Huquqiy axborot
220K subscribers
5.88K photos
319 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.

Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 t.me/QuizBot?start=E8YZVRUM

Викторина 12:30 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар бу сафар ижтимоий ҳимоя ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 850 га яқин иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 61 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.

Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 18:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Пляж ва аҳолининг сувда оммавий дам олиши учун ажратиладиган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

🔸 соҳил бўйи ҳудуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
🔸 акваториянинг чуқурлиги 3 метргача, қирғоқдан 50 метргача майдон дам олувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган предметлардан тозаланган бўлиши;
🔸 пляж акваториясида паст ҳароратли ер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
🔸 порт иншоотлари, пирслар, причаллардан давлат санитария назорати органлари билан келишилган масофада жойлашган бўлиши;
🔸 пляж саноат ва маиший оқава сувлар чиқариб ташланадиган жойлардан узоқда жойлаштирилиши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

Давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти ва мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

🌐 Мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти билан Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтида танишиш мумкин.

☑️ Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Qabul–2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаши мумкин.

Белгиланган муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

📌 Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:

🔘 қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти

Кундузги таълим шакли;
Сиртқи таълим шакли;
Кечки таълим шакли;

🔘 мақсадли қабул параметрлари:

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун;
Халқ таълими соҳаси учун;
Ветеринария соҳаси учун;
Ижтимоий иш таълим йўналиши учун.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади

“Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6256-сон, 05.07.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Фармон билан Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда концепция бўйича 2021–2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “йўл харитаси” тасдиқланди.

🏢 Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

🔎 Институт суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан:

давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади;

иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади.

2022 йил 1 мартдан аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш ва ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган “E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

☑️ Шунингдек, соҳада кадрларни тайёрлаш ОТМларида дуал таълим принципига мувофиқ, камида 6 ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкин.

📋 Фармон билан шунингдек, 2021–2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати (16 та) тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–699-сон, 05.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

⚠️ Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Қуйидаги мақсадларда диндан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
● конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш;
● суверенитет ва ҳудудий яхлитликка путур етказиш;
● фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш;
● урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилиш;
● фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига тажовуз қилиш;
● фуқаролар тотувлигини бузиш;
● вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматдан иборат уйдирмаларни тарқатиш;
● аҳоли ўртасида саросима уйғотиш ҳамда шахс, жамият ва давлатга қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар содир этиш.

Ўзбекистон фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.

Бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир устунликлар ёки чекловлар белгилашга йўл қўйилмайди.

📌 Қонунга кўра, Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлиб, диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади.

➡️ Диний ташкилот Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган ва 50 нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади. Илгари 100 нафар эди.

🧾 Шунингдек, қонун билан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш асослари белгиланди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–700-сон, 06.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан мустақил тарзда олиб боради.

💼 Президент давлат хавфсизлик хизматига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

☑️ Президент давлат хавфсизлик хизмати бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.

➡️ Президент давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.

📌 Хизматга Қуролли Кучлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистоннинг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади

“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🖥 Фармонга мувофиқ, “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади.

🔰 Реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

👉 давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;

👉 сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;

👉 давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;

👉 уларнинг тадбиркорлиги давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши;

👉 давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулки декларация қилинади

☑️ Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.

🚫 2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

⚠️ Мансабдорнинг ўз шахсий манфаати мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади.

Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик жавобгарликни келтириб чиқаради.

🔘 Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади:

● Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
● Коррупциявий жиноятларга жазони узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
● даромадлар ва мол-мулкни декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
● коррупциявий жиноятлар содир этганларга енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
● “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги;
● “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади

“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

💼 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

📋 2021 йил 1 октябргача коррупция, манфаатлар тўқнашуви асосида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорликда қатнашиши ҳуқуқий оқибатларини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

📂 2021 йил 1 октябрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

2021 йил 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилинади.

🔎 Давлат харидларида ҳамкорлар (контрагентлар)ни текшириш тартиби ишлаб чиқилади.

📊 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил 1 декабрдан ҳар йил якуни бўйича коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилади.

🖥 2021 йил 1 декабргача даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.

🔄 2021 йил 1 октябргача давлат маблағлари ҳисобига қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган танловлар “Шаффоф қурилиш” тизими маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда амалга оширилади.

🖥 2022 йил 1 январгача автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган “SHAFFOF YO‛L” онлайн ахборот платформаси ишга туширилади.

☑️ 2022 йил 1 январдан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчилари мунтазам коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинди

“Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5172-сон, 06.07.2011 й.) қабул қилинди.

🎓 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан давлат ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.

📝 Президент гранти учун ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Муайян таълим соҳаси учун ажратилган Президент гранти квотаси бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади.

ОТМга ўқишга киришда қўшимча балл шаклида имтиёз бериладиган тоифадаги абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган балига қўшиб берилган баллар Президент грантига даъвогарларни аниқлашда ҳисобга олинмайди.

➡️ Президент грантига даъвогар абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

📌 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади.

💰Танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади.

🔄 Бунда талабага Президент гранти учун белгиланган стипендия иккинчи курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди.

👉 Ўқув семестри якунига кўра камида битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибда белгиланадиган стипендия тайинланади.

👉 Навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади.

👉 Ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон ва хорижий ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (421-сон, 06.07.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга мувофиқ, қўшма таълим дастурларига қуйидагилар жалб қилиши мумкин:

халқаро 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим ташкилотлари;
Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг аъзолари;
АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Россия, Сингапур, Жанубий Корея, Япониянинг аккредитация қилинган олий таълим ташкилотлари;
халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ қўшма таълим дастурлари асосида кадр тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар.

🗓 Қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 15 иш кунида бепул экспертизадан ўтказилади.

Қўшма таълим дастурларида ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади:

👉 кириш имтиҳонлари;
👉 қўшма таълим дастурида ўқитиш олиб бориладиган тилда кириш имтиҳонлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маданий мерос агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига ОТМ, илмий ташкилот Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.

Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинган.

🔰 Бунда:

● бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

● бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot