Huquqshunos yordami
66.9K subscribers
736 photos
71 videos
77 files
1.01K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

#ўқишникўчириш

Кўпчилик бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими деб сўрашмоқда. Масалан, кундузгидан кечкига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

КУНДУЗГИ таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки.

Сиртқи таълимдан махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


КЕЧКИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида).

Кечки таълимдан сиртқи, махсус сиртқи ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


МАХСУС СИРТҚИ таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• махсус сиртқи;

Махсус сиртқи таълимдан сиртқи, кечки ва қўшма таълим дастурига кўчириб бўлмайди.


ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИДАГИЛАР ҳамда МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
COVID-19га қарши эмлашга монеълик қилувчи ҳолатлар

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👇@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.

📋 Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

🏦 Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.

🚫 Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.

🏢 Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.

🔰 Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:

👉 ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
👉 қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.

🔘 “Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:

танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.

❗️Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та ОТМга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1 балл) этиб белгилангани маълум қилинди.

Ўтган йили ўтиш бали 56,7 балл эди. Жорий йилда ўтиш балини ўтган йилги ҳар бир йўналишга кириш бали неча бўлган бўлса, ўшандай қилиб белгилашмоқчи эди. Аммо бундай қилинмади. Яна бир бор асосан хориждаги талаба-ёшларга ён босилди ва ўтиш бали максимал баллнинг атиги 35%и этиб белгиланди. Бу ҳатто 3 баҳо ҳам дегани эмас.
💰Ўтиш балини тўплаган талабалар оддий тўлов-контрактни тўлашади, ўтиш балига етмаганлар эса юқоридаги расмда кўрсатилган миқдорларда контракт тўлашади.

ℹ️ ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхати

Бошқа ОТМларга ўтиш балини юқори турувчи вазирликлар белгилайди, масалан тиббиётни Соғлиқни сақлаш, юриспруденцияни Адлия вазирлиги ва ҳ.к.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қабул_2021

⚡️ Тест синовлари 5 августдан бошланади

☑️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

🗓 Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

@Huquqshunos_yordami
#Қабул_2021

❗️Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

▪️она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️математика
10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол
. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

☑️ 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Turdosh yo'nalishlar ro'yxati 2021.pdf
185.4 KB
❗️ТУРДОШ ЙЎНАЛИШЛАР-2021

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
.

Йўналишлар жами 29 та турдош гуруҳларга ажратилди.

💾 PDF, 186 кб.

🔍 Файл ичида матн билан қидириш имкони мавжуд


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Савол: Ассалому алейкум. Мен тез тиббий ёрдамда фельдшер бўлиб ишлайман. Мени розилигимсиз 1 ставкадан 0.75 ставкага тушириб қўйиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса нима қилсам бўлади. Ёки кимга мурожат қилишим керак?

Жавоб: Сизни иш ставкангизни камайтиришда сизни розилигиз олиниши керак.
Меҳнат кодексининг 88-моддасига кўра, Меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади.
Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади.
Юқоридаги нормага асосан сизни розилигизни олмасдан иш ставкангизни камайтириш мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 89-моддасига кўра, иш бекрувчи сизни розилигизни олмасдан иш ставкангизни камайтириши мумкин.
Меҳнат кодекси 89-моддаси Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.
Иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш хусусида корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслаҳатлашиб олади.
Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
Кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шарт.
Ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Низони кўриш вақтида иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Юқоридаги нормаларга асосан, агар сизни иш ставкангизни камайтиришда технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллар мавжуд бўлмаса, иш берувчи сизни розилигизни олиши шарт. Агар сизни розилигизни олмасдан ёки сизни огоҳлантирмасдан иш ставкангизни каматирса, сиз Адлия бўлимига ёки Прокуратурага мурожаат қилишиз мумкин.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш онлайн рўйхатдан абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 2021 йил 1 август санасидан бошланади. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

Рухсатномаларни my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин. Рухсатномада тест топшириш санаси, жойи ва шу каби муҳим маълумотлар қайд этилган бўлади.


@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

“Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5203-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

🔰 Бунда:

тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

🚫 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

➡️ Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди.

💰 Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.

@Huquqshunos_yordami
2021 йилнинг август ойида боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган болаларига ҳамда ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ассалому алайкум, мени ногиронлиги бўлган ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзандим бор, мен ҳам август ойида бериладиган бир марталик 500.000 (беш юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам пули олишим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июль куни қабул қилинган “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сонли Қарорига асосан, 2021 йил август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Улар қуйидагилар:

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;

Ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга;

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандига.

Демак, юқоридаги нормага асосан сизни ногиронлиги бўлган ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзандиз учун 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Савол: Темир дафтарга қандай оилалар киритилади?


Жавоб: “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-бандига асосан, Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори талаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Савол: Аёллар дафтарига қандай тоифадаги аёллар киритилади?

Жавоб: “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-бандига асосан ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган хотин-қизлар);

боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар);

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтожлар);

уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);

нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар (маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда ёлғиз ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар);

қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар;

тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);

ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилганлар);

психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).


@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
🔴 Алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни фақат она даволатиши керакми

Савол
: Оилам билан ажрашганмиз. Ҳозирги кунда бир нафар фарзандим таъминоти учун 200 минг сўм алимент оламан. Фарзандим яқинда хасталаниб қолди ва уни даволатишга бир ярим миллион пул кетаркан. Менда унча пул йўқ. Мен турмуш ўртоғимдан фарзандимни даволатиш учун пул талаб қилишга ҳақлиманми?

Жавоб: Оила кодексининг 103-моддасида ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт эканлиги белгиланган.
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

✏️ Бу нима дегани ? Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни даволатишга кетадиган харажатлар учун фақат у билан бирга яшаётган она эмас ота хам моддий томондан масъул дегани. Агар ота бу харажатлардан қочса она томон судга мурожаат қилиб болани даволатишга кетадиган харажатлар учун маблағ талаб қилиши мумкин.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўлами янада кенгайтирилади

Бу борада президент фармони қабул қилинди. Асосий ўзгаришлар:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:
🔹 болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
🔹 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
🔹 нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:
болалар нафақаси оиланинг:
🔹 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
🔹 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
🔹 иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
🔹 учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашнинг халқаро стандартларга ва аниқ мезонларга асосланган ҳамда шаффоф тартиби ишлаб чиқилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Савол: Ўрта таълим мактабларида дарсларни ўқитувчилар ўртасида тақсимланиш тартиби қандай?

Жавоб: “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан ўрта таълим мактабларида дарслар тақсимланади. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
👉халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
👉чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
👉TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
👉асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
👉республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
👉олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
👉иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
👉педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
👉белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
👉олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
👉қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
👉олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
👉педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
👉олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
👉олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
⚡️ 1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ 1,1 БАРОБАРГА ОШИРИЛАДИ.

🔺меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

🔺базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

🔺пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

🔺ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

🔺болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

🔺зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

🔺иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

🔺белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача, пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;

🔺1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб белгиланади;

🔺боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

🔺боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 18.08.2021 й.) билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

📌 Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔘 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
👉 таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
Ҳашар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорига асосан ташкил этилади ва ўтказилади.

Умумхалқ ҳашари қуйидаги тартибда ўтказилганда, мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:

фақат ихтиёрий тарзда;

Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати бўлганда;

фуқаро ишлайдиган ташкилот ҳудудида;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига риоя қилган ҳолда;

ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш мақсадида.

Қуйидаги ҳудудларда ихтиёрий равишда ҳам ҳашар ўтказиш тақиқланади:

автомобиль йўлларида;

ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;

сув объектларида;

қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;

қурилиш майдонларида;

бино ва иншоотлар томларида;

хавфли ишлаб чиқариш объектларида;

инсонларнинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғилиши мумкин бўлган жойларда. 🤵🏼Эслатма!!! Ходимларнинг лавозим маошининг бир кунлик миқдоридаги маблағи уларнинг розилиги билан ҳашар учун ўтказилади.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi