Huquqiy axborot
366K subscribers
6.28K photos
396 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари #Қабул2024

❗️Президентнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ–80-сон Фармонига асосан Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинди.

✔️Жорий йилнинг 20 июнь кунидан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024/2025-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн ҳужжат топшириш жараёни бошланади.

📄 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
Ариза;
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).

▶️ Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.

➡️ Айни пайтда академик лицейда ўқишни истаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган бўлиб, қуйидаги телефон рақамлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин:

☎️ Мурожаатлар учун:

▪️Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;

▪️Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари #Қабул2024

✔️Бугун 20 июндан бошлаб Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.C.Восиқова номидаги ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024/2025-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланди.

📄 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Ариза;
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).

▶️ Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.

➡️ Айни пайтда академик лицейда ўқишни истаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган бўлиб, қуйидаги телефон рақамлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин:

☎️ Мурожаатлар учун:

▪️М.C.Восиқова номидаги академик лицей +998 71 241-72-44;

▪️Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;

▪️Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️Yurxizmat.uz платформасида ҳуқуқий хизматлардан фойдаланинг

🔰 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида www.yurxizmat.uzЎз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими ишлаб чиқилган.

✔️Сиз ушбу ахборот тизими орқали:

🔹ҳуқуқий ҳужжат намуналарини бепул яратасиз;

🔹ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютасиз;

🔹юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз мустақил ҳаракат қиласиз.

📝 Ҳозирда сайтда 1700 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, уларнинг қамрови мунтазам кенгайтириб борилмоқда.

Шунингдек, фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳуқуқий ҳужжат намуналарининг рус тилидаги шаклларини яратиш ва юклаб олиш имконияти яратилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция

🔰 Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

🗓 Акция 2024 йилнинг 1 августидан 30 августигача давом этади.

✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹уйма-уй юриш, сайёр қабуллар,Адлия куни” ва “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари;
🔹меҳнат ярмаркалари;
🔹хотин-қизлар билан учрашувлар;
🔹давра суҳбатлари;
🔹хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot