунни ўзида тоифадан туширилиб ойликлари камайтирилади, аммо тестдан ўтиб кетса икки ой уч ой деганда тоифа учун ойликларига қошилиши буйруги чиқади, бу қанчалик тоғри, жавоб учун раҳмат.

📍 ЖАВОБ:

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 72-бандига асосан педагог ходим аттестациядан ўтгандан сўнг Аттестация комиссиялари қарори билан расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.

❗️ Мазкур карорнинг ўзи педагог ходимнинг ойлигига тоифа учун устама қўшилишига асос ҳисобланади.

Низомнинг 75-бандига асосан Аттестация комиссияларининг қарорига кўра олий, биринчи, иккинчи малака тоифасига ёки бош, етакчи, катта ўқитувчи лавозимига эга бўлган педагог кадрларга педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддат ичида топширилади.

Яъни сизнинг ойлигингизга тоифа учун устама Сертификат олган вақтингиздан эмас тоифа олганингиз тўғрисидаги Аттестация комиссияларининг қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб тўланиши лозим.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
ҲАДЯ ҚИЛИНГАН МУЛКДА ЭРИМНИНГ ҲАҚҚИ БОРМИ?

Ассалом алейкум Ман кашкадарё вил Карши шахриданман мурожатим шундан иборатки мени дадам янги курилган ховли жойларини менга хадя килиб берганлар турмуш уртогим хадя килинган ховлимиздан улуш оламан деб мурожат килиб юрибди фукоролик судига 2000 йил турмуш курганмиз 2019 йил дадам уйимиз йуклиги учун ховли жойни хадя килиб бердилар эримни хадя килинган ховлимизга хакки борми?

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 23-моддасига сосан:

▫️ Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Мазкур кодекснинг 25-моддасига асосан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Демак, мазкур асосга кўра, эрингиз мулк талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ўзганинг еридан фойдаланиш (сервитут) нима ўзи..

Фуқаролик кодексининг 173-моддасига мувофиқ ер эгаси қўшни ер эгасидан унинг еридан фойдаланишни талаб қилиши мумкин ( сервитут ҳуқуқи ). Сервитутқуйидаги мақсадлар учун белгиланади:
👉ердан пиёда ва транспортда ўтиш;
👉электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш;
👉сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Шунингдек, ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.
Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.
Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу масала фуқаролик судида кўриб чиқилади.

Сервитут ҳақидаги битимлар кадастр органларида рўйхатдан ўтиши шарт. Рўйхатдан ўтказиш 1 кунда бепул амалга оширилади.

☝️Эътибор беринг, сервитут белгиланган участканинг эгаси, агар қонунда бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан участкадан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 20 июль, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса берди.

Бу ҳақда Идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков маълум қилди.


@Huquqshunos_yordami
Қурбон Ҳайити кунлари ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Президентнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Қурбон Ҳайити арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

17 июль (шанба) — иш куни;
18 июль (якшанба) — дам олиш куни;
19 июль (душанба) — иш куни;
20 июль (сешанба) — Қурбон Ҳайити байрами;
21 июль (чоршанба) — дам олиш куни;
22 июль (пайшанба) — дам олиш куни;
23 июль (жума) — иш куни;
24 июль (шанба) — иш куни;
25 июль (якшанба) — дам олиш куни.

Маълумот учун:

5️⃣ ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 17 июль (шанба) ҳамда 24 июль (шанба) кунлари ишга чиқишади, бунинг эвазига 21 июль ва 22 июль кунлари дам олишади. Яъни 5 кунлик ишлайдиганларда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган, шунчаки уларнинг дам олиш кунлари кўчирилган;

6️⃣ ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса 21 июль (чоршанба) ва 22 июль (пайшанба) кунлари қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди. Бунинг эвазига улар бошқа дам олиш кунлари ишлаб беришлари шарт эмас.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
❗️Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити намози ўқилмайдиган бўлди. Ўрнига уйда Зуҳо намози ўқиш тавсия этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити намози юзасидан фатвоси эълон қилинди.

Пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда жума намозлари ҳам вақтинча тўхтатилмоқда.

Бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.

@Huquqshunos_yordami
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилингани маълум қилинди.

❗️Қарорга асосан:

📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Бугун, 19 июль - душанба, барча учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқишлари керак.

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалому алайкум! Айём қутлуғ бўлсин! Офият, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, файзу барака ва фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин!
Аллоҳдан сўраган неки эзгу ниятларингиз бўлса, рўёбини кўринг! @Huquqshunos_yordami
…бўладими?

Муштарийлар томонидан берилаётган саволларнинг жуда кўпчилиги “бўладими?” деб тугайди. Унақа қилсам бўладими, бунақа қилсам бўладими ва ҳ.к.

Ўтган йили ҳам бакалаврга, ҳам магистратурага топширсам бўладими, деган саволларга амалий жавоб бериш учун ўзим ҳужжат топшириб, бўлиши мумкинлигини исботлаб кўрсатгандим. Яъни баъзан “бўладими?” деб ўйланиб ўтирмасдан, ўша ишни қилиш керак, шунда бўлиш ёки бўлмаслиги маълум бўлади.

Ҳозир эса энг кўп берилаётган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Ҳозир талаба бўлиб ўқиётганлар абитуриент сифатида яна ҳужжат топширса бўладими?
Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

Хорижда ўқиётган талабалар ҳам ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириб, ҳам бакалаврга абитуриент сифатида рўйхатдан ўтса бўладими?
Ҳа, бўлади. Фақат иккала имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

Бакалаврни тугатган битирувчи талаба ҳам магистратурага, ҳам иккинчи мутахассисликка, ҳам бакалаврга ўқишни топширса бўладими?
Ҳа, бўлади. Фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

Магистратурани тугатганлар яна бир бор бошқа мутахассисликка магистратурага топширса бўладими?
Ҳа, бўлади.

Ҳам техникумга, ҳам бакалаврга ҳужжат топширса бўладими?
Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

Ҳам давлат ОТМларига, ҳам юртимиздаги бошқа хорижий ва хусусий университетларга ҳужжат топширса бўладими?
Ҳа, бўлади. Давлат ОТМларига 5 тагача топширса бўлади, хорижий ва нодавлат-хусусий ОТМларга эса исталганча, хоҳланг ўнтасига, хоҳланг юзтасига ҳужжат топшириш мумкин. Фақат охирида биттасини танлаш керак.

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топширса бўладими?
Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

Бакалаврни давлат гранти асосида ўқиб тугатган битирувчи-талаба иккинчи мутахассисликка топширса бўладими?
Йўқ, топшира олмайди. Батафсил мана бу ерда.

Давлат ОТМларида бешта йўналиш танлашда ҳам кундузги, ҳам сиртқини танласа бўладими?
Йўқ, бўлмайди. Бешта йўналишнинг барчасида таълим шакли бир хил бўлиши керак.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ўқишни кўчириш тартиби қандай? Бунинг учун қаерга ариза бериш керак?

Ўқишини бошқа ОТМга кўчиришни истайдиган талабалардан жорий йилда 2 та сайт орқали аризалар қабул қилинмоқда. Яъни қаердан ўқишни кўчираётганига қараб, талабалар турли сайтларда ариза қолдириши керак. Булар:

1️⃣ Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқа давлат ОТМига ёки бир ОТМ ичида – transfer.edu.uz сайти орқали (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги);

2️⃣ хорижий давлатлардан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан – transfer.dtm.uz сайти орқали (Давлат тест маркази).

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi