Huquqiy axborot
323K subscribers
6.19K photos
349 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ346-сон, 04.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан 2022 йил 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

🔰 Бунда:

▫️муаммоли банк кредитлари бор ширкатлар банкнинг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин;
▫️тугатилган ёки бошқариш усули ўзгартирилган ширкатлар бошқарувидаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади;
▫️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жалб қилинган бошқарувчи ташкилот фаолиятини, хизматлар сифатини 6 ой мониторинг қилади ва кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаган бошқарувчи ташкилотларга чораларни қўллайди.

🗓 2022 йил 1 ноябрдан:

🔸кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади;
🔸уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади;
🔸қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot