Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

🔰 Қонунчиликка кўра, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га ("Ягона реестр" АТ) оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши белгиланган.

📜 "Ягона реестр" АТга киритиш давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.

🚫 Бунда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (бепул хизмат кўрсатилади).

☑️ "Ягона реестр" АТга киритилганларга ижтимоий нафақалар "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Субсидия #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.

Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.

☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун жавобгарлик белгиланган.

📌 Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига:

🔹20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари (3 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, БҲМнинг 25 баравари (8 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Оромгоҳларда дам олаётган болаларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш учун қуйидагилар ташкил қилиниши керак:

кўчма кутубхоналар;
тўгараклар;
спорт мусобақалари.

Оромгоҳлар спорт жиҳозлари, малакали спорт мураббийлари ва сузиш бўйича йўриқчилар билан таъминланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

✔️Қонунчиликка кўра, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент ролини кучайтириш белгиланган.

🗂 Бунда, 2025 йилдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) бири сифатида уларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган фаолияти белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

📌 Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

🗓 Дастлабки синов муддати 3 ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса 6 ойдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда пляжлар ва сувда аҳолининг дам олиш жойларининг фаолият кўрсатиши тақиқланади:

🔸пляж акваториясининг сув ости қисми паспорти мавжуд бўлмаганда;

🔸пляж акваторияси чуқурлигининг ўлчов харитаси мавжуд бўлмаганда;

🔸пляж акваторияси текширилмаганда ва тозаланмаганда;

🔸сув сифати бўйича лаборатория назорати натижалари бўлмаганда;

🔸тиббий ёрдам пости бўлмаганда;

🔸тайёрланган қутқарувчилар билан таъминланган ва зарур қутқариш анжомлари билан жиҳозланган қутқариш пости бўлмаганда;

🔸пляжларнинг сув ости қисмида қувурлар ва сув олиш қувурлари мавжуд бўлганда, шунингдек пляжларга туташган текширилмаган причаллар яқинида, кичик ўлчамли кемалар яқинланашадиган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

📌 Қонунчиликка кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

🔹бир марталик моддий ёрдам берилади;

🔹зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланади;

🔹тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, республиканинг барча ҳудудларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари (больничный лист) ва бошқа тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади.

🚫 2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс контрактлари тузишга;

етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга;

етиштираётган маҳсулоти, бажараётган ишлари ва кўрсатаётган хизматларига нарх белгилашга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Жиноят кодексига кўра, қасддан одам ўлдириш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📝 Шунингдек, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

📜 Умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM